shkolakz.ru   1 2 3 4 5

Ўзбекистон музейлари мустақиллик йилларида

Кейинги пайтда Ўзбекистонда тарихий меросимизни ўрганишга ва маданият соҳасига катта эътибор берилмоқда. Бу соҳада музейларга алоҳида ўрин ажратилган.

1994 йил 23 декабрда Вазирлар Маҳкамаси “Республика музейлар фаолиятини яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди, 1998 йил 12 январида эса Ўзбекистон Республикаси президенти И. Каримов “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ғоят муҳим иккита ҳужжат Ўзбекистонда ўтмишнинг буюк меросига алоҳида аҳамият берилаётганини тасдиқлайди.

Ҳозир республикада фаолият кўрсатаётган 73 музейдан 22- таси ўлкашунослик, 14-таси тарих, 10-таси бадиий, 12 таси- мемориал ва биттаси табиий-илмий музейдир.

Мустақиллик йилларида ташкил этилган Тошкентдаги Темурийлар тарихи Давлат музейи, Олимпия шон-шуҳрати музейи, Й.Охунбобоев, А.Қаҳҳор, Ю.Ражабий уй-музейлари, М.Турғунбоева музейи, Жиззахдаги Ш. Рашидов Ҳ.Носиров музейлари, Нукусдаги Бердақ номидаги Адабиёт музейи, Навоий ва Олмалиқдаги ўлкашунослик музейлари, Мирзачулни ўзлаштириш тарихи музейи, Зомин тарих музейи, марғилондаги адабиёт ва санъат музейи, Шаҳрисабздаги Амир Темур номли Тарих ва моддий маданият музейи республикамиз маданий ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб улгурди.

Ўзбекистон халқлари тарихи музейи янги шинам бинога кўчиб ўтди, Камолиддин Беҳзод ёдгорлик мажмуаси ва музейи ҳамда Термиздаги археология музейининг қурилиши якунланиш арафасида.

Ўзбекистон музейлари халқаро ҳамкорлик – тажриба алмашиш , ноёб экспонатлар ҳамда қизиқарли экспозициялар айирбошлаш жабҳасига фаол киришди.

Ўзбекистоннинг АҚШ даги маданият кунлари доирасида Филадельфияда ўзбек халқи амалий санъати кўргазмаси катта муваффақият билан ўтди.

Яқинда ташкил топганлигининг 83 йиллигини нишонлаган Давлат санъат музейи Ўзбекистон, хорижий Шарқ, Россия ва Ғарбий Европа амалий безак ва тасвирий санъатига оид 50.000 га яқин экспонатлар фондига эга. Музей уларни жамлаш, сақлаш, намойиш қилиш билан бир қаторда каталоглар, буклетлар ва альбомлар нашр этиш йули билан кенг тарғибот ишларини ҳам амалга оширмоқда.


Музей Япония, франция, Италия, Германия, Туркия, Эрон элчихоналари иштирокидақизиқарли кўргазмалар ўтказиб туради. Музей Ханновердаги (ГФР) Умумжаҳон кўргазмасида муваффақиятли иштирок этди. Бу йил баҳорда Санк-Петербург Мум ҳайкаллар марказий музейи Тошкентда илк бор меҳмон бўлиб, Санъат музейида ўз экспонатларини намойиш этди.

Музейда кейинги ўн йил мобайнида давлат солиқ ва божхона хизматларидан олинган санъат асарларидан иборат “Қайтарилган бойликлар” кўргазмаси тайёрланмоқда.

Қорақалпоғистоннинг И.В.Савицкий номидаги Санъат музейи кўплаб халқаро кўргазмалар иштирокчисидир.

Ўзбекистоннинг энг кекса музейларидан бўлган республика табиат музейи келгуси йили 130 ёшга тўлади. Е.М.Демурина , В.В.Яхонтова, А.А.Бекузина, Ҳусайн Ниёзий ва бошқа олимлар ишлаган ушбу илмий-маърифий муассаса фондида 372 мингдан зиёд экспонат сақланаяпти.

