shkolakz.ru   1 ... 14 15 16 17 18 ... 22 23

4-Мавзу: Хусусийлаштириш жараёнида давлат мулкини баҳолаш.


«Давлат – Хусусийлаштирувчи - Давлат ташқилотлари» учлигига бирлашувчи секторлар I блокни ташқил этади. Ушбу блок хусусийлаштириш жараёнимуҳитининг бозор ишлаб чиқариш аспектини ифода этади. «Хусусийлаштирувчи-ХОХБ» жуфтлигини хосил қилувчи секторлар II блокка бирлашиб, хусусийлаштириш жараёнимуҳитининг хусусийлаштириш объектлари ва хизматлари бозори аспектини ифода этади.

Моделда кўриниб турибдики, хусусийлаштирувчи 2та блок кесишмасида турибди. Бу эса унинг хусусийлаштириш жараёнива умуман иқтисоддаги ўрни муҳим эканлигидан далолат беради. I блокда давлатнинг хусусийлаштириш иқтисодий сиёсати белгилаган мақсад ва вазифаларни амалга оширса, II блок таркибида ўз мақсад ва вазифаларини самарали рўёбга чиқарувчи ХОХБнинг фаол иштирокчисига айланади. ХОХБнинг 1-сегментида 2-сегментдаги бозор конъюктурасига қараб хусусийлаштириш объектлари таклифини белгиловчи иштирокчи сифатида намоён бўлса, иккинчи сегментда давлат корхонасининг уларни ўстириш (яъни давлат корхонасининг хусусийлаштиришдан олдинги фаолияти) дастўрини рўёбга чиқариш ёҳуд хусусийлаштирилмайдиган стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат корхоналарининг самарали фаолиятини ошириш мақсадида давлат корхоналарининг иштирокини ёқловчи ташаббускор сифатида намоён бўлади.2




Хусусийлаштириш объектлари ва хизматлари бозори бир қатор вазифаларни бажаради. Уларни шартли равишда 2 гурухга бўлса бўлади: ҳар бир бозорга хос бўлган умумбозор вазифалар ва Хусусийлаштириш объектлари ва хизматлари бозорини бошқа бозорларда фарқлаб турувчи махсус вазифалар. Умумбозор вазифаларга қуйидагиларни киритсак бўлади:

- тартибга солиш вазифаси, яъни бозор савдо қоидалари ва унда иштирок этиш қоидалари, иштирокчилар ўртасидаги бахсларни хал қилиш тартибини шакллантиради ва назорат органлари, бошқарув органлари ва хоказоларни ўрнатади.


Хусусийлаштириш объектлари ва хизматлари бозорини махсус вазифаларига қуйидагилар киради:

- тақсимловчи ва қайта тақсимловчи вазифалар, уларни ўз навбатида 3 та гурухга бўлиш мумкин:

- бозор фаолияти тармоқ ва сохалари ўртасида молиявий ресурс ва хусусийлаштириш объектларини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш;

- ҳаракатга лаёқатли хусусий мулкдорларни маблағларини авваламбор, аҳоли ичидан ишлаб чиқармайдиган шаклдан ишлаб чиқарадиган (тадбиркорлик) шаклига ўтказиш;

- хусусийлаштириш дастўрини амалга ошириш;

- нарх ва молиявий таваккалларни сугўрталаш вазифаси ёки хеджирлаштириш, у қимматли қоғозларни пайдо бўлиши туфайли вужудга келган.

Хусусийлаштириш объектлари ва хизматлари бозорини хал қиладиган вазифаларни асосий ва қўшимча вазифаларга бўлиш мумкин. асосий вазифаларга қуйидагилар киради:

- хусусийлаштириш дастури, иқтисод ва ижтимоий сохага мулкдорларни вақтинча эркин бўлган мулкларини жалб этиш;

- сармоя ресрсларини иқтисодни истиқболли сохаларига самарали тақсимлаш ва қайта тақсимлаш;

- давлат қарзига хизмат кўрсатиш;

- ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик хуқуқларини қайта тақсимлаш;

- хусусийлаштирувчи хсусийлаштириш давлат дастўрини бажаришига хизмат кўрсатиш;

- молиявий глобаллашувга эришиш.

