shkolakz.ru 1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


Тошкент тиббиёт академияси


асаб касалликлари кАФедраси


М А Ъ Р У З А №14:

Бош миянинг хажмли касалликлари, мия ўсмалари, паразитар ва бошқа касалликлари классификацияси, клиникаси, диагностикаси, даволаш усуллари




Даволаш ва тиббий педагогика факультети V курс талабалари учун.


Кафедра йиғилишининг 25.08.2012 йил

№1 баённомасида тасдиқланган


М А Ъ Р У З А 14

Маъруза мавзуси: Бош миянинг хажмли касалликлари, мия ўсмалари, паразитар ва бошқа касалликлари классификацияси, клиникаси, диагностикаси, даволаш усуллари.


Максади: Бош мия усмаларининг, паразитар касалликларининг келиб чикиши механизмлари, унинг сабаблари, диагностика усулларини ургатиш.

Кутиладиган натижалар (вазифалар):

Маъруза эшиткандан сунг, талабалар билиши шарт:

  • Классификацияси.

  • Этиопатогенези.

  • Синдромологияси

  • Диф. диагностикаси

  • Даволаш усуллари.


Маърузани матни: Бош мия кутиси ичида жойлашган хар кандай усмаларга бош мия усмалари деб аталади. Улар бира тула мия тукимасининг узидан усиши мумкин ёки мия пардаларидан, кон томирлардан, нерв толалардан, гипофиздан ва х.к усиб чикиши мумкин. Бунда бу усмалар аввал усиб чиккан тузилмаларнинг функциясини бузиб, кейин иккиламчи тарзда бош мия функциясини бузишади.

Бош мия усмалари нисбатан куп учрайдиган касалликдир.

Ер шарида катталар орасида 20.000та одамдан биттасида, болалар орасида (15 ёшгача) 25-30.000 тасидан биттасига бош мия усмаси тугри келади.

Бош мия усмалари бош мия барча органик касалликларнинг 4.2 фоизини, барча онкологик касалликларнинг 8.4 % ташкил килади.

Бу маълумотлар шуни курсатадики, хар бир неврапатолог беморни текшираётганда бош мия усмаси мавжудлигини хеч качон унутмаслиги керак. (И.Я. Раздольский). Факат диккат билан кузатувгина, хар бир симптомнинг “огирлигини” тахлил кила олган ва хронологик текшириш имкониятларига эга булган шифокоргина усма ташхисини уз вактида аниклай олиши мумкин. Афсуски, баъзан бош мия усмаси ташхиси у аник симптоматик ва синдромологик тарзда шаклландагина кечикиб аникланади ва бу пайтларда беморни хатто операция килиши хам хавфли хисобланади (чунки вакт кулдан бой берилди).

Классификацияси хакида


  1. Усмалар

А. Бирламчи усмалар

  1. Глиомалар:

а) астроцитомалар, астробластомала (мультиформ ва униполяр)

б) олигодендроцитомалар, олигодендробластомалар.

в) эпендимомалар, эппендимобластомалар, хориоидкарциномалар. Хориоидпапилломалар.

г) меддулобластомалар.

д) ганглионевромалар , ганглиоастроцитомалар, невробластомалар.

  1. Менингиомалар. Арахноэндотелиомалар, гемангиомалар, ангиоретикулемалар, ангиоретикулосаркомалар.

  2. Невриномалар, таркалган нейрофибромалар.

  3. Тугма усмалар- краниофарингиомалар. Дермоидлар, тератомалар.

  4. Гипофиз усмалари-аденомалар, фибромалар, ангиомалар, саркомалар.

  5. Эпифиз усмалари

  6. Курув нерви глиомалари.

Б.Метастатик усмалар.

  1. Карциномалар

  2. Саркомалар

  3. Паразитар кисталар ва гранулёмалар

  4. Эхинококкоз

  5. Цистоциркоз

  6. Бош миянинг яллигланиши туфайли пайдо булувчи усмалар.

