shkolakz.ru   1 ... 20 21 22 23

2. Таърифларни тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқланг.

а) Секъюритизация бу- иштирокчини жорий ҳолатидаги ва истиқболли ривожланишидаги талабларини қондириш учун кутишдан олинган натижага эришиш зарурияти.


  • Тўғри

  • Нотўғри

б) Тижорат вазифаси, яъни мазкур бозорда фаолият юритишдан даромад олиш вазифаси.

  • Тўғри

  • Нотўғри

в) Барометр, яъни хусусийлаштириш иқтисоди, ҳолати ва хусусийлаштирувчи сифатларини ўлчаш.

  • Тўғри

  • Нотўғри

г) Манфаат- мақсадга эришиш – мулкнинг ўз эгаси учун реализация этилишидир.

  • Тўғри

  • Нотўғри

д) Кооператив мулки — маълум мақсад йўлида уюшма ташқил этганларнинг умумий мулки.

  • Тўғри

  • Нотўғри

е) Ижарага олинган корхона жамоаси мулки — ижарачилар жамоаси -ўзи ишлаб топган мулк.

  • Тўғри

  • Нотўғри

ё) Корхона жамоасининг мулки — ишчи ва хизматчилар жамоаси давлатдан ёки хусусий мулк соҳибидан сотиб олган ва умумийлаштириб, биргаликда ўзлаштириладиган мулк.

  • Тўғри

  • Нотўғри

ж) Ижтимоий ташқилотлар мулки — диндорлар ташаббуси билан вужудга келган ташқилотларнинг мол-мулки.

  • Тўғри

  • Нотўғри

з) Диний ташқилотлар мулки — ижтимоий ташқилотлар (партиялар, касаба ташқилотлари, халқ ҳаракатлари, турли фондлар ва бошқаларга аъзо бўлган ва ўз улушини қўшган кишиларнинг умумий мулкидир.

  • Тўғри

  • Нотўғри

к) Фойдаланиш бу иштирокчини ўз эҳтиёжларини қондириш учун идеал (режалаштирган) натижага эришишга бўлган умиди.

  • Тўғри

  • Нотўғри



Хулоса

Юқорида биз хусусийлаштириш иқтисодиёти ва қимматли қоғозлар бозорини ўзаро боғлиқлигининг назарий жиҳатдан моҳияти, иқтисодий асоси қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришдаги ўрни, роли ва жаҳон тажрибасинини кўриб чиқдик. Бундан ташқари диссертациянинг асосий қисмида хусусийлаштириш иқтисодиёти ва ҚҚБни ўзаро боғлиқликда ривожланишининг иқтисодий шароитлари ва ҳуқуқий асослари, хусусийлаштириш жараёнининг натижалари ва уларни ҚҚБнинг инфратўзилмасини шаклланишига таъсирининг тахлили, ҚҚБ ликвидлилигини хусусийлаштирилган корхоналар молиявий ҳолати билан боғлиқликда таҳлили, хусусийлаштириш жараёнида ҚҚБни ликвидлилигини оширишнинг тахлили ва чора тадбирлари, хусусийлаштириш иқтисодиётидаги муаммолар, уларни ҳал қилиш йўллари ва ривожлантириш истиқболлари каби масалаларни кўриб чиқиб қуйидаги хулосаларга келдик:


Биринчидан, хусусийлаштириш иқтисодиёти ва қимматли қоғозлар бозорининг ўзаро боғлиқликда фаолият кўрсатиши ва ривожланиши бугунги кундаги энг долзарб масалалардан биридир;

Иккинчидан, Ўзбекистонда хусусийлаштиришнинг иқтисодий моделини таҳлил қилиб, унинг миллий қимматли қоғозлар бозори билан ўзаро боғлиқлигини асослаб, Ўзбекистонда жаҳон амалиётини қўллаш;

Учинчидан, хусусийлаштирилган корхоналарнинг самарали фаолияти ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан манфаатларини ҳимоялаш орқали ушбу корхоналарни қимматли қоғозлар бозорида фаол ва сифатли иштирокини таъминлаш ҳамда бу орқали бозор ликвидлилиги ва жалбдорлигини ошириш;

Тўртинчидан, хусусийлаштириш натижасида акциядорлик жамиятларига айлантирилган корхоналарда корпоратив бошқарув механизмини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш;

Бешинчидан, хусусийлаштирилган корхоналар ва уларни қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятида давлатнинг аралашувини кескин камайтиришга доир ҳукумат қарорларини ижоросини тўлиқ бажариш.

