shkolakz.ru   1 2 3 ... 22 23

2. Мулкдорларнинг турлари ва тавсифи

Мулкий муносабатлар турли тип, шакл ва турдаги мулкни ўз ичига олади. Мулк типи ҳар хил ёки турдога социал-иқтисодий тизимларга хос бўлган мулкий муносабатни, мулк ҳарактерини билдиради. Шу жиҳатдан эксплуатацияга асосланган ва эксплуатацияни инкор этувчи мулкий тизимлар мавжуд, Биринчи тизим азалдан мавжуд бўлган ва озчиликнинг мулкдор бўлиши кўпчиликнинг мулксиз қолиши ва эксплуатация қилиниши билан ҳарактерланади. Бундай типдаги мулкчилик қулдорлик, феодализм, капитализм ва бюрократик давлат социализмига хос бўлган. У ишлаб чиқариш моддий омилларининг ҳукмрон синф ва тоифалар қўлида тўпланиши; меҳнат омилининг эса мазлумлар томонида бўлиши билан ажра-либ турган. Шундай шароитда ҳар хил мулкий мақомдаги кишилар қўлидаги омиллар бирикиб, ишлаб чиқариш юз берган. Меҳнат соҳиблари ишлаб туриб, кам даромад олишган, воситалар эгалари ишламай туриб, ўзгалар меҳнати ҳисобидан бойлик орттиришган. Эксплуатацияга асосланган мулкий тизим ўзоқ вақт ҳукм сурган, унинг ривожланиш заминида янгича тизим пайдо бўлган. Ўз меҳнати, билими ва маҳоратидан кун кўришни тақозо этган мулкчилик ҳам кўҳна, лекин у ҳукмрон бўлмаган. Қулдорлик, феодализм, капитализм ва давлат социализмида ҳам ўз кучи билан яшаган деҳқон, косиб, ишчи ва хизматчилар бўлган, лекин улар мулки жамият иқтисодий тўзумининг ҳал қилувчи асоси бўлмаган. Иқтисодиёт ўсиб, оддий фуқаро қўлида ҳам мулк жамланиб боргач, янги мулкий тизим пайдо бўлади. Эксплуатацияни инкор этувчи мулкий тизим аралага иқтисодиётга хос бўлиб, у юксак ривожланган, тўкинчиликни таъминлай оладиган ишлаб чиқариш шароитида пайдо бўлади. Бу тизимда кўпчилик мулк эгаси бўлади. Нафақат иш кучи, балки моддий ресурсларни ва яратилган бойликларни ўзлаштиришда ҳам аҳолииинг тобора кенг қатлами иштирок этади. Бу ерда иқтисодий ўсишдан ҳамма баҳраманд бўлади. Мулк кўпчиликники бўлганидан топилган даромад ҳам кўпчилик манфаати йўлида тақсимланади. Янги мулкий тизим юксак ишлаб чиқаришга таянганидан оммавий фаровонликка қаратилди.

Ҳар бир мулк типига хос белгилар бирдан пайло бўлиб ёки йўқолиб кетмайди. Шуниси борки, биз юқорида кўриб ўтган мулк тизимларининг мавқеи ҳар хил бўлса-да, улар биргаликда амал қилади, чунки соф мулкий тизим ҳеч қаерда, ҳеч қачон бўлмайди.

Ўз меҳнати эвазига ўзлаштириш, бировлар яратган бойликни текинга ўзлаштириш, якка тартибда, жамоа таркибида, шерикчилик асосида ўзлаштиришлар борки, улар ҳар хил мулкчиликни билдиради. Тарихан турли социал-ицтисодий тўзумлар бўлганки, уларга жамоа мулки, эксплуатацияни билдирувчи қулдорлар мулки, феодал мулки, капиталистик мулк ҳукмрон бўлган. Бир мулкдан иккинчиси иб чивдан. Мулкий муносабатлар ривожида эксплуатацияни инкор этувчи мулкдан уни тақозо этувчи мулкларга ва ниҳоят улардан эксплуатацияга ёт бўлган мулкка ўтиш юз беради. Собиқ СССРдаги социалистик эксперимент натижасида, «бюрократик-казарма социализми» яратилиб, унга монополлашган давлат мулки хос бўлган. Бу мулк халқни давлат томонидан эксплуатация қилинишига асосланган.

