shkolakz.ru   1 2 3 4 5

Мустақилик экспозицияси

Фанлар Академиясининг Ўзбекистон тарихи Давлат музейи – 125 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган энг йирик ва кўхна илмий-маърифий маскан, тарихий-маданий ёдгорликларнинг ноёб хазинабонидир.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, музей фаолиятининг янги идеяологияси шаклланди. 1992 йилда музейга давлат мақоми берилди. Музейнинг сифат жиҳатдан бутунлай янги экспозицияларини тайёрлаш ишида музей жамоаси билан бир қаторда Республикамизнинг етвкчи олимлари, маданият ва санъат арбоблари, кен жамоатчиликнинг жуда катта меҳнати синди. Музейни келиб кўрган Ўзбекистон Республикаси Призиденти Ислом Каримов экспозицияларга юксак баҳо берди.

“ Мустақил Ўзбекистон – Ватан озодлиги ва фаровонлиги” экспозицияси етакчи ҳисобланади.

Ушбу экспозиция ташкилотчилари бир вақтнинг ўзида иккита мақсадни кўзлаганлар : экспозиция тарихан аниқ ва томошабоп – ўзига жалб қилувчи, ишончли-ҳужжатли ва бадиий – ифодали бўлиши лозим.

Бу ерда Олий Кенгашнинг Ўзбекистон Мустақиллигини эълон қилиш тўғрисидагт 1991 йил 31 августдаги Баёноти; Ўз ССР Олий Советининг “Ўзбекистоннинг суверен давлат деб эълон қилиш тўғрисида”ги Қарори ; “ Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси давлат Герби тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари , Давлат Мадҳияси нотаси ( композитор Мутал Бурҳонов) , муфассал изоҳлар берилган Ўзбекистоннинг маъмурий харитаси кўргазмага қўйилган. Мамлакатимиз Конститутцичси ва Конститутциявий Қонуни лойиҳасидаги Призидент Ислом Каримовнинг шахсан тузатишлари бўлимнинг ноёб экспонати ҳисобланади.

Кейинги бўлим джавлат хавфсизлигининг кафолати бўлмиш, унинг сувернитети ва ҳудудий бутунлигини , тинч ҳаёти ва аҳоли хавфсизлигини ҳимоя қилувчи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил топиши ҳақида ҳикоя қилади. Бу ерда мамлакат Призидентининг Ўзбекистон Мудофаа Вазирлигини ташкил қилиш тўғрисидаги Фармони кўргазмага қўйилган.


Бугунги кунда энг муҳим ҳисобланган “Халқаро терроризм билан кураш” бўлимида террорчилардан тортиб олинган қуроллар , ўқ дорилар ва портловчи моддалар, террористик актларнинг қупорувчилик натижаларини тасвирловчи фотосуратлар, террористлар қўлида ҳалок бўлган солдат ва зобитларнинг фотопортретлари кўрсатилган. “Оммавий ахборот воситаларининг XXI асрда инсониятга биринчи галда халқаро терроризм ва гиёҳвандликни тарқатиш хавфи билан боғлиқ янги дўқ- пўписалар ва таҳдидларга қарши курашиш ғояларини ҳаётга фаол тадбиқ этганлиги , эзгулик ва инсонпарварлик ғояларига ҳормай – толмай хизмат қилганлиги учун” Призидент Ислом Каримов Тўртинчи Евроосиё Форуми томонидан мукофотланган Фахрий диплом ҳам экспозициядан муносиб ўрин олган. Фотосуратлардан бирида Ислом Каримовга “Халқаро буюк лидер” – Америка жамоат ташкилотлари томонидан халқаро терроризмга қарши курашда кўрсатган жонбозлиги учун таъсис этилган Дипломнинг топширилиш онлари тасвирланган.

Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолиятига бағишланган бўлимда Призидент Ислом Каримовнинг турли тилларда нашр этилган китоблари, “Ўзбекистон Республикаси, Европа Иттифоқи ва ЕИ га аъзо мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва ҳамкорлик асослари тўғрисидаги Декларация” , “Шанхай ҳамкорлик ташкилотини тузиш тўғрисидаги Декларация”, “Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси давлат бошлиқларининг Баёноти”, БМТ Бош котиби Кофе Ананд номидан тақдим этилган БМТ Низоми ҳамда Призидент Ислом Каримовнинг хорижий давлатлар бошлиқлари билан расмий ташриф ва учрашувлар чоғида олинган фотосуратлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси байроқларининг асл нусхалари қўйилган, улардан бири Призидент Ислом Каримовнинг АҚШ га расмий ташрифи вақтида Капитолий устида кўтарилган байроқ , иккинчиси эса Америка космик кемаси “Эндивер” да парвоз қилган . Мустақилик йилларида мамлакатимиз Призиденти Ислом Каримовга хорижий давлатлар бошлиқлари, халқоро ташкилотлар, фуқаролар томонидан ҳаммаси бўлиб 600 дан ортиқ қимматбаҳо совғалар тақдим қилинганди , мазкур совғалар музейга топширилган .


