shkolakz.ru 1 2 ... 6 7
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 1:1556


ХАЗРАТКУЛ
ОВА КАМИЛА МУСУРМАНОВНА


ИНТУИЦИЯНИНГ ИЛМИЙ БИЛИШ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ


5А120502 – Фалсафа (қўллаш соҳаси)


Магистр

академик даражасини олиш учун ёзилган

ДИССЕРТАЦИЯ



Илмий ра
ҳбар:

ф.ф.н. доц.в.б. Бозаров Д.М.


ТОШКЕНТ-2014

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Факультет:

Фалсафа

Магистратура талабаси:

Ҳазраткулова К.

Кафедра:

Фалсафа ва фан методологияси

Илмий раҳбар:

Доц.в.б. Д.М.Бозаров

Ўқув йили:2013-2014 йй

Мутахассислиги:

5А120502-Фалсафа (қўллаш соҳаси)




ИНТУИЦИЯНИНГ ИЛМИЙ БИЛИШ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯ

АННОТАЦИЯСИ

Мавзунинг долзарблиги: Ҳозирги даврдаги маънавий маданият кризиси унинг асосий таркибий қисмлари орасида мувозанатдан қутулишнинг оқилона йўли маданият мазмунига кирувчи қисмлар билан уйғунлик ташкил этадиган маданиятни ва унинг юксак қадриятларини шакллантириш долзарб аҳамият касб этади.


Магистрлик диссертация ишининг мақсади ва вазифалари: Интуициянинг илмий билиш ривожидаги ўрнини фалсафий жиҳатдан ўрганиш; вазифалари: интуиция тушунчасининг мазмуни ва моҳияти, унинг тарихий-фалсафий илдизларини таҳлил этиш, илмий қадриятлар ривожига таъсирини асослашга доир хулоса ва тавсиялар беришдан иборат.

Магистрлик диссертация ишининг объекти ва предмети: Фалсафий билимлар ривожида интуиция ва илмий билишнинг ўзаро алоқадорлигини ўрганиш ва илмий-назарий таҳлилидан иборат.

Магистрлик диссертация ишининг услубияти ва услублари: Диссертацияда объективлик, системалилик, ворисийлик, қиёсий таҳлил, мантиқийлик каби усулларига таянилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси: Интуиция ва илмий билиш тушунчаларининг алоқадорлиги, уларнинг умумий ва хусусий жиҳатлари; фанда интуиция ҳамда илмий билиш шаклланишининг объектив ва субъектив омиллари ва илмий қадриятлар ривожига таъсири, унинг диалектик ва синергетик табиатини аниқлашга доир хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Магистрлик диссертация ишининг натижаларинниг амалий аҳамияти ва татбиқи: Тадқиқот материалларидан фалсафа ва фан методологияси, фанларининг фалсафий муаммолари, фалсафа, маънавият ва маърифат асослари каби предметларни ўқитишда фойдаланилиш учун тавсия этилади.

Магистрлик диссертация ишининг тузилиши ва хажми. Кириш, 3 боб, 8 параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.

Бажарилган ишнинг асосий натижалари: Иш юзасидан 3 та мақола халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларида эълон қилинди.


Хулоса ва таклифларнинг қисқача умумлаштирилган ифодаси: Илм-фан тараққиётида интуиция доирасидаги тадқиқотларни шакллантириш мазкур соҳанинг замонавий жаҳон фанидаги тараққиёти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда фалсафа билан боғлиқ жиҳатларини мантиқий изчиллик билан илмий-методологик таҳлил этиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Таклиф: давр талабидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларида интуиция, башорат, фараз, далил мавзуларини бирлаштириб, тўгаракларни ташкил этиш фойдали бўлади.


Илмий раҳбар: ф.ф.н. доц.в.б. Д.М.Бозаров ______________________


Магистратура талабаси: Хазратқулова К. ____________________



MINISTRY OF HIGHER AND SECONDARY SPECIAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN


NATIONAL UNIVERSITY OF UZBEKISTAN NAMED AFTER MIRZO ULUGBEK

Faculty:

Philosophy

Student of magistracy:

Hazratkulova Kamilla

Department:

Philosophyand methodology of science

The scientific advisor:

PhD D.M Bozarov

Academic year:

2013-2014

Specialty:

5А120502- Philosophy (Sphere of usage)

THE ANNOTATION TO MASTER DISSERTATION

ON THEME OF “THE POSITION OF INTUITION IN SCIENTIFIC COGNITION’’


The actuality of theme:The most suitable way of escaping from the crisis of moral culture is to form the culture which harmonizing the highest traditions. So it is one of the actual task of our days.

The aim and the task of research:To investigate the role of intuition in scientific cognition; the tasks: the essence of intuition, to analyze its historical core, to give a recommend about its influence to scientific traditions

The object and subject of research:.Researching the role of intuition in the development of sciences and interrelations among them as well doing scientific analyze.

The method and methodologies of research:The dissertation has been supported by the methods of objectivity, systematicity , historical, comparative analysis , logicality.

The novelty of research by scientific point:Interrelations between intuition and scientific cognition , their general and particular peculiarities; objective and subjective reasons of its forming in science and its influence to scientific tradition, the recommendations about their dialectic and synergetic natures has been produced.

The realization and practical value of research: It is used in teaching philosophy and the methodology of subject , the philosophical problems of subjects, general theories of philosophy and philosophy.

The structure and content of research: Contains introduction,3 chapters, 8 subdivisions , conclusion and the list of used literature.

The main results of fulfilled work: It has been announced 3articles and in republic and international scientific-practical conferences.

Generalized expression of summary and recommendations in brief:It is actual to form the researches relating to intuition in the civilization of sciences. Concerning to its developing features to research its dependences by logical point is also actual task of nowadays.


Recommendation: to organize the clubs which specialized in the themes of predict, hypothesis.


The scientific advisor: PhD D.M Bozarov

Master student: Hazratkulova K


МУНДАРИЖА:

КИРИШ

.............................................................................

7

I Боб

ИНТУИЦИЯ МОҲИЯТИНИ ЎРГАНИШНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК МАСАЛАЛАРИ


18

I.1.

Интуиция тушунчасининг концептуал мазмуни.............

18

I.2.

Интуиция ҳақидаги таълимотларнинг тарихий-фалсафий илдизлари...........................................................


