shkolakz.ru   1 ... 2 3 4 5

Музей ва жамият

Музейларнинг хусусиятларини тўғри белгилаш уларнинг амалий фаолияти учун муҳимдир. Бу жамият ташкилотининг ўзига хос жиҳатларини аниқ билмаслик улар табиатига умуман тўғpи келмайдиган талаблар қўйилишигa ёки жамият ҳаётидаги аҳамиятини етарли баҳоламаслик улар фаолиятининг самарадорлиги пасайиб кeтиnшгa сабаб булди. Ахборотга бойлик ва билим йусинининг соддалиги хар қандай музей экспозициясига нисбатан қўлланиладиган асосий мезон хисобланди.

Тарихда илк музей милоддан илгари III асрда Искандарияда музаларга аталган бинода - Музейонда қадимий санъат ёдгорликлари йиғими сифатида ташкил этилган. Албатта, шунга қадар ҳам ҳар қандай диний йуналишлар, ҳукмдорларнинг саройлари, аслзодаларнинг қасрларида ўз-ўзидан ноёб буюмлар ва ҳужжатларнинг тўпламлари ташкил этилиб турилган. Масалан, римликлар юнон усталари ясаган буюмларни ниҳоятда қадрлаганлар ҳамда маҳобатли ва амалий санъатнинг турли асарларини йиғиб борганлар. Уйroниш даврида ноёб асарларни, энг аввало антик даврга оид асарларни йиғиш қайта тикланди, кейинчалик машҳур музейларнинг ўзагини ташкил қилган бадиий бойликларни онгли равишда тўплаш бошланди. «Музеум» атамаси хам қайта муомалага кирди.

XVII-XIX асрларда, айниқса, ХХ асрда юз берган инқилобий воқеалар жамият ҳаётининг барча соҳаларда бўлгани сингари музейлар ишида ҳам ўзгариш ясади. Дастлаб улар фақат «нозик дидлилар» учун бўлса, сўнгра аҳолининг барча қатламлари учун баробар очиқ бўлиб қолди.

Урта Осиёда бугунги маънодаги музейлар илмий жамиятлар ва тўгаракларни, албатта, археология, этнография, тасвирий санъат бўлимларига эга бўлган қишлоқ хужалигихамда санъат к)'ргазмаларини ташкил этган русолимларининг саъй-ҳаракатлари туфайли XIX асрнинг охирги чорагида пайдо булиб, бу ерга кўчиб келган русларда ўлка тарихига қизиқиш уйғoтиши билан бирга уларнинг маҳаллий шароитга мослашувига ёрдам берди. Айни пайтда туб ерли аҳолининг кенгроқ доираларида хам ўз тарихи ва маданиятига қизиқишни кучайтирди.


Ҳозирги шароитда жамиятнинг демократлашув жараёни чуқурлашиб бориши музейлар бобида махсус давлат сиёсатини ишлаб чиқишни талаб этади. Барча фуқароларга маданий ривожланиш учун баравар имкониятлар бериш унинг қоидаларидан бири бўлиб, одатда музейларни марказлаштиришдан қочиш билан боғлиқдир. Нигоҳимиз ва онг-шууримиз билан қамраб олиш қийин бўлган ўта улкан музейлар ўрнини алоҳида бир мавзуга (бир рассом ижодига, коллекционер йиғими, муайян тарихий давр, маълум ҳудудга ва х.к.) бағишланган муъжазроқ яхши илғаб олинадиган музейлар эгаллайди. Бундай чегаралашлар бежиз эмас, чунки, биринчидан, бир бино ичида бадиий, тарихий, илмий жараёнларни бугун борлигича кўрсатишнинг ўзида маълум чегара бор; иккинчидан, замонавий музей таъсир кўрсатишнинг турли воситаларига, жумладан, аудиотехникага эга. Музейга келувчан катта жисмоний кучдан ташқари, ақлга зўр бериш томоша қилиш, эшитиш, идрок қилиш, таққослаш, хулоса чиқариш талаб этилади; учинчидан, марказий ҳамда вилоят музейларини бараварлаштириш чекка жойлардаги аҳоли ҳамда миллий ва жаҳон маданияти хазинасидан баҳраманд бўлишига йул очиш зарур.

Музей педагогикаси одамларни музейга ошно қилишни мактаб ёшидан илгариёк, бошламок, лозим деб ҳисоблайди. Уз мамлакати, шаҳари, қишлоғи тарихига дахлдорлик тyйғусини тарбиялаш давлат музей сиёсатининг йуналишларидан бири бўлмоғи лозим. Бунинг учун музейларнинг мавзу­ экспозиция режалари мамлакатда таълим тизими йусинларини ҳисобга олган ҳолда кўрилиши керак.

Ватанпарварликни, тариҳдаги ижтимоий муҳим воқеаларга дахлдорликнu тарбиялаш учун мактаб, корхона, шаҳар ва қишлоқ, музейлари булмоғи зарур.

Узбекистонда демократик, дунёвий давлат қурилишu ўтмишга бўлган қизиқuш ошаётган бир пайтда олиб борилмоқдаки, музейлар айни шу паллада кенг оммавий. маънавий-маданият хазинасидан баҳраманд қилишга ёрдам беришлари мумкин. Амалда бу соҳада куп ишлар қилинмоқда. Рассомларнинг кўргазмалари, концертлар, фольклор байрамлари, экскурсиялар ва ҳоказо тадбирлар ўтказиб турилибди. Бироқ Тошкентда ҳанузгача шаҳар музейи мавжуд эмас. Республикада бирорта музейлаштирилган археологик ёдгорлик йўқ. Ҳатто бу борада кўп йиллар мобайнида тадқиқотлар олиб борилган ва мазкур ишни жуда кам харажат билан амалга ошириб, беқиёс катта самара олиш мумкин булган Бухоро Арки ҳудудида ҳам ушбу режа руёбга чиқмаган.