Яқинда 20 йиллигини нишонлаган С.Есенин музейиишнинг хилма-хил шаклларини излаб топмоқда. Музейда Россия Федарациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Рус маданият маркази, маҳаллий ташкилот ва муассасалар билан биргаликда ҳамда Сорос жамғармаси кўмагида Есенин шеърларини бадиий ўқиш ёш усталарининг анъанавий баҳорги танловлари, рус романси кечалари ва бошқа тематик тадбирлар ўтказиб турилади. Масалан, 2000 йил январда Анна Ахматованинг Санкт-Петербургдаги музей фондидан келтирилган экспонатларининг кўргазмаси, 2001 йил мартда эса “Рус самоварлари” кўргазмаси ўтказилди.

С.Есенин музейи директори О.Чеботарева Москва шаҳрида ва Михайловское қишлоғида ўтказилган Пушкин семинарларида ва Анна Ахматовага бағишлаб Санкт-Петербургда ўтказилган “Деворларингда муҳрланган кўланкам” кўргазмасида иштирок этди. Ўрол Тансиқбоев уй музейи ва Бадиий кўргазмалар дирекцияси ходимлари эса санъатшунослар ва музейшуносларнинг Санкт-Петербургда ўтказилган семинарида қатнашдилар.

Ўз навбатида, Ўзбекистон халқаро сайёҳликнинг ривожланиб бораётганлиги ва ушбу диёрда яшаб келаётган халқларнинг тарихий ўтмишига қизиқиш ошаётганлиги асносида музей ишининг имкониятларини ўрганиш марказига айланмоқда.


1992 йил ноябрда Бухорода “Музейларда маркетинг” мавзусида бўлиб ўтган илмий симпозиумда МДҲга аъзо қатор мамлакатлардан , Франция ва Финляндиядан келган музей ходимлари иштирок этишди.

2000 йил ноябрда Самарқандда “Ўзбекистон музейлари бозор иқтисодиёти шароитида” мавзусида ўтказилган халқаро семинарда Буюк Британия ва Россиядан келган музейшунос мутахассислар ўз иш тажрибаси билан ўртоқлашдилар.

Ўзбекистон Республикасининг 10 йиллиги муносабати билан Тошкентда Шарқ давлат музейи (Москва) ва Қорақалпоғистон Республикаси Санъат музейи ҳамда Третьеков галереяси, Пушкин номидаги (Москва) тасвирий санъат музейи, Эрмитаж ва Рус музейи (Санкт-Петербург) экспонатлариниг кўргазмалари намойиш қилинди.

Республика музейларининг яқин истиқболдаги иш режаларида Василий Кандиниский асарлари, “Мамлакатлар ва қитъалар:давлат ва ҳарбий рамзлар” мавзуида болалар расмлари кўргазмаларини ташкил қилиш, “Ўзбекистон мустақиллик йулида” мавзуидаги стендларни безатиш; “Баҳор” ансамбли билан ҳамкорликда томошабинлар билан учрашувлар ўтказиш ва бошқа шу каби тадбирлар кўзда тутилган.

Музейлар – тарихимиз кўзгуси

Музейларнинг жамият маданий-маърифий ҳаётидаги аҳамияти ниҳоятда катта – у кишиларнинг милий онгини шакллантиришда муҳим омил вазифасини касб этади. Яхши биламизки, ўз ўтмишини унутган халқнинг келажаги йўқ. Аждодларимиз яратган буюк мерос, маданий-маърифий бойликлар халқимиз айниқса, ёш авлод учун катта тарбия мактаби бўлиб хизмат қилади. Ҳукуматимизнинг музейлар фаолиятига оид қарорларида халқимиз тарихини тўлақонли акс эттирувчи ноёб ашёларни тўплаш-катта ижтимоий аҳамиятга эга эканлиги таъкидланади. Иқтисодий қийинчиликларга қарамай, давлатимиз музейлар фаолиятини ривожлантиришга ва ёдгорликларни тиклашга аҳамият бераётганлиги туфайли бу борада ижобий натижаларга эришилмоқда.Пойтахтимизнинг Амир Темур хиёбони ёнида Темурийлар тарихи давлат музейининг барпо этилиши бунга яққол мисол бўла олади. Ҳозирги кунда мазкур музейнинг довруғи жаҳонни лол қолдирмоқда. Тошкентга хориждан келган сайёҳлар мамлакатимиз билан танишувни шу музейдан бошлашади.


Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тизимида турли соҳалар буйича 68 та музей мавжуд бўлиб, булар 21 та ўлкашунослик, 10 та бадиий, 14 та мемориал , 5 та адабий-мемориал, 7 та адабий, 1 та табиий илмий музейлардир.

Республикадаги мавжуд 3 та музей қўриқхона Марказий Осиёнинг қадимий шаҳарларида жойлашган. Булар Самарқанд Давлат музей қўриқхонаси, Бухоро Давлат музей қўриқхонаси ва Хивадаги “Ичон-Қалъа” давлат музей қўриқхоналаридир. Тизимда, шунингдек, тасвирий ва халқ амалий санъатининг нодир намуналари сақланаётган Давлат санъат музейи, Республика халқ амалий музейи ҳамда И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи ҳам фаолият кўрсатмоқда.

1969 йилдан Урганч шаҳрида , 1979 йилдан Ангрен ва Сирдарё шаҳарларида бадиий галереялар ишлаб турибди. Фарғона вилоятида, Қўқон шаҳрида, Жиззах вилоятидаги ўлкашунослик музейларида ҳозирги кунда санъат бўлимлари очилган. Умуман олганда, ҳозирги даврда музейларимизда табиат, илмий оқартирув, санъат, заҳира, тарих бўлимлари фаолият кўрсатмоқда.Ушбу бўлимлар томонидан ташкил этилган кўргазмалар савияси давр талабига мос равишда юксалтирилмоқда. Буни музейга қизиқувчилар доираси кенгайиб бораётганлигидан ҳам билишимиз мумкин.

Республикада табиий илмий мақомга эга бўлган ягона Табиат музейи 120 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.

1999 йил 1 январгача бўлган маълумотларга қараганда, республика музейлари фондида 1.305.786 экспонат сақланмоқда. Ўтган йил давомида уларнинг асосий фондига 7544 та экспонат қабул қилинган.

Республика музейлари умумий майдонлари - 137 150,4 кв м, экспозиция майдони – 56 .195.5 кв м., фонд сақланаётган майдонлари эса 2.791 кв м., ни ташкил этади.

Музейларди илмий текшириш, тўплаш ва экспозицион ишлардан ташқари турли туман илмий-оқартирув ишлари: экскурсиялар, маърузалар, музей кунлари, уруш ва меҳнат фахрийлари билан учрашувлар, ўлкашунослик викториналари, турли мавзудаги тематик кечалар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.


Музейларда доимий равишда давлат миқиёсидаги Наврўз ҳамда Мустақиллик байрамларига бағишлаб ҳамда ўлкамиз тарихи, улуғ замондошларимиз ҳақида халқ амалий санъати асарларидан иборат этнографик кўргазмалар ташкил этиб турилади. 1998 йил давомида Андижон вилоятида - 79 та, Тошкент вилоятида - 70 та, Қорақалпоғистон Республикасида - 38 та ва Тошкент шаҳри буйича 37 та кўргазма ташкил этилиб, кенг жамоатчиликка намойиш қилинди.

Республикамиз музейларига ташриф буюрувчилар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. 1999 йил 1 январдаги маълумотга кўра, музейларимизни 1.655.400 киши келиб кўрган. Вилоятлар буйича бу кўрсаткич қуйидагича: Андижон вилоят музейларини - 356.000 киши, Бухоро вилоят музей- қўриқхонасини - ] 80.000, Тошкент вилояти музейларини - 174.000 ва Тошкентдаги музейларни - 176.000 киши томоша қилган.

Вазирлик тасарруфидаги музейларда ҳозирги кунда жами 1746 та ходим фаолият кўрсатмокда.