28

I БОБ бўйича хулоса

37

II Боб

ИНТУИЦИЯНИНГ ОНТОЛОГИК ВА ЭПИСТЕМОЛОГИК АСОСЛАРИ..................................


38

II.1

Интуициянинг онтологик муаммоларини қайта англаш зарурати...................................................................................


38


II.2

Илмий билишда интуициянинг намоён бўлиш шакллари..........................................................................


45

II.3

Интуициянинг рационал ва иррационал хусусиятлари..

51

II БОБ бўйича хулоса

57

iii Боб.

ҲОЗИРГИ ДАВРДА ИНТУИЦИЯНИНГ ИЖТИМОИ ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ............................



58

iii.1

Интуитив билишнинг маданий ва ахлоқийлик жиҳатлари....................................................................................


58

iii.2

Интуициянинг илмий қадриятлар ривожига таъсири..

67

iii.3

Интеллектуал ва эстетик интуициянинг синергетик табиати........................................................................................


75

III БОБ бўйича хулоса

85

Хулоса ...............................................................................................


86

Фойдаланилган адабиётлар рЎйхати ..........................

90

КИРИШ


Магистрлик диссертация ишининг долзарблиги.Мустақилликка эришганимиздан сўнг мамлакатимиз олдида турган қатор стратегик вазифалардан бири миллий маънавий қадриятларимизни тиклаш бўлди. Ушбу масалани ҳал этишда ижод, илмий ижод, илмий билиш, интуициянинг илмий билишдаги роли янада ошиб бормоқда. Мазкур муаммоларни ўрганиш ижтимоий тараққиёт келажагини илмий башорат қилиш, унинг умумий методларини теран ва ҳар томонлама таҳлил этиш, илмий фалсафий ижодни ривожлантириш имконини беради. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистон Президенти И.Каримов таъкидлаганидек, «биз яшаётган XXI аср – интеллектуал бойлик ҳукмронлик қилаётган аср. Кимки бу ҳақиқатни ўз вақтида англаб олмаса, интеллектуал билим, интеллектуал бойликка интилиш ҳар қайси миллат ва давлат учун кундалик ҳаёт мазмунига айланмаса – бундай давлат жаҳон тараққиёти йўлидан четда қолиб кетиши муқаррар»1.

Бугунги кунда илм-фан тараққиёти, фалсафий фикрлаш маданиятини ривожлантириш зарурати инсон билимларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашни, теварак оламда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларни атрофлича ўрганишни, шу асосда инсоният келажаги ҳақида илмий билимлар шакллантиришни, қолаверса, илмий ижод муаммосига янгича ёндашувни талаб этмоқда. Бу эса, ўз навбатида, илмий ижод механизмларини, чунончи интуицияни илмий фалсафий жиҳатдан ўрганиш, унинг илмий билишдаги ўрнини назарий жиҳатдан асослашни тақозо этмоқда. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Бугун, босиб ўтган йўлимизга назар ташлаб, шу йиллар давомида амалга оширган ишларимиз, шунингдек, истиқбол режаларимизни баҳолар эканмиз, миллий давлатчилигимизни қайта тиклаш, сиёсий ва иқтисодий мустақиллигимизни мустаҳкамлашнинг энг оғир ва машаққатли синовларидан муносиб тарзда ўтган, аввало, ўз кучи, имконияти ва салоҳиятига таяниб, демократик давлат, фуқаролик жамиятни барпо этиш, жаҳон ҳамжамиятидан мустаҳкам ўрин эгаллаш йўлида ишонч билан қатъий илгарилаб бораётган буюк ва муқаддас Ватанимиз, мард, олийжаноб халқимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.”1


Юқоридаги концептуал фикрларни инобатга олиб, интуициянинг илмий билишдаги ўрни масаласининг долзарблигини қуйидагилар билан асослаш мумкин.

Биринчидан, интуиция фалсафа ва фан тараққиётининг муҳим тушунчаларидан бўлиб, тафаккур, жумладан рационал ҳамда иррационал тафаккур, ижод, хусусан «бадиий ва илмий ижод», «ақл», «хотира», «тасаввур», «диққат», «фаҳм-фаросат», «онглилик», «онгсизлик», «онг ости соҳаси» ва «инстинкт» каби тушунчалар билан диалектик боғлиқликдадир. Мазкур тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини атрофлича таҳлил қилиш, илмий-фалсафий ва интуитив тафаккур тарзини илмий асосда ўрганиш фан тараққиётининг янги қирраларини кашф этиш имконини яратади. Шу боис ҳам ушбу масалани чуқур ўрганиш алоҳида илмий аҳамиятга эга.

Иккинчидан, «ижод», «илмий ижод» ва «интуиция» ўзаро боғлиқ тушунчалар бўлиб, файласуфларни қадим-қадимлардан қизиқтириб келган. Интуиция, интуитив билиш, интуитив тафаккур инсоннинг нафақат ҳиссий ва ақлий билиш қобилияти, балки руҳияти билан ҳам бевосита боғлиқ бўлган мураккаб, серқирра ва яхлит билиш жараёни ҳисобланади. Шу боис интуиция борасида мавжуд муаммоларни илмий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этиш катта аҳамиятга эга.

Учинчидан, интуициянинг фанлар ва фалсафий билимлар тизимидаги ўрни ва аҳамиятини асослаш, унинг мақсад-вазифалари ва методларини ишлаб чиқиш фалсафий ва илмий билимлар уйғунлигини кенгроқ ўрганиш имкониятини яратади. Маънавият ҳақида сўз борганда юртбошимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Биринчи навбатда инсон, унинг эҳтиёж ва талаблари, жисмоний ва маънавий юксалиши республикада бўлажак миллий-давлат ва ижтимоий иқтисодий сиёсатнинг марказида бўлиши шарт.”1 Маънавиятда эса илмий тафаккур, интуитив тафаккур муҳим аҳамиятга эга. Зеро, жамият тараққиётини олдиндан илмий башорат қила олиш, интуитив тафаккурга бевосита боғлиқдир.