Мактаб музейлари ҳеч кимни ўзига жалб қолмайдиган зерикарли жой бўлиб қолаяпти. Музейлар ва меъморчилик обидаларида баъзида экскурсия олиб борувч чилар гуё тарих билан боғлиқ, бўлган бемаъни ҳикояларини эшитиш мумкин.

Музейлар зиммасига ижтимоий вазuфалар юклатилиши музей ходимларини касбий ­профессионал жиҳатдан тайёрлаш муаммосини биринчи маррага чиқармокда. Бугунги кунда Камолиддин Беҳзод номидаги санъат ва дизайн институтининг санъат тарихи ва назарияси кафедраси профессионал санъатшунос ­

музейшуносларни тайёрлаяпти. Ҳозирча эса Узбекистон музейларида асосан педагогика институтлари ва университетларини тугатган кишилар иш олиб боришяпти. Узбекистон маданиятини ривожлантиришнинг ҳукумат қарорларида аниқ белгилаб берилган истиқболлари кўп жиҳатдан музейлар фаолиятига ҳам боғлиқдир.


Искандариядаги Мусейон

Эрамиздан аввалги 356 - 323 йилларда яшаган, қадимги дунёнинг буюк саркардаси Искандар Макдуний (македониялик Александр) номини шон-шуҳратга буркаган Искандария (Александрия) шаҳрига унинг Мисрга юриши пайтида асос солинган экан. Шаҳар ҳаддан ташқари жадал ўсиб борди.

Буюк Искандар тўсатдан вафот этгач, македониялик саркарпа Птолемей Миcpдa ҳокимиятни эгаллаб олиб, дарҳол Искандарияни ўз қароргоҳига айлантирди. Шаҳар acтa-секин кенгайиб ва гўзаллашиб борди, шу билан бирга, у илм-фан ва санъатнинг ғоятда донгдор марказига айланди, натижада, антик маданиятнинг бутун бир даврига Искандария даври, деб ном берилди. Бу маданиятнинг гуллаб-яшнаши Птолемей авлодининг учта вакили даврига тўғри келди, бунинг сабаби эса, Африкадан бадарға қилинган фалералик файласуф Деметрийнинг Искандарияга келиши билан боғлиқдир.

Деметрий Птолемейга Искандарияда маданият ва санъат марказини барпо этиб, уни юнонча Мусейон деб номлашни ҳамда мазкур марказда барча қимматбаҳо қўлёзмаларни тўплашни, шунингдек, уларни сақлаш, кўчириб ёзиш ва ўрганиш учун олимларни жалб этишни таклиф этди. Деметрийнинг фикри Птолемейга ёқиб тушди ва зрамиздан аввалги 307 йилдаёқ Мусейон тантана билан очилди.


Мусейон қимматбаҳо қўлёзмалар ҳеч кимга фойдаси тегмай чанг босиб ётадиган подшо кутубхонаси эмас, балки қадимги дунёнинг ақл-зaковат марказига айланди. Фалералик Деметрийнинг ўзи юксак, мaълумотли, ажойиб нотиқ ва стилист эди. У антик матнларга жуда қизиқарди, қадимги муаллифларнинг асарларини пухта биларди. Деметрий, сўзсиз, Серапис маъбудига эътиқодини мустаҳкамлащда катта роль уйнади. Мусейоннинг кейинги фаолияти айни шу Серапис ибодатхонаси билан боғлиқ бўлди. Диоген Лаэртскийнинг маълум қилишича, гуёки Деметрий Искандарияда юрган пайтида кўр бўлиб қолган, сўнгра эса Сераписнинг амри билан яна кўра бошлаган экан. Кейинчалик унинг шарафига Деметрий ўзининг машҳур пеаналарини яратган, улар эрамизнинг III асригача ибодатхонада қўлланган.

Мусейон, айниқса, Птолемей III Эвергет даврида катта шухратга эга бўлди, у зотни ҳатто Мусикататос, яъни нафис санъатлар мухлиси, деб ҳам атаганлар. Бу ҳокимнинг иккита ишқибозлиги бўлган: фил овини ва қўлёзмалар тўnлашни жон­д дилидан яхши кўрган. У юнон тилида ёзилган ҳамда аҳамиятга молик барча қулёзмаларни Искандариядаги Мусейонда ва ўз кутубхонасида тўплашга аҳд қилади. Пулни аямай нодир қўлёзмаларни, иложи бўлса, уларнинг асл нусхаларини сотиб олишга сарфлаган Птолемей III нинг коллекция тўплашга эҳтироси шунчалик кучли бўлганки, у қўлёзмаларни ҳатто “ ўзига хос” йуллар билан ҳам қўлга киритган. Масалан, у Эсхил, Софокл ва Европид трагедиялари муаллифлик матнларининг давлат ихтиёридаги нусхаларини кўчириб ёзиш мақсадида афиналиклардан вақтинчалик сўраб, бунинг учун уларда улкан миқдорда гаров пули – 15 талант берган , лекин кейинчалик барибир қўлёзмаларни қайтармаган. Ҳатто айёр афиналикларни лақиллатгани учун чин дилдан хурсанд бўлиб, қувонган. Шу тариқа Птоломей III мусейон учун икки юз мингдан ортиқ қўлёзма тўплаган. Қадимги дунёнинг ана шу ғоятда буюк кутубхонаси – Искандария кутубхонаси номи билан шуҳрат қозонган.

«Ер тавсифи» деб номл:шгаи асари Эратосфеннинг кўп вақтини оларди. Искандариялик кутубхоначи бу йулдаги саъй-ҳаракатлари туфайли кўп ҳисоб-китоб ва улчашларни амалга ошириб, бундан 2200 йил муқаддам ер куррасининг радиусининг узунлиги 6311 километрга тенглигини аниқлади. Ҳозир биз унинг 6371 километрга тенглигини биламиз.


Мусейон нафақат машҳур кутубхона балки ботаника ва зоология боғлари , шунингдек, механика устахоналари ҳам бўлган.

