shkolakz.ru 1 2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ



Рўйхатга олинди:

№___________________

2015 й. «___» _________

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

Ўқув ишлари бўйича проректор

_____________________

“___” _________2015 йил



ЖУРНАЛИСТИК ИЖОД МАҲОРАТИ АСОСЛАРИ ФАНИ


ШАРҲЛАШ ЖУРНАЛИСТИКАСИ


курсидан


ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ


Билим соҳаси: 200000 – Ҳуқуқ, иқтисод ва бизнес

Таълим соҳаси: 220000 – Журналистика ва ахборот

Таълим йўналиши: 5220100 – Журналистика (халқаро журналистика)


ТОШКЕНТ — 2015 йил



“Шарҳлаш журналистикаси” фанинниг ўқув дастури ва ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди.


Тузувчилар:


Нурматов А.
– Халқаро журналистика назарияси ва амалиёти кафедраси доценти, филология фанлари номзоди

Джуманова С
. - Халқаро журналистика назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси


Тақризчилар:

Очилов Қ. – ЎзА Бош директори ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист.

Маматова Ё. – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, ф.ф.д.


Фаннинг ишчи ўқув дастури “Халқаро журналистика назарияси ва амалиёти” кафедрасининг 2015 йил “__” августдаги даги “__” - сон йиғилишида муҳокамадан ўтган ва факультет кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.


Кафедра мудири:

2015 йил “__” август ____________ Н. Тошпўлатова

Фаннинг ишчи ўқув дастури “Халқаро журналистика” факультети илмий кенгашида муҳокама этилган ва фойдаланишга тавсия қилинган (2015 йил __ августдаги __ - сонли баённома).


Илмий кенгаш раиси: ____________ А. Нурматов



Келишилди: Ўқув услубий бошқарма бошлиғи



______________ Ў.Ёриев

Кириш


Шарҳлаш журналистикаси фани журналистиканинг ижодий назария билимлари таркибидаги мустақил курс сифатида 4-курс талабаларига ўтилиб келинади. Замонавий журналистик ижодий тафаккурни шакллантириш, журналистни ОАВ тизими талаб-эҳтиёжларига мос келадиган амалий, ижодий фаолиятга тайёрлаш – бугунги куннинг энг муҳим, долзарб вазифаларидандир.

Шарҳлаш журналистикасини ўзлаштириш публицистика ва унинг мазмуни тараққиёти босқичида тўпланган тажрибаларни, янги билим ва малакаларини ўзлаштириш, назария ва амалиётни чамбарчас қўшиб олиб бориш орқали эришилади.


Фаннинг мақсад ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда шарҳлаш журналистикаси юзасидан назарий тушунчалар ҳосил қилиш, мазкур фаннинг мазмун ва моҳиятини англатиш, тушунтиришдан, шунингдек, журналистиканинг муайян тури (шарҳлаш журналистикаси)да ижод қила олиш кўникмаси ва малакасини шакллантиришдан иборат.

Фаннинг вазифаси – Ушбу курс журналист учун зарур фанлар тизимининг навбатдаги босқичини хулосалаб беради. Журналистика ва шарҳ ҳақида асосий (фундаментал) билимлар мажмуасини янада кенгайтиради. Шарҳлаш журналистикасининг янги модели, яъни қандай бўлиши кераклиги ҳақида тасаввур ҳосил қилади, ўқув жараёнидаги фаолликни, қобилият, иқтидорни ўстиришга, билимларни эгаллашга, мустақил тажриба ҳосил қилишга йўналтиради. Шунингдек, талабаларда шарҳлаш журналистикаси каби жаҳон журналистикасининг етакчи йўналишларига оид билим ва малакани мустаҳкамлаш, назарий билимларни шакллантириш ва амалда уни исботлаш кўзда тутилади.