Жамият тараққиёти тарихий-табиий жараён сифатида, ўз изидан четга чиқмай борганда, мулкий муносабатлар бир хил мулк ҳукмронлигидан турли-туман мулкнинг мувозанатига ўтиш томонига қараб ривожланади. Турли-туман мулкчилик ҳозирги аралаш иқтисодиёт тизимига хосдир.

Ўтмишдаги иқтисодий тўзумларда эксплуатацияни тақозо этмайдиган мулк бўлгани каби ҳозирги ўта ривожланган давлатларда аралаш иқтисодиёт бўлсада, барибир ҳар иккала мулкий тизимга хос белгилар мавжуд. Агар ўтмишдаги мулкий тизим муайян мулк шаклининг ҳукмронлиги билан ажралиб турса, ҳозирги янги мулкий тизим турли мулк шаклларининг мувозанати ва биргаликда ривожи билан ҳарактерланади.

Бозор иқтисодиёти мулкчилик шаклларининг хилма-хил бўли-шини талаб қилади, чунки товар муайян мулк объекти бўлгандагина олди-сотди қилинади. Ўзбекистон Республикаси Конститутция-сида ҳам "Бозор муносабатларини ривожлантирйшга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташқил этади", деб таъкидланади.


Жамият ривожининг ҳозирги босқичида бу мулк давлат мулки-дан ташқари, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва матлубот соҳаларидаги жамоа мулкининг хилма-хил турларини, ижтимоий ташқилотлар мулкини, уй хўжалиги ва шахсий томорқа хўжалиги ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан боғлиқбўлган меҳнаткашларнинг шахсий мулкини, ташқи иқтисодий муносабатлар соҳасидаги аралаш мулк шаклларини ва хусусий мулкларни ўз ичига олади.

Шу сабабли "Ўзбекистон Республикасининг мулкчилик тўғрисидаги" Қонунида турли-туман мулклар қуйидаги мулк шаклларига киритилади: давлат мулки, жамоа мулки, хусусий мулк, шахсий мулк, аралаш мулк.

Ўзбекистонда хўжалик юритувчи субъектлариииг мулкчилик шакллари буйича тақсимлаииши қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади (иил бошига, умумий сонига % ҳисобида)

2000 йил. 2005 йил.




I I — нодавлат мулк шакллари Ш — давлат мулки.


Хусусий мулк — айрим кишиларга тегишли ва даромад топишга қаратилган мулк. Унинг икки кўриниши бор: индивидуал-хусусий мулк, корпоратив-гуруҳий мулк. Индивидуал мулк бор жойда бойликни ўзлаштириш алоҳидалашган ҳолда, айрим мулкдор томонидан амалга оширилади. Масалан, корхона индивидуал мулк бўлса, келган фойдани фақат унинг эгаси олади. Корхонанж инжарага бериш ёки акционер жамиятга айлантириш танҳо мулкдор ихтиёрида бўлади. Корпоратив хусусий мулк деганда — бойликни индивидуал тарзда ўзлаштириш, лекин мулкдорлар шерикчилик аоосида маълум гуруҳларга бирлашган шароитда ўзлаштириш тушунилади.