Экспозициянинг иқтисодий бўлими инвестициявий сиёсат , иқтисодий ва банк тузилиши; саноатнинг тоғ-кон, нефть, газ ва бошқа тармоқлари ; буғдой мустақиллиги; иқтисоднинг аграр сектори; кичик ва ўрта бизнес; хусусий тадбиркорлик ривожи каби томонларини ифода қилади.

Мустақил Ўзбекистоннинг йирик ғалабаларидан бири автомобилсозлик соҳасининг тўғилиши бўлди. Ушбу соҳа ютуқлари ҳам музей экспозицияларида ўзининг муносиб ўрнини топди. Бу ерда ўзбек – корейс қўшма корхонаси “Ўз Daewoo авто” нинг Асакадаги машинасозлик заводи конвейиридан чиқарилган қалдирғоч автомашиналар модели, “СамКОЧавто”ҚК очилишига бағишланган эсдалик совғасини ҳам кўриш мумкин. В.П Чкалов номидаги Тошкент авиация бирлашмасида ишлаб чиқарилаётган самолёт моделлари ҳам томошабинлар эътиборини ўзига тортади.

Қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган ислоҳатлар ҳужжатлар комплекси ва фотосуратлар орқали кўрсатилган. Витриналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намуналари , МХ-135 “Кейс” ва ТТЗ- 100 К. 11 тракторларининг моделлари қўйилган.

Энг муҳим йуналишлардан биттаси жамиятнинг маънавий-руҳий, янгиланиш, эркин фуқаро, шахсни тарбиялаш, таълим , фан, маданият, соғлиқни сақлаш, спортни ривожлантириш. Ушбу бўлимларда милий расм-русмлар, байрамларнинг тикланиши, буюк арбобларимизнинг, олиму-мутаффаккирларимиз - Имом ал-Бухорий, Мотуридий, Марғиноний, ал-Фарғоний ва бошқалар ҳақида ҳикоя қилади.

Шахсан мамлакатимиз Призиденти томонидан ишланган ва амалга оширилаётган Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий дастурнинг дўнёда ўхшаши йўқ. Музейда намойиш қилинаётган экспонатлардан бири , Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси таълимни ривожлантиришдаги улкан ҳиссаси учун эҳтиром рамзм сифатида мукофотланган эсдалик белгиси ва ЮНЕСКО нинг “Тинчлик бизнинг қўлимизда” мактаб лойиҳасига сертификат шу ҳақда гувоҳлик беради.

Ўзбекистонда Ядро физикаси, Генетика ва Экспериментал биология институтлари каби ноёб марказлар, “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Майданак ва бошқа тоғларда ишлаб турган астраномик обсерваториялар комплекси ва бошқалар ташкил қилинди ҳамда улар муваффақиятли равишда илмий тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Ўзбекистонда қудратли потенциалга эга бўлган фан кўпгина тармоқларда ўзининг амалий татбиқини топди, шу билан бирга, у иқтисодий ва ижтимоий тараққиётни ривожлантириш асосини ташкил этади. Музейда , шунингдек, халқ хўжалигида қўлланиладиган асбоб-ускуналар намуналарини, кўплаб препаратлар , ЎзР ФА Ядро физикаси институти тақдирлаган “Сифат учун Олтин юлдуз” Халқаро мукофоти, ядро реактори, циклотрон, дўнёда ягона бўлган қуввати 1 МБТ ёки 10 минг квт га тенг бўлган қуёш катта печининг макетлари ва бошқа экспонатларни кўриш мумкин.


“Соғлом авлод учун” экспозицияси бўлими Халқаро нодавлат “Соғлом авлод учун” жамғармасининг фаолиятига бағишланган. Унда жамғарма томонидан таъсис этилган орден ва медаллар ҳамда унинг фаолиятини ёритувчи ҳужжат ва фотосуратлар қўйилган.