Фан бўйича талабанинг малакасига қўйиладиган талаблар
  • Шарҳлаш журналистикасининг ўзига хос хусусиятлари, моҳияти ва мазмунини англаш;


  • Шарҳлаш турлари: очиқ шарҳ, пардаланган ва ноихтиёрий шарҳ, уларнинг умумий ва фарқли томонларини ажрата билиш;

  • Халқаро мавзулар шарҳи ва уларнинг мазмуни, ўзига хос хусусиятларини тушуниш;

  • Муайян назарий масалаларга оид фикрларни баён этиши, айни фикрларга нисбатан танқидий муносабатини шакллантириш кўникмаларига эга бўлиши;

  • Ўз нуқтаи назарини илмий асослаб бериши ва булардан амалда фойдалана билиш малакаларига эга бўлиш


Ўқув режадаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги

Шарҳлаш журналистикаси журналистик ижод назарияси фанининг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. У мураккаб жанр ва ижод тури бўлганлиги учун ҳам 7 семестрда 4 курс талабаларига етакчи фан сифатида ўтилади. Шарҳлаш журналистикаси матбуот ҳақидаги бошқа фанлар билан, жумладан таҳлилий журналистика билан чамбарчас боғлиқдир. Мазкур фан шу билан биргаликда журналистик маҳорат сирларини эгаллашда ҳамда мантиқан фикр юритишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Яъни бу курс журналистларнинг касбий тайёрланишида марказий ўрин эгаллайди.

Дастурни амалга ошириш учун умумкасбий ва назарий фанлар билан тарихий фанларнинг ўзаро уйғунлигига эришиш керак. Хусусан, журналистиканинг халқаро ҳуқуқий асослари ва касб этикаси каби фанлар билан узвийлиги талабалардан ушбу фанлардан етарли билим, кўникма ва малакага эга бўлишини талаб этади. Шарҳлаш журналистикаси, халқаро журналистиканинг ажралмас бўғини. чуқур билиш талаб қилинади. Зотан, шарҳлаш журналистикасини билиш халқаро журналистга бугунги кунда жаҳонда рўй бераётган ҳар бир воқеа-ҳодисани теран англаш баробарида, унга нисбатан туғри хулоса чиқариш, объектив таҳлил қила олиш учун ҳам замин яратади.


Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Талабаларнинг шарҳлаш журналистикаси фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар намуналаридан фойдаланилади. Маъруза ва амалий дарсларда мос равишдаги илғор педагогик технологиялар қўлланилади.


Шарҳлаш журналистикаси фанини лойиҳалаштиришда қуйидаги асосий концептуал ёндошувлардан фойдаланилади:

Шахсга йўналтирилган таълим. Бу таълим ўз моҳиятига кўра таълим жараёнининг барча иштирокчиларини тўлақонли ривожланишларини кўзда тутади. Бу эса таълимни лойиҳалаштирилаётганда, албатта, маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало, келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боғлиқ ўқиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ёндошилишни назарда тутади.

Тизимли ёндошув. Таълим технологияси тизимнинг барча белгиларини ўзида мужассам этмоғи лозим: жараённинг мантиқийлиги, унинг барча бўғинларини ўзаро боғланганлиги, яхлитлиги.

Фаолиятга йўналтирилган ёндошув. Шахснинг жараёнли сифатларини шакллантиришга, таълим олувчининг фаолиятни активлаштириш ва интенсивлаштириш, ўқув жараёнида унинг барча қобилияти ва имкониятлари, ташаббускорлигини очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди.

Диалогик ёндошув. Бу ёндошув ўқув муносабатларини яратиш заруриятини билдиради. Унинг натижасида шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини кўрсата олиши каби ижодий фаолияти кучаяди.

Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Демократик, тенглик, таълим берувчи ва таълим олувчи фаолият мазмунини шакллантиришда ва эришилган натижаларни баҳолашда биргаликда ишлашни жорий этишга эътиборни қаратиш зарурлигини билдиради.

Муаммоли таълим. Таълим мазмунини муаммоли тарзда тақдим қилиш орқали таълим олувчи фаолиятини активлаштириш усулларидан бири. Бунда илмий билимни объектив қарама-қаршилиги ва уни ҳал этиш усулларини, диалектик мушоҳадани шакллантириш ва ривожлантиришни, амалий фаолиятга уларни ижодий тарзда қўллашни мустақил ижодий фаолияти таъминланади.

Ахборотни тақдим қилишнинг замонавий воситалари ва усулларини қўллаш - янги компютер ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига қўллаш.

