shkolakz.ru 1 2 ... 22 23


КИРИШ


Бозор иқтисодиётида ҳам ҳар кандай иқтисодий тизимда бўлганидек, мулк муаммоси хал қилувчи аҳамиятга касб этади ва ҳаракатдаги мавжуд мулк шакилларининг бозор талабига, унинг хусусиятларига мос келиши зарур. Эркин иқтисодий тараккиёт, хўжалик хилларининг турлилиги, иқтисодий ташаббускорлик, рақобат ҳолати бозорнинг мохиятини белгиловчи асосларидир. Бўлар аввало, мавжуд мулк шакилларига боғлиқ бўлиб, уларнинг мохиятидан келиб чикади. Мулкнинг хиллари ва шакиллари мулкий муносабат, иқтисодий тизимнинг хал қилувчи белгилари ҳисобланади. Агар марказлашган тақсимлаш, буйрукбозлик тизимида ишлаб чиқариш воситалари давлат мулки бўлса, бозор иқтисодиётида мулкнинг баоча шакллари ва барча мулкий муносабатлар мавжуд бўлади.

Маълумки, бозор иқтисодиёти турли мулкчиликка асосланади. Мулк масаласининг хал этилиши бозор муносабатларини вужудга келтириш борасидаги барча тадбирлар тизимининг негизини ташқил этади. Буни ҳисобга олган ҳолда Республика бозор муносабатларини шакллантириш, энг аввало, ишлаб чиқариш воситаларига бўлган давлат мулкчилигини кайта куриб чикишдан ва кўп укладли иқтисодиётни яратишдан бошланади.

Ҳар бир давлатнинг сиёсий мустақиллиги унинг иқтисодий мустақиллиги билан улчанади, яъни мамлакат иқтисодий жихатдан мустақил бўлмаса, у тўлалигича мустақилликка эриша олмайди. Мана шунинг учун ҳам Республикада мустақиллликнинг дастлабки йиллариданок иқтисодий имкониятларни кучайтиришга катта эътибор берилла бошланди. Бу борада мамлакатда тадбиркорликни кенг қуламда ривожлантирилиши, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни мухим ўрин тутади.

Мулкий муносабатлар тараккиётида хусусийлаштириш заруратга айланиб боради. Мулкий монополиядан мулкий эркинликка утиш мукаррарлигидан хусусийлаштириш зарурати келиб чикади.

Хусусийлаштириш жараёнида энг аввало, давлат мулки ўзининг хакикий эгасини топиши лозим бўлади. Республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислохатларнинг асосий маъноси ҳам мулкни хакикий эгаларини қулига топшириш, тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун уларга кенг имкониятлар беришдан иборатдир. Шунингдек, хусусийлаштириш кўп укладли иқтисодиётни ва рагбатлантирувчи рақобатчи турли маҳсулот ишлаб чиқарувчи мухитни вужудга келтиради.


Хусусийлаштириш монополлашган бозор иқтисодийтидан эркин бозор иқтисодиётига утиш билан боғлиқ.

Киска қилиб айтганда, Республикада бозор иқтисодиётига утиш даврида бошқарув тўзилмаларини такомиллаштириб бориш, кишиларнинг мулкка бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш, давлат ва жамоа мулкларини хусусийлаштириш шунингдек, тадбиркорликка кенг шарт-шароитлар яратиб бериш каби ута мухим масалалар босқичма-босқич амалга оширилиб келинмокда.


1.МАВЗУ: Мулк ва уни бозор муомаласи асослари

РЕЖА:

1. Мулк тушунчаси, турлари, шакллари.

2. Мулкдорларнинг турлари ва тавсифи.


1.Мулк тушунчаси, турлари, шакллари.

Ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий тизими мулкчиликдан бошланади. Ҳамиша авлодлар меҳнати яратган ва табиат инъом этган бойликлар мулк бўлиб келган. Мулк эгаси бўлиш ёки бўлмасликка қараб, кишиларнинг жамиятдаги мавқеи, аникроғи уларнинг социал мақоми юзага келади. Мулкий муносабатларга асосланмаган иқтисодиёт бўлиши мумкин эмас. Ишлаб чиқариш ресурслари биронта мулк бўлиб ҳаракатга келади. Яратилган маҳсулотлар ҳам муайян мулк доирасида ўзлаштирилади.

