shkolakz.ru   1 ... 15 16 17 18 19 ... 22 23

6-Мавзу: Хусусийлаштириш объектлари ва хизматлар бозори.

ХОХБ орқали капитални ҳаракати бир қатор омилларга боғлиқ, улардан баъзилари қуйидагича:

- бозорни даромадлилик даражаси;

- бозорга солиқ солиш шароитлари;

- капитални йўқотиш ёки кутилган даромадни олмаслик хавфи даражаси;

- бозорни тўзилмавий ва функционал ташқилотини ва унинг тартибга солиниш сармоядорлиги даражаси;

- сармоядор мулк эгаларини ҳуқуқларини ҳимояланиши ва манфаатларини таъминланиш даражаси;

- бозор ва унинг иштирокчилари ҳақидаги ахборотни мавжудлик даражаси.

Секъюритизация бу – фонд бозорида ва ХОХБ да қимматли қоғозлар аҳамиятини ошириш ва кучайтириш жараёни. У молиявий институтларни нархини ва ёки молиявий хизмат ҳамда хусусийлаштариш бўйича хизматлар истеъмолчилари тўқнашадиган қулайсизликларни пасайтириш асосида воситачилигини камайтиради. Секъюритизацияда паст ликвидлик активлар қимматли қоғозларга айлантирилади. Бу қимматли қоғозлар сармоядорларга молиявий ресурсларни жалб қилиш имкониятини ошириш учун арзонроқ ва тезроқ таклиф этилади. Активларни секъюритизацияси уй-жой, автомобиль кредитларига, кредит карточкаси бўйича дебюторлик қарзларга тижорат кредитларига, лизинг кантрактларига ва тижорат судаларига таъсир ўтказади. Секъюритизацияни тарқалиш сабаби уни қўллашдаги умумий чиқимлар кредитга кўра камроқдир. Ўтган асрни иқтисодий амалиёти, иқтисодий фаолиятни бозор услубларини ривожлантириш учун қулай шароитларни асосий муҳити бу фонд бозори ва ХОХБ ни секъюритизациялашган шакли сифатидаги қимматли қоғозлар бозоридир. Бунда қимматли қоғозлар оригинал воситадир:

- ўзида капиталлашув ва аҳолини бошқа субъектларини ҳақиқий мулкини (капиталини) жонлаштириш, бунда барча ҳақиқий капитал ўлик ҳолатда қолишдан ҳеч қандай фойда йўқ;

- уларни тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш учун сармоя воситаларини жалб этишни қулай инструменти сифатида ишлатиш учун;


- қимматли қоғозларни бозорда айрибошлашларидан даромадни иқтисодий фаолият субъектлари айниқса, сармоядорлар олиши ҳамда ўз капиталини кўпайтириши учун;

- фонд қимматли қоғозлари самарали савдосини яхлит ва тўғри тизимини пайдо бўлиши ва ривожланиши учун, унинг натижасида иқтисодда ресурсларни самарали тақсимланиши ва қайта тақсимланиши вужудга келади;

- қимматли қоғоз бозорида бозор муносабатларида манфаатдор бўлган барча иштирокчиларни қимматли қоғозларни таъминлаш, қўллаб-қувватлаш ва тўхтовсиз нархини ошишига боғлиқлик каби ҳамда қимматли қоғозлар бозорни ўзини ривожланишида манфаатдорликни қўллаб-қувватлаш ёки бошқача қилиб айтганда, қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари ўртасида бевосита боғлиқлик ва манфаатдорлик ҳолати учун бозор шароитларини пайдо қилиш ва рағбатлантириш, яъни уларни тўлиқ ўзаро боғлиқлиги, ўзаро тобеликлиги ва ўзаро шартланганлигини пайдо қилиш.

Бирламчи бозор бу, қимматли қоғоз ёҳуд хусусийлаштириш объектларини биринчи эгалари сотиб олиши амалга ошириладиган бозор муҳити, бу ўрнатилган қоида ва талабларга мувофиқ қатъий белгиланган давр ичида амалга оширилади.