Ўқитишнинг усуллари ва техникаси. Маъруза (кириш, мавзуга оид, визуаллаш), муаммоли таълим, кейс-стади, пинборд, парадокс ва лойиҳалаш усуллари, амалий ишлар.


Ўқитишни ташкил этиш шакллари: диалог, полилог, мулоқот ҳамкорлик ва ўзаро ўрганишга асосланган фронтал, коллектив ва гуруҳ.

Ўқитиш воситалари: ўқитишнинг анъанавий шакллари (дарслик, маъруза матни) билан бир қаторда – компютер ва ахборот технологиялари.

Коммуникация усуллари: тингловчилар билан оператив тескари алоқага асосланган бевосита ўзаро муносабатлар.

Тескари алоқа усуллари ва воситалари: кузатиш, блиц-сўров, оралиқ ва жорий ва якунловчи назорат натижаларини таҳлили асосида ўқитиш диагностикаси.

Бошқариш усуллари ва воситалари: ўқув машғулоти босқичларини белгилаб берувчи технологик карта кўринишидаги ўқув машғулотларини режалаштириш, қўйилган мақсадга эришишда ўқитувчи ва тингловчининг биргаликдаги ҳаракати, нафақат аудитория машғулотлари, балки аудиториядан ташқари мустақил ишларнинг назорати.

Мониторинг ва баҳолаш: ўқув машғулотида ҳам бутун курс давомида ҳам ўқитишнинг натижаларини режали тарзда кузатиб бориш. Курс охирида тест топшириқлари ёки ёзма иш вариантлари ёрдамида тингловчиларнинг билимлари баҳоланади.


Шарҳлаш журналистикаси ” фанидан машғулотларнинг соатлар бўйича тақсимланиши:


Семестр

Ўқув юкламаси ҳажмининг машғулотлар кўринишида тақсимланиши

7

Жами

Маърузалар

Амалий машғулот

Мустақил таълим




62

20

22

30



Асосий қисм: Фаннинг услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

Асосий қисмда (маъруза) фанни мавзулари мантиқий кетма-кетликда келтирилади. Ҳар бир мавзунинг моҳияти асосий тушунчалар ва тезислар орқали очиб берилади. Бунда мавзу бўйича талабаларга ДТС асосида етказилиши зарур бўлган билим ва кўникмалар тўла қамраб олиниши керак.


Маъруза машғулотлари

Шарҳлаш журналистикасининг ўзига хос хусусиятлари

“Шарҳлаш журналистикаси” курси журналистика факультети ўқув режаси таркибида. Мазкур курсга ажратилган ўқув соатлари: Маъруза ва амалий машғулотлар. Журналист ижоднинг бошқа ижод турлари билан муштараклиги ва фарқи. Журналистик ижодда аввало аниқлик, тиниқлик ва тушунарлиликнинг муҳимлиги. Жонли тил ва ҳаққонийлик – журналистик ижоднинг асосий хусусияти эканлиги. Шу билан бирга журналистик ижод ўз табиатига кўра субъектив (шахсий) ҳодиса эканлиги. Унинг дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга муносабат билдиролмасдан. Шарҳлар оммавий ахборот воситаларининг турлари дастурида ҳар хил тарзда намоён бўлиши.

Қўлланиладиган таълим технологиялари: силлабус, ақлий ҳужум, занжирли сўров, диалогик ёндашув.


Шарҳлаш турлари: очиқ шарҳ

Очиқ шарҳ пардаланган ва ноиҳтиёрий шарҳ. Шахсий фикр ва муносабат барча шарҳлар учун умумий ҳусусият эканлиги. Очиқ шарҳда журналист ўз фиркини

Бевосита ва тўғридан-тўғри билдириши. Шунинг учун уларнинг самарасизлиги ва натижасизлиги. Ушбу шарҳ турининг кўп мамлакатларда тақиқланганлиги. Очиқ шарҳлаш фақат тажрибали журналист ёки мутахассисларгагина мумкин эканлиги. Энг асосийси очиқ шарҳда билдирилаётган фикр аниқ ва хаққоний ифода этилиши зарурлиги.

Қўлланиладиган таълим технологиялари: ақлий ҳужум, занжирли сўров, диалогик ёндашув, кейс стади.


