shkolakz.ru 1 2 ... 4 5
Музейларимиз истиқболи


Музей тарихий, моддий ва маънавий ёдгорликларни тўплаш .сақлаш,ўрганиш ва ташвиқ қилиш ишларини амалга оширувчи илмий- маьрифий маскан бўлиб,ўзининг экспозиция ва кўргазмалари воситасида ташвиқот ва тарбиявий ишларни бажаради. Республикамизнинг турли шаҳарларида,жумладан, 1996 йил Тошкентда “Темурийлар тарихи Давлат музейи”, 2002 йилларда “Қатағон қурбонлари хотираси музейи” ҳамда Термизда “Археология музейи” ташкил топди. “Ўзбекистон тарихи Давлат музейи”, “Ўзбекистон Давлат санъат музейи” ва вилоятлардаги қатор музейлар қайта таъмирланди.Ҳозирги кунда республикамизда 1 минг 200 дан ортиқ турли йуналишдаги катта кичик музейлар фаолият кўрсатмокда.

“Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 1998 йил 12 январидаги ПФ-1913-сонли Фармони музейшунослар кўпдан кутган ҳужжат бўлиб, музейшунослик фанининг равнакига кўп йул очиб берди. Фармонда кўзланган мақсадлардан бири, республикамиздаги барча музейларни ягона бир тизимга бирлаштириш, яъни уларни маънавий бошқарувчи марказий раҳбар орган яратишдан иборат эди. Ўша Фармонга биноан янги ташкил топган “Ўзбекмузей” жамғармаси фаолиятининг биринчи кунлариданоқ ўзиниг асосий йўналишларини белгилаб, амалга жорий этиш лозим булган вазифаларини аниқлади.

1. Республикамиз музейлари ўз йўналишларига қараб ҳалқимиз бой маданий меросини, унинг тараққиёт босқичларидаги ўрнини ҳаққоний акс эттириб, замон талаблари асосида истиқлол руҳидаги экспозициялар яратиши зарурлиги;

2. Асрлар давомида яратилиб, четга чиқиб кетган меросимизни Ватанимизга қайтариш;

3. Музейларни маънавият ўчоғига айлантириб, халқимиз, айниқса, ёшларимиз қалбига давлатчилигимиз тарихига,қадимги асос солинган аждодларимиз меросига нисбатан ғурур ва фахр туйғусини сингдириш;

4. Музейларимиздаги бой экспонантларни, ютуқларимизни жаҳон жамоатчилигига танитиш мақсадида тарғибот ишларини кучайтириб, вилоятлараро кўргазмалар ташкил этишга кўмаклашиш;


5. Халқаро туризмни ривожлантириб.Ўзбекистон музейларига чет эллик сайеҳларни жалб этиб,уларга юксак маданий хизмат кўрсатиш;

6. Музейлар фондидаги экспонатларнинг ягона руйхатини тузиш ишларида замонавий техник воситалардан кенг фойдаланиш ҳамда ноёб экспонатлар акс этган откриткалар, буклетлар, йўл кўрсатгичлар, каталоглар чоп этиш;

7. Кадрлар тайёрлаш масаласига жиддий қараш мақсадида олий ўқув юртларига музейшунос олимларни жалб этиб, ўқитиш усулларини такомиллаштириш. Ўқув машғулотларини амалий машғулотлар билан бирга олиб бориш, республикада етакчи музейларда музей ходимларининг малакасини ошириш.

Шу кунларда музейшунос олимларимиз республикада музейлар фаолиятини янада яхшилаш масаласида музейларни ривожлантиришнинг махсус илмий концепциясини ишлаб чиқди. Мутахассислар фикрича, бу борада Ўзбекистон тарихи давлат музейи янги экспозициясининг илмий концепцияси барча музейлар учун намуна бўла олади. Ҳозир концепция ва тематик-экспозицион режалар кўпайтирилиб, республикамиздаги барча музейларга тарқатилди.

Кейинги йиллар давомида музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, республика “Ўзбекмузей” жамғармаси 2002 йил 16 майда “XXI асрда Ўзбекистон музейлари” мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Музейларни миллий истиқлол ғоясига асосланиб жиҳозланишининг аҳволини ўрганиш ва бу борада уларга ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги 2002 йил 11 июндаги 07/105-282-сонли Қарори республикамиздаги барча музейларнинг фаолиятини ўрганишга қаратилди. Мазкур хужжатга биноан “Ўзбекмузей” жамғармаси томонидан бир гуруҳ етакчи мутахассис олимларни , музейшуносларни жалб этган ҳолда ишчи гуруҳи тузилди.

Музейлар, айримлар тасаввур этганидек, шунчаки “ёйма бозор”, коллекционерлар томонидан ота-боболаримиз меросини йиғиб бориш учун қурилган уй ҳам эмас, балки ўзида маълум бир давр тарихи ва маълум бир экспонат ҳақида аниқ бир маълумот беришга мўлжалланган табаррук даргоҳдир.


Бухоро музей қуриқхонасида янги “Очиқ хазина” компьютер маркази Интернет тармоғида ўз сайтини яратиб, музей фондида сақланаётган экспонатлар тизимини дунёнинг барча мамлакатларига етказиб бериш имкониятига эга. Бундай ҳолат, албатта, ушбу музейни жаҳон музейлари билан ҳамкорлигини ўрнатишга хизмат қилади.

Республикадаги барча музей раҳбарлари бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб берадиган илмий-услубий йуналишда ишлаб, милий истиқлол ғоялари руҳида музей ишини янада такомиллаштирса, мавжуд муаммолар аста-секин бартараф бўлади, албатта.


Музейлар тарихимиз кўзгуси

1991 йилда 31 августда ўзбек халқи ўзоқ вақтлардан бери орзиқиб кутган Мустақилликка эришди. Ҳаётимизнинг барча соҳалари каби музейлар фаолиятида ҳам катта тарихий ўзгаришлар содир бўлди. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 апрель қарорига мувофиқ Ўзбекистон тарихи давлат музейи қайта ташкил этилди. Моҳият эътибори билан қаралганда том маънодаги замонавий ва милий музейга айнан шу санада асос солинди, Призидент Ислом Каримовнинг “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони (1998 йил 12 январь) эса музейларимиз ривожида катта бурилиш ясади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон тарихи давлат музейи энг йирик илмий маърифий марказлардан ҳисобланиб, унинг жамғармасида 250 мингга яқин экспонат мавжуд. Улар орасида нумизматика, археология, тангашунослик ва этнографияга оид кўплаб қимматли жамламалар бор.