Мусейонда шеърият билан хам кўпроқ шуғулланилган,айниқса, қўлёзмаларнинг турли вариантларидаги зиддиятлар синчиклаб ўрганилган ва тузатилган. Тадқиқотларни олимлар ўзларича амалга оширганлар, лекин уларнинг натижалари биргаликда муҳокама қилинган. Залда файласуфлар ўз таълимотларини баён этганлар, шоирлар шеърларини ўкиганлар, филолог олимлар эса Гомер ва бошқа мумтоз шоирларнинг асарларини баланд овоз билан ўқишган ва шарҳлашган. Айниқса, подшо хузурида ўтказилган бахс-­мунозараларда кўпчилик олимлар иштирок этишган.

Мусейонга бошқа мамлакатлардан ҳам олимлар келишган. Тўғpи, доим ҳам бу ташрифлар дабдабали тусда бўлмаган. Мисол учун, бир «адабий мунаққид» маърузаси ҳақида гувохлик сақлаганки, унинг номи ҳозиргача тилларда достон бўлиб келади. «Бир неча йил аввал Македониядаги Искандарияга ўзини «Гeмероoмacтик», яъни «Гомерга қамчи» деб атаган Зоил деган киши келган. У подшога «Илиада» ва «Одиссея»ни танқид қиладиган асарини ўқиб беради. Лекин барча халқлар завқ оладиган шеъриятга ва бугун адабиётнинг отасига уятсизларча ҳужум бўлаётганини кўрган Птолемейнинг жуда ҳам қахри келса­да, аммо Зоилга ҳеч нарса демайди. Кейинчалик муҳтожлик домига тушиб қолган Зоил мўминлик билан ёрдам сўраб

подшога арз қилганида, подшо унинг илтимосини рад этиб, «минг йил олдин вафот этган Гомер асрлар давомида кўп минг кишини боқиб келмокда, - деб жавоб беради. - бино­барин, ўзини Гомердан хам буюкроқ деб кўрсатувчи киши нафақат ўзини, балки Гомердан кўпроқ кишини боқа олиши мумкин эди».


Ўғирланган миллий бойликларимиз

Халқнинг бугунини билиш учун унинг ўтмишига назар ташланади. Қадриятларни белгиловчи мезон- бу, ўтмиш ёдгорликлари бўлиб, уларга санъат, маданий ва тарихий ёдгорликлар каби маънавий ва моддий бойликлар киради.Бу бойликлар ҳар бир халқ томонидан ардоқланиб сақланади, меҳр-муҳаббат билан ўрганилади. Шу туфайли ёш авлод ўзлигини тушуна боради.Хўш , биз, ўзбеклар, бебаҳо ёдгорликларимизни сақлай олдикми, ёш авлодларга етказа олдикми? Шу хусусда бир мулоҳаза юритиб кўрайлик.


Ўрта Осиё қадимда ўз заминида бебаҳо модий ва маънавий ёдгорликларни яратди.Хусусан, дунёга машҳур сомонийлар, ғазнавийлар, аштархонийлар, Темур ва темурийлар, шунингдек, Улуғбек, БойсунқурМирзо, Ҳусайн Бойқаро, Хива хони Муҳаммад Раҳим , Вўқон хонлари Умархон , Нодира даврида бебаҳо кутубхоналар яратилди .Бу кутубхоналарнинг довруғи Оврупа, Осиё, қолаверса, бутун жаҳонга таралди.

XV-асрдан бошлаб Ўрта Осиё – Турон ўлкаларига Оврўпа сайёҳлари , элчилари, савдогарларининг келиши кўпайди, нодир қўлёзма ва моддий ёдгорликларни олиб кетиш кучайди. Бу жараён айниқса, XIX асрга келиб авж олди. Ташаббус Туркистон босиб олингандан сўнг , Русия қўлига ўтди. Савдо ва иқтисодий алоқалар ривожида маданий ёдгорликлар ва қўлёзмалар тўплаш асосий мақсадга айланди.

Петербург Осиё музейининг директори , шарқшунос олим Х.Д.Френ 1834 йили Ўрта Осиёдан излаб топилиши лозим бўлган шарқ муаллифларига мансуб “Юз асарнинг хронологик руйхати”ни тузиб чиқишди.

Оренбург божхонасига савдогарлар йуллаш ва кўрсатилган қўлёзмаларни Петербургга юбориш ҳақида фармойиш берилди.Бу вазифа буюрилганидан ҳам аъло даражада бажарилиб, Петербургга қўлёзмаларимиз “оқиб” кела бошлади. Бу, Ўрта Осиё моддий ва маънавий ёдгорликларининг четга чиқиб кетишининг биринчи босқичи эди. Шу даврдаёқ Оврўпа давлатлари ва Русиянинг подшо саройлари ва кутубхоналарида Туркистон ёдгорликлари пайдо бўла бошлади.

Туркистонни забт қилиш даврида моддий ва маънавий хазиналаримиз рус қўшини томонидан ваҳшийларча таланди.1869 йили Самарқанддан куфий хатида ёзилган VII асрга оид муқаддас китоб – “Усмон Қуръони” ва Шоҳизинда мақбарасининг дарвозаси генерал фон Кауфман томонидан Ҳазрати Олийга совҳа қилинди. Сон-саноқсиз бойликлар, қўлёзмалар Петербургга жўнатилди. 1870 йили эса Шаҳрисабз ва Китоб бекликларида 97 та қадимий нодир қўлёзмалар қўлга киритилди .