Биз қуйида хусусийлаштириш иқтисодиёти ва қимматли қоғозлар бозорининг ўзаро боғлиқликда ривожланишига доир муаммоларнинг ечими ҳамда бир қанча таклифларни илгари сурмоқчимиз:


  • Хусусийлаштирилган мулкни эгаси яъни хусусий мулкдорнинг тадбиркорлик фаолиятидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш;

  • Хусусийлаштирилган корхоналарнинг низом фондида ва уларнинг фаолиятида давлатнинг ролини чекловчи қонуний – меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш;

  • Хусусийлаштириш инвестиция фонд (ХИФ) лар фаолиятини яна аввалгидек йўлга қўйиш ва конкрет бир системага солиш;

  • Қиммали қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи ваколатли орган вазифаларини қайтадан кўриб чиқиш ва тубдан ислоҳ этиш;
  • Уй хўжаликлари, фирмалар ва корхоналар фаолиятини рағбатлантириш орқали уларнинг нолегал маблағларини иқтисодиётга легал ҳолатда олиб чиқиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминловчи чора- тадбирлар ишлаб чиқиш;


  • Корхоналар фаолиятида ва давлат назорат органларида коррупцияга қарши кескин жазолаш;

Юқоридаги фикрлар амалиётда ўз исботини топса, хусусийлаштириш иқтисодиёти ва қимматли қоғозлар бозорини ривожланишини ва шу орқали миллий иқтисодиётга ўзининг ижобий таъсирини ўтказишини кўзатиш мумкин бўлади. Хулоса қилиб айтганда, бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида давлат мулки тасарруфидан чиқариш Республикамиз халқ хўжалигида ҳақиқий мулк эгалари синфини барпо этилишига олиб келади, натижада хусусий корхоналар, қўшма корхоналар, қишлоқ хўжалигида фермер-деҳқон, ширкат хўжаликлари барпо этилиб иш ўринлари кўпаяди ва уларнинг ўз фаолиятларида қўшимча даромад маблағлари кўпайиши имкониятлари




ортади, охир оқибатда эса давлатимиз иқтисодиёти мустаҳкамланишига олиб келади.

Хусусийлаштириш ва корпоратив кимматли когозлар бозори

Мамлакатлар иқтисодиётида фонд бозорининг роли кредит системасининг тарихан вужудга келган шартлари ЯММни ишлаб чиқаришда акциялик корхоналарининг улуши, мулкка эгаликни капитални оборотга жойлаштириш тарзида олбигация, акция ва кимматли когозларга бўлиб юбориш даражаси, бозор ривожланиши ва унинг оборотида молиявий институтларнинг иштироки асосида аникланади.

Яхши ривожланган капитал бозори хусусийлаштириш базаси аллакачон ташқил қилинган шарти асосида хусусийлаштириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун асосий ҳисобланади. «Хусусийлаштириш тегишли рақобатбардош ва амал қиладиган молиявий секторни ривожлантирилмаса шунчаки тугалланмаган ҳисобланади», - Жахон Банки аъзоси Клавдий Маргенштейннинг маърўзасида шундай ёзилган. Акцияларни Биржа орўали сотишдан воз кечилганда ҳам фонд бозори нархлар ликвидлигини ошириш оркали инвестицион мухитни умумий ҳолатида мухим роль уйнайди, хусусан, хусусий ва институционал инвесторлар учун кимматли когозни жалб қилиш.