Хусусийлаштириш объектлари ва хизматлари бозорини қўшимча вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

- хусусийлаштириш дастури молиявий оқимларини оптимизациялаш;

- бозор иштирокчилари ижобий кўринишни яратиш;

- хусусийлаштириш дастўрини иқтисодий манфаатларини таъминлаб бериш;

- бизнесни ривожлантириш ва қўшимча ишчи ўринларни яратиш;

- иқтисодни хусусий секторини ривожланишига кўмаклашиш;

- сиёсий босим молиявий ва иқтисодий босим хусусийлаштириш иқтисодини ривожлантириш инструменти;

- хусусийлашатириш дастурига сармоядорлар қўйган сармоя маблағларини қайтишини таъминлаш, сармоядорларга хусусийлаштириш дастурига қўйилган мбалағларни ўсишини олишга имконият яратиб бериш.


Замонавий хусусийлаштириш объектлари ва хизматлари бозорини мохияти, мазмуни, қонунлари тўзилмаси ва хусусиятини тизимли тахлили шуни кўрсатадики, у ҳозирги шароитларда иқтисодда қуйидаги ўзаро баркамол боғланган ролларни бажаради:

- «Барометр», яъни хусусийлаштириш иқтисоди, ҳолати ва хусусийлаштирувчи сифатларини ўлчаш;

- Иқтисоддаги молиявий сармояларни (хусусий мулкдор ва хусусийлаштириш объектларини маблағларини) тақсимлаш ва қайта тақсимлаш (баъзи иқтисодчиларни айтишича, акумляторни эмас) жараёнларини йўналишини «коммутатори». Бўлар хуссийлаштириш иқтисоди инструментлари билан тартибга солинадиган бозор эхтиёжи ва хусусийлаштириш объекти ҳамда қимматли қоғозлар бўйича таклиф нисбати таъсири остида автоматик равишда ҳаракатланади.

- Илмий техник прогресс ва сармоя жараёнини рағбатлантирувчи иқтисоддаги рақобат бардош мухитни ривожланишининг «катализатори».

- Глобал жахон бозорига чиқиш учун Хусусийлаштириш объектлари ва хизматлари бозори иштирокчиларини «интернационализатори».

- Миллий хусусийлаштириш объектлари ва хизматлари бозори ва жахон молиявий бозорда хусусийлаштириш объекти ва қимматли қоғозлар билан операцияларни технологиясини «стандартизатори».

- Хусусийлаштириш иқтисодида бозор субъектларини сармоя фаоллигини «рағбатлантирувчиси», унинг ҳаракати хусусийлаштириш объекти ва кимматли қоғозларини юқори ликвидлиги ва жозибадорлигига эришиш ҳисобига таъминланади.

- Хусусийлаштириш бозор иқтисодида жараёнлар, инструменталарни ва институтларни ҳаракат меъёрларини тартибсиз ўтишини «тартибга солувчиси», бу жараёнлар асосида мамлакатда ташқиллаштирилган иқтисодий-сиёсат ва бозор иштирокчиларини хавфсиз фаолияти амалга оширилади.

- Бозордаги нархларни «стабилизатори», у қимматли қоғозлар ва хусусийлаштириш объектлари буйича эхтиёж ва таклифни мувозанатга келтириш ва хусусийлашатириш иқтисодида рақобатни ривожлантириш асосида амлага оширилади.

- Хусусийлаштириш иқтисодини алгоритмлашган фаолият юритишини ташқил қилувчи «процессор».


- Хусусийлаштириш иқтисоди бозор субъектларини «ахборот берувчиси», субъектларни таваккалини ахборот билан таъминлаш ҳисобига камайтиради.

-Ликвидли хусусийлаштириш объектлари ва қимматли қоғозларни хусусийлаштириш иқтисоди ёрдамида улар бўйича операцияларни амалга ошириш технология ва схемаларини, хусусийлаштириш объектлари ва хизматлари бозори янги иштирокчилари ва уларни фаолият юритиш механизмини «сентизатори».

- Хусусийлаштириувчи хусусийлаштириш дастури сармоядорлар хусусийлаштириш дастури бўйича воситачиларни ташқиллаштирилган ишлаб чиқариш фаолияти «индустрияси».

- Сармоя иқлими хусусийлаштириш объект ва қимматли қоғозларни айрибошлаши, хусусийлаштириш иқтисодида бозор иштирокчилари фаолиятини сифати ҳолатини «анализатори (тахлилчиси)».

- Хусусийлаштирувчи хусусийлаштириш дастури ва сармоядорларга муаммоларини хал қилиш ва манфаатларини таъминлашда кўмаклашиш «механизми».