1994 йил 23 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика музейлари фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғpисида»ги 618-сонли, 1998 йил 5 декабрда «Музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари тўғpисида»ги 98-сонли қарорлари ва Узбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 12 январ ПФ - 1913-сонли «Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғpисида»ги Фармони эълон қилинди. Бу муҳим тарихий ҳужжатлар Президентимизнинг маънавиятга кўрсатaётraн ғамхурлигининг яна бир ифодасидир. Уларда белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан Маданият ишлари вазирлиги Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамғармаси, Бадиий Академия, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва бошқа тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакатимиздаги музейлар фаолиятини янада яхшилаш ва такомиллаштиришнинг илмий концепциясини ҳамда музейларнинг ривожланиши ва молиявий таъминоти буйича алоҳида дастур ишлаб чиқди. Ушбу дастурга биноан, Бухоро Давлат музей қўриқхонаси таркибидаги Санъат музейи, Хива «Ичон Қалъа» музей қўриқхонаси таркибидаги Оллоқулихон тими (Ёпиқ бозори), Самарқанд Давлат музей- қўриқхонаси таркибига кирувчи Афросиёб музейи ҳамда Давлат санъат музейларида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.


Мамлакатимиз аҳолисининг музейшунослик маданиятини ошириш, уларни меросимиз ва қадриятларимиздан хабардор қилиб бориш, бу соҳадаги ютуқларни тарғиб қилиш ҳамда мутахассислар, музей ходимларининг илмий ишларини чоп этиш, уларининг касбий малакасини ошириш мақсадида ўзбек, инглиз ва рус тилларида илмий-амалий, маънавий-маърифий, рангли «Мозийдан садо» журнали нашр этилмокда.

Франциянинг Канн шаҳрида И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейининг кўргазмаси муваффақият билан ўтказилди. Ҳозирги пайтда Япония, Австралия ва Америка Қўшма Штатларидаги музейларда ҳам ушбу кўргазмани ташкил этиш ҳақида таклифлар тушган.

Чет эллар билан маданий ҳамкорлик доирасида Давлат санъат музейида Германиянинг Узбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда «Германиянинг 1850 - 1918 йиллардаги портрет фотосурати» номли кўргазма ташкил этилди.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 сентябрдаги 366-ф-сонли «Япония ҳукуматининг Узбекистон Давлат санъат музейига умумий нархи 38,8 млн. иендан иборат музей жиҳозлари учун ажратган маблағини ўзлаштириш тўғpисидаги» фармойишини бажариш юзасидан ўтказилган тендерда ғллибликни қўлга киритган «Сумитомо Корпорейшн» фирмаси орқали бу музей учун олинган асбоб­ ускуналар такдимномаси 1999 йил 27 майида ўтказилди. Италиянинг Узбекистондаги элчихонаси таклифига биноан, Давлат санъат музейида икки мамлакатнинг ўзаро дўстлиги доирасида «Карло Карранинг графикаси ва чизмалари» мавзусидаги кўргазма ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июндаги 275-сонли Фармойишига биноан, Франциянинг Лион шаҳрида Самарқанд Давлат музей-қўриқхонаси хазинасидан Лион Бурэ асарлари ва амалий санъат намуналаридан иборат кўргазма уюштирилди. Шунингдек, Узбекистонда Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари маданият кунлари доирасида пойтахт музейлари ва бир қатор вилоят музейларида кўргазмалар ташкил этилди.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июндаги «Узбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 315-сонли қарорининг 5-банди ҳамда Тарих институтининг «Узбек халқи ва унинг давлатчилик тарихи тадқиқотларини ривожлантириш концепцияси» асосида Маданият ишлари вазирлиги тасарруфидаги музейларда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишлари дастури ишлаб чиқилди.


Узбекистон Давлат санъат музейи фондида сакланаётган гилам ва заргарлик санъати асарлари кўргазмаси, Урол Тансиқбоев уй-музейида К.П.Чепраковнинг «Графика ва рангтасвир асарлари» кўргазмаси ўтказилди.