“Ўзбекистон жаҳон спорт аренаси” бўлимида Республикада оммавий ва профессионал спортнинг ривожланиши тўғрисидаги экспонатлар қўйилган.

Мукофотлар алоҳида ўрин эгаллайди – халқаро миқиёсда ва мамлакатда спортни ривожлантиришдаги улкан хизматлари учун Ўзбекистон Призиденти Ислом Каримов мукофотланган халқаро спорт ташкилотларининг фахрий орденлари ва олтин медаллар.Жумладан, Халқаро Олимпия Қўмитасининг “Олтин маржон”и (нусхаси), Осиё Олимпия Кенгашининг “Осиё минтақасида спортни ривожлантиришдаги хизматлари учун” кўкрак нишони ва Олтин орден, Олимпия рамзи тасвирланган маржон ва ХОҚ Милий Олимпия Қўмитаси Асоциасиясининг сертификати, Кураш буйича Бедфорд (Буюк Британия) Британ ассоциясининг Ислом Каримов номидаги халқаро турнирнинг эсдалик Олтин медали ва эсдалик совғаси, турли спорт кубиклари, улар орасида Венгрияда ўтказилган кураш бўйича III чемпионат кубоги ; Ўзбекистон Республикаси Призиденти кубоги учун турнирнинг биллур кубоги ҳам намойиш этиляпти.

Соғлиқни сақлаш бўлимидаги кўплаб экспонатлар орасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳудудий ваколатхонаси томонидан топширилган “Аёллар ва

болаларнинг соғлиғини сақлаш лойиҳасини амалга оширишдаги буюк ютуқлари учун” гувоҳномаси диққатга моликдир.

Ўзбекистон халқ амалий санъати усталарининг асарлари – мусиқа асбоблари, заргарлик тақинчоқлари, сопол буюмлар, ёғоч ўймакорлиги, китоблар, “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивалининг соврини, ўрта асрлар ва замонавий ноёб меъморий ёдгорликлари фотосуратлари экспозицияни якунлайди.


ХАЛҚАРО ТИНЧЛИК ВА БИРДАМЛИК МУЗЕЙИ

Халқаро Тинчлик йили нишонланган 1986 йилдат Самарқанд шаҳрида Халқаро тинчлик ва бирдамлик музейи очилган бўлиб, 1989 йили унга “Халқ музейи” номи берилди. Ўзига хос ахбарот-алоқа маркази вазифасини бажарувчи бу музей кўплаб таълимий дастурлар, халқаро лойихалар ва бадиий кўргазмалар ўтказиб туриши билан бирга доимий экспозициясига ҳам эга.


Музей бисотида барча қитъалардан келтирилган йигирма мингдан кўпроқ экспонант-плакатлар, расм, гобелен, байроқ, вимпел,китоб, нишонлар, видеофильм, аудиокассета, компакт-дисклар ва бошқа кўплаб ашёлар мавжуд. Улар орасида Нагасакида атом бомбаси портлаши натижасида эриб кетган уй томи черипициясининг парчаси, Сталинград жанггохлари Освенцим, Хиросимадаги тинчлик боғи тупроғи солинган капсулалар, Берлин девори бўлаги , йўқ қилинган “Першинг-2” Америка ядро ракеталарининг соати, астронавт Р.Фуррернинг “Челленжер” кемасида ўзи билан парвозга олиб чиққан совғаси қўйилган; туғма ногирон бўлган француз рассоми Денис Легрнинг гўзаллик ва ҳаётга муҳаббат руҳи билан чизган расмлари ҳайратга солади, экспозицияда болаларнинг ҳам кўплаб тасвирий асарлари қўйилган.

Музей кўпгина халқаро ва миллий (ҳукуматлараро ҳамда нодавлат) ташкилотлар ҳамда барча қитъалардаги пок ниятли инсонлар билан кенг алоқа боғлаган. БМТ, ОБСЕ, Европа Кенгаши, Европа Иттифоқи Комиссияси, ЮНЕСКО, ИКОМ, НАТО, Халқаро ПЕН- клуб, Норвегия Нобель институти, Умумжаҳон Черковлар Кенгаши, Жаҳон Банки, Халқаро Кизил Хоч Қўмитаси ва бошқа ташкилотларнинг муассасалари музейга ўз нашрларини юбориб туради.