Ўзбекистон тарихи Давлат музейининг янги экспозицияси Ўзбекистон ҳудудида тарихий-маданий жараёнларнинг энг қадимги даврлардан бошлаб ҳозирга қадар бўлган тараққиётини ашёвий далиллар ва тасвирий воситалар орқали намойиш этишга қаратилгандир. Умумий сатҳи қарийб икки минг квадрат метр бўлган, бинонинг учинчи ва тўртинчи қаватини эгаллаган мазкур экспозицияда ўн мингга яқин экспонат жойлашган. Уларда ўзбек давлатчилигининг шаклланиши тарихи, ўзбек халқининг бой анъаналари ва маданияти ифода этилган.

Дастлабки экспозициядаги ибтидоий тузум даврини ифодаловчи экспонатлар Ўзбекистон ҳудуди Шарқ цивилизациясининг энг қадимги ўчоқларидан бири бўлганлигидан гувоҳлик беради. Деҳқончилик ва чорвачилик асосида ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши, ижтимоий- иқтисодий ўзгаришлар, дастлабки кимёвий-технологик билимлар асосида ҳунармандчиликнинг ривожланиши, диний тафаккур ривожида зардуштийликка асос солиниши, қадимий Шарқнинг юқори даражада ривожланган марказлари билан ўзаро маданий алоқалар, мураккаб ички тузилмаларга эга бўлган қалъа ва илк шаҳарларнинг пайдо бўлиши йирик давлатларнинг ташкил топишида катта роль уйнади. Деҳқончилик ва чорвачиликнинг ўзига хос ривожи ва ўзаро боғлиқлиги, Ўзбекистон халқларининг аҳамонийлар, грек-македонияликлар ва сосонийларга қарши кураши, хоразмийлар, бақтрияликлар, Фарғона давлати ҳамда Кушон салтанати ҳақидаги маълумотлар ҳам жуда яхши ёритилган. Залларда намойиш этилаётган аждодларимизнинг эрамиздан авалги I ва эрамизнинг I минг йилликларида маданияти юқори бўлганлигини ўзида мужассам этган ашёлар мазмун-моҳиятининг ранг-баранглиги билан ажрилиб туради. Бўларнинг кўпчилиги дунё маданияти ва санъатининг бебаҳо намуналари ҳисобланади.


Девор ёзувлари, ҳайкалтарошлик тасвирлари, буддавийлик мавзуи билан боғланган меъморчилик ишлари экспозициядан алоҳида ўрин олган.

Ўзбек халқининг ўрта асрлардаги буюк маданий мероси ҳам экспозицияда ўз ифодасини топган. Айниқса, Темур ва тумурийлар даврига бағишланган экспозицияда Амир Темур саъй – ҳаракатлари натижаси ўлароқ, фан ва маданиятнинг юқори даражада ривожланганлиги ҳақида ҳикоя қилувчи кўплаб экспонатларни кўриш мумкин.

XVIII-XIX асрларда ҳунармандчиликнинг юксак даражада ривож топганлиги экспозициядаги сопол, кандакорлик маҳсулотлари, Бухоро бахмаллари ва адраслари ҳамда зардўзлик санъати намуналарида акс этган. Шунингдек, мамлакатимизнинг кейинги тараққиёти, хусусан, мустамлакачилик давридаги озодлик учун олиб борилган курашлар, маърифатпарварларимизнинг ўз ватанини маърифатли, фаровон ва озод қилиш учун олиб борган курашлари хариталар, суратлар, рангтасвир воситалари орқали ёрқин намойиш этилган.

Музейнинг охирги экспозицичси мустақилликка эришган Ўзбекистон Республикасининг қисқа давр ичида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги эришган улкан ютуқларига баҳишланади. Салкам 12 йил давомида Ўзбекистон жаҳонда ўзининг муносиб ўрнини топган давлатлардан бирига айланди. Қмсқаси тарихий тарққиёт ва маданият ривожидаги узвийлик музей воситаларида миллатнинг бир бутун яхлит тарихи сифатида кўрсатилган.

Бугунги кунда йирик илмий маданий марказлардан бири ҳисобланган Ўзбекистон тарихи давлат музейида ўзбек халқининг тарихи холисона яратилди. Лекин бир вақтлар ватанимиздан ташиб кетилган беҳисоб ва нодир ёдгорликларимизни бошқа музейларда кўрганимизда, юрагимиздаги ўкинч ва армонларимиз қалбимизни тирнайди.

Инсон дунёга бир марта келади. Унинг томонидан бунёдга келган яхшилик эса бир умр ёддан чиқмайди. Чунки эзгулик абадийдир. Зеро, шундай экан, биз ҳам ўз аждодларимиз каби келажак авлодга муносиб мерос қолдиришимиз даркор. Призидентимиз Ислом Каримов айтганларидек: “Фарзандларимиз келажак авлодлар биздан шу ўлкани, шу муқаддас заминнияна ҳам бой, кучли ва қудратли ҳолатдақабул қилиб олишлари учун , биз буюк аждодларимизга нисбатан қандай миннатдорчилик туйғуларини ҳис этаётган бўлсак, ўғил-қизларимиз , келажак авлод ҳам бизга нисбатан шундай миннатдорчилик туйғуларини ҳис этишлари учун лозим бўлган ҳамма ишни қилш – бизнинг фуқаролик бурчимиздир”.



Аждодлар меросини асрайлик

Ватанимиз мустақилликка эришгач, ўзбек халқининг жаҳонга машҳур Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Имом ал-Бухорий, ат-Термизий, Баҳоуддин Нақшбандий, Хожа Аҳмад Яссавий, Нажмидин Кубро, Замахшарий каби буюк аждодларининг ижоди, маънавий мероси қайта тикланди ва ҳурмат билан тилга олинди.