Пардаланган ва ноихтиёрий шарҳ:

Уларнинг умумий ва фарқли томонлари


Атай ёки фактларни бузиб, талқин этиш пардаланган ва ноихтиёрий шарҳга хос ҳусусият эканлиги. Ушбу шарҳлашда сўз бойлигидан ҳамда сифат ва сифатдошлардан фойдаланиш асосий ҳусусият эканлиги. Кўпинча бу сўзларнинг истъеҳола ва пияинг маъноларида ишлатилиши. Ушбу шарҳда феъллардан: яъни “айтди”, “деди”, “эълон қилди” ва ҳ.к. сўзлар ўрнига “тан олди”, “хато қилди”, “кўринади”, “ажаб эмас”, “шекилли” каби мажҳул феъллар ишлатилганда хабарларга қўшимча маълумотлар бериши мумкинлиги.

Қўлланиладиган таълим технологиялари: ақлий ҳужум, занжирли сўров, светафор, диалогик ёндашув.


Муаммони аниқлаш шарҳнинг асосий хусусияти

Муҳокама учун мавзуни аниқлаш. Тушунтирилиши ёки изоҳланиши зарур бўлган воқеа-ҳодисалар. Янгилик ёки хабарларга шарҳловчи томонидан тартиб берилиши. Шарҳнинг қисқа ва лўнда бўлиши кераклиги. Шарҳловчининг билим ва тажрибаси, шаҳсий манбаларнинг муҳимлиги. Турли ечимлардан фойдаланиш. Шарҳлашда шарҳловчи шахсининг муҳим эканлиги. Шарҳ рубликасида берилаётган материалларда унинг сурати билан берилишнинг аҳамияти.

Қўлланиладиган таълим технологиялари: лойиҳалаш, ақлий ҳужум, занжирли сўров, диалогик ёндашув.


Бош мақолаларда шарҳ

Бош мақолалар, одатда “Биз” деб ёзилиши ва унинг ўзига хос ҳусусиятлари. Шарҳлаш давомида бир-бирига зид фикрларни келтириши ва уларни мақола қилиш. Баъзи фикрлар устида текшириш олиб бориш. Исботлашда фактлардан фойдаланиш. Мақташ ва айблаш. Бош мақола қисмлари: кириш, асосий қисм, якун.

Қўлланиладиган таълим технологиялари: ақлий ҳужум, занжирли сўров, диалогик ёндашув.


ОАВда шарҳларнинг фарқи

Муаммони қарши позициядан туриб шарҳлаш. Бунда факт ва рақамлардан ўз фикрингизни исботлашда унумли фойдаланиш. Бетараф позициядан туриб муаммо шарҳланганда мажҳул феъллардан фойдаланиш. Турли фикр-мулоҳазаларни келтириб ўтиш. Ҳукмни газетхоннинг ўзига ҳавола этиш. Қўллаб-қуватловчи позициядан туриб ёритилганда фикрларни аниқ ва лўнда қилиб ёритишга ҳаракат қилиш.


Қўлланиладиган таълим технологиялари: ақлий ҳужум, лойиҳалаш, кейс стади, занжирли сўров, диалогик ёндашув.

Халқаро мавзулар шарҳи ва унинг ўзига хос хусусиятлари

Дунёда ва мамлакат ичкарисида содир бўлган воқеа-ҳодисаларни тезлик билан аудиторияга етказиш оммавий ахборот воситаларининг бирламчи вазифаси эканлиги. Халқаро мавзуларни шарҳлашда сиёсий билим ва кенг дунёқарашга эга бўлишнинг муҳимлиги. Халқаро зиддиятли вазиятларни шарҳлашда халқаро журналистик этика масалаларига риоя этиш. Халқаро терроризм ва қўпорувчиликнинг асл башарасини фош этиш ва бу ҳақда ҳаққоний ахборотларни етказиб туриш. Халқаро мавзуларни шарҳлашда публицистиканинг турли жанрларидан унумли фойдаланиш.

Қўлланиладиган таълим технологиялари: ақлий ҳужум, занжирли сўров, диалогик ёндашув.