Хива хонлигини талаш “илмий”асосда ташкил этилди. Бу ишга Петербургдаги йирик шарқшунос олимлар ва Русия императорлиги Жуҳрофия жамияти бош-қош бўлди. Шарқшунос олим П.И.Лерх хонликда нималарга эътибор бериш ва йиғиш ҳақида дастур ишлаб чиқиб , Туркистон генерал-губернаторлигига юборди. Босмахрна йули билан чоп этилган бу кўрсатнома аскар ва офицерларга тарқатилди. Унда Туркистон шаҳарлари, хонлик ерларидан йиғилажак қўлёзма, танга, муҳр, амалий санъат намуналари , осори атиқалар, маҳаллий ҳунармандларнинг юксак санъати мужассамлашган буюмлар, ипак гиламлар, уймакорлик билан ишланган мис асбоблар, эгар жабдуқлар, заргарлик, сопол буюмлари, айниқса, қимматбаҳо тошлар билан безатилган қилич, пичоқлар ва бошқалар кўрсатилган эди. Хива хони шошилинч равишда қрчган бўлиб, сарой ва хазина мулки босқинчилар ихтиёрига қолган эди. Шарқшунос олим А.Л.Куннинг кўрсатишича, Хивага юриш кўпгина қимматли хазиналарни қўлга киритиш билан якунланди. У саройдан олинган қимматли буюмлар руйхатини ҳам тузган. Ўлжага олинган хон хазинасининг тафсилоти ҳақида шоир ва тарихчи олим Баёний ўзининг “Шажараи Хоразмшоҳий” асарида батафсил баён қилган.


Бу бойликлар нималар эди ва улар қайерга жўнатилди, ҳозир қайерда? Шу саволларга қисқача жавоб берамиз.


  1. Саройдан олинган хон архиви 5000 дан ортиқ хужжатлардан иборат бўлиб, булар олтин хал билан битилган фармонлар, хон ёзишмалари, битимлар матни, Хива ва Қўқон хонлигиниг иқтисодий ва сиёсий ҳаётига оидбой хужжатларни ўз ичига олган.

  2. 300 дан ортиқ нодир қўлёзмалар араб, форс ва ўзбек тиллардаги асарлардан иборат эди. Булар орасида минатюралар билан безатилга хаттотлик санъатиниг дурдоналари ҳам кўп эди. Бу қўлёзма ва хужжатла Петербургдаги император кутубхонасига (ҳозирги Салтиков-Шчедрин номли Ленинград давлат кутубхонасида Ўрта Осиёдан келтирилган ўлжалар асосида шарқ қўлёзмалар фонди ташкил қилинган) жўнатилди.

  3. Модий ёдгорликлардан беҳисоб қимматбаҳо нодир санъат ва маданият дурдоналари ўлжа олиндики, булар Петербург ва Москва музейларини мисли кўрилмаган даражада бойитиб юборди. Булар орасида Хива хонининг тахти бўлиб, уни илмий тавсиф этган рус олими В.В.Стасов: “ Бу тахт Хива усталарининг маҳорат чўққиси , яъни метеллга гул солиш санъатининг бетакрор маҳсулидир”, деган эди. Бу тахт 1874 йилда Москвадаги оружейное палатасига топширилган, ҳозир ҳам, ўша ерда дунё кўргазмаларига кўрсатилган. Ўлжалар ичида танга зарб қилинадиган қолиплар , олтин ва кумушдан ишланган 25 хон муҳри, 200 дан ортиқ қадимий тангалар (асосан Темурийлар даврига оид) , кўплаб олтин кумушдан ишланган тақинчоқлар, заргарлик буюмлари , беҳисоб туркман ипак гиламлари , хитой чиннилари, қурол-аслаҳалар, кийим-кечаклар бор эди. Хива хони девонбегиси Матмуроднинг уйидан икки сандиқ заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо тошлар ташиб кетилган. Бу нарсалар Петербург ва Москва музейларига - Эрмитаж, Царьское село арсенали (қурол яроқхонаси), Москвадаги Политехника ва Этнография музейлари , бошқа жойларга жўнатилди.

Олинган ўлжаларниг муайян қисмини рус офицерлари, улуғ князьРоманов ва бошқалар Тошкентга келиб кимошдига пуллашди.


Ўлкадаги бир гуруҳ амалдор ва зиёлилари Петербург шарқшуносларининг бевосита илмий раҳбарлигида ва маҳаллий ёдгорликларни бевосита йиғувчилар (коллекционерлар) ёрдамида бу ерда энг қимматли нодир қўлёзмалар, санъат ва маданият ёдгорликларини ташкилий равишда марказга жўната бошлади. Петербургдаги йирик олимлар Туркистонга бир неча бор бир-икки йил муддатга келиб, ўлкадаги рус олимлари ва коллекционерлар ёрдамида ҳар тарафлама текшириш ўтказиб, ишни археологик қазилмалар ва бетакрор мақбара ва мадрасалардан бошлашди.

Масалан, Н.И.Веселовский Афросиёбда 4 ой ишлаб терракот ва оссурийлар коллекциясини тузди. Қабрлар устида ёзувлар билан ҳам қизиқиб, Гўри Мир, Хўжа Аҳрор,Аҳмад Яссавий қабрларини текширди. Бу талончи олим 1895 йили Амир Темур мақбарасининг нафис безакли нақшинкор дарвозасини Петербургга олиб кетади (ҳозир Эрмитажда). Мақбара ғарбидаги эшик ҳам ўғирлаб сотилади (ҳозирда Лондондаги Виктория музейида сақланади). 1903 йили эса Амир Темур мақбарасидаги ойна қўпориб олинади ва император Александр III музейи учун Петербургга жўнатилди. 1905 йилда эса шу мақбара пештоқидаги ёзувли лавҳа ўғирланди (ҳозир чет элдан Эрмитажга келтирилган). Бу лавҳада “Жаҳонгир Амир Темур Қўрагоннинг қабри , худо уни раҳмат қилсин ва абадий жаннатда бўлсин” деган ёзув битилган. Қабртош устидаги битиклар, Ишоратхона , Бибихоним масжиди, Улуғбек мадрасасининг деворидан кўчириб олинган нақшинкор парчалар, лавҳалар, кошинлар (ҳаммаси 9 сандиққа жо бўлган), Амир Темур ва Аҳмад Яссавий мақбаралари ичидаги олтин-кумуш аралашмасидан ясалган шамдонлар, Амир Темур мақбараси шифтидаги олтиндан ясалган юлдузсимон шаклли қандиллар ва қурол аслаҳалар ҳам олиб кетилди.Веселовский ёрдамида Эрмитажнинг нумизматика ва бошқа фондлари Ўрта Осиёдан борган беҳисоб бойликлар билан бойиди.