Хусусийлаштириш ва ККБнинг ўзаро таъсир назариясининг 2 асосий жихати бор. Бир томонда, ривожланган фонд бозори ички ва халкаро молиявий режаларни жалб қилиш оркали хусусийлаштиришни рагбатлантиради. Хусусийлаштириш фонд бозорига хорижий инвесторларни жалб қилади. Бозор ривожланиши билан хусусийлаштириш ҳисобидаги ечимлар анча осонлашади. Бозор кўрсаткичлари жорий молиявий тизим ҳолатини кўрсатади — бозор улчами, ликвидлик даражаси, эркин ресурсларни ўзлаштириш имконияти -барча асосий омиллар, бошқа томондан, мавжуд бозор инфратўзилмаси хусусийлаштиришнинг ижтимоий оўибатларини ҳисобига олган ҳолда акцияларни тақсимлашнинг керакли механизми беради. Шуни айтиш керакки, ривожланган фонд бозорининг мавжуд эмаслиги хусусийлаштириш дастури реализациясини муваффакиятли амалга ошириш учун тусик бўла олмайди, масалан Польшада бўлганидек.

Шуниси мухимки, хусусийлаштириш тадбирлари мамлакат молиявий секторига кушма тадбирлар тўздиради. Корхоналарнинг хусусийлаштириш фондлари ёки компанияларнинг ўзлари мамлакатдаги эркин молиявий ресурсларни талаб қилади. Бу кушимча талаб мамлакат молиявий бозори бу янги талабларни кондира олишлигини билиш учун тахлил қилиниши зарур. Амалдаги корхоналарнинг усиши молиявий ресурсларга нисбатан чекланмаслиги керак, хусусийлаштириш эса иқтисодиёт реал секторлари ривожланишига тўсқинлик қилмаслиги лозим.

Ривожланган фонд бозорларининг самарали амал қилиши Марказий Осиё давлатлари: Якин Шарк ва Шимолий Африка, Андре Ховагимьяннинг Халкаро молия Корпорацияси буйича кўплаб бошқарув ҳолатлари эга бўлиб колди:

1) янги институтларнинг ривожланиши;


  1. фонд бозори учун юридик база ва тегишли тартибга
    солинишларнинг мавжудлиги;

  2. ишлаётган брокерларнинг самарали ва соғлом тизими мавжуд;

  3. брокер ва дилерларнинг критик массаси мавжуд.


ККБга инвестицион капитални етказиб берувчилар бўлиб, бирмунча

капитал стабиллигини ҳарактерлайдиган институционал инвесторлар

ҳисобланади. Эркин активлар иштирок этмаслиги муаммоси билан тукнаш
катор мамлакатлар, масалан Чили 1985-1990 йилларда, уни хусусий сугўрта
компаниялари, пенсия фондлари, ўзаро ёрдам фондларига хусусийлаштиришга инвестиция ўилишга рухсат бериш оркали хал қилдилар.

Банклар ККБга кам микдорда капитал етказиб берувчилар ҳисобланади, шундай экан уларнинг фаолияти давлат кредит сиёсати ва иқтисодий конъюктурага боғлиқ бўлади. Инвестицион таклифларнинг мухим омили индивидуал инвесторлар ҳисобланади, шунингдек уларнинг бирлашмаси -инвестицион (пул) фондларини ва жамоат ташқилотлари - корхона ишчилари ассоциациялари, савдо марказлари, касаба уюшмалари, укув муассасалари, черковлар ва бошқалар. Ишлаб чиқариш сектори, шу жумладан давлат корхоналари, хукумат ва махаллий ҳокимият органлари фонд бозорида ўз таклифлари билан чикади.

Функциясига караб бирламчи ва икқиламчи фонд бозорларига бўлинади. Бирламчи бозорнинг асосий функцияси - капитални марказлаштириш ва жалб қилиш, ёки аҳолининг кам микдоридаги пул маблағларини капиталга айланиши, жамгармаларни тезда инвестицияга утказишни таъминлаш. Икқиламчи бозор доимий равишда капитални бир шаклдан икки шаклга утиш воситаси бўлиб хизмат қилади, кимматли когозларга олдин куйилган маблағларни ишлаш импортини беради. Бу асосий талаб ва икқиламчи бозорнинг амал қилиш принципларига таянчлик қилади (ликвидлик).

