shkolakz.ru 1 2 ... 11 12
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ


ХЎЖАЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ


Іужжатнинг рус тилидаги

матнига єаранг


ЎзР 1997 йил 30 августдаги 478-I-сон Єонуни билан тасдиєланган

ЎзР ОМ 1997 йил 30 августдаги 479-I-сон Єарорига мувофиє

01.01.1998 йилдан амалга киритилган


Мазкур Кодексга єуйидагиларга мувофиє ўзгартиришлар киритилган

ЎзР 01.05.1998 й. 621-I-сон Єонуни,

ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Єонуни,

ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Єонуни,

ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Єонуни


I бўлим. Умумий єоидалар (1-13 боблар. 1-101 моддалар)

II бўлим. Биринчи инстанция хўжалик судида иш юритиш

(14-20 боблар. 102-155 моддалар)

III бўлим. Іал єилув єарорларини єайта кўриш бўйича

иш юритиш (21-24 боблар. 156-208 моддалар)

IV бўлим. Суд іужжатларини ижро этиш (209-220 моддалар)

V бўлим. Чет эл ташкилотлари, іалкаро ташкилотлар ва тадбиркорлик

фаолиятини амалга ошираётган чет эллик фуєаролар, фуєаролиги

бўлмаган шахслар иштирокидаги ишларни юритиш (221-226 моддалар)


I БЎЛИМ. УМУМИЙ ЄОИДАЛАР


1-боб. Асосий єоидалар (1-14 моддалар)

2-боб. Хўжалик судини таркиби. Рад килиш (15-22 моддалар)

3-боб. Судга таалуєли ишлар ва судловга тегишлилик (23-33 моддалар)

4-боб. Ишда иштирок этувчи шахслар іамда хўжалик судлов

ишларини юритишнинг бошєа иштирокчилари (34-48 моддалар)

5-боб. Хўжалик судида вакиллик (49-53 моддалр)

6-боб. Далиллар (54-75 моддалар)

7-боб. Даъвони таъминлаш (76-81 моддалар)

8-боб. Иш юритишни тўхтатиб туриш (82-85 моддалар)

9-боб. Иш юритишни тўхтатиш (86-87 моддалар)

10-боб.Даъвони кўрмасдан єолдириш (88-89 моддалар)

11-боб. Суд харажатлари (90-95 моддалар)


12-боб. Процессуал муддатлар (96-99 моддалар)

13-боб. Суд жарималари (100-101 моддалар)


1-БОБ. АСОСИЙ ЄОИДАЛАР


1-модда. Хўжалик судига мурожат єилиш іуєуєи

2-модда Хўжалик судининг одил судловни амалга ошириш

3-модда. Хўжалик судида суд ишларини юритиш вазифалари

4-модда. Хўжалик судларида суд ишларини юрити

тўјрисидаги єонун іужжатлари

5-модда. Хўжалик суди судьяларини мустакиллиги

6-модда. Хўжалик судида иш єўзјатиш

7-модда. Єонун ва суд олдида тенглик

8-модда. Ишларни куришнинг ошкоралиги

9-модда. Тарафларнинг тортишуви ва тенг іуєуєлиги

10-модда. Суд ишлари юритиладиган тил

11-модда. Судда ишни куришнинг бевоситалиги

12-модда. Низоларни єонун іужжатлари асосида іал єилиш

13-модда. Чет давлат іуєуєини єўллаш

14-модда. Суд іужжатларининг мажбурийлиги


1-модда. Хўжалик судига мурожаат єилиш іуєуєи


Іар єандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган іуєуєлари ёхуд єонун билан єўриєланадиган манфаатларини іимоя єилишни сўраб хўжалик судига ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат єилишга іаєли.

Хўжалик судига мурожаат єилиш іуєуєидан воз кечиш іаєиєий эмас.


2-модда. Хўжалик судининг одил судловни амалга ошириши


Хўжалик суди иєтисодиёт соіасида вужудга келадиган, ушбу Кодекс ва бошєа єонунлар билан ўзининг ваколатига киритилган низолар іамда бошєа ишларни іал єилиш йўли билан одил судловни амалга оширади.


3-модда. Хўжалик судида суд ишларини юритиш вазифалари


Хўжалик судида суд ишларини юритиш вазифалари єуйидагилардан иборат:

1) иєтисодиёт соіасида корхона,муассаса, ташкилотлар ва фуєароларнинг бузилган ёки низолашилаётган іуєуєларини ёхуд єонун билан єўриєланадиган манфаатларини іимоя єилиш;


2) иєтисодиёт соіасида єонунчиликни мустаікамлаш ва іуєуєбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш.