1883 йили Эрмитажга жўнатилган ёдгорликлар ичида 1202 этнографик буюмлар, 1168 қадимий олтин кумуш тангалар бўлиб, булар Ўрта Осиёнинг 30 дан ортиқ ҳукмдор сулолаларига оид яъни Бақтрия давлатидан то XVII асргача бўлган даврни ўз ичига олади. Дукчи Эшон қўзғолони бостирилгандан сўнг унинг кутубхонаси мусодара қилиниб, Тошкент кутубхонасига берилади, аммо кўп ўтмай , 1899 йили Петербургдан В.А.Жуковский томониданқўлёзмалар руйхати тезда жўнатилиши ҳақида топшириқ келади. Оқибатда 1900-1902 йилларда 194 нодир қўлёзмадан иборат бу кутубхона Петербургга жўнатилади, унда Ғиёсиддин Алининг “Темурнинг Ҳиндистонга юришларикундалиги” ва “Чингизнома” каби қўлёзмалар бор эди.


Руйхатга кирган қадимий буюмлар ичида Самарқанддан олинган Юнусов, ҳожи заргар, Мирза Бухорий, Акрам Асқаров ва бошқаларнинг коллекциялари бор. Тошкентлик ёдгорликлар мухлиси Акрам Асқаров Париждаги илмий археология жамиятига аъзо бўлиб, ўзининг умр буйи тўплаган коллекйиясини ҳукуматга топширишни васият қилган. Коллекйиянинг катта қисми – 14000 танга, 200 та қимматбаҳо нодир буюмлар Туркистон генерал губернатори А.Б.Вревский фармойиши билан Петербургдаги императорлик археология комиссияси ихтиёрига жўнатилган ва Эрмитажга топширилган. Йирик коллекционерлардан самарқандлик Мирзо Бухорий 1202 осори-атиқа, 11 та тилла, 77 та кумуш танга 18 та кумуш танга ва бошқаларни Веселовскийга берган у Петербургга 6 яшик қадимий танга ва нодир ёдгорликларни ҳам юборган. Бухорий уларга ҳеч нарх қўймайди. Балки бу топилдиқларни комиссия лозим топган мукофот эвазига хазина фойдасига топшириш истагини билдирган. У ҳаммаси бўлиб жўнатган 6300 осори-атиқаларнинг бир қисми Эрмитажга қолганлари Осиё музейига топширилган. Самарқанддаги Шайбонийхон мадрасасининг мударриси бўлган Абу Саид Махсум Н. И Веселовский ва В.В Бартольд экспедицияларида қатнашди. Биз юқорида қайд қилган ёдгорликларнинг ҳаммаси босиб олинган Туркистон худудида мусодара этилган ва ўлжа сифатида қўлга киритилиб, марказга юборилгандир. Шундай экан, юқорида санаб ўтилган барча бойликлар тарихий ёдгорликлар, қўлёзмалар, коллекциялар ўз қонуний эгаси бўлган ўзбек халкига кайтарилиши зарур.

Суверен Ўзбекистон давлатининг раҳбарияти ҳам бу масаласини Москвадаги раҳбарлар олдига қўйиши ва ўзаро келишув асосида бойликлари қайтариб олиб келишига бурчлийдирлар.

Ахир урушдан сунг Дрездендан ташиб кетилган нодир расмлар коллекцияси ўз эгаларига-немис халкига кайтарилди-ку!

1917 йил октябрдан сўнг Туркистон ўлкасининг мусодара қилинган бу бойликлари Москва ва Петербургдаги давлат фондига жўнатилди. Бу фонд 1923 йилда жамғариш ишларини якунлаб, бутун мамлакат буйлаб мусодара қилинган. 254200 дона асори-атиқани Москвадаги Ленинград музейларига бўлиб берган. Шунингдек, Бухоро амири саройи арки, Ситораи Мохи хоса ва амалдорлар қўлида тўпланган, Хива хони ҳамда унинг бекликларида йиғилган бойликлар ва Оқ уйдаги (Тошкент) совғалар ҳаммаси Москвадаги давлат фондига жўнатилган. 1918 йилда князь Николай Романов саройи халк музейига айлантирилгач, унга давлат фондидан 100 дона экспонат юборилган.


Бутун Россия мусулмонларнинг мурожати туфайли, В. И. Лениннинг кўрсатмаси билан Петербургга чоризм томонидан олиб кетилган (1869 йили) Усмон Қурьони қайтариб берилди. Бу хайрли иш кейинчалик тўхтаб қолди. Шунга қарамай, Туркистон АССР Халқ комиссияларнинг кенгаши 1921 йил 31-июлда халқнинг маданий хазинасини йуқотиш хавфининг олдини олиш мақсадида саньат асарлари, қадимги ёдгорликлар ва илмий коллекцияларни чет элга олиб кетишни таькиклаш ҳақида қарор чиқарди. Бу қарор кейинчалик музейларимиз томонидан мисқоллаб йиғилган ночор фондлар юқорида берилган номаьқул буйруқлар туфайли сийраклашиб борди. Масалан: 1941 йил 2-октябрида жумҳурият наркомпросининг №1573 буйруғига кўра Ўзбекистон халклари тарихи музейига фондига Ўрта Осиё хонликларига оид 100 га яқин олтин-кумуш тангалар, заргарлик буюмлари (ҳаммаси бўлиб 5-6 кг олтин кумуш) Эрмитаж ходимининг иштирокида олиб кетилади. Совет давридаги бундай «босқинчилик» нафақат Тошкент, балки Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Қуқон музейларида ҳам авжига чиқди.