  7. Туберкулемалар

  8. Сифиломалар

  9. Кистоз лептоменингит

  10. Мия абцесси

Tentorium cerrebelli га нисбатан жойлашувига караб супратенториал ва суптенториал усмалар фарк килинади.


А. Супратенториал усмалар(70 %)


  1. Ярим шарлар усмалари

  2. Эпифиз усмалари

  3. 3 коринча , гипофиз , таламус

  4. Базал тугунлар

  5. Урта мия сохаси усмалари

  6. Краниофарингомалар

Б.Субтенториал усмалар (30%)

1.Мияча усмалари

  1. Мия устуни усмалари

  2. 4 коринча усмалари

Субтенториал усмалар купинча болаларда учрайди ва мия кутиси ичидаги барча усмаларнинг 50%ини ташкил килади.

Хозирги кунда гистогенетик принципга асосланиб тузилган классификация кенг таркалган. Бу классификацияга асосан бош миянинг барча усмалари куйидаги гурухга булинади:

1)нейроэктодермал

  1. кон томирлардан ва пардалардан усувчи

  2. гипофизар

  3. метастатик

бу 4та гурух энг куп учрайдиган усмалар хисобланади

А. Нейроэктодермал усмалар куп таркалган булиб, миянинг барча усмаларининги 62% ини ташкил килади . бу усмалар эктодермадан ривожланувчи тукималардан усади. Усма таркибига кирувчи хужайраларнинг етилиши канча паст булса ,бу усма шунча тез усади.Купгина нейроэктодермал усмалар - булар глия элементларидан усадиган усамалардир( глиомалар).

Булардан энг хавфлиси - медулобластомалардир. Улар бош мия усмаларининг 7 % инин ташкил килади ва асосан ясли ва мактаб ёшидаги болаларда учрайди. Купинча миянинг чувалчангидан иньфилтрация бериб усади. Медуллобластомалар ликвор йуллари оркали метастаз беради.

Мультиформ спонгиобластомалар (13.4%) - булар хам хавфли усмага киради, иньфилтарация бериб усади. Купинча катта ярим шарларда жойлашади,кам холатларда - мия узагида.

Поляр спонгиобластомалар кам учрайди( 2.5%) хавсиз усма хисобланади. Базал ядролар атрофида учрайди,мия узагида хам кузатилади.Болаларда хам . катталарда хам учрайди.

Астроцитомалар- глиомалар ичида энг куп учрайдигани ( 20.2 %). Барча ёшда учрайди, хавфсиз усма хисобланади. Бош миянинг ва миячанинг ярим шарларида учраб киста хосил килиш кобилиятига эга.


Олигодендроглиомалар(4%) - секин усувчи усма ,бош мия катта ярим шарларида учрайди. 30-45 ёшлар атрофида куп учрайди(хавфли).

Эпендиома (3%) - 4 коринчанинг эпендимасидан усувчи хавсиз усма , 20-30 ёшлар орасида куп учрайди.

Болаларда учрайдигани эпендимобластома деб аталиб, у эса хавфли усмадир.

Невриномалар- нерв толалрининг Шван пардасидан усувчи хавсиз экстрацеребрал усмадир. Булар купинча VIII нерв (эшитув кисми) дан усувчи невриномалардир. Купинча болаларда учрайди, 20-30 ёшда хам учрайди.

Б. Кон томирлар ва пардалардан усувчи усмалар- бош мия усмаларининг 20 % изини ташкил килади.

Менингиомалар ( 12%) - бош миянинг каттик пардасидан усади ва тотал олиб ташлашга жуда кулайдир. Менингиомалар экстрацеребоал жойлашиб экспансив усади,иньфилтрация бермайди. 30 ёшдан юкори одамларда куп учрайди. Улар веноз синусларга якин жойлашган булишади. Хавсиз усма.

Ангиоретикуломалар(4%) - томирдан усувчи хавсиз усма ,35-45 ёшларда куп учрайди. Одатда миячада кам холатларда ярим шарларда усади.

Саркомалар -шу гурухга кирувчи хавфли усма булиб , нисбатан кам учрайди.