Мулкчилик муносабатлари — жамиятдаги бойликларки ўзлаштириш хусусидаги иқтисодий муносабатлардир.

Мулкчилик, биринчидан, иноон билан бойлик бўлмига буюм ёки бошқа нарса ўртасидаги муносабат, иккинчи-дан, бойлик хусусида кишилар ўртасида юзага келадиган муносабатдир. Кишилар буюмларни ўзшшки қилжб олгандагина ўзлаштиришлари мумкин, чунки жамиятда ўзганикини ўзлаштириб бўлмайди. Бойликнинг ўзиники ёки ўзганики бўлиши кишиларни мулкдор ёки мулксиз қилиб, улар ўртасида маълум алоқаларни юзага келтиради. Мулк соҳиби мустақил ўз мулкига таяниб иш юри-тади, у қарам эмас. Мулксиз, ўзга мулкини ижарага олиб, фаолият юргизиши ёки мулкдорга ёлланиб, ёки ночорликдан унга қарам ҳолдачишлаши, бировнинг қўлига- қараб долиши мумкин. Ҳар бир киши ўз мулки орқасидан кун кўради. Ер эгаси деҳқончилик қилиш ёки ерни ижарага беришдан, пул эгаси уни қарзга бериб процент олишдан, капитал эгаси уни бизнесда ишлатишдан, ниҳоят иш ку-чи эгаси ёлланиб ишлашдан даромад топади.


Мулчилик ўзлаштириш борасидаги муносабат бўлар экан, у эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этишнинг яхлтлигини тақозо этади. Мана шу уч жиҳат мулчиликнинг ажралмас унсурларидир.

Эгалик қилиш — мулкдорлик ҳудуқининг мулк эгаси қўлида сақланиб туришидрр. Эгалик шароитида мулк бўлган бойлик қисман ўзлаштирилада. Мулкка эгалик сақланган ҳолда, уни амалда ишлатшп ўзга қўлида бў-лади. Бунинг оқибатида мулкдан келган наф икки қисмга ажралади: бир қисмини мулкдор, иккинчиеини м^глкни амалда ишлатувчи ўзлаштиради. Масалан, бино ин;арага берилганда эгалик қилиш мулкдор қўлида қолади ва у мулкдан келган пафнинг фақат бир қисмини ижара ҳаки шаклида ўзлаштиради, Бошқа қисмни эса ижарачи ўз-лаштиради. Хуллас, эгалик қилиш цисман, чекланган ўзлаштиришни билдиради.

Фойдаланиш, ишлатиш — мулк бўлган бойликни иқтисодий фаолиятда қўллаб, хўжалик жараёнига киритиб, ундан натижа олишдир. Фойдаланиш юз берганда бойлик даромад топиш ёки шахсий эҳтиёжни цондириш учун ишлатилади. Мулкдор ўз мулкини ўзи ишлатганда эга-лик қилиш ва фойдаланиш бир қўлда бўлади: Олинган натижани мулкдор танҳо ўзи, бошқа билан баҳам кўрма-ган ҳолда ўзлаштиради. Эгалик қилиш ва фойдаланиш ажралганда мулк келтирган наф ҳам тақсимланган ҳолда ўзлаштирилади.

Тасарруф этиш — мулк бўлган бойлик тақдирини мустақил ҳал этиш, яъни мулкни сотиб юбориш, ижарага бериш, меросга цолдириш, асраб-авайлаб кўпайтириш ёки уни йўқотиб юборишдан иборат хатти-ҳаракатларни амалга ошира билишдир. Мулкчилик муносабат эга албатта, унинг объекти ва субъекти бўлиши шарт. Мулкчилик хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятинингтурли шакллари орқали иқтисодий жиҳатдан рўёбга чиқарилади.

Бошқа томондан, мулкчиликнинг ҳуқуқий жиҳати унинг иқтисодий томонига нисбатан фақат бўйсунувчи рол ўйнамайди. Бу шунда кўринадики, ишлаб чиқариш воситаларига маълум ҳуқуқий эгалик қилмасдан, ҳеч ким ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширолмайди, ишлаб чиқариш воситалари ва ишлаб чиқарилган маҳсулотдак фойдалана олмайди. Шу сабабли мулкчиликнинг хуқуқий меъёрлари (эгалик қилиш, тасарруф этиш, фойдаланиш ҳуқуқи) иқтисодий муносабатларнинганиқлаштирилган кўриниши ҳйсобланади.