Тўртинчидан, инсониятнинг бугунги кунгача эришган барча ютуқлари унинг тафаккури ва руҳий-маънавий оламида ўз ифодасини топган. Шу маънода айтиш мумкинки, билиш жараёнида интуиция бир вақтнинг ўзида инсоннинг илмий ва руҳий-эмоционал фаолиятини акс эттирувчи мураккаб ва яхлит билиш жараёни бўлиб хизмат қилади. Мазкур мураккаб билиш жараёнини ўрганиш ва илмий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этиш илм-фан соҳасида янги имкониятлар яратиши билан бир қаторда инсоният олдида турган глобал муаммоларга самарали ечим топиш имконини кенгайтиради.


Магистрлик диссертация ишининг ўрганилганлик даражаси. Интуицияга доир масалалар антик даврдан тортиб бугунги кундаги барча олимларни қизиқтириб келган. Натижада ушбу муаммони ўрганишга доир турли ёндашувлар шаклланган.

Интуицияга бевосита билиш жараёни сифатида қараш қадимги юнон файласуфлари Пифагор, Афлотун ва Арастуга хос эди.2 Кейинчалик мазкур муаммога рационал ва иррационал ёндашув Шарқ фалсафаси мутафаккирларининг илмий қарашларида кенг ва атрофлича тадқиқ этилган. Жумладан, Ибн ал-Арабийнинг билишга оид қарашларида, Азизиддин Насафийнинг «Зубдат ул-ҳақойиқ» (Ҳақиқатлар қаймоғи), Жалолиддин Румийнинг «Маънавий-маснавий», «Ичингдаги ичингдадур», Абу Ҳомид Муҳаммад Ғаззолийнинг «Мукошафат ул-қулуб» каби асарларида интуиция инсоннинг ички олами билан боғлиқ иррационал билиш жараёни сифатида талқин этилган.1

Интуицияга олдиндан кўра билиш, башорат тарзида ёндашиш Ислом фалсафаси ва фиқҳ илмининг таниқли вакили Муҳаммад Қози ўз устози Хўжа Аҳрор Валий хотирасига бағишлаб ёзган «Силсилат ул-орифин» асарида кўрсатилган. Унда ҳукмдор жамиятда рўй берадиган ҳодисаларни олдиндан кўра билиши ҳамда уларни бошқариш тадбирларини белгилай олиши лозимлиги таъкидланган.

Интуицияни ижодиётга хос жараён эканлиги ҳақидаги фикрларни Марказий Осиё мутафаккирлари Ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний асарларида учратиш мумкин.2

Интуициянинг ўзига хос жиҳатларига янгича ёндашув Янги давр фалсафасида, чунончи Ренэ Декарт, Бенедикт Спиноза, Иммануэл Кант, Фридрих Вильгельм Гегель, Иоганн Готлиб Фихте, Артур Шопенгауэр, Зигмунд Фрейд, В.Шеллинг, Анре Бергсон каби файласуфлар ижодига бориб тақалади.

Интуицияга интеллектуал ҳақидаги ғоя Р.Декартнинг фалсафий қарашларида акс этган.3 Б.Спиноза интуицияни субстанция сифатида тушунган. И.Кант «соф интуиция» ҳақида фикр юритган. В. Гегелнинг «Мутлақ руҳ» ҳақидаги ғояларида интуиция муаммосига иррационал ёндашувни кўриш мумкин.4


Интуицияни И.Фихте ички ҳаракат, жараён деб баҳолаган, А.Шопенгауэр «фаҳм-фаросат» тушунчаси билан боғлаган. Зигмунд Фрейд интуицияни онгсизликнинг ижоддаги ифодаси, деб онгсизликни соф иррационал тарзда талқин этади. Ф.Шеллинг «мутлақ ақл» ғоясида билиш жараёнини объект ва субъектнинг узвийлиги тарзида ёндашган. Ўз ижодини интуицияни ўрганишга бағишлаган А.Бергсон “Фалсафий интуиция” ғоясини ишлаб чиқади.1 Шунингдек, интуицияни турларга бўлиниши асосан М. Бунге, О. Лосский ва Қ. Назаров ижодига хос.2

Интуиция муаммоси Ўзбекистонда Ж. Туленов, Э. Юсупов О. Файзуллаев, М. Абдуллаева, Г. Покачалов, З.Давронов, К. Туленова, И. Саифназаров, Г.Никитченко, Б. Қосимов, Н.Шермуҳаммедова, Э. Иззетова, Р.Имомалиева, Б.Тўраев, Ж.Раматов, Ш. Қаҳҳорова, Г. Қобулниёзова ва бошқа олимлар томонидан ўрганилган3.

Ҳозирги давр фанида В.Асмус интуиция ва математика ўртасидаги боғлиқлиги ҳақида фикр юритган1, П.Симонов, А.Кармин ва Е.Хайкин каби олимлар эса интуициянинг намоён бўлиш шакллари, турлари ҳақида ўзларининг илмий мулоҳазаларни илгари суришган.2

Интуиция ва илмий ижод, интуиция ва ақл, илмий интуиция муаммоларига Б. Рассел, В. Ирина, А. Новиков ўз мулоҳазаларида баён этишган.3

Интуиция рационал ва иррационал тафаккур, баъдий ижод, билишга оид муаммолар, интуиция ва ижтимоий фанлар, илмий кашфиётлар билан боғлиқлигига оид масалалар А. Кузнецов, Н. Королёва, С. Грибанов, А. Машенцев, Г. Хубулава, Л. Данакари, В. Шумаков А. Бондаренко, Л. Багдасарян, А. Азизқулов, С. Ставцев, А. Кичеев, А. Карпов, М. Синтонен, О. Степаносова, В. Зинченко, Н. Овчинников, Л. Василенко, Г. Рузматова, М. Хажиева, О. Шарипова, Е. Ли, Л. Султанова, Н. Гончаренко, Е. Островская каби олимлар илмий изланишларда кўзатиш мумкин.4

Қатор файласуф олимлар талқинида интуициянинг у ёки бу хусусияти, шакллари тадқиқ ва таҳлил этилган. Аммо, интуиция борасида қўлга киритилган барча билимларни яхлит тизимга солиш, интуицияни фалсафий таҳлил қилиш, унинг билиш методлари, принциплари ва фалсафий категориялар билан боғлиқлигини асослаш каби масалалар алоҳида яхлит ҳолда тадқиқ этилмаган.


Магистрлик диссертация ишининг мақсад ва вазифалари. Интуициянинг илмий билиш ривожидаги ўрнини фалсафий жиҳатда ўрганишдан иборат.