В. Гипофизар соха усмалари- аденомалар, крапиофарингомалар - булар хавфли усмалардир. Биринчиси 30 ёшдан юкори булган шахсларда 2 чиси усмирлар ва ёш болаларда учрайди.

Г. Метатастатик усмалар. Асосан упка, кукрак бези, ошкозон раклари бош мияга метастаз беришади (асосан гематоген йул билан).

Бош мия усмалари этиологияси ва патогенези.

Буларнинг этиопатогенези хозирги кунгача фанга номалумлигича колмокда.

Хозир бош мия усмаларининг асосий сабабларидан бири килиб дезэмбриогенез курсатилмокда.

Усмаларнинг экспансив ва иньфилтратив усиши фарк килинади.

Экспансив (тугун булиб усувчи усмалар мия тукимасини суриб, босиб бораверади, лекин унинг ичига караб, мия тукимаси билан кушилиб усмайди. Инфильтратив усувчи усмалар эса мия тукимаси билан кушилиб кетиб усади (астроцитомалар, мультиформ спонгиобластомалар). Усаётган усмада (агар унинг баъзи жойлари кон билан яхши таъминланмаса) некротик жараёнлар кузатилади. Некорз учокларининг аникланиши -хавфли усма учун хосдир (айникса мультиформ спонгиобластомалар учун). Бунинг натижасида киста хам пайдо булиши мумкин.Бу кисталарга веноз кон ликвор сизиб утиб, унинг размерини катталаштириб юбориши мумкин. Ангиоретикуломалар, астроцитомалар, краниофарингомалар купинча киста хосил килувчи усмалардир.


Баъзан тез усувчи усмаларда кон томирлар тромбози , усмага геморрагия холатлари кузатилиб туради. Бундай холатларда усманинг клиникаси инсультга ухшаб кетади. Кон ликвор йулларига хам утиши мумкин. Дисгемик бузилишлар мия шишига ва букишига сабабчи булади.

Мия шиши - бу периваскуляр ва тукималараро бушликларга ортикча суюкликнинг тупланишидир.

Миянинг букиши деганда - нейронал тузилмаларнинг ичида суюкликнинг ортикча тупланиши тушунилади. Шишган ва буккан жойларда нерв импульслари утказувчанлиги бузилади, янги симптомлар пайдо булади, ликвор айлануви бузилади.

Мия ичи гипертензиясининг асосий сабабчилари -бу мия шиши ва букишидир. Дислокацион синдромлар хам мия ичи гипертензиясининг ошиб кетуви натижасида ривожланади.

Бош мия усмалари синдромологияси.

Бош мия усмалари натижасида ривожланувчи симптомлар умумий ва учокли (маконли) симптомларга булинади.

Умумий симптомлар мия кутиси ички босими ошуви хисобига ривожланувчи симптомлардир.

Локал симптомлар эса усма томондан бош миянинг у ёки бу тукимасини зарарланиши ёки босиб куйиши хисобига ривожланади.

Умумий симптомлар.


  1. Бош огриги

  2. Бош айланиши \ триада (80-95%).

  3. Кунгил айниш, кусиш

  4. Курув дискининг димланиши (80%)-асосан субтенториал усмаларда.

  5. Рухий бузилишлар (60-90%)-пешона сахаси усмаларида ёки мия босимининг ортикча ошуви хисобига.

  6. Тутканок хуружлари.

  7. Рентгенологик узгаришлар.

  8. ЭхоЭС да III коринчанинг кенгайиши.

  9. Ликвор босимининг ошиб кетиши (250-400 мм.сув .уст. чача).(N-100-180)

  10. Оксил -хужайра диссоциацияси (оксил 0.5-2 г\л гача,хужайралар сони -нормал курсатгичлардан бир нечтагача).