Мазкур мулк ҳиссадорликка таянади. Мулкдор ўзининг индивидуал ҳиссасини пай (улуш) сифатида умумий, яъни гуруҳий ишга қўяди. Упинг мулки алоҳида эмас, бошқа шериклар мулки билап биргалигида ишлатилади. Топилган даромад ўз улушига қараб индивидуал тарзда олинади. Бу ерда ўзлаштиришнинг индивидуал - гурухий шакли юзага чикади. Мазкур мулк шакли акционер жамиятлар фаолиятида кўринади. Аммо ҳар қаидай акционер жамият эмас, балки индивидуал капиталларни боғлаштиришга асосланган жамиятлар корпоратив хусусий мулк бўлади. Гап шундаки, акционер жамиятда давлат ва жамоа мулки ҳам бўлиши мумкин. Бунда корпоратив мулк пайдо бўлмайли. Хусусий-ковпоратив мулкнинг пайдо бўлишига сабаб шуки, ишлаб чиқариш кўлами ортиб борган сари индивидуал бойлик катта ишни бошлашга етишмай қолади, яъни серкапитал сохаларга капитал солиш учун индивидуал маблағ микдори озлик қилади. Маблағларни бирлаштириш зарур. бўлағ, зарурият Корпоратив мулкчиликни такозо этади. Бундан ташкари мулкдорлар сони ортиб боради, айни вақтда тадбиркорликда хавф-хатар кучаядики, уни кичик мулкдор зиммасига ола билмайди. Майда мулклар бирлашиб корпоратив масъулият пайдо бўлади. Хатар кўпчилик зиммасига тушиб, енгил кечади. Бундай жараён хусусий мулк ривожининг юқори босқичларига хосдир.


Хусусий-корпоратив мулкнинг муҳим кўриниши монополистик мулкдир. Монополистик хусусий мулк-гуруҳга бирлашган йирик мулкдорларнинг иқтисодиётнинг у ёки бу соҳасида танҳо ҳукмронлигига таянган ҳолда ўта катта бойликни озчилик томонидан ўзлаштирилишини билдирувчи мулкдир. Унинг намоёндаси бўлмиш монополиялар ҳам корпоратив таркибга эга бўлади. Улар амалиётда корпорация деб ном олган. Монополиялар ҳукмрон шароитда монополлашган бозор мавжуд бўлади. Индивидуал хусусий мулк XIX асрда гуллаб яшнаган ва у ёввойи капитализм, тартиблашмаган бозор иқтисодига хос бўлган XX асрнинг биринчи ярмида монополистик хусусий мулк ривож топтан. XX асрнинг II ярмидан бошлаб номонополистик хусусий мулкнинг корпоратив шакли тез ривожлана бошлади. 80-йиллардан бошлаб майда акционер жамиятлар (бўлар эркин монополлашмаган корпоратив мулк) тез ривожланиб бордики, бу аралаш иқтисо-диётга хосдир.

Ўзбекистонда ҳам ўтмишда хусусий мулкчилик ривожланган. Октябрь инқилобидан олдин индивидуал хусусий мулк кенг кўламда мавжуд эди.

Туркистон ўлкасида индивидуал мулк соҳиби бўлган деҳқонлар ва косиблар I млн. кишини ташқил этган. XIX аорнинг охирларида корпоратив мулк ҳам пайдо бўлган. Масалан, «Беш-Бош» (5 корхона эгаларини бирлаштирувчи), «Андреевское товаришество», «Полеляховское товаришество» деган жамиятлар амал қилган. Тоталитар социализм даврида хусусий мулк тақиқланган. Бозор иқтисодига ўтиш муносабати билан Ўзбекистонда мулкий эркинлик вужудга келди. «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонуни (1990 йил 31 октябрда қабўл қилинган) хусусий мулкка рухсат берди. Ўзбекистонда асосан майда индивидуал хусусий мулк бўлиб, у якка тартибда ишловчилар корхонаси, фермер хўжаликлари, томорқа хўжалиги, ёлланма меҳнатга таяниб иш юритувчи хусусий корхоналардан иборат. Ўзбекистонда корпоратив хусусий мулкнинг илк кўрнишлари мавжуд бўлиб, уларни айрим фуқаролар маблағлариии бирлаштирувчи жамиятлар ташқил этади. Хусусий мулкдан ташқари шахсий мулк ҳам борки, у ҳам индивидуал ўзлаштиришни билдиради. Аммо у хусусий мулкдан фарқлироқ даромад топишга хизмат қилмайди, балки шахсий эҳтиёжни қондиришга қаратилади. Асосан истеъмол буюмлари, яъни озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, транспорт воситалари шахсий мулк объекти бўлиб хизмат қилади. Улар пул топишта эмас, шахсий ҳаёт кечиришга қаратилади. Бу мулкнинг ўсиш манбаи истеъмолга ажратилган даромад ҳисобланади. Шахсий мулкнинг кўплиги жамият бойлигини билдиради. Хусусий ва шахсий мулк биргаликда фуқаролар мулки деб юритилади. Улар ўртасидаги чегара нисбийдир. Муайян бойлик шахсий мулкдан хусусийга айланиши мумкин. Масалан, муайян бир кишининг топган пули истеъ-мол товарлари ва хизматларни ҳарид этиб, истеъмол қилишга ишлатилса, у шахсий мулкка айланади. Агар уни акцияга айлантириб, даромад топилса, хусусий мулк бў-лади.