Ҳуқуқий меъёрлар, биртомондан, айнан мулкчилик муносабат-ларини муҳофаза қилиш зарурати билан боғлиқҳолда вужудга кел-са, бошқа томондан у товар ишлаб чиқариш шароитида мулкчилик муносабатларини ривожлантиришда ғоят муқим рол ўйнайди. Бу рол шунда кўринадики, товар хўжалиги шароитида айрим ижтимоий қатламлар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмасдан, айирбошлаш муносабатларида иштирокэтиб (масалан, савдо воситачилари), мулк-дорга айланиш имконияти пайдо бўлади.

Шундай қилиб, мулкчиликнинг ҳуқуқий меъёрлари, биринчи-дан, ишлаб чиқариш воситалари ва яратилган моддий неъматлар-нинг муайян шахсларга (ҳуқуқий ёки жисмоний) тегишли эканли-гини, иккинчидан, мулк эгаларининг қонун билан қўриқланади-ган ваколатларини ва ниҳоят, учинчидан, мол-мулкни ҳимоя қилиш усулларини белгилаб беради.

Мулкчилик муносабатлари, унинг объектлари ва субъектлари бўлишини шарт қилиб қўяди. Мулкка айланган барча бойлик турла-ри мулкчилик объектларидир. Мулк объекти бўлиб, инсон яратган моддий ва маънавий бойликлар, табиий бойликлар, ақлий меҳнат маҳсули, инсоннинг меҳнат қилиш қобилияти — ишчи кучи ва бошқалар ҳисобланади. Мулк объектида асосий бўгин — бу ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилиш ҳисобланади. Ишлаб чиқариш воситаларг кимники бўлса, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳам унга тегишли бўлади.

Реал ҳаётда ишлаб чиқариш воситаларинингумумлашиш дара-жаси турли хил, яъни ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш воситалари билан қўшилиши турли даражада ва турли шаклларда амалга оширилади. Шунга мос равишда мулк субъектлари вужудга келади. Мулк субъекти жамиятда маълум ижтимоий-иқтисодий мав-қеига эга бўлган, мулк объектини ўзлаштиришда қатнашувчилар, мулкий муносабатлар иштирокчилари бўлиб, улар жамоа, синф, та-бақа ёки бошқа ижтимоий гуруҳларга бирлашган бўлади. Айрим ки-шилар, оилалар ва давлат ҳам мулкчилик субъекти бўлиб чиқади.

Мулкнинг тўзилиши ва шакли хилма-хиллиги сабабли, бу мулкни ўзлаштирувчи юқорида кўрсатилган субъектлар ҳам турли даражада бўлади. Масалан, давлат мулкинингбевосита субъектлари рес-публика ҳукумати ва бошқарув органлари, давлат корхоналари ва муассасалари ҳамда уларнинг ме\нат жамоалари аъзолари бўлиши мумкин.


Жамоа мулк субъектлари (тасарруф этувчилар) сифатида жамоа корхоналари, кооперативлар, хўжалик жамияти ва ширкатлари, ак-ционерлик жамиятлари, хўжалик бирлашмалари (уюшмалари), жамоат ва диний ташқилотлар бўлиши мумкин.

Аралаш мулк, яъни ҳуқуқий шахслар ва фуқароларнинг мулки ҳам мавжуд бўлиши сабабли, бу мулк субъектлари сифатида қўшма корхоналар, хорижий фуқаролар, ташқилотлар ва давлатлар чиқади.

Шундай қилиб, мулк субъектлари кўп даражали бўлиб, шу субтгвктлардан биронтаси ўзини мулк эгаси сифатида юзага чиқара олмаса, унда мулкчилик муносабатлари расмий ва юзаки тусда бўлади.