Шарҳ ва тарғибот: Ҳукумат қарорлари шарҳи

ОАВ фақат тарғибот ва ташвиқот билан шуғулланиш совет матбуотининг асосий тамойили бўлиб келганлиги. Аслида ОАВнинг асосий вазифаси ахборот билан таъминлаш, янгиликларни сотиш ва кўнгил очар дастурларини ташкил этишдан иборат эканлиги. Журналист соф ҳолда тарғибот билан шуғулланмаслиги, фақат факт ва рақамлардан унумли фойдаланиш. Журналист шарҳи расмий вакиллар шарҳидан фарқ қилиши. Журналист ўз шарҳида доимо холислик ва ҳаққонийлик тамойилларига амал қилиши муҳимлиги

Қўлланиладиган таълим технологиялари: ақлий ҳужум, занжирли сўров, диалогик ёндашув.


Шарҳ ва журналист шахси

Журналистнинг интеллектуал салоҳияти. Дунёдаги ва мамалкат ичкарисидаги воқеаларни мунтазам кузатиб бориши. Журналист салоҳияти ва холислиги.

Журналистнинг нотиқлик маданияти, бадиий сўз устаси эканлиги. Машҳур сиёсий ва иқтисодий шарҳловчилар. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари.

Қўлланиладиган таълим технологиялари: ақлий ҳужум, занжирли сўров, диалогик ёндашув.


Шарҳлаш журналистикасида факт ва унинг талқини

Журналистикада фактнинг муқаддаслиги. Факт журналистик ижоднинг асоси. Фактнинг журналистик самадорлиги ва таъсирчанлиги оширишдаги муҳим ўрни. Фактларни бузиб кўрсатиш ва ғаразли мақсадларда фойдаланиш. Фактларни талқин этишда журналист салоҳиятининг ўрни ва аҳамияти.


Қўлланиладиган таълим технологиялари: ақлий ҳужум, занжирли сўров, диалогик ёндашув.


Журналистик ижод маҳорати фани шарҳлаш журналистикаси курси бўйича маъруза машғулотининг календарь-тематик режаси

Т/р

Маърузалар номи ва мазмуни

Соат



Шарҳлаш журналистикасининг ўзига хос хусусиятлари.

2



Шарҳлаш турлари: очиқ шарҳ

2



Пардаланган ва ноихтиёрий шарҳ: Уларнинг умумий ва фарқли томонлари

2



Муаммони аниқлаш шарҳнинг асосий хусусияти

2



Бош мақолаларда шарҳ

2



ОАВда шарҳларнинг фарқи

2



Халқаро мавзулар шарҳи ва унинг ўзига хос хусусиятлари

2



Шарҳ ва тарғибот: Ҳукумат қарорлари шарҳи

2




Шарҳ ва журналист шахси

2



Шарҳлаш журналистикасида факт ва унинг талқини

2




Жами:

20с


Амалий машғулотларнинг тавсия этиладиган мавзулари

Машҳур халқаро шарҳловчилар ва улар шарҳлари таҳлили. Халқаро мавзуларни шарҳлашда сиёсий билим ва кенг дунёқарашга эга бўлишнинг муҳимлиги. Халқаро зиддиятли вазиятларни шарҳлашда халқаро журналистик этика масалаларига риоя этиш. Журналистик ижод маҳоратида таҳлилий мақолаларнинг ўрни ва аҳамиятини билиш. Шу билим ва кўникмаларга асосланган ҳолда, машҳур шарҳловчилар шарҳини ўрганиш, уларни таҳлил қилиш.

Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, муаммоли таълим, кейс-стади, пинборд, парадокслар.


Шарҳ ёзиш методикаси. Журналистик ижод ўз табиатига кўра субъектив (шахсий) ҳодиса эканлиги. Шарҳлар оммавий ахборот воситаларининг турлари дастурида ҳар хил тарзда намоён бўлиши. Ҳар қандай шарҳ ёзилиши учун зарур бўлган критерийларни ўрганиб чиқиш. Шуларга асосан, муайян қонун-қоидаларга амал қилган ҳолда, шарҳ ёзишни шахсий тажрибада синаб кўриш. Кўникмага эга бўлиш.

Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, муаммоли таълим, кейс-стади, пинборд, парадокслар.