Жамоа мулки — бойликнинг муайян мақсад йўлида айрим жамоаларга бирлашган кишилар томонидан биргаликда ўзлаштирилишидир. Бу мулк шароитида ўзлашти-риш жамоадан ташқарида бўла олмайди. Ўзлаштиришнинг шарти жамоага киришдир. Ҳамжиҳат ўзлаштириш бирламчи, бошқа ўзлаштириш кўринишлари фақат у орқали бўлиши мумкин. Ўзлаштириш учун мулк эпаси бўлиш кифоя этмайди. Бунинт учун иш фаолиятида биргаликда қатнашиш зарурдир. Жамоа мулки меҳнатсиз ўзлаштиришни инкор этади ва корпорагав-хусусий мулкдан фарқлироқ нафақат мулкка, балки меҳнатга ҳам ҳисса қўшишни талаб қилади. Шундагина ўзлаштирни юз беради, ишлаб чиқариш ресурслари бирлаликда ишлатилади, аммо олинган натижанинг бир қисми индивидуал ўзлаштирилади, лекин бу ҳам мулкдаги, ҳам меҳнатдаги ҳиссадорликка қараб бўлади. Натижанинг қолган қисми умумий талаб-эҳтиёжларни биргаликда қондириш, мулкни кўпайтириш мақсадларида ўзлаштирилади. Хусусий мулкдан фарқлироқ, жамоа мулки эксплуатацияни инкор этади.

• Жамоа мулкининг афзаллиги шуки, бу мулк ишлаб чиқарувчининг ўзини мулкдор қилади. Бу ерда мулк эгалари ва ишловчилар айнан бир кишилардир, шу сабабли ишлаб чиқариш омиллари тўғридан-тўғри бирикади, яъни ходимлар ўз иш кучи билан ўзининг мулки бўлган воситаларни ҳаракатга соладилар. Мулк ходимларнинг ўзиники бўлганда моддий жавобгарлик ва манфаатдорлик кучли бўлади, мулк авайлаб ишлатилади ва яхши самара беради. Бальтимор университети (АҚШ; 1992 • таҳлилига кўра ходимларнинг ўзларига қарашли корхоналарда бошқаларга қараганда 1,5 баробар кўп фойда олинган.

Жамоа мулки майда мулк эгаларининг кўнгилли тарзда ва ўз манфаати йўлида турли жамоаларга бирлашуви орқали юзага келади, унинг объекти моддий-маънавий бойликлар, субъекти эса жамоа аъзоларидир. Жамоа мулки объектининг кўпайиши икки йўл билан боради:

1) жамоага янгидан кирган кишилар берган мулк, улар ҳиссасининг умумий мулкка келиб қўшилиши;

2) жамоа олган даромаднинг бир қисминипг моддийлашиб, мулк объектига қўшилиши .