- Хусусийлаштириш объекти ва қимматли қоғозлар бўйича спеқулятив операцияларда «тотализатор». Хусусийлаштириш объекти ва қимматли қоғозларга нархларни ўсиши ва пасайиши хусусийлаштириш дастўрини услуксиз ривожланишга мажбур этади, яъни хусусийлаштириш дастури ўз қимматли қоғозларини ликвидлигини қўллаб-қувватлаш кўринишини ва бозордаги ўрнини сақлаб қолиш мақсадида ўз иқтисодий ўсиш жараёнини мажбурий оширади.

- Бозор иштирокчилари ишлаб чиқарадиган хусусийлаштириш объекти ва қимматли қоғозлар улар бўйича кўрсатиладиган хизматларни «гипермаркети», унда бу маҳсулотлар билан савдо-сотиқ амалга оширилади.

- «Бозор мухити», унда бозор (эркин иқтисодни қонунлари ва тамойиллари ҳаракати таъминланади, яъни иқтисод молиялаштирилиши, капиталларни трансформацияси ва секьюритизацияси, хусусийлаштириш иқтисоди қонунлари).

- Хусустийлаштириш иқтисодида иштирок этадиган капитални талаб ва таклифини «мувозанатга солувчи».


5-Мавзу:Хусусийлаштириш усуллари.

Соф активларни баҳолаш


Баҳоланаётган мулкнинг кийматига ускуналар, бинолар, тугалланмаган иншоотлар, ер (ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқи), бошқа корхоналарга сарфланган пул маблағлари, ўзок муддатли молия ҳаражатлари киради.

Корхона балансида бўлган ускуналарни руйхатга олиш: ускуналарни ишлаб чиқарувчи номи; ускуна олинган йил; ускунанинг ишлаб чиқариш кувватини ўз ичига олади.

Ҳар бир дона ускунанинг киймати баҳоланади. Ускуналар кийматларининг қуламини шундай ускунанинг жахон бозоридаги ҳозирги (бугунги) кийматини аниклаб ёки унинг урнини босувчи киймат - ишлаб чиқариш кувватларини шундай янги ускунага алмаштириш учун ҳаражатлар кандай бўлишига караб белгилаш мумкин.

Сотувнинг хакикий киймати:


  • Жахон бозорида шундай эски ва шу унумдаги ускуна кандай бахода
    сотилганлиги ёки сотилаётганлигини билиш максадидаишлатилган
    ускуналар савдоси билан шугулланувчи идора ёки компания билан
    маслахатлашувлар;

  • Мазкур ускуна жахон нархлари буйича сотилишининг гахминий
    кийматини белгилаш максадида (махаллий ёки халкаро) саноат
    экспертларини ёллаш йули билан ҳисоблаб чиқилиши мумкин.

Урнини босувчи киймат:

  • Тегишли идоралар ва компаниялар билан шундай ишлаб чиқариш
    кувватига эга бўлган ухшаш янги ускуна канча туришини билиш
    максадида янги укуналарнинг киймати тўғрисида маслахатлашувлар;

  • Тенг ишлаб чиқариш кувватига эга янги ускуналарнинг жахон
    нархлари буйича кийматини белгилаш максадида саноат экспертини
    ёллаш йули билан белгиланиши мумкин.

Биноларни баҳолаш:

  • Жахон бозорида курилиш материаллари киймати;

  • Жахон нархлари буйича курилиш - мантаж ишлари кийматининг ҳисоб
    - китобидан келиб чикиб амалга оширилади. Бу ҳисоб - китобларни
    бажаришдан аввал бинонинг ҳар бир кавати режасини тўзиб, ^мумий

    майдонини ҳисоблаб чиқариш керак бўлади.


Бино кийматини, шунингдек:

- Бир хил майдони бўлган янги бинони қуриш мортизация ажратмалари
чегириб ташланганда канчага тушиши мумкинлигини аниклаб олиш
максадида (махаллий ёки хорижий) курилиш компаниялари билан
маслахатлашув йули билан баҳоланади.

Ерларнинг нархи уларнинг фойдаланиш хусусиятига боғлиқ ҳолда:

вилоятлар;

катта - кичик шаҳарлар;

шаҳарлар ичидаги марказий ва чекка туманлар;

бошқарув, илмий ва ижтимоий - маданий хизматлар кўрсатиш сохаларининг ривожланиш даражаси турлича шаҳарлар;

тарихий курилишлари бўлган шаҳарлар ва районлар;

алохида шарт - шароитлардан келиб чикиб, бошқа омилар буйича ҳисоблаб чиқилади ва табакалаштирилади.