Ўзлаштириш икки йўсинда боради:

1) ишлаб
чиқариш ресурслари, яъни воситаларини ўзлаштириш. Бунда моддий ва меҳнат ресурслари ишлаб чирқариш соҳибининг мулкига ахдлангандан сўнг ўзлаштирилади. Ишлаб чиқаришдаги ўзлаштириш бирламчи. Бу ерда ишлаб чиқаришнинг ҳар иккала омили (моддий ва инсон омиллари) бирикади, маҳсулот ва хизматлар яратилади. Мана шу омилларнипг ўзлаштжрилишига қараб, меҳнат натижаларига нисбатан мулк шаклланади;

2) Ишлаб чиқариш натижаларини ўзлаштириш-яратилган маҳсулот-хизматларни, уларни сотишдан келган даромадни кимнинг мулкига айланишини билдиради.

Ресурслар кимнинг мулки бўлса, натижа ҳам уники. Аммо бу қоида эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш яхлит ҳолда ва бир субъект ихтиёрида бўлганда юз беради. Мулкка эгалик ва мулкдан фойдаланиш ажралан ҳолда, натижани ўзлаштириш мулкдор билан мулкни ишлатувчи ўртасида юз беради. Масалан, бир кишининг 10 гектар ер мулки бор. Ерни ишлашдан йилига 100 минг доллар даромад келади. Агар у ерини ўзи ишлатса шу даромадиинг ҳаммасини ўзлаштиради. Модомики, у ерни бировга ижарага берса, яъни ерни ишлатиш ўзга қўлида бўлса, айтилган 100 минг доллар даромадни 40 минг долларини ер эгаси, 60 минг долларини эса ижарачи ўзлаштиради. Мулкчшшк ўзлаштиришнинг идтисодий усулларини англатади. Аммо, унинг ғайри иқтисодий усуллари ҳам учраб турадики, бу бойликни мулк эгасидан зўрлик билан тортиб олиш ёхуд уни ўз эгаси томонидан ихтиёрий равишда умуммиллий мақсад йўлида, савоби-ҳайрия ишлари учун бошқа субъектга берилиши, унинг мулкига айланишидир. Ислом мамлакатларида азалдан дин ривожи учун ҳайрия бериш бор. Бу ерда вақф мулки, вақф бошқармаси ва ҳатто вақф банклари бор. Вақф мулки кўнгилли ҳайриядан ташқил топади, унинг шаклланиши ғайри иқтисодий усулда юз беради. Мулк эгаси ўз бойлигини диний ташқилот ихтиёрига вақф қилиб беради, яъни ўз мулкидан кўнгилли равишда воз кечади ва у ўзга мулкига айланади.


Иқтисод инсонийлашиб борган сайин, унинг самараси ошган сайин бойликнинг ҳайрия учун ажратилган қисми ортиб боради. Турли-туман ҳайрия фондлари — пул маблағлари ташқил топадики, уларни турли мулк эгаллари ажратадилар. Масалан, Орол фонди, Наврўз фонди.

Молу мулкни зўрлик билан тортиб олиш экспроприация, яъни мусодара дейилади. Агар унинг ҳақини тўламасдан суд ҳукми ёки маъмурий йўл билан тортиб олинса конфискация дейилади. Мулк этаси билан келишган ҳолда ва ҳақини тўлаб қонуний равишда олинса реквизиция юз беради.

Мулкий муносабатлар ҳар доим юридик қонунларда қайд этилади. Бусиз мулкчилик амал қилмайди. Қонунчилик орқали мулкий алоқа — боғланишлар бошқариб борилади. Ўзбекистон Конституциясида «Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташқил этади — деб ёзилган. «Ўзбекистон жумҳуриятининг мулк тўғрисидаги қонуни»да фуқароларнинг мулкдор бўлиш ҳуқуқи кафолатланади, ҳамма шаклдаги мулкларнинт тенглиги, мулк даҳлс-излигини давлат таъминлаши, мулк ривожига тўсқинлик қилиш ман этишни қайд этилган. Бу қонунга кўра мулкдор ўз мулкини рухсат этилган ҳамма соҳада ишлатишга ҳақли, хорижий мулк ҳам давлат ҳимоясига олинади.