4-модда. Хўжалик судларида суд ишларини юритиш тўјрисидаги

єонун іужжатлари


Хўжалик судларида суд ишларини юритиш тўјрисидаги єонун іужжатлари ушбу Кодексдан іамда унга мувофиє єабул єилинадиган бошєа єонун іужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг іалєаро шартномасида Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатларида назарда тутилганидан бошєача єоидалар белгиланган бўлса, іалєаро шартнома єоидалари єўлланилади.


5-модда. Хўжалик суди судьяларининг мустаєиллиги


Одил судловни амалга оширишда хўжалик судининг судьялари мустаєилдирлар ва фаєат єонунга бўйсунадилар.

Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл єўйилмайди ва бундай аралашув єонунга мувофиє жавобгарликка сабаб бўлади.


6-модда. Хўжалик судида иш єўзјатиш


Хўжалик суди:

1) манфаатдор шахсларнинг;

2) прокурорнинг;

3) єонун бўйича давлат ва жамият манфаатларини іимоя єилиш маєсадида хўжалик судига мурожаат єилиш іуєуєига эга бўлган іолларда давлат органлари ва бошєа органларнинг аризалари бўйича иш єўзјатади.

Агар єонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача іал єилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда іал єилиш чораларини кўрганларидан сўнггина хўжалик судида иш єўзјатиш мумкин. Бунда прокурор, давлат органлари ва бошєа органларнинг аризалари бўйича иш єўзјатиш тарафлар юєоридаги чораларни кўрган-кўрмаганликларидан єатъи назар амалга оширилади.


7-модда. Єонун ва суд олдида тенглик

Хўжалик судида низоларни іал єилиш корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мулкчилик шаклидан, єаерда жойлашганлиги, кимга бўйсунишидан єатъи назар, фуєароларнинг эса - жинси, ирєи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиєиши, эътиєоди, шахсий ва ижтимоий мавєеидан, шунингдек бошєа іолатлардан єатъи назар єонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.



8-модда. Ишларни кўришнинг ошкоралиги


Хўжалик судларида ишлар ошкора кўрилади.

Давлат сирини ёки тижорат сирини саєлаш зарур бўлган таєдирда ишни ёпиє мажлисда кўришга йўл єўйилади.

Ишни ёпиє мажлисда кўриш тўјрисида ажрим чиєарилади.


9-модда. Тарафларнинг тортишуви ва тенг іуєуєлилиги


Хўжалик судида суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг іуєуєлилиги асосида амалга оширилади.


10-модда. Суд ишлари юритиладиган тил


Хўжалик судида суд ишлари ўзбек тилида, єораєалпоє тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аіоли сўзлашадиган тилда олиб борилади.

Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган суд иштирокчиларининг таржимон ёрдамида ишга тааллуєли материаллар билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш іамда ўз она тилида сўзлаш іуєуєи таъминланади.

Турли давлатларнинг корхона, муассаса ва ташкилотлари ўртасидаги хўжалик низолари суднинг ажримига биноан тарафлар учун маєбул тилда олиб борилади.


11-модда. Судда ишни кўришнинг бевоситалиги


Хўжалик суди ишни кўришда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.


12-модда. Низоларни єонун іужжатлари асосида іал єилиш


Хўжалик суди низоларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва єонунлари, бошєа єонун іужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг іалєаро шартномалари асосида іал єилади.

Хўжалик суди ишни кўриш чојида давлат органи ёки бошєа органнинг іужжати єонунга тўјри келмаслигини, шу жумладан у ваколат доирасидан четга чиєєан іолда чиєарилганини аниєласа, єонунга мувофиє єарор єабул єилади.

Низоли муносабатни тартибга солувчи іуєує нормалари бўлмаган таєдирда хўжалик суди шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган іуєує нормаларини татбиє этади, борди-ю бундай нормалар іам бўлмаса, єонунларнинг умумий асослари ва мазмунига таяниб низони іал єилади.


Хўжалик суди єонунга ёки Ўзбекистон Республикасининг іалєаро шартномасига мувофиє чет давлатларнинг іуєує нормаларини єўллайди.


13-модда. Чет давлат іуєуєини єўллаш


Чет давлат іуєуєи єўлланган таєдирда хўжалик суди бу іуєує нормаларининг мавжудлиги ва мазмунини уларнинг тегишли давлатдаги шаріланишига ва амалда єўлланишига мувофиє іолда аниєлайди.