Иккинчи масала. Ўзбекистон жумҳуриятининг заминида дафиналар, ёдгорликлар яширинб ётибди. Буларни кўпинча археологлар қидириб топади, гоҳида ер қазиш пайтида кишилар ногаҳон қимматбахо дафинага дуч келишади. Олтин, кумуш, мис, темир танга солинган хумлар топиб олингани хакида матбуотда ёзиб турилади. Бироқ улар тарих музейларига эмас, Москвага (Госхранга) юборилади. Яна шуни айтиш керакки, Ўзбекистон худудида ишлаётган, марказдан келган археологик экспедициялар ҳам топилмаларни ҳар доим жумҳуриятда қолдиряпти, деб бўлмайди.

Ўрта Осиёда музейларнинг шаклланиши

Ўрта Осиё халқлари қадимдан Яқин Шарқ ва Ғарб давлатлари, яъни Урарту, Миср, Греция, Бобил, Рим кабилар билан иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатганлар. Ўрта Осиё заминидан ўтган машҳур «Буюк ипак йўли» Шарқий Осиё ва Ҳиндистоннинг Ўрта ср денгизи мамлакатлари билан боғлар эди.

Бундай жозибали ўлка барча даврларда чет эл истилочиларининг диққат марказида бўлган. Шу сабабли тақдир тақозоси билан Ўрта Осиенинг тарихий қисмати жуда оғир кечди: босқинчилик урушдари, ҳукмрон доираларнинг ўзаро ички зиддиятдари туфайли тўс-тўполонлар ҳам тез-тез юз бериб турган.


Доимий қирғинлар туфайли бетакрор саройлар, гўзал шаҳарлар, ноёб иншоотлар вайронага айланиб, йиғилган бебаҳо маданий бойликлар голиблар ўлжаси бўларди.

Муаррих Муҳаммад Наршахийнипг гувоҳлик беришича, араблар Пойканд жангларидан ҳисобсиз тилло, кумуш буюмлар, қурол-аслаҳалар, қимматбаҳо кийим-кечаклардан иборат катта ўлжа билан қайтганлар. Араб истилоси даврида хазина тўплаш, маданий бойлик жамғариш ишларида дурустроқ силжиш юз бермади.

Ўрта Осиеда мустақил Сомонийлар давлатининг (1Х-Х асрлар) барпо бўлиши бу борада тубдан ўзгариш қилди. Бу даврда сарой бойликларидан ташқари, катта кутубхопалар, архивлар барпо этилди. Тарих гувоҳлигича, X асрдаги Бухоро ва Шероз амирликлари кутубхоналарида инсоният яратган ҳамма нодир китоблар бўлган. Ғазнавийлар сулоласининг асосчиси Маҳмуд Ғазнавий хам жуда кўп китоблар тўплаган. Хоразмпюҳ Муҳаммад мамлакатнинг равнақи йўлида катга ишлар қилди. Гўзал саройлар, қасрлар, мақбаралар қурди. Нодир моддий-маънавий бойликлар тўплади, аммо бу бстакрор санъат ва маданият ёдгорлиюшри, бутун шаҳарлар мўғул босқинчилари истилоси туфайли йўқотилди. Кутубхоналар ёндирилди, маданий ҳаёт 100 йиллар орқага чекинди.

Орадан 150 йил ўтгандан сўнг Ўрта Осиёда фан ва маданият қайта куртаклай бошлади. Айпиқса, Амир Темур томонидан ягона марказлашган давлат тузилиши ва Самарқанднинг пойтахт қилиниши катта бойликларнинг тўпланишига сабаб бўлди. Меъморий ёдгорликлар, мақбаралар, масжид-мадрасалар, саройлар қурилди.

Амир Темур забт этган мамлакатлардан қадимий қўлёзмалар, хон, амирларга тегишли ёзишма ва элчилик ҳужжатлари, мусулмон дунёсининг муқаддас китоби бўлмиш «Усмон Қуръони» нинг (VIII аср) асл нусхасини Самарқандга келтирди. Дунёга машҳур Темур кутубхонасини барпо этди. Темурнинг севикли набираси, Шарқнинг буюк астроном олими Мирзо Улутбск кутубхонани янада бойитди.

Амир Темурнинг набираси Шоҳруҳнинг ўғли шаҳзода Бойсунқур (вафоти 1433 й.) Ҳиротда сарой кутубхонасини барпо этди. Шарқшунос олим А.Ю.Якубовскийнинг таърифича «Бойсунқурнинг нозик диди ва чуқур илми туфайли Ҳиротда шундай катта кутубхона вужудга келадики, унда бир қанча гуруҳ хаттотлар, нафис сурат усталари (рассомлар), зарҳалчилар, муқовачилар, олимлар ижод қиладилар. Кутубхонада фақатгина нусха олиш, китобларни безаш эмас, балки филология, текстология тадқиқотлари олиб борилар эди». 1442 йил шу кутубхонада Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сини тўла тексти кўчириб ёзилди.


Темурийлар даврида тасвирий, амалий ва меъморчилик санъатларида улкан ютуқларга эришилди. Саройлар, мадраса, мақбаралар ва бошқа биноларни нафис суратлар, нақшлар билан безаш тараққий этди. Бибихоним масжиди, Гўри Амир, Шоҳи-зинда, Аҳмад Яссавий мақбараси ва масжиди, Ишратхона, Шаҳрисабздаги Оқ сарой, Улугбск қурдирган мадрасалар ўзининг улуғворлиги билан Шарқ меъморчилигининг шоҳ асарлари бўлиб, уларда халқимизнинг юксак дид ва маҳорати, ақл-заковати намоён бўлган.

Бу даврда савдо-сотиқ, ҳунармандчилик шунчалар ривожланган эдики, Бухоро, Самарқанд усталари томонидан ишланган буюмлар дунё бозорларида юқори баҳоланарди. Ҳирот усталарининг заргарлик буюмлари, Самарқанд, Бухоро духобаси катта шуҳратга эга эди. Темур даврида Мо-вароуннаҳр усталарининг ижодий ишлари кўриги бўлиб турарди.