Икқиламчи бозор бу, аввал чиқарилган қимматли қоғозлар ёки хусусийлаштирилган объектлар, икқиламчи айрибошланадиган бозордир, яъни улар асосида турли актлар: битта эгасидан бошқага ўтиши савдо-сотиғи амалга оширилади.

ХОХБ ўз миқёсига кўра миллий, минтақавий ва халқаро бўлади.

Битимларни бажариш муддати бўйича ХОХБ кассали (КЭШ бозори ёки СПОТ бозори, уларда битимлар 1-2 кун ичида амалга оширилади) ва тезкор (2-3 кундан ортиқ 1 йилгача).

Шундай қилиб, ХОХБ муҳити ўз ичига қуйидаги ўзига мувофиқ бўлган муҳим атрибутларни киритади:

- қимматли қоғоз ва приватизация объектлари бўйича иқтисодий муносабатлар;

- бу иқтисодий муносабатларни таъминлаб берувчи алоҳида ташқил қилинган ХОХБ индустрияси ва инфраструктураси;

- ХОХБ индустрияси ва инфраструктураси фаолиятини ташқилланганлигини аниқлаб берувчи ХОХБ фаолияти механизми;


- ХОХБ иштирокчилари ўртасида иқтисодий муносабатлар амалга ошириладиган қимматли қоғозлар ва приватизация объектлари;

- ХОХБ да фаолиятни ўрнатилган турларини ўзаро алоқада, ўзаро ҳаракатда ва ўзаро шартланганликда ҳаракат қилиб, амалга оширувчи иштирокчилар, улар ХОХБ индустрия ва инфраструктурасини унсурлари ҳисобланади;

- қимматли қоғоз ва хусусийлаштириш объектлари билан операцияларни амалга ошириш технологик жараёнлари, улар ХОХБ индустриясининг ишлаб чиқариш жараёни унсуридир;

- ташқил қилинган савдо тизимлари (фонд биржалари ва бошқа биржаларни фонди бўлимлари, кўчмас мулк биржалари, биржадан ташқари электрон (компьютер-телекоммуникацион) савдо тизимлари).


Юқоридаги айтилганларнинг барчасига асосланиб, иқтисодда ХОХБ ни мазмун, мақсади, вазифа ва функцияларини фонд бозор таркибида унга хос бўлгандек қуйидагича аниқлаб беришимиз мумкин.

ХОХБ да махсус товар билан, яъни хусусийлаштириш объекти ва қимматли қоғозлар билан савдо қилинади, уларни бозор нархи пул бирликларида ифодаланади ва уларга бўлган эҳтиёж ва таклиф асосида шаклланади.

ХОХБ ни бозор муносабатлари тизимидаги мазмуни, уни қуйидагилар учун қулай шароитни таъминлаб бериш билан аниқланади:

- ПП ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун эркин молиявий сармоя маблағларни мобилизация қилиш;

- иқтисодни самарасиз соҳаларидан ривожланаётган соҳаларига капитални оқиб ўтишини таъминлаш;

- давлат бюджетига пул маблағларини жалб этиш;

- ХОХБ махсус индикаторлари бўйича хусусийлаштириш иқтисоди ҳолатини баҳолаш;

- иқтисодни хусусий секторини ўзгаришига оператив таъсир қилиш.

1 ва 2 пунктларда баён этилганларга асосланиб ХОХБ қуйидаги белгилар бўйича таснифлаш мумкин.

1. Қуйидагилар таркибида фаолият юритиш бўйича:

- молиялаштирилган мулкни (натурал мулкни) биржадан ташқари бозори;

-мулкни молиялаштирилган ҳуқуқларини (қимматли қоғозлар бозорини инструменти) биржадан ташқари бозори;


- сармоядор ва воситачиларни юқори ишончи ва манфаатини кўрсатувчи, листинг, юқори ишончли ва юқоликвидли қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк турлари айланади гап биржа бозори (фонд биржаси, кўчмас мулк биржаси).