1999 йил 4-8 мартида Бадиий Академиянинг Кўргазмалар залида «Аёллар йили»га бaғишлаб кўргазма ташкил этилди. Шу йилнинг 27 апрелидан 9 августига қадар Тошкент шаҳар музейлари ходимлари учун илмий-амалий семинар ўтказилди. Германия элчихонаси билан биргаликда Урол Тансиқбоев уй­-музейида «Шайбонийлар қабртошларидаги битиклар» номли китобнинг тақдимномаси ўтказилди. 18 май Халқаро музейлар куни муносабати билан пойтахтимизнинг муҳташам «Туркистон» саройида катта анжуман бўлиб ўтди. Унда барча вазирликлар

тизимидаги музейлар ҳамда пойтахт ва вилоятлар музейларинингходимлари иштирок этишди. Шу куни саройнинг иккинчи қаватида «Узбекистон музейлари кеча, бугун ва эртага» номли катта кўргазма ишлаб турди.

Республикамизга хорижий мамлакатлардан (Германия, Италия, Япония, АҚШ, Туркия, Бельгия) ташриф буюраётган давлат делегациялари мунтазам равишда Республика Халқ Амалий санъати, Давлат санъат музейида, Самарқанд Давлат музей­қўриқхонасида, Хива «Ичон Қалъа» музей-қўриқхонасида, Фарғона вилояти ўлкашунослик музейларида қабул қилинмок.да.

Музейларда ўтказилаётган тадбирлардан кўриниб турибдики, жонажон она юртимиз - Узбекистонда истиқлолнинг ҳаётбахш шабадалари эсмоқда. Халқимиз асрлар давомида олқаб келган орзусига эришди. Собиқ шўролар даврида ўтмишимиз бузиб талқин қилиниб келган бўлса, мустақиллик туфайли аждодларимиз тарихи, бетакрор маданияти акс этиб турувчи қадимий нодир буюмлар музейларимиз кўркига курк қўшиб турибди. Уларда сақланаётган ҳар бир нодир қадимий ашё тарихини ва улар орқали бутун ватанимиз тарихини илмий асослаган ҳолда чуқур ўрганиш, уни кенг омма ва саёҳатчиларимиз онгига сингдириш билан бирга бу бебаҳо бойлигимизни кўз қорачиғидай асраб, келажак авлодларга қолдириш муқаддас, шарафли бурчимиз ва инсоний вазифамиздир. Зеро, она-Ватаннинг кўҳна ўтмиши, бой тарихидан сўзловчи тилсиз гувоҳлар - осори атиқалар макони, тарихимиз кўзгуси бўлган музейлар ҳамиша эл-юрт манфаатини ўз манфаатидан юқори қўйиб ишловчи ва яшовчи ватанпарвар кишилар учун, мустақиллигимизни мустаҳкамлашдек шарафли ишни давом эттирувчи ёш авлод учун доимо беминнат хизмат қилади.


Ноёб ёдгорликлар хазинаси

ту]

Са ай.
Ҳар бир халқнинг маданий кўзгуси бўлмиш музей юртнинг тарихий, моддий ва маънавий ёдгорликлари тўпланган ҳамда уларни сақлаш, ўрганиш ва ташвиқ, қилиш сингари ишлар амалга ошириладиган илмий, маърифий-маънавий маскан ҳисобланади.

Самарқанддаги Акмал Икромов номли Узбекистон маданияти ва санъати тарихи республика музейини катта-кичик яхши билади. У Марказий Осиёдаги энг куҳна ва йирик маданий-маърифий ўчоқлардан бири десак, янглишмаймиз. .

Музейга ташриф буюрсангиз, бу ердаги бой ва ноёб осори атиқалар орқали халқимизнинг кўп асрлик тарихи, маданияти, элшунослиги, тангалари, қўлёзма асарлари, халқнинг турмуш тарзи, қимматбаҳо кийимлари ва ниҳоят, бугунги кундаги муваффақиятлари билан яқиндан танишасиз.