Шарҳ ва тарғибот: Ҳукумат қарорлари шарҳи. Ҳукумат қарорларини журналистик нуқтаи назардан изчил ўрганиб чиқиш. ОАВнинг асосий вазифаси ахборот билан таъминлаш, янгиликларни сотиш ва кўнгил очар дастурларини ташкил этишдан иборат эканлиги. Журналист соф ҳолда тарғибот билан шуғулланмаслиги, фақат факт ва рақамлардан унумли фойдаланиш. Журналист шарҳи расмий вакиллар шарҳидан фарқ қилиши. Журналист ўз шаҳрида доимо холислик ва ҳаққонийлик тамойилларига амал қилиши муҳимлиги. Маълум бир ҳукумат қарорига шарҳ ёзиш ва шарҳ ёзиш кўникмасига эга бўлиш.


Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, муаммоли таълим, кейс-стади, пинборд, парадокслар.


Хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларида берилган шарҳларни топиш ва уларнинг турлари(очиқ, ёпиқ ва ярим очиқ шарҳ)ни аниқлаш. Шарҳ турларининг фарқли ва ўхшаш жиҳатлари. Шахсий фикр ва муносабат барча шарҳлар учун умумий ҳусусият эканлиги. Шарҳловчиларнинг очиқ, ёпиқ ва ярим очиқ шарҳларини топиб ўрганиш, таҳлил қилиш, шундан келиб чиққан ҳолда юқоридаги шарҳ турларининг бирига амалий мисол ёзиш.

Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, муаммоли таълим, кейс-стади, пинборд, парадокслар.


Шарҳлаш журналистикасида факт ва унинг талқини. Журналистикада фактнинг муқаддаслиги. Факт журналистик ижоднинг асоси. Фактнинг журналистик самадорлиги ва таъсирчанлиги оширишдаги муҳим ўрни. Фактларни бузиб кўрсатиш ва ғаразли мақсадларда фойдаланиш. Фактларни талқин этишда журналист салоҳиятининг ўрни ва аҳамияти. Фактлардан фойдаланиб шарҳ ёзиш.

Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, муаммоли таълим, кейс-стади, пинборд, парадокслар.


Шарҳловчи шахси ва позицияси. Журналистнинг интеллектуал савияси. Дунёдаги ва мамалкат ичкарисидаги воқеаларни мунтазам кузатиб бориши. Журналист салоҳияти ва холислиги. Журналистнинг нотиқлик маданияти, бадиий сўз устаси эканлиги. Машҳур сиёсий ва иқтисодий шарҳловчилар. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Журналист “мен” и интеллектуал савияси салоҳияти ва холислиги, юзасидан тасаввурга эга бўлиш.

Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, муаммоли таълим, кейс-стади, пинборд, парадокслар.

Сиёсий мавзуда шарҳ ёзиш. Дунёда ва мамлакат ичкарисида содир бўлган воқеа-ҳодисаларни тезлик билан аудиторияга етказиш оммавий ахборот воситаларининг бирламчи вазифаси эканлиги. Сиёсий мавзуларни шарҳлашда ҳуқуқий саводхонлик ва ва кенг дунёқарашга эга бўлишнинг муҳимлиги. Шарҳ ёзишда журналистик этика масалаларига риоя этиш. Сиёсий мавзуларни шарҳлашда публицистиканинг турли жанрларидан унумли фойдаланиш. Шарҳ ёзиш кўникмасига эга бўлиш.


Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, муаммоли таълим, кейс-стади, пинборд, парадокслар.


Халқаро мавзуда шарҳ ёзиш ва таҳрир қилиш. Бугунги кунда долзарб бўлган халқаро мавзуларни ўрганиш, шу мавзуда ёзилган шарҳларни объектив таҳлил қилиш. Журналистик ижод маҳоратида таҳлилий мақолаларнинг ўрни ва аҳамиятини эътиборга олган ҳолда халқаро мавзуда шарҳ ёзиш ва уни таҳрир қилиш. Шарҳ ёзиш кўникмасига эга бўлиш.

Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, муаммоли таълим, кейс-стади, пинборд, парадокслар.