Сўнгги ўн йилликда маданият ва тарихий ёдгорликларни қайта руйхатга киритиш ишлари натижасида XXасрнинг 90-йиллари охирида уларнинг 7216 таси ҳисобга олинган бўлса, шулардан 1595 тасини меъморий ёдгорликлар , 3106 тасини маҳобатли санъат асарлари , 2115 тасини археология ёдгорликлари ташкил этди. Улардан 1831 таси республика миқиёсидаги давлат муҳофазасига олинган бўлиб, 513 таси меъморий обидалар, 98 таси маҳобатли санъат асарлари, 1213 таси археологик ва 27 таси тарихий ёдгорликлардир. Бу мамлакатимизнинг бутун худуди қадимий маданият ва цивилизация ўчоғи бўлганлигидан далолат беради. Бундай ёдгорликлар , айниқса, Самарқанд (997), Бухоро (804), Қашқадарё (592), Тошкент (562), Фарғона (512) вилоятларида кўп.

Ушбу ёдгорликла ўзбек халқи маънавияти , қадриятлари тарихидан дарак берувчи ашёвий далиллар ҳисобланади. Шу ўринда қадимги Турон халқдларининг тарихини археологик ёдгорликлар мисолида тарғиб этиш, унинг тарбиявий аҳамиятини кўрсатиш жуда муҳимдир. Шу билан бирга, мамлакатимиз худудида жойлашган археологик ёдгорликлар ва улардаги топилмалар ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашда , улар қалбида кўхна тарих ва маданиятга ҳурмат-эҳтиром руҳини уйғотишда катта аҳамиятга эгадир.

Археологик ёдгорликлар Ўзбекистон маданий ҳаётини ўзида акс эттирувчи жуда муҳим омил ҳисобланади. Собиқ шўролар тузуми даврида кўп ёдгорликлар патарот бўлди. ЎзФА Археология институтининг маълумотларига кўра, республикамиз ҳудудида 1960 йилгача 30 мингтага яқин археологик ёдгорликлар бўлган. Бузилиши ва емирилиши, экин майдонларига қўшилиб кетиши оқибатида 80-йилларга келиб , уларнинг сони 9 мингтага тушиб қолган ва 90- йилларнинг ўрталарига келиб, бу обидаларнинг сони бор-йўғи 5391 тани ташкил этган.


Республикамиз ҳудудидаги ёдгорликлардан 66 таси жаҳон аҳамиятига моликдир. Аммо уларни асраш ва муҳофаза қилиш масаласи , афсуски, замон талаблига ҳамон жавоб бермайди. Масалан, ер устидаги меъморчилик обидаларининг сони ўтган асрнинг сўнггида 270 тани ташкил этди, холос. Уларни таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи ташкилот ва устахоналар деярли барча вилоятларда фаолият кўрсатмоқда. Мазкур соҳани ривожлантиришга ажратилган маблағ ва сарф-харажатлар етарли миқдорда. Аммо ер остидаги қадимий қурилма ва иншоотларни сақлаш масаласида жиддий муаммолар мавжуд. Мазкур муаммо бутун дунё олимларининг изчиллик билан илмий изланишлар олиб боришига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистоннинг шаҳарсозлик меъморчилиги тарихий ва маданий обидаларди ўз аксини топган бўлиб, кўп минг йиллик тарихга эга. Айниқса, Темур ва темурийлар даври шаҳарсозлиги ва меъморчилигини ўргансак, бу даврда қурилган меъморий мажмуа ва бинолар мукаммал илмий кашфиёт ва амалий тажрибалар негизида бенёд этилганини кўрамиз. Ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, Туркистон меъморчилиги қадимдан ўзининг синалган анъаналарига, тартиб ва қонуниятларига эга бўлиб, улардан айримлари ҳанузгача сақланиб қолган.

Сўнгги йилларда маданий ва тарихий ёдгорликларни илмий ўрганиш , таъмирлаб тиклаш, сақлаш ва ободонлаштириш ишлари қуйидаги асосий йуналишларда амалга оширилди :


  • тарихий ёдгорликларни руйхатга олиш ва таҳлил қилиш негизида таъмирлаш ишларини белгилаш;

  • ёдгорликларни илмий таъмирлаш ва уларнинг атрофини ободонлаштириш ишларини истиқболли режалар ва сарф – харажат лойиҳалари асосида олиб бориш;

  • янги ёдгорликларни лойиҳалаштириш ва уларни бунёд этиш;

  • халқаро дастурларда ҳамкорлик қилиш;

  • мутахассислар тайёрлаш;

  • ёдгорликларни илмий таъмирлаш соҳасининг моддий-техникавий базасини ривожлантириш мақсадида лойиҳалаштириш сметалари ва дастурлар яратиш.

1991-2002 йиллар ичида тарихий ва маданий ёдгорликларнинг сақланиши, таъмирланиши ҳақида сўз юритадиган бўлмак, шу давр мобайнида республика ҳукуматининг бир қатор юбилейларни ўтказиш юзасидан қабул қилган қарор ва фармойишлари буйича Маданият ишлари вазирлиги томонидан меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, концервиялаш, шунингдек, Самарқанд, Шаҳрисабз, Тошкент каби шаҳарларда янги маҳобатли ёдгорликлар қурилиши юзасидан катта ишлар бажарилди.


Бу вақт ичида таъмир ишлари фақатгина ёдгорликларга бой бўлган тарихий шаҳарлар Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабздагина эмас, балки Қарши, Фарғона, Қува ва Термизда ҳам олиб борилди.

Юқорида билдирилган фикр – мулоҳазалар юртимизда археологик, меъморий ёдгорликларни муҳофаза этиш, ўрганиш ва сақлаш борасида қатор жиддий ишлар бажарилганидан ва бажарилиши лозимлигидан далолат беради.