2. Сегментлар бўйича турли мулкдорларни (давлатлар, мункципалитетлар) турли ХО билан савдо қилади гап кўчмас мулк бозори;

-конкурс ва тендер бўйича ХО ва ПП акциялари бериладиган воситали хусусийлаштириш объектлари бозори.

- ПП тури ва муддати бўйича турли қимматли қоғозлар билан савдо қиладиган қимматли қоғозлар бозори.

3. Ҳаракатни муддати бўйича:

- қисқа муддатли (1 йилгача) операциялар бозори;

- ўрта муддатли (1-5 йилгача) операциялар бозори;

- ўзоқ муддатли (5-20 йилгача) операциялар бозори.

4. ХО шакллари бўйича:

- ПП акциялари бозори;

-ПП пайлари бозори;

- корхоналар асосий фонди бозори.

5. Тартибга солиш услуби бўйича:

-Иштирокчиларни барча ҳаракатлари ўрнатилган қонунчилик ва ички ҳужжатлари билан тартибга қатъий солинадиган ва меъёрланадиган, ташқиллаштирилган бозор.

- Ташқиллаштирилмаган, яъни кўча бозори.

6. Иштирокчиларни манфаатлари (вазифаларини) таъминлаш таснифига кўра:

-ПП манфаталарини таъминлаб берувчи бозор;

-Сармоядорлар манфаатини таъминлаб берувчи бозор;

- Профессионал иштирокчилари манфаатини таъминлаб берувчи бозор.

7. ХОни етказиб бериш ҳарактери бўйича:

-СПОТ бозори, унда сотувчи ва олувчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоб бевосита 1-3 кунда амалга оширилади.

-Муддатли бозор, унда ўзаро ҳисоб-китоб битимда назарда тутилган муддатларда (3 кундан ортиқ) амалга оширилади.

8. Миқёси бўйича:

-Миллий бозор (мамлакат ичида фаолият юритувчи);

- минтақавий (худудий) бозор (масалан, евр евр бозор);

-жаҳон (халқаро) бозор (молиявий глобаллашган).


9. Мақсади бўйича:

- қонунчилик ёки хусусийлаштиришни шартлари билан ўрнатлиган муддат даврида ХО ва улар буйича қимматли қоғозлар сотиладиган бирламчи бозор;

-мулк эгалари томонидан бошқа мулкдорларга мулкни айланишни бутун ҳаёти даврида қайта сотув амалга оширувчи икқиламчи бозор.

10. Кириш чегараланганлиги бўйича:

-иштирокчи ва ХО маълум турлари киритиладиган чекланган бозор;

- иштирокчи ва ХО ни чегараланган турлари кириши чекланмаган бозор.

11. Хизмат кўрсатиш махсуслиги бўйича:

- хусусийлаштирувчи ва хусийсийлаштириш иқтисодига хизмат қилувчи бозор.

-хусусийлаштириш жараёнини бошқа иштирокчиларига (сармоядор, мулкдор, хизмал кўрсатиш профессионаллари) хизмат кўрсатувчи бозор.

Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур тасниф шартли якуний эмас ХОХБни пастини ривожига кўра у сўзсиз тўлдирилади ва такомиллашади.