Супратенториал усмалар-улар бош мия усмаларининг 70%ини ташкил килади.
  1. Пешона булаги усмалари. Асосан глиомалар (мультиформ спонгиобластомалар миянинг ичкаррогида , астроцитомалар эса пустлокка якин учрайди) ва парасагитал, хамда ольфактор чукурча сохасида усувчи менингиомалар ташкил килади. Дастлаб бир томонлама бош огрик эпилептик хуружлар (бошни ва кузни бир томонга буриш билан бошланувчи) рухий бузилишдар (ортикча хазилкашлик, жининисифат хулк атвор, тусатдан ножуъя харакатлар), апатия, адинамия. Юз нервининг марказий фалажлиги, карама-карши томонда ушлаб олиш рефлекси (Янишевский) хам дастлабки симптомлардан бири булиши мумкин. Усманинг сунгги боскичларида Фостер-Кеннеди синдроми ривожланади-усма томонда курув нервининг бирламчи атрофияси, карама-карши томонда веноз тургунлик куз тубида. Баъзан усма томонда экзофтальм, атаксия (мияча атаксиясидан фаркли уларок бу ерда мушаклар гипотонияси кузатилмайди). Ольфактор чукурча усмасининг дастлабки симптоми хид билишнинг бузилишидир.Усманинг сунгги давридв гемипарез ривожланади, бунда экстрапирамидал ригидлик хам кузатилади (сабаби: усманинг думли ядрони босиб куйиши). Усма чап томонда булса афазия хам хосдир.


2. Париетал соха усмаси. Купинча глиома (мультиформ спонгиобластома ва астроцитома) ва менингиомалар учрайди. Хос симптомлар: сезги бузилишлари, айникса чукур сезги ва мураккаб сезги ), тана схемасининг бузилиши, астереогноз. Чап томонлама учокда - апраксия, амнестик афазия, афферент мотор афазия. Харакат бузилишлари факат пустлок ости хам кушилиб зарарланганда учрайди.

Роланд сохаси усмалари. Бу сохадаги усмалар: харакат ёки сезги Жексон хуружларини беради ёки харакат ва сезги функцияларининг йуколиши (плегия, анестезия) билан кечади.Аввал тутканок хуружи тананинг бир кисмидан бошланиб ,бошка кисмларига таркайди.Пустлок зарарланса купрок монопарез кузатилса ,усма чукуррок жойлашса гемипарез кузатилади.Баъзан мотор афазия (чап томонда усма булса).Парасагиттал жойлашган усмаларда,сийдик ва нажас тута олмаслик, нутк акинезияси кузатилади.

3. Чакка сохаси усмалари. Глиомалар менингиомаларга караганада 2 баробар куп учрайди.Хос симптомлар : хид ва таъм билишнинг бузилишлари, эшитув ва курув галлюцинациялари, эпилептик хуружлар,чукур учокларда гемианопсия ,III ва V нервлврнинг функцияларнинг бузилишлари.Чап томонлама учокда-сенсор ва амнестик афазия. Силжиш ва умумий симптомлар эрта бошланинши мумкин.

4. Энса сохаси усмалари кам учрайди, глиомалар , менингиомалар хисобига зарарланади.Асосий симптоми -куришнинг бузилиши( фотопсия ,элементар курув галлюцинациялари, гемианопсия , ранг ажратишнинг бузилиши , метаморфопсия.Умумий симптомлар эрта бошланади.

5. Таргил тана усмалари.Спонгиобластома, астрцитомалар хисобига зарарланади. Чукур рухий бузилишлар кузатилади, аклий бузилишлар, хотиранинг ута бузилиб кетиши, шахснинг парчаланиши, псевдобульбар бузилишлар, чап томонлама апраксия.

6. Гипофизар -гипоталамик соха усмалари. Усманинг хиазмани босиб куйиши туфайли курув бузилишлари, эндокрин вегетатив бузилишлар. Аденома, краниофарингиома ва глиомалар куп учрайди. Импотенция, аменорея, акромегалия, Иценго-Кушенго синдроми, турк эгарининг парчаланиб кетиши, размерининг кенгайиб, тубининг чукурлашиб кетиши кузатилади. Битемпорал гемианопсия жуда хосдир, курув нервининг оддий атрофияси. Нейроэндокрин синдром, битемпорал гемианопсия, турк эгари узгаришлариа -Гирш триадаси деб аталади. Усма III коринча томон йуналса локал симптомларга умумиявий симптомлар кушилади. Краниофарингомаларга хос булган нарса унинг киста хосил килиб атрофига туз йигилишидир. Бундай узгариш рентгенда яхши аникланади. Гипоталамик соханинг усмалари эса -умумиявий белгилар кузатилмаслиги мумкин.