Жамоа мулки ҳам тарихан кўҳна мулк, лекин хусусий мулк ҳукмрон шароитда ёрдамчи мулк шакли бўлиб хизмат қилади. Масалан, Октябрь инқилобидан олдин Ўзбекистонда эқиладиган ерлар (ҳаёт ери деб аталган) хусусий мулк бўлган, деҳқончиликка яроқсиз ерлар қишлоқ жамоасининг умумий ери бўлиб (пайкал-ери деб аталган), ундан биргаликда фойдаланишган. Мулкий монополия барҳам топиб, мулкий муносабатлар эркин демократик тус олган шароитда жамоа мулки ривожлана бошлайди. Аралаш иқтисодиётда жамоа мулки салмоқли ўрин тутади. Масалан, АҚШда акциоиер жамиятлар акциясининг 20% дан 51%га қадари ишловчи ходимларнинг биргаликдаги жамоа мулкидир. Жамоа корхоналари, ишловчиларнинг ўзига тегишли корхоналар ва фермер хўжаликлари халқ корхонаси ҳисобланади. АҚШда 1991 йил шундай корхоналарда 11 млн. киши ишлади. Ўз меҳнатига асосланган хусусий мулк ва жамоа мулки халқ корхоналари учун таянч бўлар экан, бу ерда меҳнат функцияси ва бойликни ўзлаштириш функцияси айнан бир субъектга мужассамлашади. Ўзлаштириш шарти меҳнат қилиш бўлганидан эксплуатацияга, яъни ўзга ҳисобидан бойлик орттиришга ўрин қолмайди. Шу жиҳатдан олганда ҳозирги ривожланган давлатларда ёввойи капитализмга хос эксплуатация секин-аста суриб чиқарилмоқда. Бундан ташқари у ерда ўзга меҳнатидан фойдаланиб, бойлик орттиришга давлат назорати орқали чегара қўйи-лади. Ёлланиб ишлаш ихтиёрий, меҳнатга иқтисодии мажбурлашга йўл қўйилмайди, ҳар бир киши меҳнат соҳаси ва тўрини танлай олади, корхона эгаси ўз билганича иш ҳақини пасайтира олмайди, у ишчи-хизматчиларга нормал иш шароити яратиб бериши, уларни ҳар хил социал нафақалар билан таъминлаши шарт. Жамоа мулки ички унсурлари, унинг турларидан иборат.

Кооператив мулки — жамоа мулкининг асосий тури, ҳар хил кооперативларга бирлашган кишиларнинг умумий мулки, мулкдаги ҳиссадорликка асосланган бўлиб, гуруҳий мазмунга эга.

Ижарага олинган корхона жамоаси мулки — ижарачилар жамоаси -ўзи ишлаб топган мулк. Бундай корхонада мулк икки қисмдан иборат:


1) корхона эгасига қарашли мулк;

2) жамоага қарашли умумий мулк. Шу иккинчи мулк объекти биргаликда ишлаб топилган пул ёки пулга олинган ва жамоа тасарруфидаги ва унинг манфаати йўлида ишлатилувчи моддий бойлиқцир. Унинг субъекти фақат ижарачилар жамоаси ҳисоблаиади. Жамоа корхоиа эгаси мулкидан ҳам фойдалавади, лекин уни тасарруф эта олмайди.

Корхона жамоасининг мулки — ишчи ва хизматчилар жамоаси давлатдан ёки хусусий мулк соҳибидан сотиб олган ва умумийлаштириб, биргаликда ўзлаштириладиган мулк. Бу ерда мулк иккига ажралмайди, ҳамма мол-мулк ва пул маблағлари корхона жамоаси ихтиёрида турадн. Корхона ва ташқилотлар уюшмаси (ассоциацияси) мулки — маълум мақсад йўлида уюшма ташқил этганларнинг умумий мулки. Ўз фаолиятини уйгунлаштириш, савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш, бошқаришни ташқил этиш учун ҳар хил ёки бир хил мулкка оид корхоналар ва ташқилотлар ажратган моддий ва пул маблағи ҳисобидан ташқил топган, лекин иштирокчилар мулкидан алоҳидалашган умумий мулк пайдо бўлади. Уни ҳар бир иштирокчи эмас, балки уюшма тасарруф эта олади. Бу мулк умумий манфаат йўлидагина ишлатилади.