Иқтисодий мавзуда шарҳ ёзиш. Долзарб иқтисодий масалаларни ўрганиш, ўзаро таҳлил жараёнида уларга муносабат билдириш. Иқтисодиётга оид тушунчалар ва атамаларни ўрганиш. Кўникмаларга асосланган ҳолда ва юқоридагилардан келиб чиқиб иқтисодий мавзуда шарҳ ёзиш.

Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, муаммоли таълим, кейс-стади, пинборд, парадокслар.


Экология муаммолариги оид шарҳ ёзиш ва таҳрир қилиш. Дунёнинг бугунги кундаги умумий экологик ҳолати, долзарб экологик масалаларни ўрганиш изчил таҳлил қилиш. Атмосферанинг азон қатлами, Орорл муаммосига муносабат билдириш. Ўрганилган маълумотлар, факт ва далиллар асосида экологик муаммоларга оид шарҳ ёзиш. Кўникмага эга бўлиш.

Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, муаммоли таълим, кейс-стади, пинборд, парадокслар.


Спорт мавзусида шарҳ ёзиш ва таҳрир қилиш. Спорт мусобақлари натижалари, қалтис вазиятларини, машҳур спорт юлдузлари услуби, спорт атамаларини ўрганиш. Билим ва кўникмалар асосида спорт мавзусида шарҳ ёзиш. Машҳур спорт шарҳловчилари шарҳини таҳлил қилиш.

Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, муаммоли таълим, кейс-стади, пинборд, парадокслар.

Журналистик ижод маҳорати фани шарҳлаш журналистикаси курси бўйича амалий машғулотининг календарь-тематик режаси


Т/р

Амалий машғулотлар мавзуси

Соат



Машҳур халқаро шарҳловчилар ва улар шарҳлари таҳлили

2 с



Шарҳ ёзиш методикаси

2 с



Шарҳ ва тарғибот: Ҳукумат қарорлари шарҳи

2 с



Хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларида берилган шарҳларни топиш ва уларнинг турлари(очиқ, ёпиқ ва ярим очиқ шарҳ)ни аниқлаш

2 с



Шарҳлаш журналистикасида факт ва унинг талқини

2 с



Шарҳловчи шахси ва позицияси

2 с



Сиёсий мавзуда шарҳ ёзиш

2 с



Халқаро мавзуда шарҳ ёзиш ва таҳрир қилиш

2 с



Иқтисодий мавзуда шарҳ ёзиш

2 с




Экология муаммолариги оид шарҳ ёзиш ва таҳрир қилиш

2 с



Спорт мавзусида шарҳ ёзиш ва таҳрир қилиш

2 с




Жами:

22 с


Мустақил ишни ташкил қилиш шакли

Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:


Тавсия этилган адабиётларни ўқиш. Даврий матбуотни мунтазам кузатиб бориш, хусусан шарҳлар билан танишиш. Шарҳ ёзиш малакасини ошириш. Матбуотда ўзи ёзган шарҳлар билан фаол иштирок этиш. Конспект олиш. Ёзма иш, реферат, малакавий-битирув ишларининг моҳияти, илмий тузилиши, библиографияси бўйича топшириқларни бажариш. Талабанинг вақтини илмий тақсимлаш юзасидан берилган топшириқни текшириш. Диққат ва хотирани кучайтириш юзасидан машқлар ўтказиш. Тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш. Интернетдан фойдаланиш.


Дастурнинг информацион услубий таъминоти

Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилиши назарда тутилган.

- маъруза дарcларида замонавий компьютер технологиялари ёрдамида презентацион ва электрон-дидактик технологияларидан;

- амалий машғулотларда "Ақлий ҳужум", гуруҳли фикрлаш, "Тарози", "Бумеранг", "Биргаликда ўқиймиз", "Арра", "Домино", "Оқ теракми, кўк терак", кичик гуруҳлар мусобақалари каби педагогик технологияларини қўллаш назарда тутилади.

Талабаларнинг Шарҳлаш журналистикаси фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик ва ўқув қўлланмалар, лойиҳалар, тарқатма материаллар ва электрон материаллардан фойдаланилади.


Дидактик воситалар.

- жиҳозлар ва ускуналар, мосламалар: электрон доска-Hitachi, LСД-монитор, электрон кўрсатгич (указка).