1469 йили Али Исфаҳонийнинг санъати таърифга сазовор бўлди. Уста гулдон идишни кўрикка қўяди. Бу гулдонда 32 ҳунарманднинг иш услуби кўрсатилган эди.

Ҳунармандлар ўз маҳоратларини янги қурилган масжид, мақбара ва бошқа иншоотларда намоён этар эдилар. Масалан: Бибихоним масжиди учун усталар томонидан ишланган шамдонлар ва масжид дарвозаси кандакорлик санъатининг чўққиси эди. Аҳмад Яссавий мақбараси учун Табризли уста Абл-ал Азиз 2 тонналик мис қозон ясаган (1391 йил). Шамдонларни ва қандилларни эса исфаҳонлик уста Иззаддин ясаган эди. Гўри-Амирнинг 1405 йил Темур кўмилгандан кейинги ички кўриниши «Ҳарбий меъмориал музейни» эслатар эди. Мақбарага қўйилган ҳар бир буюм нодир тарихий ва маданий ёдгорлик эди.

Тарихчи Арабшоҳнинг ёзишича «Мақбара ичига соҳибқироннинг кийимлари, деворларига қурол-яроғлари осилган эди. Бу қуроллар олтин-кумушдан ясалган бўлиб, қимматли лаъл-ёқут тошлари билан безатилган эди. Мақбара гумбази остида осмондаги юлдузларни эслатувчи олтин-кумуш қандиллар осилган эди. Битта қандил 4000 мисқол тилладан ясалган. Ерга мақбара ўлчовида ипак ва духоба гиламлар солинган эди.

Темурийлар сулоласидан Ҳусайн Бойқаро Ҳиротни гўзал бинолар, масжид, мадрасалар билан обод этди. Шеърият султони Алишер Навоий билан бирга Ҳиротни шоир ва фозиллар боғига айлантирди. Шу даврда тарихчи олимлар Мирхонд (1498 вафот этган) ва унинг набираси, тарихчи Хондамир, буюк мўйқалам соҳиби Камолиддии Бсҳзод ижод қилдилар.


Бу даврда Ҳирот миниатюра санъати усталари мактаби вужудга келди, саноқсиз қўлёзмалар истеъдодли хаттотлар томонидан кўчирилди ва зарҳалдар билан безатилди.

Шарқшунос олим А.Ю.Якубовскийнинг езишича, Алишер Навоийнинг (1441-1501) жуда катта, нодир қўлёзмаларга бой шахсий кутубхонаси бўлган. Бу кутубхонадан тарихчи Хондамир, мусаввир Беҳзод ва бошқа олиму фозиллар фойдаланганлар.

Бухоро-Хива хонликларида ҳам нодир қўлёзмалар, миниатюралар кол-лекциясини тўплаб сарой ва шахсий кутубхоналар барпо этиш одат бўлган эди.

Хива хони Муҳаммад Раҳим II, (Феруз тахаллуси билан машҳур шоир (1865-1910) кутубхона барпо этиб уни дунёнинг ҳар чсккасидан келтирилган нодир қўлёзмалар билан бойитиб боради. Ўрта Осиёда биринчи бўлиб Хивада литография ташкил қилиб, ноширлик санъатини ривожлантиради.

XIX асрда Хива хонлиги ўзининг китоб хазинаси билан дунёга машҳур бўлади. Бу ерда араб, форс-тожик тилларидаги қўлёзмалар ўзбек тилига таржима қилинган.

Кўқон хонлигида ҳам бой кутубхона бўлиб, нодир қўлёзмаларга эга эди. Бу даврда Ўрта Осиёнинг йирик шаҳарлари: Фаргона, Бухоро, Қўқон, Тошкентда ва бошқа шаҳарларда китоб ихлосмандлари бўлиб, улар жуда катта маблағ сарфлаб бутун умр нодир қўлёзмалар йиққанлар. Масалан: Тошкентда Жўрабекнинг шахсий қўлёзмалар коллекцияси машҳур эди (1906 йилда ўлдирилган). Боқижон бой, Қози Муҳиддин, Андижондаги Дукчи Эшон кутубхоналари, Бухорода яшаган Қози Шарифжон Махзум Зиёнинг кутубхонаси ва ундаги қўлёзмалар ўзининг иодирлиги ва қадимийлиги билан машҳур эди.

Шундай қилиб, юқоридаги фактлар асосида шу хулосага келиш мумкинки, Ўрта Осие диёрида моддий ва маънавий ёдгорликларни тўплаш асрий анъана бўлиб, миллий хусусиятларга, ислом дини урф одатларига риоя қилган ҳолда амалга оширилган.

Ўрта Осислик буюк алломаларнинг қомусий, шоҳ асарлари ХП асрдан Оврупо мамлакатларида лотин тилига таржима қилиниб, дунё фани ривожига катта ҳисса қўшди. Шарқ мамлакатларида эса, бу шоҳ асарлар кутубхоналарнинг олтин фондига айланди. Кслажак авлод учун авайлаб сақланди.


Қадимдан Овруполик олимлар, ҳукмронлар Ўрта Осиё халқларининг тарихи, маданияти ва маданий ёдгорликларини эгаллашга ҳаракат қилардилар. Кейинги даврга келиб, Ўрта Осиёдан фақат ерли муаллифларнинг қулёзмалари эмас, балки Шаркдаги даҳоларнинг фақат номларигина маълум, аммо ўзи топилмаган асарлари ҳам худди шу ердан чиқиши мумкин, деган мулоҳазада бўлдилар.