Мақсадга асосланган ҳолда қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:

- интуиция тушунчасининг мазмуни ва моҳиятини ўрганиш;

- интуиция ҳақидаги таълимотларнинг тарихий-фалсафий илдизларини таҳлил этиш;

- интуициянинг онтологик муаммоларини қайта англаш заруратини аниқлаш;

- илмий билишда интуициянинг намоён бўлиш шаклларига оид маҳаллий ва хорижий олимлар қарашларини қиёсий ўрганиш;

- интуициянинг рационал ва иррационал хусусиятларини аниқлаш;

- ёшларда интуитив қобилиятни шакллантиришнинг ижтимоий-маданий жиҳатларини таҳлил қилиш;

- интуициянинг илмий қадриятлар ривожига таъсирини асослаш;

- интеллектуал ва эстетик интуициянинг синергетик табиатини аниқлашга доир илмий хулоса ва аниқ амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Магистрлик диссертация ишининг объекти. Фалсафий билимлар ривожида интуиция ва илмий билишнинг ўзаро алоқадорлиги.

Магистрлик диссертация ишининг предмети. Фалсафий билимлар ривожида интуиция ва илмий билишнинг ўзаро алоқадорлигини ўрганиш ва илмий-назарий таҳлили.

Магистрлик диссертация ишининг асосий масалалари(гипотезаси) қуйидагилардан иборат:

- интуиция қаралаётган объектдаги муаммо бўлган ҳолат тўғрисида, ҳеч бир мушоҳада ва исботга таянмасдан туриб, бирданига, яхлитлигича қамраб олиш асосида янги билимга эга бўлиш жараёнидир. Интуициянинг ҳиссий, ақлий, яъни интеллектуал, эмоционал ва мистик турлари фарқланади. Ақлий мушоҳада ва бошқалар сезги образларига боғлиқ бўлмаган ҳолда тушунчадан олдин келадиган интуитив сезиш – ҳиссий интуиция дейилади. Гуссерлнинг фикрича, ҳодисаларнинг моҳиятини бирданига ақлий жиҳатдан илғаб олиш ҳодисаси интеллектуал интуиция дейилади. Шелернинг фикрича эса, бирор нарсанинг қадр–қимматини ҳиссиёт орқали англаб етиш жараёнида эмоционал интуиция намоён бўлади. Мартиннинг таъкидлашича, и. илоҳий қудрат билан мулоқот жараёнида вужудга келадиган, мутлақо онгсиз, илоҳий илҳом ва кашфиётдир.


Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

- интуитивизмда интуиция субъектнинг объект билан бевосита қўшилиб кетиши оқибати, деб тушунтирилади (А.Бергсон). "Ҳаёт фалсафаси" вакиллари эса интуицияни инстинктив билиш, деб тасаввур этишади. Психоанализда интуиция ижоднинг онгсизликдаги илк тамойилидир, деб талқин этилади (Фрейд). Шарқ фалсафасида интуицияни "илоҳий илҳом" ёки "илоҳий зеҳн", деб аташган (Ибн Сино).

- интуицияни ўрганиб ҳам бўлмайди, бошқариб ҳам бўлмайди. У тўсатдан, тасодифан мияга келиб қолувчи фикрдир. Инсон миясида рўй берувчи рефлектив жараёнлар шу қадар мураккаб занжирли боғланишлар ҳосил қиладики, баъзан, турли сабаб–оқибатли занжирлар системасидаги ҳалқалар бир–бирига туташиб кетади. Ана шундай жараёнда инсон миясига «ярқ» этиб янги фикр келиб қолгандай бўлади. Мана шу ҳолат интуициянинг асаб–физиологик асоси ҳисобланади. Бу кутилмаганда, беҳосдан рўй берганлиги учун кишилар интуицияни илоҳий ва ғайри табиий моҳиятга боғлаб тушунтиришга уринишади, лекин унинг замирида ётган асл сабаб – онг замиридаги психик жараёнлар номаълумлигича қолаверади.

- интуиция муаммосини тадқиқотчиларини, дунёқараш ориентациясидан қатъий назар и.ни пайдо бўлиши онгсизлик билан боғлиқлиги ва уни онгсизлик назариясига асосланиб рационал тушунтириш мумкинлигини эътироф этади. Ҳозирги вақтда и.ни синергетик нуқтаи назар асосида тушунтиришлар шаклланмоқда. Бу механизм социал билиш жараёнида содир бўлиши мумкин. Ижтимоий жараёнларни бирданига онгда қамраб олиш қийин, шунингдек, ижтимоий ҳодисалар нисбатан узоқ вақт давомида шаклланиши, ўзгариши ва ривожланиши мумкин. Бундай узоқ давом этувчи жараённи бевосита бошидан кечиришга бир одамнинг умри етмаслиги мумкин.

Магистрлик диссертация ишининг тадқиқот методлари. Объективлик, системалилик, анализ ва синтез, тарихийлик ва мантиқийлик, ворисийлик, умуминсонийлик ва миллийликнинг ўзаро бирлиги, герменевтик, қиёсий таҳлил кабилардир.

Магистрлик диссертация ишининг илмий янгилиги - илмий манбалардаги мавжуд фикрларга таянган ҳолда интуиция ва илмий билиш тушунчаларининг алоқадорлиги, уларнинг умумий ва хусусий жиҳатлари ёритилди;

- фалсафа ва фанда интуиция ҳамда илмий билиш шаклланишининг объектив ва субъектив омиллари, замонавий илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишлари, тенденциялари ва тамойиллари асосида аниқланди;

- интуиция ҳамда илмий билишнинг такомиллашувида онтологик ва гносеологик ғояларни ўзига хос аҳамият касб этиши асосланди;

- интуиция ва илмий билишнинг ўзаро алоқадорлигига оид мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этишга қаратилган амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди;

- фалсафий билимлар ривожида интуиция ва илмий билишнинг ўрни, интуициянинг илмий қадриятлар ривожига таъсири, унинг диалектик ва синергетик табиатини аниқлашга доир илмий хулоса ва аниқ амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди.

Магистрлик диссертация ишининг назарий – методологик ва амалий аҳамияти.

Диссертацияда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, мавзуга доир норматив хужжатлар, қабул қилинган қонунлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларидан манба сифатида фойдаланилди. Тадқиқотнинг назарий асосларини Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг асарлари ва тадқиқотчи олимларнинг назарий концепциялари ташкил этади.