Сотиб олиш кийматини белгилаш усуллари объект ички бозорда сотилиши ёки чет эл инвесторига таклиф этилиши билан боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилган. Ички бозор учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулк кумитаси томонидан ишлаб чиқилган икки усул тавсия қилиниши мумкин.

БАЛАНС УСУЛИ.

  1. Объект 1992 йил 1 январдаги нархларда ҳисоблаб чиқилади.

  2. Хосил бўлган баланс киймати кўпаювчи коэффициентлар буйича табакалаштириб, кайта ҳисоблаб чиқилади.

  3. Хосил бўлган йигиндидан асосий фондлар эскиришининг тегишли коэффициентларга кура кайта ҳисоблаб чиқилган киймати олиб ташланади.

  4. Объектнинг ўзил-кесил киймати жамоа маблағларининг сарфланиши, асосий воситаларнинг эскириш даражаси, ишлаб чиқариш ихтисоси саклаб колиниши , давлат буюртмасининг хажми ва шу кабилар ҳисобга олиб белгиланади.

Корхона кийматини белгилаш учун уни ташқил этган объектлар киймати 1992 йил 1 январдаги баланс буйича нархларда олинади.



1993 йил 1 апрелгача


1993 йил 1 апрелдан бошлаб




Сотиб олинган

мулк

Ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари, ўзатиш курилмалари

9,8

1,2

Машина ва ускуналар

15,5

1,2

Транспорт, бошқа асосий фондлар

12,0

1,2

Ишчи ва махсулли корамол

5,2

1,0











Шундан кейин, Вазирлар Махкамаси карорларига мувофик равишда коэффициентларни табакалаштириб қулланган ҳолда баланс киймати ҳисоблаб чиқилади. Бундай ҳисоб-китоб, коида тарикасида, нихоятда кўп вакт олади. Руйхатга олиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун кўп ходимларни талаб қилади, баҳолаш чогида кўпдан-кўп келишмовчиликлар келтириб чиқаради. Кўпинча ноҳолис ёндошувга сабаб бўлади. Фойда сотиб олинаётган объект кийматини баҳолаш чогида ҳисоб-китобнинг асосий кўрсаткичи бўлиши керак – бу усулнинг мантики шундай . Худди мана шу кўрсаткич бозор иқтисодиётига энг мутаносиб келади. Хусусийлаштиришга бундай ёндашув амалда корхона мулкдорларига айланиш истагига кудратли туртки беради.Объектларнинг бахосини белгилашнинг бу усули яна икки катта афзалликка эга. Биринчидан, ҳисоб-китоб ишлари хажми ва бу ишни бажариши керак бўлган одамлар кескин камаяди. Иккинчидан, фойдани ҳисоблашдаги аниклик кафолатланади, чунки бу жараён ҳисобхона маълумотларига таянади, баҳолаш чогида ноҳолислик ва суиистеъмолликларга йул куймайди. Корхоналарни валютада баҳолаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади.

Киёсий битишувлар усули.