Мулк — бу ҳам манфаат, ҳам масъулиятдир

Мулкчилик — бу масъулият билан манфаатнинг ўзвий бирлиги ҳисобланади. Мулкчилик реал бўлиши учун мулкдорнинг иқтисодий манфаати амалга ошуви шарт. Миқдорнинг иқтисодий манфаати — унинг бойлик эгаси сифатидаги ҳаётий эҳтиёжи бўлиб, хатти-ҳаракат, феъл-атворни, иқтисодий фаолият мотивацияси (сабаби)ни юзага чиқаради. Мулкдор манфаати бу фақатгина тирикчилик эҳтиёжи эмас, албатта. Бу мулкнинг миқёси ва ҳарактерига қараб, тирикчилик зарурати чегарасидан чиқиб, бойлик орттириш, маишат, ижтимоий ҳаётда мартабали мавқейга эга бўлиш, эл орасида обрў-эътибор орттиришни ҳам ўз ичига олади. Инсоннинг шахс сифатида манфаати билан мулкдор сифатидаги манфаати фарқланади. Шу сабабли мулкдор билан мулксизнинг манфаати бир хил бўлиши мумкин эмас. Инсоннинг манфаати унинг ҳаётий эҳтиёжлари билан чегараланса, мулкдор манфаатига бундан ташқари бойлик орттириш ҳам киради. Манфаат мулк объектининг мазмуни ва унинг миқёсига ҳам боглиқ. Ер эгаси ва капитал эгаси билан
иш кучи эгасининг манфаатини тенглаштириб бўлмайди. Иш кучи эгасининг манфаати яхши кун кечжриш бўлса, ер ва капитал эгаси манфаатига бундан ташқари ўз бойлигиии кўпайтириш ҳам киради.


Эҳтиёж ҳар хил бўлганидан мулкдорлар манфаати ҳам фарқланади. Бу нафақат мулкнинг ўзига, балки мулкдорнинг шахсий фикри, дунёдараши, одати ва дидига ҳам боғлиқ. Мулкдорлар манфаатини касб эгалари манфаати билан аралаштириб бўлмайди, чунки улар кишиларнинг ҳар хил ижтимоий мақомидан келиб чиқади, аммо уларнинг боғлиқлиги ҳам мавжуд. Мулк эгаси мулкни ўзи ишлатганида мулкдор манфаатининг нақадар юзага чиқиши унинг касбий маҳоратига ҳам боғлиқ. Масалан, мулк эгаси — фермер манфаати тўлароқ амалга ошиши учун, у деҳқончилик касбини яхши эгаллаган бўлиши керак. Касбий манфаат умуминсоний манфаатдан келиб чиқади ва фақат тирикчиликни кўзлайди.

Жамиятда кишиларнинг мулкий мақомига қараб, индивидуал (жумладан, шахсий), корпоратив-гуруҳий, умумдавлат ва миллий манфаатлар мавжуд. Уларнинг зами-рида хусусий, жамоа ва давлат, миллий мулк ётади. Бу манфаатларнинг ўз ифодаси мавжуд. Индивидуал (якка) манфаат мулк эгасининг шахсан ўзига теккан даромадда ифодаланади. Гуруҳий манфаат мулк эгаси бўлган жамоанинг ҳамжиҳатлик билан ўзлаштирадиган даромади орқали юзага чиқади. Умумдавлат манфаатини давлат бюджети даромадлари ифодалайди. Миллий манфаат — жамиятдаги миллий бойликнинг кўпайишини билдириб, индивидуал, гуруҳий ва умумдавлат манфаатларининг бирлигидан иборат. Манфаат иқтисодиёт амалиётида мулкдорнинг мақсадига айланади.

Манфаат — мақсадга эришиш — мулкнинг ўз эгаси учун реализация этилиши (амалга ошиши)дир. Мулкнинг ҳарактери ва миқёсига қараб унинг реализацияси ҳар хил усуллар орқали юзага чиқади:

1. Ўз мулкини капитал сифатида ишлатиб, ўзгалар меҳнатини қўллаб, тадбиркорлик қилиш орқали фойда олиш.

2. Ўз мулкини ижарага бериб (бунга лизинг ҳам киради), ижара ҳақи шаклида даромад олиш.

3. Ўз мулкини қимматига сотиш ҳисобидан, яъни чайқовчилик орқали даромад кўриш.

4. Ўз мулкига таянган ҳолда меҳнати билан даромад топиш, ўз меҳнатига асосланган хўжалик юритиш йўли билан пул топиш.