1874 йили ташкил топган музей ўз фаолиятини эндигина жонлантираётган бир даврда Туркистон генерал-губернатори М.Черняев фармойиши билан ёпиб қўйилди, Қайта очиш масаласи ўша даврнинг илғор фикрли олимлари ва маҳаллий ўлкашунослари томонидан бир неча бор ўртага ташланди, чунки шаҳарнинг бой тарихий ўтмиши, унинг беҳисоб моддий-маданий ёдгорликлари, қадимий ашёлари, шарқ қўлёзмалари ва бошқа материалларини тўплаш, асраш ва ўрганиш учун махсус муассаса зарур эди. Музейнинг очилиши ҳақида Самарқанд тарихи китобининг 1-жилдида шундай маълумот келтирилади:

«1893 йили Туркистон генерал-губернатори маҳкамасининг амалдори Д.Эварницкий (кейинчалик таниқли олим) «Окраина» газетаси саҳифасида ана шу мавзуга бағишланган мақола билан чиқди. 1894 йил 24 майда эса, у Москва Археология жамияти мажлисида ахборот берди. Бу ахборотда шундай дейилади: «17­ Туркистон батальонининг капитани Л.Баршчевский маҳаллий ёдгорликларнинг энг яхши намуналарини тўплаганлигини, улар орасида кўпгина қадимий ашёлар ва тангалар борлигини айтди, сўнгра тарихий обидалар маркази сифатида Самарқанддаги музейни қайта очиш зарурлиги тўғрисидаги фикрни ривожлантирди. У Туркистон маъмурлари олдига музей ташкил қилиш учун маблағ топиш ва ана шу музейга Баршчевский тўплаган коллекцияларни (кейинчалик мазкур коллекцияларнинг бир қисмини савдогар Н.И.Решетников сотиб олиб, 1895 йилда очилишга тайёрланаётган Самарқанд музейига берган эди) асос қилиб олиш таклифини киритди».


Ниҳоят, орадан 22 йил ўтгач, 1896 йилнинг 21 июлида Самарқанд музейи очилди. Дастлаб у Георгиевский черкови қошидаги хоналардан бирида жойлашган бўлиб, «Самарқанд статистика комитетининг музейи» деб ном олган эди. 15 йил ўтгач, ўлкашунос олим B-Л.Вяткин музей учун махсус бино қурдиришга муваффақ бўлди. Бу маърифат ва маънавият маскани Афросиёб ҳудуди ва шаҳар теварак-атрофидан топилган қадимий ашёлар, сопол ва зеб-зийнат буюмлари билан бойишида тараққийпарвар рус зиёлилари, айниқса, маҳаллий ўлкашунос зиёлилардан Мирзо Абдулло Бухорий, Мирзо Абдураҳмон, Мирзо Барот Мулла Қосимов, Ҳожи Юсуф Мирфаёзов, Абу Саид Махсум ва бошқаларнинг хизматлари катта бўлди. Илк даврда музейда тўпланган ашёлар орасида сопол идишлар, қадимий меъморий ёдгорликларнинг айрим сиркор кошинлари, ўзбек халқининг узоқ, ўтмишини акс эттирувчи, турмуши ва урф-одатлари ҳақида ҳикоя қилувчи кийим-кечаклар, мис ва бронзадан ясалган идишлар талайгина эди. Бу ашёларни, айниқса, этнографик материалларни тўплаш ва уларни ўрганиш йулга қўйилди.

Асримизнинг 20-30-йилларида бу маданий-маърифий даргоҳ Самарқанд округмузейидан Республика Марказий Давлат музейига айлантирилди. Дастлабки йилларда атиги иккита залга эга бўлган музейда шинам ва ёруғ заллар кўпайди ва кенгайди. Кўргазмали ашёлар орасида қадимги даврдан тортиб, то ҳозирги кунларимизгача ҳикоя қилувчи 180 мингдан ортиқроқ, турли хил ашёлар, шу жумладан, қадимшуносликка, ҳайвонот ва ўсимликлар олами, элшунослик, тангашуносликка оид минглаб ноёб материаллаp бўлиб, улар музей залларида даврий тартибда таснифланган.

Булардан ташқари, музей фондидаги фототекада 200 мингдан кўпроқ негатив­маълумотномалар мавжуд. Шунингдек, илмий кутубхонада турли даврларда ёзилган 20 мингдан ортиқ қўлёзма ва тошбосма китоблар сақланмоқда.