Қатағон қурбонлари хотираси” музейи

Маълумки, тарих музейлари халқ хотирасининг ифодаси ҳисобланади. 1999 йили Ўзбекистон Республикаси Призиденти Ислом Каримов ташаббуси билан мамлакатимида қатағон қурбонлари хотирасини абадийлдаштириш ва “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуини барпо этишга киришилди ва бу борада улкан ишлар амалга оширилди. Жумладан, Миллий мустақиллик, Ватан равнақи, юрт озодлиги учун жонини фидо айлаган эл ўғлонларининг қутлуғ хотирасига пойтахтда муаззам хиёбон барпо этилди. Призидентимиз ташаббуси ва раҳнамолигида бунёд этилган ва 2002 йил 31 августда – Қатағон қурбонларини ёд этиш кунида очилган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи қурувчилар, меъморчилар ва тарихчи олимларнинг улкан меҳнати маҳсули бўлди. Халқимизнинг миллий қадр-қиммати тикланишига, ўзлигини қайтадан намоён этишига истиқлол йўл очди ва биз она Ватанимиз ва халқимиз тарихи билан фахрланиш, ўтган аждодларимизнинг қутлуғ хотирасини эъзозлашдек юксак инсоний маънавий имкониятларги эга бўлдик.

Мажмуа қай тарзда дунёга келганлиги ва музей айнан шу жойга мўлжалланганлиги тўғрисида “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси раиси Наим Каримовнинг келтирган манбаларидан қуйидагилар аён бўлади : “Бугун кўркам зиёратгоҳ барпо этилган жойлар XX асрнинг қарийб 50-йилларга қадар Тошкентнинг энг пастқам , хилват гўшаси бўлган. Бу ердаги бирдан-бир иншоот “Алвасти кўприк” деб номланган. Худди шу ернинг 20-йиллар адоғидан бошлаб, мустаьид давлатга қатағон хизмат қилгани ҳам тасодифий эмас. Мутахассисларнинг берган маълумотларига кўра, 20-40 йилар орасида бу ерда учта қатлгоҳ бўлган. Уларнинг бири –телевизион миноранинг Ишчилар шаҳарчаси томон тушган “оёғи” атрофида, иккинчиси- зиёратгоҳнинг юқори тарафида, ниҳоят, учинчиси эса “Абразив” заводининг ўрнида бўлган. Шу тарзда Юнусобод қарийб ярим аср мобайнида халқимиз тарихидаги энг даҳшатли воқеаларнинг тилсиз шоҳиди бўлган”.


Аслида, қатағонга учраган ватандошларимизнинг муборак хоклари қайерларди қолмаган. Москва – Волга каналлари қурилишида очлик ва совуқдан ер тишлаган, Бутирка қамоқхонасида ёки Калиманинг борса келмас музликларида ўлган ёхуд собиқ шўролар юртининг боўқа ҳисобсиз азобгоҳларида ёруғ дунё билан хайрлашган аждодларимизнинг манзилларини топишнинг оложи йўқ. Кафансиз ва жанозасиз дафн этилган бу аждодларимиз учун ҳам энди Юнусобод туманидаги “Шаҳидлар хотираси” зиёратгоҳи сўнгги оромгоҳ бўлиб қолажак.

Бугунга келиб қад ростлаган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида элим деб, юртим деб, ўзини фидо қилган азиз сиймоларнинг ва мудҳиш мустабид тузумнинг бегуноҳ қурбони бўлган оддий фуқароларнинг инсоний хотираси тикланди ва абадийлаштирилди. Бўзсув канали буйида лойиҳаланган мазкур бинонинг тўрт томони айвонлар билан ўралган бўлиб, ўзига хос меъморий кўринишга эга.

Музей экспонатларини Чор Россияси ва қизил империя давридаги қатағон сиёсатининг мудҳишлигини фош этувчи хужжатлар, ашёвий далиллар намоён бўлган : халқимиз кўз кўриб, қулоқ эшитмаган зўравонликларга дучор қилинга Сталин қатағонлари даври, шунингдек, жуда яқин ўтмиш – “ўзбеклар иши”, “пахта иши” номи остида ўтган асрнинг 80-йилларида юз берган адолатсизликларга доир ҳужжатлар, фотосуратлар, мактублар ва далилий ашёлар мавжуд. Музейда, шунингдек, қулоқ қилиш баҳонасида маҳаллий аҳолининг талон-тарож қилинганлиги ҳақидаги, Қўқон мухторияти енгилганидан кейин шаҳарнинг кунпаякун ва ўн минглаб бегуноҳ кишиларнинг қурбон қилиниши ўз аксини топган суратлар , бутун бошли оилаларнинг Сибирь ва Украинага сургун қилиниши тасвирларини кўриш мумкин. Бу ерда 25 минг бегуноҳ кишиларнинг жиноий жавобгарликка тортилганидан гувоҳлик берувчи ҳужжатлар ва статистик маълумотлар, пахта даласидаги аёллар ва ўқувчи болалар устидан бутифос сочаётган самолёт акс этган суратли лавҳалар ҳам мавжуд. Фақат республика ҳукумати бошига янги раҳбар келиши билан айби бўлмаган ҳолда ҳукм қилинган 10 минглаб кишиларнинг озод этилганлиги ва уларнинг номи оқланганлиги тўғрисидаги ишонарли маълумотлар ҳам шу ерда тўпланган.


Музейда истиқлол йиларида маънавий қадриятларимизни тиклаш буйича олиб борилган катта ва муҳим ишлар алоҳида экспозицияларда акс этган.

Бу экспозицияларнинг жойлашиши ва уларни кўз қорачиғидай сақлашда қандай технологиялардан фойдаланишни батафсил изоҳлаш мақсадга мувофиқдир. Миллий меъморчилик йуналишида лойиҳаланган бир қаватли бино квадрат шаклида бўлиб 28X28 ни ташкил қилади.

Музей атрофи гир айлана ёғоч устунли айвонлар билан ўралган ва тўсим ораси анъанавий вассалар билан тўлдирилган ҳамда юза томони ёғочдан қилинган рельефли кўринишда ишланган. Кириш қисмида остона композицияси сифатида “айвонлар” қурилган.

Бино ҳар томондан симметрик бўлиб, деворларида керамикадан ишланган панелларда – Ўзбекистон турли ҳудудларининг кўринишлари акс этган. Бинонинг асосий кўргазма зали ўлчами 20X20 м бўлиб, шифтининг диаметри 12 м ли гумбаз билан ёпилган. Ертўла (ярим подвал) қисмида ҳамма техник зарурий хоналар: венткамера, совитиш камералари, бундан ташқари хизмат кўрсатувчи ходимлар учун хоналар жойлашган. Бинонинг ташқи ишловида мармар, гранит, сопол (керамика), кошин ва ёғоч қўлланилган.