ХОХБни мамлакатимизда мавжуд муаммоларига қуйидагилар киради:

1. Қуйидагилар билан шартланган хусусийлаштиришни (айниқса акционерлашни) самарасизлиги (бошланғич даврда) ва хусусийлаштиришни самарадорлигига сармоядорларни ишончсизлиги;


  • Хусусийлаштириш жараёнини бошланиш пайтига мавжуд бўлган кадрларни тайёр эмаслиги ва компотент эмаслиги, жорий хусусийлаштириш даврида юқори малакали мутахассис хусусийлаштирувчиларни доимий етишмовчилиги билан, бу эса хусусийлаштириш қайта тўзиш, хусусийлаштирилган корхоналарни ташқил қилиш ва фаолиятини ривожлантиришга қобилиятли бўлган ҳуқуққа лайоқатли мулкчиларни синфини шаклланиш ва ривожланиш йўлида тўсиқлар пайдо бўлиши сабаб бўлди;

  • Хусусийлаштириш ҳарактерини формаллиги;

  • Аввалдан жозибасиз, молиявий барқарор бўлмаган корхоналарни хусусийлаштириш;
  • Корхоналарни хусусийлаштиришдан сўнг қўллаб-қуввталашни етишмовлиги мақсадга йўналтирилмаганлиги тизимсизлиги ҳамда хусусий тадбиркорлик кичик ва ўрта бизнесни рағбатлантириш ва қўллаб-қуввталашни самарасизлиги;


  • Соҳа ва корхоналарни қайта тўзиш буйича самарали чораларни кўрилмаганлиги;

  • Хусусийлаштирилган мулкни эгаси ва хусусий мулкдорни унинг тадбиркорлик фаолиятидаги ҳуқуқ ва манфаатларини етарли даражада ҳимояланмаганлиги;

  • Анча давр мобайнида давлат маъмурий соҳа диқтатини ва хусусийлаштирилган корхоналарни низом фонди ва молиявий хўжалик фаолиятига бевосита аралашувини кўп даврга сақланиб қолиши;

  • Янги ташқил қилинган хусусий (кичик ва ўрта) бизнес ва хусусийлаштирилган корхоналар ўртасида тадбиркорлик фаолияти ва бу фаолиятни ривожлантиришда ресурсларга бўлган тенг бўлмаган ҳуқуқ шарт ва шароитлар;

  • Ҳозирги пайтгача давлат эгалик қилган акция ёки улуш пакети мавжуд бўлагн хусусийлаштирилган корхоналарда давлат ишончли шахси ва ишончли бошқарувни юқори малакали, лицензияли институтларни етишмовчилиги;

  • Қонунга қарши ҳаракатларга назорат қилувчи бошқарув ижро органларини раҳбар ва инсайдерларни масъулиятсизлиги ва жазосиз қолишлари ҳамда соҳа давлат компаниялар (коорпорация, концерн, ҳолдинг, ассоциация)лар даражасида ҳамда улар таркибига кирган хусусийлаштирилган корхоналар даражасида кўзатув кенгаши ва ревизия комиссиялар номига ишлаши ва ҳаракатсизлиги, бу эса кўплаб ҳолатларда уларни сунъий банкротлиги ёки санациясига олиб келади. Бунинг натижасида уларда банкротлик ҳолати пайдо бўлиш хавфси туфайли мувофиқ штраф станцияларини баъзи бир ваколатли назорат қилувчи органлар томонидан қўлланиладиган жазоларни мажбурий-сунъий юмшатишга олиб келади;

  • Хусусийлаштирилган ва очиқ сармоя фондларини миллий иқтисодга аҳоли маблағларини сармоясини хусусийлаштириш ва рағбатлантириш жараёнига аҳолини кенг оммасини жалб этишни самарали профессионал институтлари сифатида кейинги ривожини асоссиз тўхтатилиши;
  • Давлат мулк қўмитаси томонидан ҚҚБ ни мувофиқлаштириш ва назорат қилишга ваколатли бўлган органи, вазифаларини, маъмурий бажариши ҳеч ким учун тушунарли эмас ва асоссиздир.


2. Банкротлик механизми ва рақобатни ривожланишини самарасиз фаолият юритиши ва таъсир этиши.

3. Уй хўжаликлари ва фирмаларини лигал маблағлари ҳажмини паст даражаси, корупция.

4. Молия вазирлиги молиялаштирадиган давлат буюртмалари схемасида иштирок этадиган корхоналарни дебитор ва кредитор қарзларини юқори даражаси.