Музей залларидаги бир қисм экспонатлар ибтидоий жамоа, қулдорлик ва феодал даври воқеаларини ўзида акс эттиради. Жумладан, ибтидоий жамоа тузумидаги меҳнат қуроллари, қурол-яроғлар, тош асри одамларининг кийим-­кечаклари, тангалар, наққошлик санъати намуналари - ўзбек халқининг узоқ ўтмиши тўғрисида қизиқарли маълумотлар берувчи ашёлардир. Музей хоналарида тартиб билан жойлаштирилган милоддан аввалги VI-X асрлардаги саклар дубулғаси, ҳайкалчалар, XV аср осуарлар коллекцияси, эрамиздан олдинги IV - V аср Cyғд эҳромларининг ёзувли устунлари ва бошқа ноёб ёдгорликлар, ривожланган феодализм даври маданияти ёдгорликлари, XIX аср иккинчи ярми - ХХ аср бошларидаги безакли амалий санъат намуналари томошабинларда катта қизиқиш уйғотади. Музей заллари буйлаб томоша қилар экансиз, халқ амалий санъатининг кенг тараққий этган турлари - кулолчилик, каштачилик, гиламдўзлик, тўқимачилик, заргарлик ва мисгарлик буюмлари, кашталар, палаклар, гиламлар, палослар, ўтмиш ва ҳозирда ижод қилаётган ҳунар аҳлининг санъат асарлари билан яқиндан танишасиз. Музейда соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан Темур ва Темурийлар сулоласи даври маданиятига доир махсус экспозиция ташкил этилиб, унда асосан, XIV - ХУ асрларга оид бой ва ноёб экспонатлар намойиш к:илинди. Жумладан, тарихий биноларнинг безак бўлаклари, Оқсаройга тегишли кундал нақшдан намуналар, Улyғбекнинг Чилустун саройи нақши бўлаклари, ёғоч ва тош уймакорлик санъати, Гўри Амир мақбарасидаги уймакорлик эшик табақаси, Мирзо Улуғбек расадхонасига оид материаллар, Чиннихона топилмалари, мисгарлик ва заргарлик буюмлари, ўрта аср суворийларининг кийимлари, ХV-XVI асрларга доир тарихий китоблар, ҳаттотлик санъати намуналари, вақф ҳужжатлари, Шарафуддин Али Яздийнинг «3афарнома» асарига ишланган миниатюралар сингари юзлаб нодир тарихий материаллар бу ердан кенг ўрин олди. Шунингдек, Амир Темур шажараси, унинг ҳарбий юришлари ҳақидаги харита, темурийзодалар тўғрисидаги маълумотлар, Темурнинг тобути каби ноёб экспонатлар намойиш этилди. .


«Жавоҳирлар сандиғи» ҳисобланган музей экспонатлари ичида диққатга сазоворлари халқимиз турмуши ва урф-одатларини акс эттирувчи элшунослик материаллари бўлиб, уларни тўплашда музейнинг кекса ходимлари катта хизмат қилдилар.

1931 йили музей ходимлари иштирокида биринчи марта Хоразмга қилинган этнографик сафар чоғида тўпланган қимматбаҳо материаллар музей хазинасини бойитди. 1935-1938 йилларда уюштирилган илмий сафарларда ҳам республикамизнинг шаҳар ва қишлоқларидан қадимий гиламлар, кашта, сузана, мисгарлик ва заргарлик, кулолчилик ҳамда зеб-зийнат буюмлари кўплаб йиғилди.

Музейда 1875, 1880, 1895, 1906, 1916 йилларда тикилган.кашталар коллекцияси ҳам мавжуд булиб, улар сўнгги 130 йил ичидаги санъати тарихи ва унинг ривожланиш босқичларини ўрганишда илмий жиҳатдан қимматлидир. Мақсадой Йулдошева, Азиза Абдураҳимова, Бибиражаб Турдиқулова, Уғилой Уринбоева, Шарофатой Уринбоева, Мунаввар Носирова, Қаноатcой Розиқова сингари ўнлаб Самарқандлик моҳир чеварлар ўтган аср охирида тайёрлаган жойнамоз, кашта ва сузаналари мана бир асрдан бери музей залларини безаб турибди.