Женевадаги Халқаро тинчлик бюросига ва Жаҳон музейларининг умумжаҳон тармоғига аъзо бўлган музей фондидадаги кўргазмалар Кипр, Франция, Голландия, Россия ва бошқа мамлакатларда намойиш қилинди. Унинг фаолияти кўплаб мақолаларда, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар дастурларида акс эттирилган. Кези келганда шуни айтиб ўтиш лозимки, Халқаро музейлар кенгкши томонидан Парижда инглиз, француз, испан тилларида нашр этиладиган “ИКОМ Ньюс” журналининг 2000 йилдаги биринчи сони Самарқанддаги Халқаро тинчлик ва бирдамлик музейи фаолиятига бағишланган мақола билан очилган.

Музей фаолият кўрсатаётган даврда унинг муайян иш йуналишлари шаклланди. Бунга машҳур арбоблар, шоирлар, олимлар, мусиқачилар, санъаткорларнинг дастхатли сурат ва шахсий номалари қамраб олувчи “Тинчлик дасхати”, болалар ижодига бағишланган “Дунё ва мамлакатлар болалар нигоҳида” йуналишларини мисол қилиб келтириш мумкин. Истиқболда доимий амал қилувчи Болалар расмлари халқаро галеречси, “Уруш ўйин эмас, Ҳарбий уйинчоқлар уйнаш нимага керак? Тинчлик мендан бошланади” шиори остида “Тинчлик ва қуролсизланиш болалар фестивали”, Ўзбекистонда хорижлик рассомларнинг ва хорижда ўзбекистонлик рассомларнинг табиат фусункорлигини тасвирловчи “Гўзаллик дунёни асрайди” номли экспозицияларини ташкил этиш кўзда тутилган. Бу асарларнинг бир қисми музейнинг доимий экспозициясига киритилган. Келажакда Самарқандда “Гўзаллик дунёни асрайди”, “Дунё жисмоний имкониятлари чекланган болалар нигоҳида”, “Табассум олами”, “Эсперанто”, байналмилал клуби” номли бадиий галереяларни вужудга келтириш назарда тутилмоқда. Шунингдек, музейда “Буюк Ипак йули” галереясини ташкил этган ҳолда ўз воситалари ёрдамида қадимда шу йул туфайли юзага келган анъаналарни қайтадан тиклаш, халқлар орасидаги маданий айирбошлаш ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсади кўзда тутилган.


Ўтган давр мобайнида музей МДҲ ва Болтиқбуйи мамлакатларида ўзига хос, бетакрор музей сифатида истиқболли салоҳиятини кўрсата олди. Бироқ етарли моддий-техникавий шароитлар бўлмаганлиги сабабли унинг жуда катта имкониятлари тўлиқ ишга солинмаяпти. Музейнинг барча ишлари асосан унинг фаолларининг беғараз меҳнати ва дўстлари ёрдамида амалга оширилмоқда. Ҳозирги пайтда музей ташаббусларини қўллаб-қувватловчи Музей дўстларининг жамияти ташкил топмоқда.


Ҳарбий тарихимиз – ватанпарварлик тарбияси асоси

Ўтмишни, тарих тажрибасини ўрганиш аждодлар яратган моддий ва маънавий меросни асраш ва тарғиб этишда, истиқлол йўлидаги мақсадларимизни аниқлашда музейлар фаолияти муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 1998 йил қабул қилинган “Музейлар фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида” ги Фармонида таъкидланганидек, дунё музейлари халқларининг маънавий-ахлоқий камолотида уларнинг онгида миллий –ғурур ва ифтихорни истиқлол ғояларига садоқат ва Она Ватанга меҳр муҳаббат туйғуларини уйғотишда зарур восита ҳисобланади.

Ушбу олижаноб ишларни бажаришда мамлакатимизнинг йирик ва машҳур музей қўриқхоналари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари марказий музейнинг экспозициялари дастлаб ҳозирги Марказий офицерлар саройи биносига жойлаштирилган эди. 1975 йилга келиб эса музейнинг махсус биноси 4 ой ичида қурилиб фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда умумий майдони 3000 кв метрни ташкил этган музей биносида 7 мингдан зиёдтарихий экспонатлар жойлаштирилган.1997 йилда музей экспозициялари тубдан янгиланиб қайта таъмирланди.