5. Банк тизими ва бюджетдлан ташқари фондларни фаолият юритишини самарасизлиги, бу эса самарали ички сармоя жараёнига тўсқинлик қилади.

6. Қонуний-меъёрий актларни (ҳужжатларни) ўзаро етарли даражада келишилмагани ва қисқа муддатлиги, унга бу актлар доимий равишда ўзгариши ва тўлдирилиши, баъзи бир ҳужжатларни ҳолатлари бошқаларига зид айниқса, бу қонун ости ва муассаса ўртасидаги меъёрий актларга тегишлилиги шарт бўлади.

7. Миллий молия бозори шу жулмдаан, ҚҚБ ҳам қисмларга бўлиниб ташланган, яъни валюта биржаси (бунда валюта ва ДҚО билан савдо операциялари амалга оширилади) фонд биржаси (коорпаратив қимматли қоғозлар билан савдо), негадур, 1 2та ДХО га эга бўлган биржа фонди, акциялар билан савдони биржадан ташқари электрон тизими, бу қисмлар 3 та давлат органлари томонидан (марказий банк томонидан валюта биржаси, давлат мулк қўмитаси қошида ҚҚБ фаолият юритиши буйича мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан, фонд биржа ва савдони электрон тизими, давлат мулк қўмитаси биржалар ҳамда биржадан ташқари савдо ташқилотчилари фаолиятини лицензиялаштиради), деривативлар бозори йўқ (у учун етарли шароитлар яратилмаган). Бу қисмлар ўзаро боғлиқ эмас ва ўзаро ҳаракатда бўлмайди. Жаҳонда фонд биржаларини бирлаштириш тенденцияси кўзатилгани туфайли афтидан, Ўзбекистон учун ҳам битта фонд биржа етарли.

8. Сармоя институтларига уларни лицензиялаш ҳамда ҚҚБ да профессионал фаолиятини амалга ошираётганда қўлланиладиган иқтисодий меъёрлар ҚҚБни профессионал хизматлар бозори ва инфляция ўсишини ҳақиқий ҳолати билан боғланмаган ва асосланмаган.

9. Сармоядор ва эмитентлар учун ташқил қилинган ҚҚБ да транзакциялар чиқими жуда ҳам юқори (уларни йиғиндиси АҚШ, Япония ва Германияда чиқимлардан ўнлаб баробар кўп).


10. ҚҚБ да солиқ солиш механизми ҚҚБ иштирокчиларини (эмитент, сармоядор, сармоя институт)ларни паст даражада рағбатлантиради.

11. Сармоя институтлар (давлат марказий депазитарий, «вақт» миллий депазитарий, «Дав инком» ДСФ, «Элсис клиринг» АЖ, «Элсис-савдо» АЖ) ва биржалар («Тошкент» РФБ, РВБ) ҚҚБ да сунъий монопол ҳолатга эга, бу эса ҚҚБ да рақобатбардошлик ривожланишига тўсқинлик қилади, ҳисоб-китоб (депозитар, реейстр, клиринг) ва садво тизимлари такомиллашмаган.


ЯКУНИЙ ЁЗМА ИШ ВАРИАНТЛАРИ.


1-Вариант.


1.Эгалик қилиш,фойдаланиш ва тасарруф этиш ибораларини изоҳланг.

2.Баланс ва қиёсий битишув усулларининг афзалликлари, улар орасидаги тафовут ва ўхшашликлар. 3.Хусусийлаштириш объектлари ва ҳизматлар бозори турларига тавсиф беринг.

2-Вариант.

1.Хорижий давлатларнинг хусусийлаштириш жараёнида қўллаган усуллари ва тажрибалари.

2.Диний ташқилот мулкларининг объекти ва субъекти. 3.Мулкни давлат тасарруфидан чиқаришнинг йўллари.


3-Вариант.