Гумбаз кўк керамик плиталар билан ёпилган. Кўргазма залининг шифти ганч ўймакорлигида безатилган. “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи биноси бир қават ва ярим ертўла қилиб лойиҳаланган. Бинонинг устунлари + 00 белгидан пастда 6X6 қадамда, + 00 белгидан юқорида эса 6X12 м қадамли қилиб лойиҳаланган. Каркаси темир устунлар ва заводда алоҳида тайёрланган пўлатдан тўсин қилинган. Бинонинг ора ёпма ва том ёпмаси йиғма темир-бетон панеллар билан ёпилган. Айвонга чинорга уйма нақшли устунлар, тепа қисмидаги вассасида эса 80X60 ўлчамдаги тўсинлар ишлатилган.

Музей хоналарида ҳавони керакли ўлчамларда ушлаб туриш учун механик ва автоматик равишда ҳавонинг кириши ва чиқишини таъминлайдиган ҚМҚ 2.08.02.096 мосламалар қўлланилган. У ҳавони кондиционерлаш, ҳавони кўргазма залидан айланма ҳаракат тизимида яъни 50% ҳавони тортиб, ўзида керакли меъёрга келтириб чиқаришга мўлжалланган. Бу механизмда иссиқлик ва совуқлик қуввати тежалади. Ҳаво айланиш системаси ВЦ4- 75 турдаги вентилятор билан жиҳозланган. Кондицаторли ҳаво совитиш билан Чиллер русумли музлатгич машинаси музей биноси ёнида махсус жиҳозланган майдончада жойлашган. Совуқ ташувчи ҳавони кондиционерлаш тизими ўлчамлари учун 7-120 С ли сув истеъмол қилинади. Совуқ ишлаб чиқариш Чиллер музлатгичи = 78 квт ни, В=400 С ВД= 70 С ва Вд= 120 С ни ташкил қилади , истеъмол қилинадиган қувват =40,44 квт.


Бу ускуналар музей жамғарма ҳамда экспозицияларида сақланаётган ва намойиш этиладиган буюмларнинг сифатини бир хилда ушлаб туришини таъминлайди.

“Қатағон қурбонлари хотираси” музейида Шарқ меъморчилигининг энг яхши анъаналари, миллат хотираси мужассам топганини кўрамиз.

Ҳарбий тарихимиз – ватанпарварлик тарбияси асоси

Ўтмишни, тарих тажрибасини ўрганиш аждодлар яратган моддий ва маънавий меросни асраш ва тарғиб этишда, истиқлол йўлидаги мақсадларимизни аниқлашда музейлар фаолияти муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил қабул қилинган “Музейлар фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида” ги Фармонида таъкидланганидек, дунё музейлари халқларининг маънавий-ахлоқий камолотида уларнинг онгида миллий –ғурур ва ифтихорни истиқлол ғояларига садоқат ва Она Ватанга меҳр муҳаббат туйғуларини уйғотишда зарур восита ҳисобланади.

Ушбу олижаноб ишларни бажаришда мамлакатимизнинг йирик ва машҳур музей қўриқхоналари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари марказий музейнинг экспозициялари дастлаб ҳозирги Марказий офицерлар саройи биносига жойлаштирилган эди. 1975 йилга келиб эса музейнинг махсус биноси 4 ой ичида қурилиб фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда умумий майдони 3000 кв метрни ташкил этган музей биносида 7 мингдан зиёдтарихий экспонатлар жойлаштирилган.1997 йилда музей экспозициялари тубдан янгиланиб қайта таъмирланди.

3 қаватли бинонинг 1- қавати экспозициялари “Темурийлар давридаги ҳарбий санъат” мавзуини ёритишга бағишланган бўлиб уларда буюк давлат арбоби моҳир саркарда сифатида шуҳрат қозонган Амир Темур давлати қўшининг тузилиши ва бошқарилиши мужассамлаштирилган воқеалар акс эттирилган. Жумладан, “Амир Темур жанговор отида” портрети (муаллиф Р.Зиёдуллаев) Амир ул-умаронинг чортиғи макети (асл ўлчамидан 40 марта кичрайтирилган) ва байроғи, “Қудратимизга шубҳангиз бўлса ёдгорликларимизга боқинг” экспозицияси ҳамда Дор ус- саодат мақбараси, Регистон майдони, Оқсарой, Гўри Амир, Зангиота, Аҳмад Яссавий мақбаралари тасвирлари, шунингдек, Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига оид адабиёт ва қўлланмалар ўрин олиб, киши эътиборини ўзига жалб этади.


Зал деворлари буйлаб соҳибқирон замондоши, тарихнавис аллома Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарига ишланган миниатюралар, зал шифтларига эса Темурийлар давлати, Самарқанд шаҳри байроқлари ва бошқа турли хил байроқлар, қадимий найзалар, Амир Темур давлати бўлмиш уч найза (уч қитъа ҳукмдори маъносида) ва шер тасвири осилган. Тоғ эчкиси ва бўри териларига ўрнатилган қурол-яроғ намуналари: қилич, камон, ўқ-ёй (садоғи билан), қаоқон, ойболта, зирҳ, найзалар, дубулғалар музейнинг энг қизиқарли экспозициялари сифатида қадрланади. Шунингдек, кўргазмада араб ёзуви ва лотин алифбосида ёзилган “Темур тузуклари” асаридан олинган панд-насиҳатлар, Амир Темур давлати харитаси, витринага қўйилган дубулға, сувдон, қилич, гурзи, чўқморлар ҳам мавжуд.

“Амир Темурнинг Тўхтамишхонга қарши 3- ҳарбий юриши” жанг диорамаси , катта ва кичик ноғоралар( “Катта ноғора ва байроқ ато этиш тузугини” ҳозирги “ҳарбий қисм жанговор байроқ тўғрисида” ги низомга қиёслаш мумкин), “ Амир Темур қўшининг жанговор таркибидан бир кўриниши” экспозициялари, сара жангчи баҳодирлар чодири (асл ўлчамдан 20 марта кичрайтирилган) ва улардан бирининг мум ҳайкали ҳам киши тасаввурида жонли таассурот қолдиради.