3 қаватли бинонинг 1- қавати экспозициялари “Темурийлар давридаги ҳарбий санъат” мавзуини ёритишга бағишланган бўлиб уларда буюк давлат арбоби моҳир саркарда сифатида шуҳрат қозонган Амир Темур давлати қўшининг тузилиши ва бошқарилиши мужассамлаштирилган воқеалар акс эттирилган. Жумладан, “Амир Темур жанговор отида” портрети (муаллиф Р.Зиёдуллаев) Амир ул-умаронинг чортиғи макети (асл ўлчамидан 40 марта кичрайтирилган) ва байроғи, “Қудратимизга шубҳангиз бўлса ёдгорликларимизга боқинг” экспозицияси ҳамда Дор ус- саодат мақбараси, Регистон майдони, Оқсарой, Гўри Амир, Зангиота, Аҳмад Яссавий мақбаралари тасвирлари, шунингдек, Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига оид адабиёт ва қўлланмалар ўрин олиб, киши эътиборини ўзига жалб этади.


Зал деворлари буйлаб соҳибқирон замондоши, тарихнавис аллома Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарига ишланган миниатюралар, зал шифтларига эса Темурийлар давлати, Самарқанд шаҳри байроқлари ва бошқа турли хил байроқлар, қадимий найзалар, Амир Темур давлати бўлмиш уч найза (уч қитъа ҳукмдори маъносида) ва шер тасвири осилган. Тоғ эчкиси ва бўри териларига ўрнатилган қурол-яроғ намуналари: қилич, камон, ўқ-ёй (садоғи билан), қаоқон, ойболта, зирҳ, найзалар,

дубулғалар музейнинг энг қизиқарли экспозициялари сифатида қадрланади. Шунингдек, кўргазмада араб ёзуви ва лотин алифбосида ёзилган “Темур тузуклари” асаридан олинган панд-насиҳатлар, Амир Темур давлати харитаси, витринага қўйилган дубулға, сувдон, қилич, гурзи, чўқморлар ҳам мавжуд.

“Амир Темурнинг Тўхтамишхонга қарши 3- ҳарбий юриши” жанг диорамаси , катта ва кичик ноғоралар( “Катта ноғора ва байроқ ато этиш тузугини” ҳозирги “ҳарбий қисм жанговор байроқ тўғрисида” ги низомга қиёслаш мумкин), “ Амир Темур қўшининг жанговор таркибидан бир кўриниши” экспозициялари, сара жангчи баҳодирлар чодири (асл ўлчамдан 20 марта кичрайтирилган) ва улардан бирининг мум ҳайкали ҳам киши тасаввурида жонли таассурот қолдиради.

Хуллас, музейнинг биринчи қаватидаги экспозицияларни кўздан кечирган киши 27 давлатни бирлаштириб марказлашган йирик салтанат барпо этган, ҳарбий низом асосчиси бўлган буюк саркарда Амир Темурнинг бу соҳадаги серқирра, батартиб, мукаммал фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

Бинонинг 2 қавати “Фашизмга қарши кураш йиллари” мавзуидаги экспозициялар билан безатилган. Бу ерда иккинчи жаҳон уруши йилларида ватандошларимизнинг фронтда ва фронт олди , ортида кўрсатган ўчмас жасорат намуналари билан яқиндан танишиш мумкин. Экспозициялардан бири уруш майдонларида мардларча жанг олиб борган ҳамда фронт ортида қаҳрамонона меҳнат қилган ўзбек халқига бағишланган. Витриналарда уруш ҳаракатларида иштирок этган аскарларнинг шахсий буюмлари , жанговор мукофотлари, жангнома хотиралари ўрин олган.Шунингдек, С. Раҳимов, Қ. Суюнов, М.Топволдиев , В. Шаландин, Б. Бобоев, С. Абдуллаев, Ҳ. Саримсоқов каби Ўзбекистонлик қаҳрамонларнинг жанговор суратлари акс эттирилган.


Экспозицияларни қуроллар ҳарбий техника, ҳужумкор самолёт макетлари тўлдириб турибди. Бу ерда “Иккинчи Жаҳон уруши ўлжалари” витринасидаги фашистлардан тортиб олинган “Штурмгевер” автоматлари, ханжарлар, қиличлар ҳамда уларнинг кўкрак нишонлари томошабинда қизиқиш уйғотиши табиий.

Шу қаватнинг фронт орти бўлимида эса Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиб жанг майдонларига юборилган ҳарбий техникалар маҳсулотлар ва улардан айримларининг макетлари намуналари жойлаштирилган. Шунингдек, ўзбек халқининг уруш йилларида олиб борган матонатли меҳнати ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар ҳам талайгина.