Диссертацияда келтирилган хулосалар интуиция ва илмий билишнинг ўзаро алоқадорлигини фалсафий таҳлил қилиниши, замонавий илмий-фалсафий ғоялар шаклланаётган ҳозирги шароитда бу тушунчаларни ўзига хос ўрни борлигини асослаш, унинг илмий аҳамиятини белгилайди. Тадқиқотда келтирилган материаллар баъзи илмий хулосалар, истиқболдаги диссертация ишлари ва тадқиқотлар учун муайян асос бўлиши мумкин.

Диссертациянинг материалларидан олий ўқув юртлари талабалари, магистр ва аспирантлар учун “Фалсафа”, “Фалсафа ва фан методологияси”, “Табиатшунослик фалсафаси”, “Фалсафанинг умумназарий масалалари” (борлиқ, ривожланиш, билиш фалсафаси) “Илмий ижодиёт методологияси”, “Фан фалсафаси”, “Синергетиканинг фалсафий масалалари” каби предметларни ўқитишда амалий манба сифатида фойдаланиш мумкин.


Магистрлик диссертация ишининг синовдан ўтказилиши. Диссертациянинг илмий–назарий хулосалари ва натижалари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Фалсафа факультети, “Фалсафа ва фан методологияси” кафедрасида муҳокамадан ўтди ва ҳимояга тавсия этилди (Баённома, №10 2014 йил 30 апрел).

Магистрлик диссертация иши натижаларининг эълон қилинганлиги.

1. Ўқув жараёнига таълим техналогияларини жорий этишнинг долзарблиги//Цивилизация келажаги: Фалсафий ёндашув./Халқаро илмий-назарий конференция II. Т.;Ношир-2012 йил 16 декабр,423-424-425-426 бетлар

2.Фалсафада эстетик интуиция муаммоси// Ўзбекистондаги ижтимоий-фалсафий фикрлар тараққиёти: муаммо ва ечимлар// ЎзМУ 95-йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция материаллари.Т.;Университет 2013 йил 03 май,150-151-152-бетлар.

3. Шарқ ва Ғарб фалсафасида интуициянинг ўзига хос талқини.//Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт//Республика илмий-амалий конференция материаллари. Т.;Университет 2014 йил 23-24 май, 245-246-247-бетлар.

Магистрлик диссертация ишининг тузилиши ва ҳажми. Диссертация «Кириш», уч боб, олти қисм, «Хулоса» ҳамда «Фойдаланилган адабиётлар рўйхати»дан иборат бўлиб, умумий ҳажми 95 бет.


I боб. ИНТУИЦИЯ МОҲИЯТИНИ ЎРГАНИШНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК МАСАЛАЛАРИ

I.1. Интуиция тушунчасининг концептуал мазмуни


Аксарият фикр эгаларини ўйлантириб келаётган муаммолардан бири бу интуиция ёки интуитив билишдир. Интуиция нима ва уни қандай омиллар билан изоҳлаш мумкин? У юксак даражада ривожланган қобилиятми ёки Аллоҳнинг айрим бандаларигагина инъом этадиган марҳаматими?

Интуиция лотинча «intueri» сўзидан олинган бўлиб, диққат билан қараш деган маънони билдиради, фавқулодда кучли ақл, хотира ва истеъдод маъноларини англатади. Интуиция ўз ўрнида мураккаб ва ноёб ҳодиса. Баъзилар интуицияни ижодкорликнинг юксак даражаси деб ҳисобласа, Гёте: “Интуициянинг ибтидоси ва интиҳос ҳақиқатни севиш ва унга интилишдадир”1 –дейди. Шопенгауэр назарида, интуиция бу хусусийда умумийни кўра олиш лаёқатидир”2. Карлейл эса интуицияга қийинчиликларни енгиб ўтишнинг ғайриоддий воситаси сифатида қараган. Камбреж изоҳли луғатида интуицияга қуйидагича таъриф берилади: “ Интуиция бу- онгнинг фавқулодда юксак даражадаги интеллектуал кучи бўлиб, у оригинал тафаккур, ихтирочилик ва кашфиётчиликни тақозо қилувчи юксак даражадаги ижодий қобилиятда намоён бўлади”3.


“Интуция” тушунчаси инсоннинг ижодий лаёқати, шунингдек, унинг муайян соҳадаги самарали фаолиятига нисбатан туғма қобилиятини баҳолаш учун ҳам қўлланилади. Интуиция истеъдоддан шуниси билан фарқ қиладики, у сифат жиҳатидан бутунлай янги қадриятларни яратади. Шу боис оригиналлик интуициянинг энг асосий хусусияти ҳисобланади. Лекин интуиция ижодий қобилиятнинг бир кўриниши. Отто Вейнингернинг фикрича, интуиция ҳеч нарсани ўрганмай туриб, ҳамма нарсани сезадиган ғойибона билиш қобилиятидир.

Интуиция муаммосида олиб борилган изланишлар бу ҳодисани теранроқ тушиниб олиш имконини беради. Интуитив жараёнда нафақат ички овозни эшитиш, ҳис қилишгина эмас, балки, тасаввур қилиш, кўриш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Арасту нуқтаи назарича, “фикрловчи онг шаклни образларда тасаввур этади”1. “Олимлар ҳам,- дейди Галелий,-формулалар билан эмас, балки оддий одамларга ўхшаб образлар воситасида тафаккур қилади”2. Эйнштейн ўзидаги образларни шакллантириш лаёқатини ижодкорлик фаолиятининг манбаи деб ҳисоблаган. Воқеликка бутунлай янгича ва оригинал ёндошув- интуитив билишнинг бош омили. Эйнштейннинг нисбийлик назарияси ҳам буни тасдиқлайди. Интуициянинг ўзига хослиги яна шунда кўринадики, у воқейликни турлича нуқтаи назардан идрок қила олади. Интуитив жараёнга кўпроқ ўзаро зид қарашларни муайян қонуниятларни муқояса этиш лаёқати ёрдам беради. У ўзидаги мавжуд фараз ва тахминлар доирасидан ташқарига чиқа олади. Бу эса вазиятни холисона баҳолашда алоҳида аҳамиятга эга.