Чет давлатнинг іуєує нормалари мавжудлигини ва уларнинг мазмунини аниєлаш маєсадида хўжалик суди ёрдам беришни ёки тушунтириб беришни сўраб, Ўзбекистон Республикасининг іамда хорижий давлатнинг ваколатли органлари ва ташкилотларига мурожаат єилиши ёхуд мутахассисларни жалб этиши мумкин.

Агар кўрилган чораларга єарамай чет давлатнинг іуєує нормалари мавжудлиги ёки уларнинг мазмуни аниєланмаса, хўжалик суди Ўзбекистон Республикасининг тегишли іуєує нормаларини єўллайди.


14-модда. Суд іужжатларининг мажбурийлиги


Хўжалик суди іал єилув єарори, ажрим, єарор, суд буйруји шаклидаги суд іужжатларини єабул єилади.

Суднинг єонуний кучга кирган іужжати барча давлат органлари, фуєароларнинг ўзини ўзи бошєариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуєаролар учун мажбурий бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бутун іудудида ижро этилиши шарт.

Хўжалик суди єабул єилган суд іужжатларини бажармаслик ушбу Кодексда ва бошєа єонунларда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.


2-БОБ. ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ ТАРКИБИ.

РАД ЄИЛИШ


15-модда. Хўжалик судининг таркиби

16-модда. Хўжалик судида масалаларни іал этиш тартиб

17-модда. Судьяни рад этиш

18-модда. Эксперт, суд мажлиси котиби ва таржимонни рад этиш

19-модда. Ишни куришда судьянинг такрор иштирок

этишига йўл єўймаслик

20-модда. Рад єилиш іаєида ариза бериш

21-модда. Рад єилиш тўјрисидаги аризани іал єилиш тартиби


22-модда. Рад єилиш тўјрисидаги аризани

єаноатлантириш оєибатлари


15-модда. Хўжалик судининг таркиби


Хўжалик судларида биринчи инстанция бўйича ишлар судьянинг якка ўзи томонидан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида эса уч нафар судьядан иборат таркибда кўрилади.

Суд раисининг єарори билан іар єандай иш іайъатда кўрилиши мумкин.

Апелляция, кассация, назорат инстанцияларида барча ишлар хўжалик суди томонидан іайъатда кўрилади.

Иш іайъатда кўрилаётганда суднинг таркиби уч ёки ундан ортиє тоє нафар судьядан иборат бўлиши керак.

Ишни кўриш чојида іамма судьялар тенг іуєуєлардан фойдаланадилар.

Ушбу Кодексга мувофиє судьяга ишни ва айрим масалаларни якка тартибда іал єилиш іуєуєи берилган бўлса, у хўжалик суди номидан іаракат єилади.


16-модда. Хўжалик судида масалаларни іал єилиш тартиби


Хўжалик судида иш іайъатда кўрилаётганда ва іал єилинаётганда келиб чиєадиган масалалар судьяларнинг кўпчилик овози билан ечилади. Судьялардан бирортаси овоз беришда бетараф єолишга іаєли эмас. Мажлисга раислик єилувчи іаммадан кейин овоз беради.

Бошєа судьяларнинг єарорига єўшилмаган судья бу єарорга имзо чекишга мажбур бўлиб, у ўзининг алоіида фикрини ёзма равишда баён єилишга іаєли. Алоіида фикр ишга єўшиб єўйилади, лекин эълон єилинмайди. Ишда иштирок этувчи шахслар судьянинг алоіида фикри билан таништирилмайдилар.


17-модда. Судьяни рад єилиш


Судья єуйидаги іолларда ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва у рад єилиниши лозим:

1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг єариндоши бўлса;

2) шу иш илгари кўрилганида эксперт, таржимон, прокурор, суд мажлиси котиби, вакил ёки гувоі сифатида иштирок этган бўлса; (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Єонуни таіриридаги банд)

3) ишнинг пировард натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубіа тујдирувчи бошєа іолатлар мавжуд бўлса.


Ишни кўраётган хўжалик суди таркибига бир-бирига єариндош бўлган судьялар кириши мумкин эмас.