Булардан ташқари, музей фондида 400 дан зиёд турдаги либослар, 200 хил кийим-бош мавжуд. Буларнинг кўпи ўтган асрнинг 90-­йилларига оид бўлиб, улар сирасида келин-­куёвларнинг Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Ургут, Нурота ва Каттақурroн ҳунармандлари томонидан яратилган либослари ҳам бор. Шунингдек, XIX асрларда Самарқанддаги читгарлик ҳунарининг ҳамма турлари, читгарлик устахонаси, гул босиш қолиплари, туқув дастгоҳлари ҳам мазкур бўлимдан ўрин олган. Музейда ўзбек гиламларининг 80 дан ортиқ турли нусхалари тўпланган. Элшунос олима В .Г.Машкова бу гиламларнинг турларини, туқиш техникасини илмий жиҳатдан таҳлил қилиб, 1970 йили «XIX асрнинг охири - ХХ аср бошларида Урта Осиё халқлари гиламлари» деб номланиб, расмлар билан безатилган йирик асарини нашр қилдирди.

Музейнинг илмий ходими марҳум М.С.Юсупов томонидан 40-йилларнинг бошларида тўпланган «Мустамлака давридаги (1868-1917 йиллар) Самарқанд», «XIX аср охири - ХХ аср бошларидаги Бухоро амирлиги армияси» ҳамда «Бухоро амирлигининг молиявий тузилиши ва унинг бюджети»га доир материаллар, «Бухоро амири - йирик феодал», «XIX аср охири - ХХ аср бошида Бухорода карвонсаройлар ва савдо-сотиқ ишлари», А.Киписарчикнинг «Урта Осиё керамикаси коллекциялари тўплами», «Нурота кашталари», «Нурота аҳолисининг кийимлари», О.А.Сухареванинг «Самарқандда бадиий ҳунармандчиликнинг ривожланиши ва унинг истиқболи», «Самарқанд аҳолисининг кийим­-кечаклари тарихи», «Узбекистонда бадиий ҳунармандчилик», Н.В.Русинованинг «Узбекистонда читгарлик» сингари к:имматли материаллари республикамиз, хусусан, Бухоро ва Самарқанд халқ амалий санъатини илмий асосда ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.


Жаҳон музейлар кенгашига аъзо бўлган музей хорижий давлатлар билан алоқаларини йил сайин ривожлантирмоқда. «Музейимизнинг Франция музейлари ва олимлари билан алоқаси яхши йулга қўйилган, - дейди биз билан суҳбатда музей бош директори Нуъмонжон Маҳмудов, - 1992 -1993 йилларда Париж, Тулуза, Канни, 1998 йилда Лион шаҳарларида музейимиз экспонатлари намойиш қилинди. Амир Темурнинг 660 йиллиги муносабати билан Парижда ўтказилган кўргазмада ҳам музейимиз фаол иштирок этди. Шунингдек, Германиянинг Штутгарт шаҳридаги машҳур Линден музейида намойиш қилинган экспонатларимиз немис халқида яхши таассурот қолдирганлиги шубҳасиздир. Ҳозирги пайтда немис халқшунос олимаси Габриэла хоним билан ҳамкорликда вилоятимиз буйича этнографик экспедиция таш кил қилганмиз. Келгусида Покистон, Туркия, Эрон, Курия, Хитой давлатлари билан х,ам шундай маданий ҳамкорлик қилиш режалаштирилган» .

Узбекистон Республикаси Президентининг «Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ўз самарасини бермоқда. «Узбекмузей» жамғармасининг ташкил этилиши эса музейлар, жумладан, Самарқанд музейи фаолиятини жонлантиришда ҳам муҳим қадам бўлди. Музей ходимларининг асосий диққати узоқ тарихга, бой маданий меросга эга бўлган халқимизнинг мозий

анжомлари, битиклари, кийим-кечаклари, гилам ва палослари, зеб-зийнат буюмларини ҳар жиҳатдан асраб-авайлаш ва уларни келажак авлодга етказишга қаратилган.



<< предыдущая страница   следующая страница >>