Киёс қилиб олинадиган компанияларда илгари амалга оширилган битишувлар тахлили корхона кийматининг тахминий қуламларини белгилаш учун кушимча усул ҳисобланади. Битишувлар бугун бир мезонлар сирасига кура «киёсланадиган» ҳисобланиши мумкин. Бу мезонлар тармок тури, корхона хажми, ишлатиш фойдалилиги ва жугрофий урнини ўз ичига олади. Корхона кийматини киёсланадиган битишувлар усули билан баҳолаш учун баҳоловчи ( баҳоловчи ташқилот ) томонидан ухшаш корхоналарни сотиш буйича амалга оширилган битишувлар тўғрисидаги ахборотлар жамланади. Амалда мутлако бир хил корхоналар бўлмаслиги туфайли киёслаш қуйидаги чизма буйича амалга оширилади. Баҳоловчи маълум учта битишувга тааллукли маълумотларни туплай колсин. Сотиб олинаётган объект кийматига таъсир кўрсатувчи фарклари бўлган омиллар аникланади. Ҳар бир омил куриб чиқилаётганида сотилган корхонанинг баҳоланган параметри сотилаётган корхонанинг тегишли параметрига «мослаштирилади» ва тўзатиш киритилади. Бунинг маъноси шундай: мабодо параметрлари сотилаётган корхонаникидай бўлган такдирда сотилган корхона канча туриши мумкин эди. Киёслов натижалари жадвалга туширилади. Хосил қилинган баҳолар тахлил қилинади. Агар улар орасидаги фарк оз бўлса, баҳоланаётган корхонанинг киймати баҳолаш чогида фойдаланилаётган ҳар бир омилнинг ўртача арифметик кийматлари йигиндисининг формуласи буйича ҳисоблаб чиқилади. Агар олинган якуний ракамлар бир-биридан кучли фарк қилса, у ҳолатда медиана формуласидан фойдаланган маъқул. Бунда бахо сифатида корхонанинг баҳолаш омили олинадики, у усиш ёки камайиш буйича тартибга солинган бир катор ракамларнинг ўртасида жойлашган бўлади. Бу кандайдир бирор битишувнинг бошқаларга таъсири келтириб чиқарадиган аралаш баходан сакланиш имконини беради. Киёсий битишув усули харидорлар ва сотувчилар мулкни баҳоловчилар судлов идораларида энг катта ишонч козонган, чунки у корхона кийматига энг ҳолис бахо бериш имконини яратади. Инветиция лойихаларининг дисконтланган ўз ҳаражатларини ўзи коплаш усули.Бу инвестрланган маблағлар ўзини ўзи коплашини тахлил қилишнинг самарали ва оммалашган усулидир. Даромадни дисконтлаш- сармоя сарфланган вактдан бошлаб даромад тушишидир. Бу даромад ишлаб чиқаришдан тушумлар окими ва келгуси коида тарикасида тахминланаётган беш- ун йиллик вакт мобайнидаги молиявий операцияларда накдинанинг камайишидан жамланади. Дисконтланган тушумлар ҳисоб – китоби корхонанинг келгуси даромадлари ва ҳаражатларига тааллукли дастлабки кўпдан кўп муфассал таклифларни такозо этади. Дастлабки тахминлар корхонанинг мавжуд потенциал имкониятлари ва кўзда тутилаётган капитал ажратмалар шу жумладан, чет эл инвестициялари асосида қилиниши керак. Бу босқичда пул тушумларининг кутилаётган даражаси бугунги потенциал инвесторлар учун кийматни белгиловчи энг мухим омил ҳисобланади. Бугунги олинган пул келгусида олинадигандан кадрлирок, чунки унинг кийматининг кадрсизланиши шунингдек келгусида инвестор пул ололмаслиги хавфи кучли. Мазкур корхонага инвестор канча микдорда энг кўп молиявий ресурслар сарфлаши ва энг кўп даражада канча даромад олишига имкон борлигини аниклаб чикиш зарур. Куриб чиқилаётган усулдан фойдаланишнинг услубий кийинлиги, дисконтлаш фоизини хосил қилувчи сунги икки кисмни аниклашнинг мураккаблигида ифодаланади. Турли экспертлар маблағни бой бериш мумкинлигига ҳам, келажакни кўзлаб бугунги неъматлардан воз кечишга ҳам турлича бахо берадилар. Корхоналарнинг сезилмайдиган воситаларини баҳолаш (гуд вилл). Мазкур усул корхона мулкини баҳолашнинг пинхона имконларини аниклашга каратилиб, объектнинг ўзил- кесил баҳолаш кийматини аниклаш чогида ундан фойдаланиш мажбурийдир. Корхонанинг сезилмайдиган воситаларини баҳолаш ўз ичига:


  1. Инвесторлар учун корхона жойлашувининг фойдалилигини;

  2. Меҳнат ресурсларининг мавжудлиги ва кийматини;

  3. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ( кўрсатилаётган хизматларга ) талабни;

  4. Ривожланиш ва иқтисодий кўрсаткичларни ўзгартириш истикболларини ва бошқа омилларни баҳолашни олади. Корхонанинг сезилмайдиган воситаларини баҳолаш ишлаб чиқариш урнашган жойга боғлиқ бўлади ва дастлабки кийматни тўғрилаш коэффициентига кўпайтириш йули билан ҳисоблаб чиқилади. У шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга талабга боғлиқ бўлиб бу ҳолатда корхонанинг илганмайдиган воситалари кўрсаткичини унинг жойлашган урни ҳисобга олиниб тўғрилаш коэффициентига кўпайтириш йули билан амалга оширилади.



<< предыдущая страница   следующая страница >>