Ватанимизнинг милий хавфсизлигини унинг давлат суверенитети ва худудий яхлитлигини аҳоли тинчлигини сақлашнинг ишончли кафолати бўлган Ўзбекистон Қуролли Кучларининг кундалик фаолиятига бағишланган учинчи қават экспозициялари “Мустақил Ўзбекистон ҳимоясида” деб номланади. Уларда мустақиллик йиллари мобайнида бу соҳа аниқ йуналиш асосида ислоҳ қилинганлигини ўз аксини топган. Бу Ўзюекистон Республикасининг харитаси, милий бойликларимиз-табиий ресурслар, “Мудофаа тўғрисида”ги Қонун ва “Мудофаа доктринаси” дан кўчирилган матнлар, Ҳарбий қасамёд, “Ҳарбий қисм Жанговор Байроғи, Олий ҳарбий мукофот – Жалолиддин Мангуберди орденинг тасвири ва унинг мазмуни, замонавий армиямиз ҳаётидан олинган лавҳалар, қўшин турлари ва ҳарбий округлар , милий офицер кадрларни тайёрлаш масалаларига оид экспозициялар орқали очиб берилган. Халқаро Ҳарбий ҳамкорлик, чет эл ҳарбий делегацияларининг совҳалари, ҳарбий матбуот, маданий ишлар ва спорт экспозициялари ҳам шунга хизмат қилади.

Кейинги йилларда Призидентимиз Фармонига биноан музейда фундаментал илмий муаммоларни тадқиқ қилиш тўғрийўлга қўйилган бўлиб, бу борада бир қатор ишлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Музей экспозицияларини бойитиш , уларни руйхатга олиш , фонд бойликлариниилмий таҳлил қилиб, мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари орқали халқимизга ва юртимиз меҳмонларига етказиш – асосий вазифалардан ҳисобланади. Музей фаолиятини замонавий , жаҳон талабларига тўла жавоб бера оладигандаражага кўтариш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида музей йулкўрсаткичларини чоп этиш кўзда тутилган. Бугунги кунда “Ўзбекистон музейларида ҳарбий мавзунинг ёритилиши ва унинг тарбиявий аҳамияти” мавзуси буйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.


Шубҳасиз, бундай эзгу ишларнинг амалга оширилишида музей фондига модий техника ва маблағ ажратиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги муҳим омил ҳисобланади. Шунингдек, республикамизда “Ўзбекмузей” жамғармаси ҳамда тарихий мавзуда вақтли нашрлар ташкил этилганлиги ҳам музей ишлари ва бу борадаги тадқиқот натижалари тарғиботига хизмат қилади.

Музей ишида замонавий ахборот технологияси

Фан-техника тараққиёти илғор ютуқларининг бошқа барча соҳалар қатори музей ишига ҳам кириб келиши табиий ҳол бўлибгина қолмасдан, ҳаётий зарурат ҳамдир.

Хусусан, 90-йилларда ҳозирги тушунчамиздаги компьютерлар яратилиши билан музей соҳасида маълумот тизимини шакллантириш , ахборотни тўлақонли етказиш имкониятлари кенгайди. Айниқса, музей мутахассислари компьютерни эгаллаши ва ягона тармоқнинг вужудга келиши музей фондларини ҳужжатлаштиришда кўпгина қулайликларни яратди. Жумладан, экспонатларнинг тасвири рақамли фотокамера орқали бевосита компьютерга киритилмоқда. Уларнинг таҳлили ва боўқа маълумотлар эса илова қилиниб, зурурият туғилганида мутахассислар томонидан қўшимчалар ва тузатишлар киритилади. Бу музей ишида доимий ҳаракатда бўлган каталог ва картотеканинг сифати кескин яхшиланишини таъминлади.

Интернет тармоғининг кириб келиши мазкур жараённи халқаро миқиёсда фаоллаштириб юборди. Ҳозир ундаги “Музейлар”, “Маданият” бўлимларига кириб дунёнинг хоҳлаган музейи буйлаб “сайр” қилиш, музейлар ҳақида умумий маълумотлардан ташқари, фонд экспонатлари, янгиликлар, махсус тадбирлар ва илмий анжуманлар ҳақида , соҳа мутахассис –ходимлар манзили , уларнинг интернетдаги Электрон почталари ва бошқа маълумотлар олиш мумкин. АҚШдаги АМИКО консорциуми тарқатган маълумотларга кўра, интернет тармоғида икки ярим миллиондан ортиқ музей экспонатларининг суратлари акс эттирилган картотека тизими мавжуд.