Интуитив билиш муайян поғонадан бошқасига осонлик билан кўтарила оладиган қобилиятдир. Айни шу қобилият кишига воқейликни наинки умумий тарзда, балки бутун моҳияти билан идрок қилиш имконини беради. Интуитив сезиш ҳеч нарсани эътибордан четда қолдирмайди ва унинг учун иккинчи даражали нарсанинг ўзи йўқ. Эйнштейн яратмоқчи бўлган майдоннинг ягона назарияси борлиқдаги ҳамма атомдан космосгача бўлган физикавий ҳодисалар ўртасидаги алоқадорликни топишга қаратилган эди. Интутив билиш воқеликдаги муайян ва мавҳум ҳодисалар алоқадорлигида акс этади. Эйнштейнинг фикрича, назария биз сезги органларимиз воситасида эгаллайдиган тажрибаларимизга четдан назар ташлаш имконинигина беради, холос. Интутив билишда тафаккурнинг хаёлпарастлик, реалистик ва танқидчилик вазифалари ўртасидаги мувозанат мудом сақланади. Буни интуициянинг энг муҳим хусусияти дейиш мумкин. Машҳур руҳиятшунос З.Фрейд интуитив билиш тафаккурнинг хаёлпарастлик, реалистик ёки танқидчилик каби жараёнлари ўртасидаги ўхшашликлар мавжудлигини таъкидлайди. Биргина интутив билиш илмий ва ижтимоий башоратни, инсоният ҳаёти учун энг муҳим, глобал масалаларни кун тартибига қўяди ва ечим излайди. Интуитив билишда ҳар бир савол ва унинг жавоби муҳимроқ. Ўта қизиқувчанлик ва ҳиссиётлар жушқини унинг бир хусусияти.


Тарихан ноёб ҳодиса ҳисобланган интуиция ва уни юзага келтирувчи сабаблар, унга хос бўлган хусусиятлар ҳақида мулоҳаза юритар эканмиз, таниқли психолог олим унинг омилларини кўрсатади: (1) ақл идрокнинг тиниқлиги, (2) мураккаб муаммолар моҳиятини кўра олиш лаёқати, (3) муаммони ечиш жараёнида нафақат бир соҳа доирасида, балки бошқа соҳаларга ҳам кира олиши, (4) ўз фаолият соҳасининг кейинги ривожини башорат қила олиши сингари умумий хусусиятлардир.

Интуитив билиш жараёни айни вақтда зиддиятлар жараёни ҳисобланади. Кундалик ҳаётда инсон руҳияти ва онгида кечадиган ижтимоий муносабатлардаги муаммолар, иқтисодий муаммолар илмий ва бошқа муаммолар кескинлашган вақтда интуиция бу муммоларга ечим излашга киришади. Интуицияни ўрганиш тарихига назар ташласак, эзотиризм таълимотига кўра, табиатда баъзи бир кишиларни хузур ҳаловатдан кечиб, ижодга бутунлай берилишга мажбур қилувчи қандайдир номаълум кучлар мавжуд. “Баъзан,- деб ёзади француз психологи Г.Доли,- ҳатто даҳо ҳам ўзининг ақл чироғи ёритган уфққа назар ташлар экан, ҳайратдан ёқа ушлайди ва бу нарса унга юқоридан, кўринмас илоҳий кучлар томонидан берилаётганига ишонади”1. Ижоднинг илоҳий инъом экани ҳақида рус файласуфи Н. Бердяев бундай ёзади: “Инсондаги истеъдод ва интуиция унинг ўзига боғлиқ эмас. Бу –худонинг марҳамати”2.

Онгдан олдин келувчи онгсиз интеллект ғояси И.Фихте ва Ф.Шеллингга тегишли. Ҳақиқатдан ҳам, фазонинг эгриланиши, вақтнинг квантланиши ёки йўқолиши, шунингдек, “қора ўра” даги вақт ва фазо ҳақидаги ғоялар қандай яратилади? Нима учундир аввал энг улуғвор ғоялар кашф қилинади ва шундан сўнггина ҳар томонлама исботланиб, тасдиқланади. Табиийки, бу ўринда гап ҳақиқатга ақл билан етишиш хусусида эмас, балки инсон руҳиятига хос бўлган интуиция ҳақида бораётир. Ижод психологиясига доир адабиётлар шундан далолат берадики, интуиция онгнинг маълум ўзига хос фавқулодда ҳолатларида содир бўлади. Бир хил вазиятларда муааммонинг ечими инсон ухлаётганда ёки бетоблигида, галлюцинация вақтида юз беради. И. Ньтон, Б. Паскаль, Д.Менделеев ва В.Гейзенбергга улуғвор кашфиётлар ечими уйқу вақтида аён бўлган. Кимёвий элементлар даврий жадвали тартиби Д. Менделеевнинг тушида маълум бўлган. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, улуғвор ғоя- қўққисдан келадиган илҳом самараси. Одатда бундай ғояларнинг жамият томонидан қабул қилиниши учун ўн йилликлар, баъзан ҳатто юз йилликлар талаб этилади. Левкипнинг атомистик назарияси, Берунийнинг “ уммоннинг нариги томонида катта қуруқлик мавжудлиги” тўғрисидаги башорати ёки Анаксагорнинг ҳаёт дастлаб океанларда пайдо бўлганлиги ҳақидаги ғояси бунинг тасдиғидир.


Фалсафа тарихида “интуиция” бошқа турли синоним тушунчалар билан ҳам ифодаланган. Масалан, ушбу қобилиятни Платон кузатувчанлик деб ҳам атайди. Платон талқинида интуиция узоқ ақлий тайёргарликдан кейин биз сезгилар орқали (ташқи) қабуллаб келган дунёвий нарсаларнинг моҳиятини, яъни уларнинг ҳали сезиладиган нарсаларга айлангунларига қадар мавжуд бўлган ғоявий образларини (“архэ”ни)бевосита ғайришуурий(ақл иштирок этмаган чоғда) ойдинлашиб (ёришиб) кетиши, яъни ҳақиқатнинг ўз ўзидан аён бўлиб қолишини билдиради. Платон буни “туғма ғоялар” ҳақидаги мушоҳадалари билан ҳам тушунтирган эди. Хуллас, Платонга кўра, интуитив билим ақлий фаолиятнинг махсули эмас, аксинча, уларни четлаб ўтиш, тўхтатиб, тийиб туришнинг натижаси ўлароқ ҳосил бўладиган билимдир. «Бевосита кузатиш» тушунчаси шуни ифодалайди. Ва шундай билим Платон таълимотида олий билим деб ҳисобланган.