Хуллас, музейнинг биринчи қаватидаги экспозицияларни кўздан кечирган киши 27 давлатни бирлаштириб марказлашган йирик салтанат барпо этган, ҳарбий низом асосчиси бўлган буюк саркарда Амир Темурнинг бу соҳадаги серқирра, батартиб, мукаммал фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

Бинонинг 2 қавати “Фашизмга қарши кураш йиллари” мавзуидаги экспозициялар билан безатилган. Бу ерда иккинчи жаҳон уруши йилларида ватандошларимизнинг фронтда ва фронт олди , ортида кўрсатган ўчмас жасорат намуналари билан яқиндан танишиш мумкин. Экспозициялардан бири уруш майдонларида мардларча жанг олиб борган ҳамда фронт ортида қаҳрамонона меҳнат қилган ўзбек халқига бағишланган. Витриналарда уруш ҳаракатларида иштирок этган аскарларнинг шахсий буюмлари , жанговор мукофотлари, жангнома хотиралари ўрин олган. Шунингдек, С.Раҳимов, Қ.Суюнов, М.Топволдиев, В. Шаландин, Б.Бобоев, С.Абдуллаев, Ҳ.Саримсоқов каби Ўзбекистонлик қаҳрамонларнинг жанговор суратлари акс эттирилган.


Экспозицияларни қуроллар ҳарбий техника, ҳужумкор самолёт макетлари тўлдириб турибди. Бу ерда “Иккинчи Жаҳон уруши ўлжалари” витринасидаги фашистлардан тортиб олинган “Штурмгевер” автоматлари, ханжарлар, қиличлар ҳамда уларнинг кўкрак нишонлари томошабинда қизиқиш уйғотиши табиий.

Шу қаватнинг фронт орти бўлимида эса Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиб жанг майдонларига юборилган ҳарбий техникалар маҳсулотлар ва улардан айримларининг макетлари намуналари жойлаштирилган. Шунингдек, ўзбек халқининг уруш йилларида олиб борган матонатли меҳнати ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар ҳам талайгина.

Ватанимизнинг милий хавфсизлигини унинг давлат суверенитети ва худудий яхлитлигини аҳоли тинчлигини сақлашнинг ишончли кафолати бўлган Ўзбекистон Қуролли Кучларининг кундалик фаолиятига бағишланган учинчи қават экспозициялари “Мустақил Ўзбекистон ҳимоясида” деб номланади. Уларда мустақиллик йиллари мобайнида бу соҳа аниқ йуналиш асосида ислоҳ қилинганлигини ўз аксини топган. Бу Ўзюекистон Республикасининг харитаси, милий бойликларимиз-табиий ресурслар, “Мудофаа тўғрисида”ги Қонун ва “Мудофаа доктринаси” дан кўчирилган матнлар, Ҳарбий қасамёд, “Ҳарбий қисм Жанговор Байроғи, Олий ҳарбий мукофот – Жалолиддин Мангуберди орденинг тасвири ва унинг мазмуни, замонавий армиямиз ҳаётидан олинган лавҳалар, қўшин турлари ва ҳарбий округлар, милий офицер кадрларни тайёрлаш масалаларига оид экспозициялар орқали очиб берилган. Халқаро Ҳарбий ҳамкорлик, чет эл ҳарбий делегацияларининг совҳалари, ҳарбий матбуот, маданий ишлар ва спорт экспозициялари ҳам шунга хизмат қилади.

Кейинги йилларда Призидентимиз Фармонига биноан музейда фундаментал илмий муаммоларни тадқиқ қилиш тўғрийўлга қўйилган бўлиб, бу борада бир қатор ишлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Музей экспозицияларини бойитиш , уларни руйхатга олиш , фонд бойликлариниилмий таҳлил қилиб, мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари орқали халқимизга ва юртимиз меҳмонларига етказиш – асосий вазифалардан ҳисобланади. Музей фаолиятини замонавий , жаҳон талабларига тўла жавоб бера оладигандаражага кўтариш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида музей йулкўрсаткичларини чоп этиш кўзда тутилган. Бугунги кунда “Ўзбекистон музейларида ҳарбий мавзунинг ёритилиши ва унинг тарбиявий аҳамияти” мавзуси буйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.


Шубҳасиз, бундай эзгу ишларнинг амалга оширилишида музей фондига модий техника ва маблағ ажратиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги муҳим омил ҳисобланади. Шунингдек, республикамизда “Ўзбекмузей” жамғармаси ҳамда тарихий мавзуда вақтли нашрлар ташкил этилганлиги ҳам музей ишлари ва бу борадаги тадқиқот натижалари тарғиботига хизмат қилади.

ЗАМОНАВИЙ МУЗЕЙШУНОСЛИКНИНГ

ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ

Ҳозирги замон музейлари маданий-тарихий ва табиий-илмий қадриятларни мушоҳада қилишга мўлжалланган ижтимоий ахборот институтини ўзида намоён этади. Улар музей ашёларини ахборот воситасида муҳофаза қилиш,тўплаш ва тарқатиш, жамиятнинг маьнавий эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилувчи ихтисослаштирилган маданий-маърифий муассасалар ҳисобланади. Музейлар нафақат табиат жамиятнинг ноёб ва хилма-хил ашёлари хазинаси, балки муҳим илмий,маьрифий-тарбиявий марказлари ҳам ҳисобланади.

Сўнги йилларда республикада тарихий мавзудаги музейлар очилмоқда. Ўзбекистон ўз фуқаролари, хусусан, ёшларнинг тарих бўйича билимларининг ривожланишига, уларда ватанпарварлик, она-Ватанга меҳр туйғуларининг камол топишига аҳамият бермоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов айтганидек, бу табаррук туйғу йўлчи юлдуз, ишончли компас бўлиб хизмат қилади, у истилоҳлар йўлини кўрсатади, кўзланган мақсаддан тойилишига йўл қўймайди.Тарихни билиш одамни маънан бой, кучли ва инсонпарвар қилади. Маънавийлик, деб ҳақли равишда таъкидлайди давлатимиз раҳбари, ўз халқи тарихи, унинг маданияти ва мақсадларини чуқур тушуниши ва билишига таянганида қудратли кучга айланади.