ФБ капитални кайта тақсимланишини, пул кўринишидаги миллий даромадни ва халк хўжалиги ва корхоналар ўртасиги кушимча кийматни бевосита ифодалайди. Капитал пуллар бирламчи ва қисман икқиламчи бозорга жалб қилинган, воситачилик учун комиссион мукофотлар, дивидент ва фоиз, шунингдек спеқулятив фойда қуришдаги курс фарклари шаклида кайта тақсимланади ва тўланади.

Корпоратив кимматли когозлар бозори функцияларининг бири мулкчилик ҳуқуқини шаклланишдан иборат. Акцияларни сотиб олиш компания функциясини бир кисмини олиш, унинг фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқини бериш сифатида мавжуд мулкчилик ҳуқуқини ифодалайди.


Бунда бир кишининг акциялари сони кўпайишининг аник бошланиш даражаси унинг акциялари туплами контрол пакетга айланишни билдиради ва ишлаб чиқариш ва бошқариш олиб бориш имконини беради.

Ссуда капитали ҳаракатига хизмат кўрсатилгани ҳолда ККБ ишлаб чиқаришга акция ва облигациялар бахоси оркали фаол таъсир кўрсатади. Кимматли когозларнинг жорий нархлари иқтисодий, сиёсий, псиҳологик, географик омилларнинг комплекс нархлари оркали аниклансада, ўзок муддатли режада кимматли когозлар трендини аниклайдиган омил бу эмитент-корпорация даромадлилигидир, шу каторда ишлаб чиқариш жараёнининг самарадорлилигидир.

Агарда акцион ҳарактердаги жорий ККБ компания даромадлилиги, давлатнинг кимматли когозлар билан бўладиган акцияларни тартибга солиши ва давлат хазиначилик мажбуриятларининг даромадлилиги, инфляция, спеқулятив трансакциялар, капиталнинг мамлакатлараро ҳаракати ва шу каби омилларга тўғридан — тўғри боғлиқ бўлса, унинг ўзи ишлаб чиқаришга тармоклараро утказишда акция курсларини ўзгаришга таъсир қилиш, таъсисчилар фаолиятининг тебраниши, корпорацияларни молиялаштириш, шу жумладан уларга заёмларни жалб қилиш оркали тавсия қилади, у ҳолда ташки облигациялар бозори кайта ишлаб чиқариш жараёнидан ажратилади. Шундай бўлсада улар орасидаги алока корхоналарнинг заём капиталига доимий ва усувчи талаби мавжуд бўлади. Бундан ташкари фоиз туловлари манбаи корпорациянинг реал фойдаси ҳисобланади. Ванихоят, облигацияларга фоизлар ссуда фоизи микдорига боғлиқ бўлади ва ишлаб чиқаришнинг пул маблағларига талаби ҳисобидан аникланади.

Корпоратив ККБ иштирокичларини (кўпол равишда) 4 гурухга бўлиши мумкин. Эмитентлар - нархни бошқарувчилар ёки йирик мулкдорлар (ҳолдинг, молия-саноат гурухлари) янги акциялар эмиссиясини аниклайди. Корхона билан ҳамкорликда ёки рақобатни урнатиш асосида ишлаб чиқаришга кизикадиган стратегик инвесторлар. Йирик портфелли инвесторлар бу чек ёки пайга асосланган инвестицион фондлар, шунингдек корхона устидан назоратга эмас, балки ўз фойдаларини максималлаштиришга кизикадиган бошқа органлар. Сунгги бозор иштирокчилари максадли таъсир қилиш имконияти бор индивидуал хусусий инвесторлардир.



1.

——.



1 И.Каримов Ўзбекистон иќтисодий ислохотларни чуќурлаштириш йўлида.Т: «Ўзбекистон»,1995, 9 бет.

1 Ш.Шохаъзамий «Основы приватизации, рынок её объектов и услуг» Ташкент, «Ибн Сино» 2004

2 Ш.Шохаъзамий «Основы приватизации, рынок её объектов и услуг» Ташкент, «Ибн Сино» 2004




<< предыдущая страница