Ўзбекистон музейлари ҳам интернетда ўзларининг сайтларини яратиш устида иш олиб бормоқдалар. Бухоро Давлат меъморий-бадиий музей – қўриқхонасида музей ходимларини шахсий компьютер техникаси билан таъминлаш масаласи аста-секин ижобий ҳал этилмоқда. Музейда интернет тармоғига уланиш, сайт яратиш ва маълумотлар базасини барпо этиш устида айрим ишлар амалга оширилди. Илк қадам сифатида, музей фондидаги қўлёзмалар тўпламини электрон лазер дискига кўчириш ишлари бошлаб юборилди. Лекин, аслида республикамиз музейларида бу соҳадаги ишлар анча суст бормоқда.


Маълумки, музейнинг асосий вазифаси йиғиш, сақлаш ва намойиш этишдан иборат. Бугунги кунда музейлар замонавий ахборот технологияларини қўллаш орқали ўзларига тегишли экспонатларнинг сақланишини таъминлашлари мумкин. Чунки, аниқ ҳисобга олиш музей бойликларни бут сақлаш ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқини кафолатлайди.

Ҳозирги кунда тарихчи, санъатшунос, музейшунос тадқиқотчилар ва ижтимоий соҳанинг бошқа вакиллари музей бойликларини тўлақонли илмий ўрганишда айрим муаммоларга дуч келмоқдалар. Аввало, йирик музейларимизда жорий этилган тартиб-қоидалар четдан келган мутахассис олим ва музей маъмурияти ўртасида аксар ҳолларда келишмовчилик ва баъзан қаршиликларга олиб келмоқда. Амалиётда шундай ҳодисалар кузатилмоқдаки, ўзи хизмат қилаётган илмий муассасанинг расмий йулланма хати билан мурожаат қилган тадқиқотчига бўлимлардаги картотека билан танишишга рухсат берилади, холос; айрим музейлар эса пулли хизмат турини таклиф қилмоқдалар. Хориж мамлакатлардан келган тадқиқотчиларнинг тижорат нашрлари учун бундай хизмат тури мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Лекин республиканинг илмий муассасаларидаги ходимлар маданий бойликларимизни ҳеч қандай тўсиқсиз ўрганишларига шароит яратилиши лозим. Чунки, биринчидан, уларга бу каби изланишлар учун давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратилмайди. Иккинчидан, бундай тадқиқотлар республикамиз илмий, маданий-маънавий тарққиётини, жумладан, ўша музейлар манфаатини кўзлаб амалга оширилади.

Юқоридаги муаммо сабабли Ўзбекистондаги музейлар фонди экспонатларининг 70 % ўзининг фундаментал тадқиқотини кутиб ётибди. Кутубхоналардаги мавжуд нашрлар эса кўпи билан уларнинг 10% яратади, холос.

Ҳолбуки, ҳозирги пайтда дунёда музей иши жуда илгарилаб кетганнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Жаҳондаги деярли барча забардаст музейлар интернет тармоғи орқали тинимсиз чиқишлар қилиб, ўз сайтларини мунтазам янги ахборотлар билан тўлдириб боришяпти. Биргина Россия амалиётини кўрсатадиган бўлсак, у ерда музейлар фаолияти билан шуғулланувчи қатор уюшма ва марказлар фаолият кўрсатмоқда. Интернетда “Музеи России” сервери, “Всероссийский реестр музеев” ва бошқа сайтларда музейлар ҳаётининг ҳамма жиҳатлари батафсил ёритиб берилмоқда. Давлат Тарих музейи (Москва) 1997 йилдан эътиборан экспонатларини интернет тизими орқали намойиш этиб келаяпти. Музейнинг уч мингдан зиёд экспонатлари Умумевропа “Музеум Онлайн” тармоғига киритилган. Давлат Эрмитаж музейи ҳам заҳирасидаги тўрт мингдан ортиқ асарларини шу йўл билан намойиш қилмоқда. Рибинск бадиий музейи ўз соҳасида илғорлик қилиб, 2000 йил 10 мартда Москва шаҳрида 45000 карточкадан иборат электрон сайти тақдимотини ўтказди.


Музейларда электрон тизимининг жорий этилиши , унда намойиш қилинадиган сайтларнинг шакли, тартиби, кўринишлари, тузилиши ва соҳанинг бошқа масалаларига бағишлаб қатор илмий-амалий анжуманлар ўтказилмоқда.