1.Ўзбекистонда хусусийлаштиришнинг учта босқичини изоҳланг.

2.Лизинг орқали хусусийлаштиришнинг иқтисодиётдаги аҳамияти ва ўрни. 3.Индивидуал хусусий мулк ва корпоратив-гуруҳий хусусий мулкларнинг иқтисодиётдаги аҳамияти.

4-Вариант.


1.Қимматли қоғозлар бозори ва хусусийлаштириш жараёни орасидаги ўзаро боғлиқлик.

2.”Давлат-Хусусийлаштирувчи-Давлат ташқилотлари” учлигига изоҳ беринг.

3. Давлат ташқилотларининг хусусийлаштириш жараёнидаги роли.


5-Вариант.

1.Хусусийлаштирувчининг иқтисодиётдаги аҳамияти.

2.Ўзбекистонда мулк тизими.

3.Корхонанинг соф активларини баҳолаш.


6-Вариант.


1.Қиёсий битишувлар усулининг афзалликлари ва камчиликлари.

2.Хусусийлаштириш ва ҳизматлар бозори (ХОХБ) иқтисодиётни таркибий қисми сифатида.


3. Жамоа мулкининг иқтисодий моҳияти ва афзалликлари.


7-Вариант.


1.Мулкчилик муносабатларида қимматли қоғозлар бозорининг аҳамияти ва зарурлиги.

2.Хусусийлаштириш усуллари таснифи ва тавсифи.

3.Иқтисодиётда ХОХБни мазмуни, мақсади, вазифа ва функциялари.


8-Вариант


1.Давлат мулки тушунчаси. 2. Хусусийлаштирилаётган объект қийматини баҳолашнинг йўллари.

3. Хусусийлаштириш объектлари ва ҳизматлар бозори иштирокчиларининг ушбу бозордаги фаолиятларининг аҳамияти.


9-Вариант.


1.Хусусийлаштириш жараёни ўзлуксизлигининг сабаби. 2.Мулк шаклларининг хилма-хиллиги ва улурни шаклланиши. 3.Мулкдорларнинг турлари ва таснифи.


10-Вариант.


1. Хусусийлаштириш объектлари ва ҳизматлар бозори иқтисодиётда бажарадиган ўзаро боғлиқ роллари.

2.Пулли хусусийлаштириш усулини тавсифланг.

3. Хусусийлаштириш объектлари ва ҳизматлар бозорини тартибга солувчи ваколатли ташқилотлар.


11-Вариант.


1. Хусусийлаштиришнинг ваучер усулини тавсифланг.

2. Хусусийлаштириш объектлари ва ҳизматлар бозорини Ўзбекистонда мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўллари ва истиқболлари.

3. Мулк тушунчаси ва унинг шакиллари.

12-Вариант.


1.Хусусийлаштиришда балансли усулининг қўлланилиши.

2.Мулкни давлат тасаруффидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг тамойиллари.

3.Индивидуал хусусийлаштиришнинг босқичлари.


13-Вариант.

1.Давлат корхоналарини хусусий инвесторлаш.

2.Республикамиз хусусийлаштиришнинг ваучерлаш усулидан воз кечишининг сабаблари.

3.Хусусийлаштириш объектининг тотализатор сифатида иқтисодиётдаги роли.


14-Вариант.


1.Хусусийлаштиришда Франция ва Болгария давлатларининг тажрибаси.

2.Хусусийлаштиришнинг бевосита мақсадларини тавсифланг.

3.Хусусийлаштирилаётган давлат корхоналари фаолиятини баҳолаш усуллари.


15-Вариант.

1.Давлат тасаруффидан чиқаришнинг асосий йўллари ва уларнинг моҳияти.

2.Германия давлатининг хусусийлаштиришда қўллаган усулли ва унинг тажрибаси.

3. Хусусийлаштирилаётган давлат корхоналари мулкини баҳолаш усуллари.



<< предыдущая страница   следующая страница >>