Маълумки, сўнгги йилларда республикамизда, вилоятлар ва туман марказларида тарихий йуналишдаги қатор янги музейлар ташкил этилди, эскилари таъминланди. Тубдан янгиланди ва бойитилди. Янги шароитларда музейшунослик мазмуни, кўп асрли ижтимоий ахборотни тўплаш ва муҳофаза қилиш, музей ашёлари воситасида билимлар, анъаналар, тасаввурлар ва ҳиссиётларни ўзлаштириш ва узатиш муаммолари эътиборни кўпроқ ўзига жалб этмоқда. Илмий-назарий маънода ҳозирги вақтда музейшунослик мазмунининг ўзи, бу ноёб маънавий манбаларни яратиш мақсадлари, вазифаларини аниқ тасаввур этишни баҳолаш ва тушуниш, музей иши муаммоларини илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш муаммоларига ялпи ёндашув энг истиқболли ёндашув ҳисобланади.


Фаншунослик тушунчаларини қўлламай, музейшуносликка аниқ илмий ёндашмай, бу соҳада кенг миқёсли тадқиқотларга таянмай туриб уни бундан кейин ривожлантиришнинг имкони йўқ. Минг афсуслар бўлсинки, республикамизда музейшунослик фанининг ҳозирги аҳволи замон талабларига жавоб бермайди. Музейшуносликнинг музей ашёларини тўплаш, уларни тизимлаштириш, жамғармалар, таъмирлаш, консервация услубларини яратиш тамойилларидан бошлаб, музей экспонатлари, уларни безаш ва намойиш этиш усуллари сифатидаги тарихий ашёларни ўрганишгача бўлган муаммолар мажмуини тадқиқ этиш билан шуғулланувчи предметнинг ўзини услубий ва назарий жиҳатдан ишлаб чиқиш айниқса оқсамоқда. Жамият ҳаёти ривожининг айни дамдаги босқичидаги маънавий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда билиш (гнесеологик) ва амалий маънода музей иши предметининг вазифа ва мақсадларини илмий жиҳатдан асослаш, табиийки, биринчи даражали аҳамиятга эга. Бу ўринда қонуниятларни аниқлаш, эстетик ва бошқа баҳоларни ҳисобга олиб экспозицияларни шакллантириш ва намойиш этиш чоғида тарихий- қадимшунослик ашё ва ҳужжатларнинг муайян гуруҳларини танлашда мезонларни яққол тасаввур этиш зарур.

Шуни ёдда тутиш жоизки, музей ашёси аслият деб, жамият ёки инсон фаолиятининг музей моҳиятига жавоб берувчи бевосита натижа, деб қаралиши шарт. Бу кўпроқ муҳим тарихий аҳамиятга молик ҳужжатлар ёки ашёлар намойиш этиладиган тарихий музейларга тааллуқлидир. Масалан, Ўрта Осиёда энг йирик қадимшунослик ёдгорликлари ҳазинаси ҳисобланувчи Ўзбекистон тарихи Давлат музейидаги экспозицияларда ибтидоий жамоа турмушидан тортиб бизнинг кунларгача бўлган ноёб ҳужжатли ашёлар аслиятда, жуда бўлмаганда уларнинг дубликатлари териб қўйилган. 1876 йилда бунёд этилган Тошкент Халқ музейи негизида юзага келган ушбу музейнинг улкан жамғармаси мавжуд, унда катта илмий илмий-тадқиқот иши олиб борилмоқда. Шарқ услубида қурилган музей биноси меъморчилигининг ўзи бетакрордир. Республика Қуролли Кучлари марказий музейида ҳам ҳарбий ҳаракатларнинг муайян босқичларини акс эттирувчи асл нусхадаги хужжатлар, фото вакино материаллар ва турли қуроллар ҳам намойиш этилмоқда. Амир Темурнинг сўнгги Олтин Ўрда хони Тўхтамишга қарши учинчи юриши ҳақида ҳикоя қилувчи жанг манзараси ғоят ноёб бўлиб,Марказий Осиёда ягонадир. Музей залларида ҳарбий санъат тарихининг уч даврига дахлдор экспонатлар қўйилган: темурийлар даври, Ўзбекистоннинг жаҳон урушидаги иштироки ва қуролли кучларнинг ҳозирги ҳолати. Уларнинг барчаси асоси манба, маданий-тарихий қадрият сифатида асосланган ва синовдан ўтган. Ҳозирги вақтда музей ҳарбий жамғармасида етти мингдан кўпроқ тарихий экспонатлар мавжуд.


Музейлардаги илмий тадқиқотлар натижалари коллекциялар, экспозицияларни консервациялаш, таъмирлаш, сақлаш, муҳофаза қилиш, мижозларга хизмат кўрсатиш, шунингдек, музей фаолиятининг бошқа турлари даражасини аниқлайди. Республика музейларида сақланаётган энг бой жамғарма тўпламлари қадимшунослик, элшунослик, тангашунослик, моддий ва маънавий маданият тарихи, ҳарбий тарих, геральдика, эпиграфика каби фанлардаги тадқиқотлар учун улкан база ҳисобланади. Шундай қилиб, тарихий музейлардаки илмий-тадқиқот фаолияти бадиий ва ахлоқий қийматга эга янги тарихий маълумотлар олиш манбаи сифатида музей ашёларини ўрганиш йўли билан амалга оширилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, музейлар етук тарихий шахслар ва воқеа ҳодисаларни ўрганиш учун барча маълумотлар мавжуд бўлган ягона ёки асосий марказ бўлиб ҳисобланади. Уларни ўрганиш – улкан илмий ва ғоявий-тарбиявий аҳамият касб этади. Музей материалларини монографиялар сифатида ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этишфуқароларнинг тарихий онгини бойитишга , уларда фахр ва ватанпарварлик туйғусини тарбиялашга ёрдам беради. Афсуски, музей ишининг бу қисми паст даражада қолиб кетмоқда. Тадқиқот фаолиятини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, чоп этиш ва музейга келадиган томошабинлар миқдорини кенгайтириш зарур. Шунингдек, тўпламлар ва экспонатлар билан доимий тўлдириб бориш тарихий музейларнинг энг муҳим вазифаси ҳисобланади. Музей ашёларини бутлаш ва ҳужжатлаштириш, уларга илмий ишлов бериш, экспозициялар ва кўргазмаларни асл нусхалар билан таъминлаш алоҳида эътибор ва маъсулиятни талаб қилади.