7. Субтенториал усмалар катталарда бош мия усмаларининг 30%ини ташкил килади.Бу усмалар учун умумиявий белгиларнинг эрта бошланиши жуда хосдир.

8. Мияча усмалари- Астроцитомалар куп, меддулобластомалар ва ангиоретикуломалар озрок учрайди. Дастлабки белги -бош огриги булиб кусиш билан бирга келади. Ута мухим учокли белгилар: мияча симптомлари (атаксия), мушаклар гипотонияси, нистагм. Усма чувалчангда жойлашса статик атаксия, мия ичи босимининг тез ошуви (чунки IV коринча функцияси бузилади). Брунссимон хуружлар -бош холатини узгартирса кусиш пайдо булади, нафас олиш тухтайди ва юрак-кон томир фаолити бузилади. Ярим шар усмалари купинча бир томонлама бузилади. Улар аввал мияча симптомларини бериб, кейинрок умумиявий симптомлар ривожланади. Умуман мияча усмалари учун атаксиянинг пай рефлекслари йуколиши билан келиши хосдир.

9. Мияча -куприк бурчаги усмалари.

Энг куп учрайдиган VIII нерв невриномасининг, кейин менигиомалар, холестеомалар учрайди. Невринома VIII нервнинг вестибуляр кисмидан уссада, унинг белгиларини махсус отоневрологик текширувлар утказибгина аниклаш мумкин, бош айланиш кам учрайди. Одатда энг дастлабки симптом -эшитишнинг пасайиши ва кулок шангиллаши. Жуда эрта шох парда рефлекси сунади, юзда огрик ва парестезия пайдо булади, тилниинг олдинги 2\3 кисмида таъм бузилади. 50% холларда юз нервининг енгил фалажи кузатилади ,VI нерв хам кам холатларда зарарланади. Усма усган сайин мияча, узак (нистагм) ва умуммиявий симптомлар аникланиб бораверади. Икки томонлама невринома -Реклингауз нейрофиброматозида учрайди. Стенверс буйича рентген килганда пирамидаги ички эшитув йулининг кенгайиши жуда мухим диагностик белгидир. Менингиомаларда ,невриномаларга караганда умумиявий белгилар тез ривожланади. Холестомалар -сурункали отитнинг окибатида ривожланадиган усмалардир.Бунда VIII нерв кам зарарланади.

10. IV коринча усмалари. Эпиндемомалар куп, хориоидпапилломалар кам учрайди.Мия ичи босими ошуви тез бошланади,бош огрик хуружсимон кечади, кусиш, бош айланиш, билан характерланади, нафас олиш, юрак фаолияти бузилади. Юриш бузилади (мияча хисобига). Бошнинг мажбурий холати жуда хосдир.VI ва III нерв купрок V, VII, IX, X нервлар камрок зарараланади. Хикичок , нафас олишнинг ва юрак фаолиятининг бузилишлари IV коринчанинг учокли белгиси хисобланади. Тана ва оёк-кулларда мушакларнинг тоник тутканок хуружлари кузатилади.


11. Мия узагининг узидан усувчи усмалар кам учрайди. Бунда альтернирлашган синдромлар кузатилади.

Болаларда мияча, гипоталамо-гипофизар соха, IV коринча усмалари куп учраб, катта ярим шарлар усмалари кам учрайди.

Дислокацион синдромлар. Усма усган сайин мия тукимси силжиб бораверади. Усма чакка сохасида жойлашса гиппокамп пуштаси тенториал тешикка тикилади тенториал чурра бунинг натижасида урта мия, мия оёкчаси босилиб колади. Бу холат кучли бош огрик, кусиш, нигохнинг тепага фалажи, III нерв патологияси, эшитиш бузилиши, вегетатив бузилишлар, патологтк рефлекслар пайдо булиб, пай рефлексларининг йуколиши билан характерланади.

