shkolakz.ru 1 2 ... 4 5

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 25 мартда 2441-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Махкамаси

хузуридаги Олий аттестация

комиссияси Раёсатининг

2013 йил 31 январдаги

195/2-сон карорига

ИЛОВА


Фан доктори илмий даражасини

бериш тартиби тўгрисидаги

НИЗОМ


Мукаддима

I боб. Умумий коидалар

II боб. Диссертацияга кўйиладиган талаблар

III боб. Диссертация мавзуси бўйича эълон килинган

илмий ишларга кўйиладиган талаблар

IV боб. Диссертацияни иш бажарилган ташкилотда

дастлабки экспертизадан ўтказиш

V боб. Диссертацияни ёимояга такдим этиш

VI боб. Диссертацияни Кенгашда дастлабки экспертизадан ўтказиш

VII боб. Диссертация химоясини ташкил этиш

VIII боб. Диссертацияни химоя килиш

IX боб. Аттестация ишини ОАКга такдим этиш

X боб. Диссертацияни кайта химоя килиш

ХI боб. ОАКда диссертацияни кўриб чикиш

ХII боб. Илмий даража олганлик тўгрисидаги хужжатларни тан

олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини кайд этиш)

XIII боб. Дипломларни расмийлаштириш ва бериш

XIV боб. Илмий даражадан махрум этиш ёки уни тиклаш

XV боб. Апелляцияни кўриб чикиш

XVI боб. Якуний коида

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўгрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўгрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) конунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 ноябрдаги ПК-1426-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида"ги карорига (Ўзбекистон Республикаси конун хужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 376-модда) ва 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўгрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси конун хужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий ўкув юртидан кейинги таълим хамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида"ги карорига (Ўзбекистон Республикаси конун хужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 5-модда) мувофик фан доктори илмий даражасини бериш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ КОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда куйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


талабгор - фан доктори илмий даражасини олиш учун илмий изланишлар олиб бораётган шахс;


аттестация - олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш жараёни боскичларида тегишли чора-тадбирларни ўтказиш, жумладан малакавий имтихонларни кабул килиш, семинарлар ва давра сухбатларида диссертацияни апробациядан (мухокамадан) ўтказиш, фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашда (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) диссертация химоясини ўтказиш ва диссертацияни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Олий аттестация комиссиясида (кейинги ўринларда ОАК деб юритилади) экспертизадан ўтказиш асосида талабгорларнинг илмий савиясини хамда диссертация натижаларининг янгилиги ва сифатини бахолаш;


аттестация иши - талабгорнинг аттестацияга оид хужжатлари тўплами;


диссертация - талабгорнинг эълон килинган илмий ишлари асосида тайёрланган кўлёзма шаклидаги юкори малакавий илмий асар;


диссертация автореферати - диссертациянинг асосий гояси, хулосалари, ўтказилган тадкикотларга талабгорнинг кўшган хиссаси, тадкикот натижаларининг янгилиги, илмий ва амалий ахамияти хамда татбиги баён килинган кўлёзма;


иш бажарилган ташкилот - талабгорнинг диссертация тадкикотлари ўтказилган ва ишланмалари бажарилган ташкилот;


экспертиза - диссертация илмий натижаларининг кай даражада тўгрилиги, янгилиги, диссертациянинг назарий ва амалий ахамияти, уни диссертацияларни бахолаш мезонларига мос келишини бахолаш;


дастлабки экспертиза - диссертациянинг химоядан олдин ўтказиладиган экспертизаси;


фан доктори илмий даражаси - олий таълимдан кейинги таълим негизида аттестация натижалари асосида бериладиган илмий даража;


илмий маслахатчи - диссертация мавзусини танлашда талабгорга кўмаклашган, тадкикот максади ва вазифаларини белгилаб берадиган ва тадкикотни ўтказишда маслахат берадиган масъул шахс;


апелляция - фан доктори илмий даражасини бериш ёки уни беришни рад килиш ёхуд ундан махрум этиш ёки уни тиклаш тўгрисидаги карорлар юзасидан берилган шикоят аризаси.


2. Фан доктори илмий даражаси:

магистр даражасига ёки магистр даражаси жорий этилгунгача олинган олий маълумотга;

олий харбий таълим дипломига;

фан номзоди, хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошка илмий даражаларга;

бакалавр даражасига, олий маълумотли харбий мутахассис дипломига ёки олий маълумотли мутахассис дипломига, беш йилдан кам бўлмаган амалий иш стажига, илмий изланишларга лаёкатли ва белгиланган талабларга мос келадиган маълум бир илмий ютукларга (ихтиро учун патентлар, илмий маколалар, илмий-технологик ишланмаларда иштирок этиш ва бошкалар) эга, шунингдек илмий ёки илмий-педагогик фаолият олиб бораётган, фаннинг муайян сохасида чукур касбий билимларга ва илмий ютукларга эга бўлган юксак маънавиятли шахсларга берилади.

Тиббиёт фанлари бўйича диссертация химоя килиш - тиббиёт сохаси бўйича олий маълумотга, ветеринария фанлари бўйича диссертация химоя килиш - ветеринария сохаси бўйича олий маълумотга, юридик фанлари бўйича диссертация химоя килиш - юриспруденция сохаси бўйича олий маълумотга эга бўлган шахсларга рухсат этилади.


3. Талабгор ўз диссертациясини илмий жамоатчилик олдида химоя килгандан кейин Кенгашнинг фан доктори илмий даражасини бериш тўгрисидаги карори тегишли эксперт кенгашининг тавсияси инобатга олинган холда ОАК томонидан тасдикланади.


4. Фан доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация талабгорнинг эълон килинган илмий ишлари асосида тайёрланади.

Диссертацияни расмийлаштириш ва уни химоя килиш талабгорнинг хохишига кўра ўзбек, рус, коракалпок ва инглиз тилларида ёки ОАК билан келишилган холда бошка тилда амалга оширилади.


Илмий маслахатчи ва талабгор тадкикотнинг максад ва вазифаларини аник белгилаш хамда диссертация ва диссертация авторефератининг сифати ва мазмуни учун масъулдир.


5. Фан доктори илмий даражасини олиш учун талабгор томонидан тегишли малакавий имтихонлар топширилиши лозим.


6. Фан ва технологияларни ривожлантиришга хамда иктисодиёт тармокларини модернизация килишга улкан хисса кўшган энг йирик ихтиро муаллифига OAK Раёсати карори билан, истисно тарикасида, диссертация химоясисиз фан доктори илмий даражаси берилиши мумкин.

Ёпик мавзулар бўйича диссертация химоясини ташкил этиш ва фан доктори илмий даражасини бериш конун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


7. Фан доктори илмий даражасига эга бўлган шахсларга давлат намунасидаги фан доктори дипломи берилади.



следующая страница >>