Янги ва энг янги тарихга дахлдор музей ашёларини тўплаш тарихий музейлар учун муҳим аҳамиятга эга. Шуни ёдда тутиш зарурки, тарихий музейлар нафақат ўтмиш ҳақидаги ҳужжату осори атиқаларни , балки замонавий музей тўпламларини ҳам жамғариши шарт. Бу айниқса, мустақил Ўзбекистоннинг тикланиши тарихига дахлдордир. Бу йуналишда республикада кўп ишлар қилинди. Тошкент шаҳар ва вилоят марказларида Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳамда собиқ шўролар давридаги қатағонларга қурбон бўлганларга бағишланган музейлар барпо этилиши ғоят савобли иш ҳисобланади.


Музей ишининг бундан кейинги ривожланиши ва такомиллашуви маълум даражада музейшуносликнинг назарий ва методик тамойилларини ишлаб чиқишга боғлиқ. Бунда умумий фазилатлар ва қонуниятларни илмий ўрганиш , назария ва методикани чуқурлаштириш , илмий тадқиқот ишини режалаштириш ва ташкил этиш биринчи даражали аҳамиятга эга. Шунингдек, ҳозирда музейларни техника воситалари , комьпютерлар, энг янги кино ва фотоаппаратлар билан жиҳозлаш алоҳида аҳамиятга молик.

Олий Мажлиснинг олтинчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Призиденти Ислом Каримов ижтимоий-маънавий соҳадаги муваффақиятларни таъкидлай туриб айтган эдики, “жамиятимизда бошланган ислоҳот ва янгиланиш шарофати билан инсон онги , юксак ахлоқи ва маданияти , ажойиб миллий анъаналар уйғониши жаҳон маданий тараққиётига юксак ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг улкан маънавий меросига мурожаат қилиш учун кенг уфқлар очди”.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг машҳур “Ўзбекистоннинг янги тарихи” ни тайёрлаш ва нашр этиш тўғрисида” ги қарорида Призидент фармойишларини руёбга чиқариш мақсадида ўтмиш каби ҳозирги вақтда ҳам халқимиз тақдири билан боғлиқ тарихий жараёнларни холис ёритиш ва теран илмий тадқиқ қилиш зарурлиги таъкидланади.

Ўзбекистон Республикаси Призиденти Ислом Каримовнинг 1998 йил 12 январдаги “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони музейларда илмий тадқиқот ишларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун катта имкониятлар очди. Унда қуйидаги асосий йуналишлар белгилаб қуйилган: музейларда ўзбек халқининг бой маданий меросини, унинг инсоният тарихидаги ўрнини; ҳозирги замон ривожланиш истиқболларини чуқур ўрганиш ва тараққиёт босқичларини хаққоний акс эттириш ; миллий истиқлол ғояларига мос келувчи экспозициялар яратиш, республикамиз фуқароларини қадимги ноёб ёдгорликлар билан кенгроқ таништириш ва уларда уммуинсоний қадриятлар, бой милий ва маданий меросимизга нисбатан ҳурмат ҳиссини ўйғотиш; жаҳон жамоатчилигини бой тарихимиз, мамлакатимизнинг бугунги кундаги ютуқлари билан таништириш ва ҳ.з.Фармонда халқаро алоқаларни ривожлантиришга , музейшунослик соҳасидаги ўзаро фойдали ҳамкорликка, шу соҳадаги музей фаолияти ва тадқиқот иши билан шуғулланувчи ташкилотлар ва муассасалар ишини мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бу муҳим ҳужжатда мустақил Ўзбекистоннинг тарихи ва бугунги кунини тарғиб этишда музейларнинг алоҳида аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда республиканинг қатор музейлари, хусусан, тарихий йуналишдаги музейларини ривожлантириш ва молия билан таъминлаш буйича махсус дастур ишлаб чиқиш тўғрисида, шунингдек, ҳар уч ойда бир марта ўзбек, инглиз ва рус тилида чиқадиган “Мозийдан садо” илмий-амалий, маънавий-маърифий , суратли журнални таъсис этиш тўғрисида фармойиш берилгани ғоят қувочлидир. Шубҳасиз, бундай нашр музейшунослик маданиятини кўтариш, халқимизнинг тарихий мероси ва қадриятлари билан таништиришда катта аҳамият касб этади, бу соҳада тарихчилар, элшунослар, музей мутахассислари ва тарғиботчиларнинг илмий ишларини чоп этишга имкон беради, музей ходимлари касб маҳоратларининг ошишига замин яратади. Мазкур фармойиш каби ушбу нашр ҳам республика музейларида илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун муҳим омил ҳисобланади.


Музейшунослик вазифаларини ялписига ҳал этишда бу соҳада илмий ходимлар тайёрлаш учун зарурий шароитлар тўғдириш муҳим восита бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистонда ихтисослаштирилган кафедралар йўқлиги мутахасссилар масаласини ҳал этишда ғоят жиддий тўсиқ бўлиб келмоқда. Музейшунослик фани буйича ўқув қўлланмалари йўқ. Асосий фан буйича нафақат умумий тарих билимларига, балки музейшунослик соҳасидаги махсус билимларга эга бўлган юксак малакали илмий кадрлар тайёрламай туриб, музей ишини бундан кейин ривожлантириш мумкин эмас.Шу боис университетларнинг барча тарих факультетларида , хусусан, Ўзбекистон Миллий Университетининг тарих факултети қошида музейшунослик кафедрасини очиш, мазкур фан буйича дарсликлар ва ўқув қўланмалари яратиш зарур. Бу милий мафкурани мустаҳкамлаш ва бойитишга , халқимизнинг маънавий маданиятини оширишга ёрдам беради.



следующая страница >>