18-модда. Эксперт, суд мажлиси котиби ва таржимонни рад єилиш

(ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Єонуни таіриридаги модда номи)


Ушбу Кодекс 17-моддасининг 1 ва 3 бандларида кўрсатилган асосларга мувофиє прокурор, эксперт, суд мажлиси котиби ва таржимон ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва улар рад єилиниши лозим. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Єонуни таіриридаги єисм)

Бундан ташєари экспертни рад єилиш учун єуйидагилар асос бўлади:

1) унинг ишда иштирок этувчи шахслар ёки уларнинг вакилларига ишни кўриш пайтида ёки ўтмишда хизмат вазифаси юзасидан ёки бошєа томондан єарам бўлганлиги;

2) у ўтказган тафтиш материаллари хўжалик судига мурожаат єилиш учун асос бўлиб хизмат єилган ёки ишни кўришда улардан фойдаланилаётган бўлса.


19-модда. Ишни кўришда судьянинг такрор иштирок этишига

йўл єўйилмаслиги


Ишни кўришда иштирок этган судья, шу ишни бошєа инстанция судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.

Муайян инстанцияда ишни кўришда иштирок этган судья, ишни ўша инстанцияда такрор кўришда иштирок этиши мумкин эмас, янги очилган іолатлар бўйича ишларни кўриш іоллари бундан мустасно.


20-модда. Рад єилиш іаєида ариза бериш


Ушбу Кодекснинг 17 ва 18 моддаларида кўрсатилган іолатлар мавжуд бўлса, судья, прокурор, эксперт, суд мажлиси котиби, таржимон ўзини ўзи рад єилиш іаєида ариза беришлари шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар іам шу асосларга кўра рад єилиш іаєида ариза беришлари мумкин. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Єонуни таіриридаги єисм)

Рад єилиш іаєидаги арз асослантирилган бўлиши іамда иш мазмунан кўрилишидан олдин маълум єилиниши лозим. Иш кўрилаётган пайтда рад єилиш іаєида арз єилишга рад єилиш учун асослар хўжалик судига ёки рад єилиш іаєида арз єилаётган шахсга ишни кўриш бошлаб юборилгандан кейин маълум бўлиб єолган іоллардагина йўл єўйилади.



21-модда. Рад єилиш тўјрисидаги аризани іал єилиш тартиби


Рад єилиш тўјрисида арз єилинган таєдирда, хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрини эшитиши, шунингдек агар рад єилиниши талаб этилаётган шахс тушунтириш беришни хоіласа, уни эшитиши керак.

Ишни якка ўзи кўраётган судьяни рад єилиш масаласини хўжалик судининг раиси ёки суд іайъатининг раиси іал єилади.

Иш іайъатда кўрилаётганда судьяни рад єилиш тўјрисидаги масала рад єилиниши талаб этилаётган судья иштирокисиз хўжалик суди таркиби томонидан іал єилинади. Рад єилишни ёєлаб ва унга єарши берилган овозлар сони тенг бўлиб єолса, судья рад єилинган іисобланади.

Бир неча судьяни ёки ишни кўраётган суд таркибини бутунлай рад єилиш масаласи шу суднинг тўлиє таркибида оддий кўпчилик овоз билан іал єилинади.

Прокурор, эксперт, суд мажлиси котиби ва таржимонни рад єилиш масаласини ишни кўраётган суд іал єилади. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Єонуни таіриридаги єисм)

Рад єилиш масаласини кўриш натижалари бўйича ажрим чиєарилади.


22-модда. Рад єилиш тўјрисидаги аризани

єаноатлантириш оєибатлари


Судья ёки бир неча судьялар ёхуд бутун суд таркиби рад єилинган таєдирда иш ўша судда, бироє бошєа таркибда кўрилади.

Агар рад єилишни єаноатлантириш натижасида ишни ўша хўжалик судида кўриш учун суднинг янги таркибини тузиш мумкин бўлмаса, иш бошєа хўжалик судига ўтказилиши лозим.


3-БОБ. СУДГА ТААЛЛУЄЛИ ИШЛАР ВА

СУДЛОВГА ТЕГИШЛИЛИК


23-модда. Судга таалуєли ишлар

24-модда. Хўжалик суди томонидан іал этиладиган низолар

25-модда. Низоларни іал этишни хакамлар судига топшириш

26-модда. Ишларнинг суловга топшириш

27-модда. Даъвони жавобгар жойлашган ерда такдим этиш

28-модда. Даъвогарнинг танлаши бўйича судловга тегишлилик


29-модда. Юридик аіамиятга эга бўлган фактларни аниєлаш тўјрисидаги ишларнинг судловга тегишлилиги

30-модда. Банкротлик тўјрисидаги ишларнинг судловга тегишлилиги

31-модда. Алоіида судловга тегишлилик

32-модда. Шартнома бўйича судловга тегишлилик

33-модда. Ишни бир хўжалик судидан бошєасига ўтказиш



следующая страница >>