5. Пул шаклидаги ўз мулкини қарзга бериб, ундан процент (қарз ҳақи) ундириб олиш..

6. Ёлланиб ишлаш орқали ўз мулки бўлган иш кучидан даромад топиш, яъни иш ҳақи олиш.

Демак, ҳар хил иқтисодий алоқалар орқали мулк юзага чиқиб, ўз эгасига наф келтиради. Айтилган усулларнинг мавжудлиги мулк фақат бир усул билан амалга ошади деган гaп эмас. Бу усуллар биргаликда қўлланиши мумкин. Масалан, йирик ер эгаси ернинг бир қисмида ўзи хўжалик юргизиб фойда олса, бошқа қисмини ижа-рага бериши, учинчи қисмини сотиб, тушган пулни банкка жойлаштирижб, процент олиши ҳам мумкин. Фермер ўз ерида ўзи ишлаганида келган даромад, биринчидан, ерга бўлган мулкнинг, иккинчидан, ўз иш кучига — ишлаш қобилиятига бўлган мулкнинг реализациясидир. Хуллас, мулк ҳар хил иқтисодий фаолият орқали ўз эгасига наф келтирадц.

Мулкдорлик номинал, яъни хўжакўрсин тақлидида ва реал, яъни амалда тасарруф этиш, мулкни ўз билганича ишлатиш шаклида бўлади, Эркин тасарруф этиш бўлма ган жойда реал мулк бўлмайди. Масалан, автомобиль эгаси ўз машииасини ўзи миниш ёки ижарага бериш, гаровга қўйиш имконига эга эмас, чунки бунга шароит йўқ. Бас, шундай экан, мулк формал бўлади.

Мулк реал бўлиши учун мулкдор уни ўз манфаати йўлида ишлата олиши, ундан наф кўриши керак. К. Маркс реал мулкни мулк титули, яъни мулкдор деган номдан фарқлантирган. Биринчи ҳолда мулк эгаси ҳақиқий мулкдор. У ўз мулкини чекланмаган ҳолда ишлатади. Масалан, ер эгаси капитал сарфлаб, деҳқончилик қилиб даромад кўради. Бунда ерга эгалик ва уни ишлатиш бирга боради, бинобарин мулкий муносабатнинг ҳамма жиҳаглари намоён бўлади. Иккинчи ҳолда мулк эгаси мулкдор деган мақомини ўзида сақлаб қолади, аммо мулкдан амалда фойдаланиш бошқалар қўлида бўлади, ёки мулк умуман ишлатилмай ётади. Масалан, ер эгаси, қурилиш бўлипшни, қазилма топилишини ёҳуд ерни ижарага сўралишини кутиб, упи амалда ишлатмайди. Бас шундай айнан, мулк титули сақланади, лекин реал мулкчилик пайдо бўлмайди. Мулк ўз эгасини топгандагина ҳақиқий мулкка айланади. Мулкни ишга солиш ундан ваф кутиш билан боғлиқ. Унинг муқобил (альтернатив) йўллари ҳам бўлади. Мулкни сақлаб қолиш ва кўпайтириш учун пул-га ер, уй, қимматбаҳо буюмлар, антиквар нарсалар, акция, облигация сотиб олиш мумкин. Бу альтернатив усуллардан қайси бирини танлаш келадиган нафга боғлиқ. Агар ер ёки уйга ижарага беришдан тушадиган даромад акция келтирадиган даромаддан кўп бўлса, мулкдор шубҳасиз биринчи йўлни танлайди. Мулк катта бўлса унинг эгаси бирданига бир нечта альтернатив йўлларни танлаши мумкин, чунки бир соҳада ютқизса, бошқасидан ютиб чиқади.


Мулкий муносабатлар бошқа йжтимоий муносабатлардан ҳоли эмас. Унга сиёсий, миллий, ахлоқий вазият таъсир этади. Хорижда ишловчи ишчилар тўқнашувлардан қўрқиб, ўз мулкини хатардан сақлаш учун топган пулини ўз юртига ўтказиб қўйишади, уни жавоҳиротга айлантиради, билим олиб малака оширишга сарфлайди, чунки бўлар мулкни сақлашнинг қулай усулларидир. Мулк бўлган бойликни шахсий истеъмолга сарфлаб юбориш ёки инвестицияга ишлатиб капиталга айлантириш кутиладиган натижага боғлиқ. Агар мулкни инвестицияга сарфлаш яхши наф берса, у келажакда катта истеъмолни таъминлаши мумкин. Шу сабабдан жорий истеъмолдан кўра келажакдаги нстеъмолга афзаллик берилади.