Платон сезгилар воситасида сезиладиган, яъни моддий оламдаги предметлардан олдин мавжуд бўлган ва уларнинг келиб чиқишининг бош сабаби бўлган уларнинг дастлабки образларини, ғояларини (прообразларини) кузатиш қобилияти сифатида интуиция қобилияти жуда қадимги даврлардан буён тан олинган. Агар шу фикр ҳисобга олинса, у холда интуитивизм фалсафа мавжуд бўлганидан буён мавжуд деб ёки у ўтмиш фалсафасида жуда кўп таълимотлар мазмунида жо бўлганини тан олиш ўринлидир. Лекин кейинчалик, кишилик онгида рационал, чизиқли тафаккур, яъни классик фан устивор ўринга чиққан ва гуллаб-яшнаган (сциентизм ҳукумронлик қилган) даврга келиб билишда интуициянинг роли масаласи гносеологиядан чиқиб кетган эди. Аммо 19-20 асрлардан бошлаб фалсафада мантиқий тафаккур ва сциентизмга қарши реакция сифатида интуитивизм мустақил оқим сифатида шаклланди.

Шундай қилиб, ХХ аср Ғарб гносеологияси (билиш фалсафаси) ва фанида интуицияни ўрганиш жараёни бошланди. Бу асосан “Ҳаёт фалсафаси” оқими намояндалари (А.Шопенгауер, Ф.Ницше, А.Бергсон, О.Шпенглер, В.Дилтей ва б), айниқса, Нобел мукофотининг совриндори А.Бергсоннинг. Фанда эса бу А.Пуанкаре, Ж.Адамар, Б.Рассел ва хатто А. Эйнштейн, В.Гейзенберг каби соф рационал-назарий тафаккур намоёндаларининг қарашларида намоён бўлди. Бу, масалан, Эйнштейннинг 1948 йилда билдирган “Ўз аччиқ тажрибамизда биз рационал (оқилона) тафаккур бизнинг умумий ҳаётимиз муаммоларини ечиш учун етарли асос бўла олмаслигини тушуниб етдик” деган фикрида кўринади. Буларнинг натижасида борлиқни онглашнинг назарий тафаккурдан анча юқори услубияти ва даражалари мавжудлигига ишонч туғилади.


ХХ аср ўрталаридан бошлаб эса Ғарбда интуиция фалсафа ва фаннинг кўпчилик йирик вакиллари томонидан кенг тан олинди, балки руҳшунослик, тиббиёт, анторопология ва бошқа фанлар томонидан жиддий экспериментал ва назарий равишда ўрганила бошланди. Руҳшунослик фанида З.Фрейд, К.Юнг, А. Адлерлардан бошланган ва Э. Фромм кабилар давом эттирган “руҳий таҳлил” номини олган ва тез орада фалсафий мактаб даражасига кўтарилган фрейдизм оқими эндиликда жуда яхши маълум ва машҳурдир. Бошқа фанларда, масалан, тиббиётда америкалик олимлардан Р.Моуди, Э.Кюблер-Росс, С. ва К.Грофларнинг қарашлар диққатга сазовор.

Россияда интуиция масаласига кучлироқ эътибор 1989 йилдан бошланган эди. 1997 йилда марказий фалсафий журналиниг редактори В.А.Лекторкий журналнинг 50 йиллигига бағишланган “Журналхонларга” деб номланган мақоласида дунёни билишда рационалликнинг роли ва чегаралари, фанда ва инсон ҳаётида униг ўрни ҳақидаги анъанавий қарашларни қайта кўриб чиқиш кераклиги ҳақидаги фикрни олдинга сурди. Иррационалликнинг билимдаги роли масаласида рус олимларидан биология сохасида академик В.Казначеевнинг, физикада академиклар А.Е.Акимов, Г.И.Щипов кабиларнинг, техника ва космонавтикада Халқаро информация академиясининг академиги Л.Мельниковнинг ва бошқа жуда кўп олимларнинг ишлари ва ғояларини келтириш мумкин. Айни пайтда бу билимларни “Сохта билим” деб ҳисобловчи “неорационализм қарши” тамойиллари Ғарбда ҳам, Россияда ҳам бор.

Мазкур ишлар билишнинг интеллектдан бошқа шакллари ҳам мавжудлигини ва улар мантиқий ва диалектик тафаккурдан паст ёки юқори даражаларни ташкил этиши мумкинлигини тушуниш учун илмий асос берди. Бу эса, ўз навбатида, мантиқий тафаккурни борлиқни онглашнинг энг олий шакли деб ҳисобланган рационализм ва сциентизм концепциялари ҳукумрон бўлган даврда пайғамбарлар ва авлиёлар билими мантиқий ва хатто диалектик тафаккурдан ҳам юқори эканига шубҳа ва хатто инкор назари билан қаралгани тўғри бўлмаганини тушуниш имконини берди.1 Айни шу ишлар таъсрида илмий билишниг маданиятдаги ўрни ва ролини кескин инкор этган антисциентизм (илмий билимга қарши) тамойили кучайди.


Антисциентизм ғоялари 20 асрда Франкфурт мактаби (Хоркхаймер, Адорно, Э.Фромм, Г.Маркузе, Ю.Хабермас ва б.) ғояларида ҳамда “яшиллар” партиясининг контуркультураси ва мафкурасида намоён бўлди. Ушбу тамойил вакиллари фан ва техниканинг инсон ва жамият ҳаётидаги ролини мутлоқлаштиришга қатъийян қарши чиқдилар, рационализмнинг ҳақиқатга, ижтимоий келишувга (битимга), рационал “универсализм”га ва ҳ.к. ақл ёрдамида етиш , шу жумладан, ижтимоий тараққиётга илмий-техника прогресси воситасида эришиш мумкинлиги ҳақидаги сциентизм (илмий билиш тарафдорлари) ғояларини инкор этдилар ва фаннинг ижтимоий экспансиясини чеклаб қўйиш, уни маънавиятнинг санъат, дин, мифология каби бошқа шакллари билан бир қаторга қўйиш ғоясини олдинга сурдилар. Илмий-техника революциясининг яққол кўриниб турган салбий оқибатларидан келиб чиққан ўта антисциентизм вакиллари эса хатто фанга қадар бўлган анъанавий қадриятларга қайтиш, фан ва у билан узвий боғлиқ бўлган техникадан воз кечиш ғоялари билан чиқдилар.