Усма миянинг орка чукурчасида жойлашса мияча миндалинаси катта энса тешигига тикилади, бунда мия устунининг бульбар кисми босилиб колади (мияча чурраси). Клиник куриниши: бош огрик хуружлари, кусиш, Хуш бузилишлари, брадикардия, тоник хуружлар.

Тенториал ва мияча чурралари тезда ёрдам беришни талаб килади.

Бош мия усмаларининг аниклаш усуллари.


  1. Краниограмма:- мия кутисининг юпкалашуви;

  • кон -томирларнинг кенгайиб куриниши ;

  • “бармок “ излари; экзоостозлар,эндоостозлар;

  • турк эгарининг деформацияси, бузилиши.

  1. Куз туби-Фостер-Кеннеди синдроми ;

  • куз тубининг кучли димланиши ,курув нерви атрофияси. Курув майдонинг бузилиши .

  1. Ликвор босимининг ошуви . оксил хужайра диссоциацияси ;

  2. ЭхоЭС-да мия босимининг ошуви ,М-Эхонинг бир томонга силжиши , кушимча туокин пайдо булиши.

  3. ЭЭГ -бир томонлама дельта ва 0 -тулкинлардан иборат биопотенциалларнинг пайдо булиши.

  4. КТ ваЯМР да мия усмалари жойлашган жойи жуда аник топилади.



Бош мия паразитлари- цистицеркоз, эхинококкоз, токсоплазмоз.

Бош мия цистицеркози- Цистицерк-чўчқа солитерининг личинкали босқичи ҳисобланади.


Ю
қиш йуллари:

Одам организмидаги етук гельминт экскрементлар орқали оралиқ хўжайин организмига (ит, чўчқа-ларга) ўтади.

Хайвон ошқозонига тушган онкосфера томир деворидан ўтиб, қон орқали барча орган ва тўқималарга тарқалади. Бу ерда онкосфера личинкага айланади.

Инсон зарарланган хайвон гўштини истеъмол қилиб, чўчқа солитери билан зарарланади.

Ошқозон шўр мухитида тухумлар пардаси эрийди ва паразит қонга ўтади.

Қон орқали бош мияга борган паразит ўз илмоқлари орқали мия тўқимасига киради.

Бу ерда финна босқичига ўтади.

Цистицерк мияда 5 йилдан 30 йилгача (кўпинча 5-10йил) яшаши мумкин.

Жойлашиши

Мия қоринчаларида (кўпроқ IV қоринчада)

Марказий тугунларда

Оқ моддада

Бош мия юмшоқ пардасида

Ярим шарлар пўстлоғида

Паразит бош мия тўқимасига механик ва токсик таъсир қилиб, қуйидаги ўзгаришларни келтиради:


  • Дегенератив ўзгаришлар

  • Томир-тўқима аппарати ва глия томонидан реактив яллиғланиш

  • Цистицерк атрофида фиброз капсула

  • Бош мия пардалари йуғонлашиши

  • Қоринчалар кенгайиши

Клиникаси

  • Гипертензион симптомокомплекси

  • Кучайиб борувчи кечиш

  • Неврологик ўзгаришларнинг аста-секин ошиб бориши

  • Эпилептик хуружларнинг бўлиши

  • Узоқ «ёруғ оралиқлар» билан борувчи ремиттирлашган кечиш

Орқа мия суюқлигида

  • Босими ошган

  • Тиниқ

  • Лимфоцитар плеоцитоз

  • 3 дан 12%гача эозинофиллар

  • Ланге реакцияси эгри чизиққа эга
  • Ликворда цистицерк капсуласи қолдиқлари ва сколекслар топилади.




Бош мия эхинококкози

  • Эхинококк - ит ва бўриларнинг ичагида яшовчи лентасимон чувалчангнинг вояга етмаган «финнаси» ҳисобланади.

  • Итлар

  • Сув ҳавзалари

  • Чорва моллари

  • Инсон организми

  • Эхинококк одам ошқозонида ўз қобиқларидан ажралади ва шиллиқ қаватдан сўрилиб, қон ва лимфа орқали бутун организмга тарқайди. Улар кўпинча жигар,ўпка, бош мияга бориб эхинококк пуффакчаларига айланади.