Кишиларнинг ҳар бир қадами уларнинг мулкчилик мувосабатидан келиб чиқади. Ишчи ўз кучининг эгаси бўлганидан ёлланиб ишлайди, чунки унинг мулки иш ҳақи олиш имконини беради. Пул эгасининг акция, облигация, ер-сув, завод-фабрика сотиб олишдан мақсади ўз мулкидан келган даромадни ўзлаштириш ҳуқуқига эга бўлишдир. Кишилар ўз мулкига таяниб хатарли ишни бошлайдилар, таваккалига ё остидан, ё устидан деган қабилида ҳаракат қиладилар. Мулкнинг мавжудлиги иқ-тисодиётдаги хатти-ҳаракатни олдиндан белгилаб қўяди. Ўз-ўзидан маълумки, бировнинг мулкига таяниб таваккал қилиб бўлмайди. Агар пахта бировнинг мулки бўлмаганда ҳеч қачон нархни ошишини кутиб, уни сотмай туриш, яъни хатарга бориш (чунки нарх пасайиб зарар , кўриш хавфи ҳам бор) мумкин бўлмас эди. Мулкдан ажралиш хўжасизликни келтириб чиқаради. Тежамкор одамни исрофгарга айлантириш учун уни мулкидан ажратиш керак. Ўзга мулкни ҳеч ким тежамайди.

Мулк тежамкорликни юзага чиқаради. Ўз-ўзидан маълумки, эгаси йўқ буюмга ҳеч кимнинг жони ачимайди. Буюмнинг ўзиники ёки ўзганики бўлиши унга бўлган муносабатни ўзгартиради, чунки ҳаражатни биров кўтариши ҳаммага ёқади. Агар мулк эгаси ўз моли қадрига етмай арзон сотса, уни ишлатувчи ҳам пули оз кетгани-дан уни қадрламайди.

Ҳар қандай иқтиоодий тизимда кишиларнинг хатти-ҳаракати, бирор ишта киришиш ёки киришмаслиги уларнинг мулкий мақомига боғлиқ. Кишиларнинг бу ҳолати уларнинг мулкий ҳуқуқида ифода этилади. Мулкий ҳуқуқ — бойликни тасарруф эта билиш, ресурсларни ишлатишни назорат қилиш, ҳаражат, фойда-зарарни ўз зим-масига олиш ҳуқуқидир. Мулк йўқ жойда моддий ва меҳнат ресурсларни тежашга интилиш бўлмайди. Бойлик ўз эгасининг қўлида тўпланганда, у авайлаб ишлатилади. Табиий ресурсларнинг эгаси тайин бўлмаганда, улар талон-тарож қилинади. Табиий ресурслар фирма, корхонанинг ўзиники бўлмагани учун ҳам улар сувни, ерни, ҳавони заҳарлашдан тап тортмайдилар, Орол денгизи эгасиз қолганидан, ҳароб бўлди. Мулкий масъулият мулкдорни ўз қадамини ўйлаб ташлашга ундайди, натижада унинг хатти-ҳаракатлари ўлчовли бўлади, чунки у масъулиятни сезади.


Жамият бойлигини сақлаш ва кўпайтириш учун кўпчиликни мулк соҳибига айлантириш зарур. Бу мулкий муносабатларни демократиялаштириб, халқни миллий бойликнинг ҳақиқий эгасига айлантиради. Мулкка эга бўлишнинг икки асосий йўли бор: мулкни ишлаб топиш, бунда топилгая даромад ҳисобидан акциялар сотиб олинади, ёки пул бошқа йўл билан мулк объектига айланади; давлат мулкидан ўз улушини у приватизациялашганда олиш. Бу усул ҳозирги даврда кенг тарқалган. Мулкдорларнинг кўпайиши мулк шаклларини ҳар хил қилади.



следующая страница >>