Ижтимоий ташқилотлар мулки — ижтимоий ташқилотлар (партиялар, касаба ташқилотлари, халқ ҳаракатлари, турли фондлар ва бошқаларга аъзо бўлган ва ўз улушини қўшган кишиларнинг умумий мулкидир. У бадал пули, ажратмалар, хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар ҳисобидан пайдо бўлади, ташқилотлар низомида кўрсатилгаи фаолиятни амалга оширишга хизмат қилади.

Диний ташқилотлар мулки — диндорлар ташаббуси билан вужудга келган ташқилотларнинг мол-мулки. Бу мулк ҳам биргаликда тасарруф этилади ва у ўтмишдан мерос қолтан диний бипо-иишоотлар билан чекланмай, диндорлардан тушган маблағлар, корхона ва ташқилот-ларнинг хайрия ёрдами, диний маросимлардан тушгап раромад ҳисобидан шаклланади. Мазкур мулк объекти — масжид, мадраса, черковлар, костёллар, синагогалар ва у ердаги асбоб-анжом, китоблар, маросим учун зарур буюмлар, ташқилотлар ихтиёридаги пул маблағи ва бошқалардир. Унинг субъекти диндор кишилар. Улар номидан мулкни диний ташқилотлар тасарруф этади. Мазкур мулк фақат дин йўлида ишлатилади.


Ўзбекистон Республикаси Қонунида юқорида кўриб ўтилган жамоа мулки турларидан ташқари оила мулки ва маҳалла мулки қонун йўли билан қайд этилган. Оилавий корхона ва хўжаликлар борки, у ердаги мол-мулк даромад топишни кўзлайди, биргаликда ўзлаштирилади. Бир неча қондош оилалар уюшмаси жамоа бўлиб, унинт доирасида мулкий алоқа пайдо бўлади. Оила мулки объекти оилага қарашли ,мол-мулк бўлиб, у меҳнат воситалари билан бирга исвоъмод буюмларидан ҳам иборат. Оила мулки заминида микроиқтисодиётнинг бир тури — оила хўжали-ги амал қилади.

Маҳалла жамоатчилик асосида ўз-ўзини бошқариш тизими бўлиб, у маълум ҳудудда яшовчи барча оилаларни бирлаштиради. Маҳалла мулки — маҳалла аҳлидан иборат жамоа доирасида унга қарашли бойликнинг ҳамжиҳатлик билан ўзлаштиришдир. Маҳалла ихтиёридаги бино-иншоотлар (кутубхона, идора биноси), маросимларга хизмат қилувчи асбоб-анжомлар маҳалла мулкининг объекти бўлса, унинг субъекти жами маҳалла аҳли ҳисобланади. Маҳалла аҳлининг пул маблағлари, давлат (маҳаллий ҳокимият) берган маблағлар, маҳаллада жойлашган корхона ва ташқилотларнинг ҳайрия ажратмалари ҳисобига маҳалла мулки, шаклланади ва ўсиб боради.,

Давлат мулки — бойликни ўз вазифасини адо этиш учун давлат томонидан ўзлаштирилишидир. Бу мулк давлат пайдо бўлиши билан вужудга келади, аммо унинг мақсади ва миқёси ўзгариб туради. У хусусий ва жамоа мулкидан ўсиб чиқади, яъни уларга тегишли моддий ва маънавий веъматлар давлат тасарруфига ўтади.