- видео-аудио ускуналар: видео ва аудиомагнитофон, микрофон, колонкалар.

- компьютер ва мультимедиали воситалар: компьютер, Dell типидаги проектор, DVD-дисковод, Web-камера, видео-кўз (глазок).


Талабаларнинг ўқув дастури доирасида “Шарҳлаш журналистикаси” курсини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгар. Фанни ўзлаштиришда дарслик,ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллардан фойдаланилади. Маъруза ва амалий дарсларда етакчи педагогик технологиялардан фойдаланилади. Техник ва кўргазмали воситалар машғулотнинг мазмуни ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда ўқитувчи томонидан белгиланади.


Журналистик ижод маҳорати фани шарҳлаш журналистикаси курсидан талабалар билимини рейтинг тизими асосида баҳолаш мезони.

Журналистик ижод маҳорати фани шарҳлаш журналистикаси курси бўйича бўйича рейтинг жадваллари, назорат тури, шакли, сони ҳамда ҳар бир назоратга ажратилган максимал балл, шунингдек жорий ва оралиқ назоратларининг саралаш баллари ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади.

Фан бўйича талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади:

жорий назорат (ЖН) – талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда амалий машғулотларда оғзаки сўров, тест ўтказиш, суҳбат, назорат иши, коллеквиум, уй вазифаларини текшириш ва шу каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин;

оралиқ назорат (ОН) – семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фанларнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг назарий билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назорат бир семестрда икки марта ўтказилади ва шакли (оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;


якуний назорат (ЯН) – семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч тушунча ва ибораларга асосланган “Ёзма иш” шаклида ўтказилади.

ОН ўтказиш жараёни кафедра мудири томонидан тузилган комиссия иштирокида мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ОН натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ОН қайта ўтказилади.

Олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ички назорат ва мониторинг бўлими раҳбарлигида тузилган комиссия иштирокида ЯН ни ўтказиш жараёни мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ЯН натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ЯН қайта ўтказилади.

Талабанинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида талабанинг фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.

Журналистик ижод маҳорати фани шарҳлаш журналистикаси курси бўйича талабаларнинг семестр давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичи 100 баллик тизимда баҳоланади.

Ушбу 100 балл баҳолаш турлари бўйича қуйидагича тақсимланади:

Я.Н.-30 балл, қолган 70 балл эса Ж.Н.-40 балл ва О.Н.-30 балл қилиб тақсимланади.

Баҳолаш мезонлари

Жорий баҳолаш(ЖБ) - 40 балл



Назорат шакли

Назорат сони

Назорат учун балл

Йиғилган балл

1

Машҳур халқаро шарҳловчилар ва улар шарҳлари таҳлили

1 та


5




2

Шарҳ ёзиш методикаси

1 та

5




3

Шарҳ ва тарғибот: Ҳукумат қарорлари шарҳи

1та

5




4

Хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларида берилган шарҳларни ўрганиш ва уларнинг турлари(очиқ, ёпиқ ва ярим очиқ шарҳ)ни аниқлаш

1 та

5




5

Шарҳлаш журналистикасида факт ва унинг талқини

1 та

5




6

Шарҳловчи шахси ва позицияси

1 та

5




7

Сиёсий мавзуда шарҳ ёзиш

1 та

5




8

Халқаро мавзуда шарҳ ёзиш ва таҳрир қилиш

1та

5




9

Иқтисодий мавзуда шарҳ ёзиш

1та


5




10

Экология муаммолариги оид шарҳ ёзиш ва таҳрир қилиш

1та

5




11

Спорт мавзусида шарҳ ёзиш ва таҳрир қилиш

1та

5







Жами

11

40

40


Оралиқ баҳолаш(ОБ) - 30 балл




Назорат шакли

Назорат сони

Назорат учун балл

1.

Тест

1

15

2.

Ёзма

1

15




Жами

2

30



Якуний баҳолаш(ЯБ) - 30 балл




Назорат шакли

Назорат сони

Назорат учун балл

Йиғилган балл

1.

Ёзма

1

30







Жами

1

30

30



следующая страница >>