Лекин бу оқимлар ва уларнинг намояндалари орасида интуиция нималигини тушунишда турли ёндошувлар ривожлантирилганини, айни пайтда улар орасида зиддият ва чалкашликлар борлигини кўрамиз. Масалан, В.Дильтей интуицияни “қандайдир руҳий реаллик мавжудлигини тушунишда”деб ҳисоблаган эди.

Мавжуд чалкашликларнинг аксарияти, бизнингча, унинг Платон талқин этган маъносини чуқур тушунмасликнинг натижасидир. Масалан, “ҳаёт фалсафаси” оқими вакилларидан баъзилари (А.Бергсон ва б.) интуицияни жуда кенг маънода тушуниб, унинг мазмунига инстинктни ҳам киритган бўлсалар, бошқалари (Ж.Маритен ва б.) уни нафақат кундалик ҳаётий амалиётдан, балки мантиқий тафаккурдаги билимлардан юқори бўлган илоҳий мазмуни мавжудлигига урғу бердилар. Баъзи концепцияларда интуиция онгли, рационал тафаккурдан юқори деб талқин этилса, “руҳий таҳлил” концепциясининг асосчиси З.Фрейд уни онгсиз ижод деб кўрсатади. Неорационализм концепциясида интуициянинг фақат интеллектуал аспекти (интеллектуал интуиция) тан олиниб, эстетик аспекти инкор этилса антисциентизмда, аксинча, фақат эстетик интуиция тан олиниб интеллектуал интуиция эътиборга олинмайди. Оқибатда шуларнинг ҳаммаси интуицияни тушунишни мураккаблаштиради. Бу ҳол Ғарбда интуицияни тушунишда ҳамон камчиликлар кўплигини кўрсатади. Биз улардан баъзиларини кўришимиз мумкин. Аввало Ғарб интуиционизми асосчиси А.Бергсон қарашларига тўхталайлик. Бизнингча, у интуицияни тушунишга анча яқинлашган, лекин уни инстинктдан ажрата олмагани учун унинг моҳиятини чуқур очиб бера олмаган. Шарқда, хусусан, тасаввуф таълимотида эса ғайришуурий (интуитив) билимга инстинктив майллардан (нафси амморадан) поклангандан кейингина эришиш мумкин деб ҳисобланади. Шунинг учун биз Б.Расселнинг “Бергсон инстинктни «интуиция» деб атаб, уни метафизикавий ҳақиқатнинг ягона критерийси даражасига кўтарди” 1 деган фикрига қўшила олмаймиз.


Тўғри, инстинкт билан интуиция орасида муайян умумият йўқ эмас ва бу умумият ҳар иккисида ҳам ақл иштирок этмаслигида кўринади. Лекин инсон руҳий эволюциясини тушунишда уларни бир-биридан фарқлашнинг аҳамияти катта. Шундагина интуициянинг нафақат инстинкт, балки ақлдан (чизиқли мантиқий тафаккурдан) ҳам юқорироқ турадиган онглаш қобилияти эканидан иборат чин моҳияти очилади. Бусиз нафақат интуицияни, балки эволюциянинг ўзини ҳам тушунишдаги чалкашликлар бартараф бўлмайди. Албатта, инсон ҳаётида инстинкт, ақл ва интуиция ҳаммаси биргаликда мавжуд бўлади. Лекин инсон эволюциясида уларнинг ҳар бири муайян поғонани ташкил этади, яъни ақл (мантиқий тафаккур) инстинктдан қанчалик юқори бўлса, Албатта, инсон ҳаётида инстинкт, ақл ва интуиция ҳаммаси биргаликда мавжуд бўлади. Лекин инсон эволюциясида уларнинг ҳар бири муайян поғонани ташкил этади.

“Руҳий таҳлил” (психоанализ) концепциясининг асосчиси З.Фрейд ҳам интуицияни инстинктдан ажратмайди уни онгсиз ижод деб атайди. Ҳинд файласуфи А.Гхош психоанализ мисолида Ғарб руҳшунослигининг асосий камчиликларини жуда батафсил ёритиб берди. Унинг тушунтиришича, нафақат инстинкт , балки ақл ҳам ҳақиқатни онглашга қодир эмас. Лекин Ҳақни билишга кучли майли бор ақл (рационал тафакккур) ўз ўрнини ўз хоҳиши билан интуицияга бўшатиб бера олади1. Ва айни шу ақл интуиция самараси бўлган кашфиётни рационал назарий ёки мажозлар воситасида тафсир эта олади. Ақлнинг бошқа шакллари, даражалари эса тор индивидуал кундалик амалий, жисмоний ва ўткинчи эҳтиёжларни қондиришдан нарига ўтмайдилар.

Биз рационал тафаккурнинг “ажратиш” бобидаги мазкур камчилигига Шри Ауробиндо ҳам эътибор берганини эслатамиз, шунингдек, дунёдаги деярли барча зиддиятлар ана шундай муросасиз ажратишлар оқибати эканини алоҳида таъкидлаймиз. Бундан ташқари тафаккурнинг юқоридаги камчилик билан узвий бўлган яна бир жиҳатини эслатиб ўтиш жоиз деб ҳисоблаймиз. Бу тафаккурнинг формациялар яратиш “қобилияти” бўлиб, у ўзининг тобора чекланиб бораётган, саёз тасаввурлари асосида кўплаб сохта шаблонлар (“матрицалар”, қолиплар, догматик схемалар) яратади. Ҳозирги замон тилида уларни “фикр шакллари” деб ҳам юритилади. Ҳар бир индивид, ҳар бир фан сохаси ўз фикрий схемаларига эга бўлиб, ана шу схемалар реалликни қабуллашни бадтар мураккаблаштиради. Шунинг учун ҳам динда бу дунё “ёлғон дунё” деб аталгани табиий. Мажозий қилиб айтганда мазкур қолиплар “мусори” (чанги, пардаси) ортида турган соф реаллик, яъни ҳақиқат кўринмай бораверади. Шунинг учун ҳам тасаввуф таълимотида ҳақиқий билимга эришув учун фикрий жараённи тўхтатиш (фақат зикр ҳолатида бўлиш) талаб қилинади.



следующая страница >>