Улар орасида АДИТ (Автоматизация деятельности музеев и информационная технология) уюшмаси нодавлат ташкилот ва идоралари билан ҳамкорликда музей соҳасига замонавий коммуникация тармоқларини олиб киришда кўпгина ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, уюшма ҳар йили Россиянинг турли шаҳарларида илмий анжуманлар ўтказиб келмоқда. 2001 йил 28 май – 1 июнь кунлари Тула шаҳрида “Музейлар ва ахборот майдони: ахборотлаштириш муаммолари ва маданий мерос” мавзуида илмий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда музей мутахассисларидан ташқари, кутубхона , архив, университет, электрон нашриёт, ва техника билан шуғулланувчи фирмалар, кўплаб хорижий ташкилотларнинг вакиллари ҳамда муаммога алоқадор бошқа соҳаларнинг мутахассислари қатнашдилар. Анжуман ўз доирасида “АДИТ миссияси – музей ҳужжатлари буйича милий Ассоциация сифатида” , “Информацион менежмент” , “Ҳисобга олиш ва сақлаш фаолиятини маълумотлаш”, “Музейларнинг илмий тадқиқот ва экспохиция-кўргазмалар фаолиятига автоматика тармоқларини олиб кириш”, “Томошабинлар билан ишлашда маълумот тарқатиш” мавзхулари буйича секция мажлислари ўтказилди. Шунингдек, музейлар учун CD-ROM электрон нашр ва интернет сайтларидан намуналар намойиш этилди.

Ҳозирги кунда бошқа илмий-тадқиқот муассасаларида бўлгани каби, республика музейларида айнан нашр масаласи катта молиявий муаммоларга дуч келмоқда. Европа ва Американинг музей, кутубхона ва архивлари мазкур муаммони яна ўша интернет тармоғидан кенг фойдаланиш орқали ҳал қилишга интилмоқдалар. Масалан, немис мутахассислари 2001 йил 19-22 июнь кунлари Мюнхенда бўлиб ўтган IV Халқаро “Музей иши, комплектлаштириш, таъмирлаш ва кўргазмалар учун технология” мавзуидаги ихтисослашган кўргазма материалларини махсус сайтда эълон қилишди. Россиялик музейшунослар “Музей будущего: информационные технологии культурное наследие» номли мақолалар мажмуининг бир қисмини ва бошқа нашрларини интернет тармоғида ёритдилар. Улардан айримлари рус тилида музейларимизнинг бошқа хорижий тилларни билмайдиган мутахассислари учун қулайлик яратади.


Юқоридагилардан келиб чиқиб, музейларни қўллаб-қувватлаш республика “Ўзбекмузей” жамғармаси қошида музейлар учун электрон дастурлар яратувчи мутахассислардан иборат махсус марказ ташкил этиш кун тартибидаги долзарб масала, деб ҳисоблаймиз. Чунки, айнан шундай марказ орқали Ўзбекистон музейларида маълумот тарқатиш ва сайтлар яратишнинг ягона тизимини жорий қилиш мумкин. Йирик музейларимиз хорижий сармояларини жалб қилган ҳолда халқаро стандартлар негизида электрон ахборот мажмуини яратишлари мумкин. Лекин, бундай музейларда маълумотлар тўплашнинг турлича услуб ва кўринишлари ҳосил бўлиб, айрим чалкашликларни келтириб чиқариши эҳтимолдан холи эмас. Шуни ҳисобга олган ҳолда республиканинг турли йуналишдаги 80 дан ортиқ музейида сайтлар, ҳисобга олиш ва картотеканинг ягона андозаси тайёрланса, бу кейинчалик музей фондининг ягона каталогини нашр қилишда жуда асқотган бўларди.

Хуллас, бошқа маданий муассасалар қаторида музейларимизнинг ҳам электрон нашрлари билан дунё маълумотлар оқимига қўшилишларини табиий ҳол ва замон талаби деб қабул қилмоғимиз лозим. Зеро, маълумот тарқатиш билан музей ўзини жамиятда реклама қилиши, томошабинларни кўпайтириши ва хорижий ҳамкасблар билан тез ва қулай алоқа ўрнатиши мумкин. Электрон ахборот тарқатиш воситалари тизимини жорий этиш музейларимиз бойлигини кенг омма, хусусан, ёшлар орасида тарғиб қилишда ҳам ўзининг ижобий ролини ўйнайди.



<< предыдущая страница   следующая страница >>