Пуффакча таркиби:

  • Янтар кислота

  • Тиниқ-сарғиш суюқлик

  • Қалин хитин қобиқ билан ўралган.

  • Эхинококк

  • турлари

  • Бир камерали

  • (гидатидоз)

  • Кўп камерали

  • (альвеоляр)

Эхинококк жойлашиши:

  • Марказий пуштада

  • Пешона бўлагида

  • Ярим шарлар чуқурида

  • Мия пўстлоғи ва қобиқларида

Клиникаси:

Ўсма клиникасини беради, яъни:

  • гипертензион синдром

  • ўчоқли белгилар

  • кўрув нерви дискларининг димланиши

  • ақли пастлик ёки депрессия

  • эпилептик хуружлар

Диагностикаси:

  • Қонда- эозинофилия

  • Мия суюқлигида- оқсил реакцияси мусбат, плеоцитоз, эозинофиллар ва янтар кислота аниқланади.

Даволаш

  • Бир камерали эхинококк оператив йўл билан олиб ташланади.


Токсоплазмоз

Токсоплазмоз- облигат, хужайра ичида яшовчи паразит, бир хужайрали содда хайвон.

Юқиши:

  • Уй хайвонлари

  • Каламуш ва сичқондан
  • Туғма холларда- она организмидан қон орқали


Туғма токсоплазмоз белгилари:

  1. Хориоретинит

  2. Гидроцефалия

  3. Ўчоқлар мажмуаси:

  • Микроцефалия

  • Микрофтальмия

  • Нистагм

  • Гиперспленомегалия

  • Сариқ ликвор

  • Эпилепсия

Орттирилган токсоплазмоз белгилари:

  • Мускуллар ва буғимларда оғриқ

  • Тошмалар (доғли-папуллёз)

  • Лимфа безларининг катталашиши

  • Истималаш

  • Эозинофилия

  • Ликворда –лимфоцитар плеоцитоз

  • Ўткир токсоплазмоз энцефалитни юзага келтириши мумкин.

Диагноз қўйиш:

  • Тери

  • Биологик

  • Серологик (Сбин-Фельдман реакцияси) текширишлар асосида

Даволаш

  • Хлоридин

  • Аминохинол

  • Сульфадемизинларни қайта-қайта курслари

Клодоспориоз касаллиги

  • Хромоликоз касаллиги билан қардош

  • Америка, Африка, Оврўпа мамлакатларида кўп тарқалган

  • Касаллик қўзғатувчиси-қўзиқоринлар

  • Кўпроқ эркаклар касалланади

  • Касаллик яра орқали ўтади

Клиникаси

Полиморф кўринишга эга:

  1. Бош мия ўсмаси каби кечади.

  2. Менингоэнцефалит ёки мия абцесси симптоматикаси кўринишида.

  3. Кладоспориоз диагностикаси қийин, санация ёки операцияда зарарланиш ўчоғида қўзғатувчи культураси аниқланганда тасдиқланади

Давоси

Ташхис эрта аниқланганда Амфотерицин-В томир орасига ва йод препаратлари кўлланилади.

Текшириш учун саволлар:

  • Усмаларни таснифи?

  • Усмаларда учрайдиган умумий мия белгилари?


  • Учокли белгилар нимага боглик?

  • Пешона усмаларда кандай учокли белгилар учрайди.


Маърузанинг кўргазмалар билан таъминлаш:

Мультимедия.

Беморлар.

Фильмлар, слайдлар.


Адабиётлар:

  1. Яхно Н.Н. Болезни нервной системы. 2001г.

  2. Ходос Х.Б-Г. Нервные болезни.2001 г.

  3. Зенков Л.Р., Ронкин М.А. Функциональная диагностика нервных болезней. Москва, Медицина, 1991.

  4. Руководство по неврологии. 2 том.


http://referat.ru/document/8677

http://www.medical-center.ru/index/disease/739.html