Давлат мулкининг пайдо бўлиши ва ривожланиши қуйидагилар ҳисобидан бўлади:

1) мулкнинг национализация этилиши (миллийлаштирилиши), яъни хусусий мулкни давлат мулкига айлантирилиши;

2) давлат маб-лағи ҳисобидан корхоналар цурилиши;

3) жамиятда яратилган, аммо бошқа мулкларга тааллуқли даромадлар-нинг бир қисмининг солиқ ундириш орқали давлат бюджетига олиниши.

Давлатнинг ҳарактерига қараб, унга тагишли мулк айрим ооциал гуруҳларнинг тор эгоистик манфаатларига ёки умуммиллий манфаатга хизмат қилади. Бу мулкнинг аҳамияти давлатнинг иқтисодиётда тутган ўрни билан боғлиқ. Гап шундаки, иқтисодиётга таъсир этиш учуп давлат ўз мулкига таянади. Агар иқтисодий ўсиш учун давлат мулки зарур бўлса, у кенгаяди ва аксинча зарурат бўлмаса, у қисқаради. Капитал,тезда яхши фойда бермайдиган, сарфлар зудаик билан оқланмайдиган соҳалар борки, у ерга хусусий ёки жамоа мулки соҳиблари оширмайди, аммо бу соҳа улар фаолияти, иқтисодий ўсишининг умумий шарти ҳисобланади. Шу сабабли улар давлат тасарруфига ўтиб, давлат ҳисобидан ривожланади. Катта каналлар, сув омборлари, гидростанциялар, ер, темир йўллар, йирик портлар, атом саноати, космик саноати ва хиамати шулар жумласига киради. Бошқа мулклар қато-ри давлат мулки объектида ҳам турли-туман бойлик бўлади. Олий ҳокимият органлари бу мулк субъекти ҳисобланади. Ўзбекистонда давлат мулкини тасарруф этишга Олий Мажлио ва ундан 1ваколат олган органлар хақлидир.


Турли мамлакатларда давлат мулки, объекти бир-биридан фарқ қилади. Кўпчилик мамлакатларда ер хусусий мулк объектига киради, Ўзбекистонда мулк тўғрисидаги қонунга кўра ер, сув, қазилмалар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси давлат мулки деб эълон қилинган.

Давлат мулки маълум меъёрда бўлади. Аммо тоталитар иқтисодиёт тизимида ўта давлатлаштириш, давлат мулки монополияси вужудга келади. Давлат мулки танхо кучга айланади, бутун иқтисодиёт устидан назорат ўрнатишга хизмат қилади. Бундай ҳолат иқтисодий эркинликка зид бўлганидан мулкни давлат ихтиёридан чиқариш заруриятга айланади. Демократик, аралаш иқтисодиёт тизимида давлат Мулки монополиясига ўрин қолмайди, балки иқтисодий зарурият белгилаган меъёрда сақланади, устунликка эга бўлмай, бошқа мулк шакллари билан ёнмаён туради. Давлатнинг иқтисодиётдаги роли давлат мулкини талаб қилади, аммо иқтисодиёт бу мулкнинг ҳиссаси, салмоғи билан ўлчанмайди. Ривожланган мамлакатларда давлатнинг мулкдаги ҳиссаси қандай бўлишидан Қатъи назар яратилган даромаднинг деярли 50% давлат орқали тақсимланади. Давлат умуммиллий мапфаатларни ифодаловчи куч сифатида, иқтисодиётда катта ўрин ту-тади. У даромадларни, моддий ресурсларни, иш кучини тақсимлашда фаол қатнашади. Хуллас, аралаш иқтисо диёт давлатнинг мулкдан четлашуви эмас, балки давлатнинг мулкий муносабатларда маълум меъёрда иштирок этишидир.

Давлат мулки фақат унга қарашли корхоналар мол-мулки билан чекланмайди, унга ддвлат ташқилотлари маҳкамаларидаги мол-мулк, давлат бюджетининг пул маблағлари, давлатга қарашли акциялар ҳам киради. Шунингдек, давлатнинг хорижда ҳам мол-мулки бўлади. Дав-лат мулки бошқа мулклар билан ҳам ўзаро киришиб кетади. Масалан, акционер жамият акциясининг асосйй қисми давлатники бўлгани ҳолда, қолган қисми хусусий ва жамоа мулки бўлиши мумкин.

Тоталитар иқтисодиётдаи бозор ицтисодиётига ўтиш даврида давлат мулкининг мавқеи кучли бўлади, чунки ўта давлатлаштирилган мулкдан хилма-хил мулкчиликка ўтиш дарҳол юз бермайди. Буни Ўзбекистон тажрибаси ҳам кўрсатиб турибдики, 1990 йилдан бошлаб Ўзбекистон иқтисодиётида давлат мулки ҳиссасининг камайиб бориши куэатилди, аммо у 1993 йилда 60 фоиз даражасида сақланиб қолди. Давлат мулки кучли бўлса-да, у ўз ичидан ўзгариб, бозор шароитига мослашади, давлат корхонал!ари мустақиллиги, улар ишига. давлатиинг аралашуви чекланади, корхона ўз манфаати йўлида мустақил фаолият юргизади. Демак, давлат мулки сақланса-да, у янги вқтисодий алоқалар иштирокчисига айланади.


Давлат йулкининг мавқеи турли мамлакатларнинг1 танлаган йўлига боғлиц. Ҳозир бозор иқтисодиёти бош, умуминсоний йўл, аммо унга ўтишнинг миллий хусусият-лари мавжуд. Янги иқтисодиётга бирдан ўтилса, давлат мулки шиддат билахг қисқаради. Агар бу ўтиш секин-аста борса, давлат мулкининг салмоғи ўзоқ сақланади. Ма-салан, Венгрия, Чехословакия ва Польшада мулкни давлат тасарруфидан чиқариш тез борди, Хитойда эса давлат мулки сақланмоқда. Шундай ҳодиса Ўзбекистонга ҳам хою бўлиб, давлат мулки салмоқли ўрин тутади.

Турли шаклдаги мулклар бир-биридан тамомиля аж-ралиб қолмайди, уларнинг ўзаро алоқаси фақат бозор орқали бўлмай, улар киришиб ҳам кетади, натижада аралаш мулк пайдо бўлади. Аммо у мулкий монополия бор жойда шаклланмайди, чунки бунинг учун мулкий эркинлик ва тенглик бўлиши зарур. Шу сабабдан кейип-ги даврда аралаш мулкнинг пайдо бўлиши тасодиф эмао. Аралаш мулк муайян бир объектнинг турли мулкдорлар шптирокида ўзлаштирилишини билдиради. У ҳозкрги очиқ типдаги қоришма акционер компанияларида аниқ ифода этилади. Бу ерда хусусий мулк, жамоа мулки ва ҳатто хорижий мулк ҳиосадорлик асосида бирлашади. Мулк объекти бирлаштан ҳолда ицшатилиб, ўз эгаларига даромад келтиради.

Турли мулк шакллари алоҳидалашгап бўлса-да, уларнинг яхлитлиги бор, чуики иқтисодиёт ягона фаолият бўлиб, мулкдорлар хатти-ҳаракатияинг бир-бирига боғланишини билдиради. Шу боисдан барча мулк шаклларининг мажмуаси мамлакатиинг миллий мулки бўлади. Миллий мулк тапҳо бир миллат ёки элат мулкини бил-дирмайди. У муайян жамиятдаги ҳар хил социал қатламга мансуб кишилар мулки ва умуммиллий манфа1атларни ифодаловчи давлат мулкининг бирлигидир. Миллий мулк бойликнинг муайян мамлакатга тегишли эканлигини билдирадп ва шу билан ўзга давлатлар, улар фирмалари ва фуқароларига қарашли мулк бўлмиш хорижий мулкдан фарқ қилади.



<< предыдущая страница   следующая страница >>