Дарҳақиқат, уларнииг тахминлари тўғри чиқди ва изчил олиб борилган ҳаракатларм натижасида Ўрта Осиёнинг маънавий хазиналари Оврупо-Осиё давлатларининг мулкига айланди. Бу ишлар хилма-хил йўллар билан амалга оширилдм; хонликларга келган элчиларга совға сифатида бсрилди, савдогарлар, атайлаб келган сайёхларнинг ҳаракатлари, ўртадаги воситачилар орқали ва босқинчилик ҳаракатлари туфайли хорижий мамлакатларга чиқа бошлади. Масалан: 1740 йили Эрон шоҳи Нодиршох. Ўрта Осиёни босиб олади ва Амир Темур мақбарасидан кўп ёдгорликларни олади; Темур қабри устидаги нефрит тоши, Соҳибқироннинг мақбарага қуйилган олтин сопли қилич ва қалқонлари, қабр устига қўйилган Куръонни Самарқанддан босиб олган бсҳисоб ўлжалари ичида олиб кетади. Аммо Темур қабр тошини йўлда синиб қолгани учун тезликда қайтаради.

1831-1833 йилларда Ост-Инд компаниясининг лейтенанти Александр Борс Бухорода яшаб қадимий тилла ва кумуш тангаларни йиғади ва 200 дан ортиқ нодир нумизматика коллекциясини барпо этиб, Британия музейига тақдим этади. Ҳозир бу коллекция бебаҳо ҳисобланади.

Аммо бу борада Рус империяси алоҳида кенг кўламли «изланиш» ишларини олиб борди.

Ўрта Осиё маънавий хазинаси моҳиятини муносиб баҳолаган, уни Петербург, Москва мулкига айлантириш учун бутун куч-ғайратини сарфлаган рус шарқшунос олимларининг бу соҳадаги хизмати алоҳида аҳамиятга эгадир. Бу жараён айниқса XIX асрга келиб жуда авж олди.

Петербургдаги Осиё музейининг директори, шарқшунос олим X.Д.Френ 1834 йил Ўрта Осиёдан излаб топилиши мумкин бўлган Шарқ муаллифларига мансуб «Юз асарнинг хронологак рўйхати» ни тузиб чикди. Оренбург божхонасига савдогарлар йўллаш ва кўрсатилган қўлёзмаларни Петербургга юбориш ҳақида фармойиш берилди, бу вазифа буюрилганидан ҳам «аъло» даражада бажарилиб, Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари тарихи ва географиясига доир қимматли қўлёзмалар Петербургга оқиб кела бошлади. Бу, Ўрта Осиё моддий ва маънавий ёдгорликларининг олиб кешлишининг биринчи босқичи эди. Шу даврдаёқ Оврупо давлатлари ва Русиянинг подшо саройлари кутубхоналарида Туркистон ёдгорликлари пайдо бўла бошлади. 1853 йили рус қўшинларининг Оқмасжид қалъасини қўлга киритиши пайтида моддий ва маънавий хазиналаримиз рус қўшини томонидан ваҳшийларча таланди.


1869 йилдан планли ўлжа йиғиш чоралари ишлаб чиқилди. Солдат- офицерлар қўлларига Петербургда ёзилган тавсиянома берилиб, қандай нарсаларга аҳамият беришлик кўрсатилган эди. Асосий мақсад: Туркистон шаҳарлари ва хонликлардан қўлёзмалар, ҳужжатлар, танга, муҳр, амалий санъат намуналари, осори-атиқа буюмлар, маҳаллий ҳунармандларнинг ижод маҳсуллари, гиламлар, мис ўймакорлиги буюмлари, нодир эгар-жабдуклар, заргарлик буюмлари, қурол аслаҳа, айниқса, соплари дур гавҳар тошлар билан безатилган қимматбаҳо металлардан ясалган қилич, ханжар, пичоқлар ва бошқа буюмлар Петербургдаги музей ҳамда кутубхоналарга жўнатилиши керак эди.

Ҳарбий бошлиқлар ва амалдорлар бу қимматбаҳо ёдгорликлардан ўзларига коллекция тўплашни ҳам унутмадилар.


  1. йили Самарқанддан Туркистоннинг биринчи генерал-губернатори К.П.Фон Кауфман (1867-1882 й.) мусулмон дунёсининг муқаддас китоби VII аср Куфа қўлёзма ёдгорлиги «Усмон Қуръони» ни Петербург императорига жўнатади.

  2. йили Бухоро амири фуқаролари қўзғолонини бостириш баҳонасидаги ҳарбий юришда Шаҳрисабз ва Китоб бекликларига қарашли жойлардан 97 жилд қадимий қўлёзмалар тортиб олинди.

Маданий ва маънавий ёдгорликларни илмий асосда йиғиш 1873 йили Хива хонлигига юриш олдидан жуда мукаммал ташкил қилинди. Бу ишга Петербургдаш рус география жамияти бош-қош бўлди. Йирик шарқшунос олим, П.И.Лерх хонликда нималарга эътибор бериш ва йиғиш ҳақида мукаммал дастур ишлаб чиқиб Туркистонга юборди. Дастур, яъни «Кўрсатма» типография йўли билан нашр қилиниб солдат ва офицерларга тарқатилди.

«Кўрсатма» нинг махсус бўлимида архив ҳужжатлари, тилла, кумуш тангалар ва қўлёзма китобларни йиғиш алоҳида қайд эттирилади. Яна кўрсатиладики, юқоридаги ёдгорликлар, қозихоналар, масжид-мадраса ва хонадонлардан олинсин. Бу ерларда Абу Райҳон Беруний, А.Навоийнинг ва бошқа даҳоларнинг қўлёзмалари бўлиши шартлиги кўрсатилади. Ёзилган қўлёзма ва осори-атиқа буюмларни Петербургга жўнатиш Туркистон генерал-губернаторининг фахрий маслаҳатчиси, шарқшунос олим А.Л.Кун зиммасига маъмурий йўл билан юклатилади. Солдат ва офицерларни рағбатлантириш йўллари кўрсатилади.


Хива хони шошилинч равишда қочган бўлиб, сарой ва хазина босқинчилар ихтиёрида қолган эди. Хон саройи ва ундаги хазиналар мукаммал талон-тарож этилади. Қўлёзмалар ва ҳужжатлар Петербург императори кутубхонасига (ҳозирда Салтиков Шчедрин номидаги Петербург давлат кутубхонаси) жўнатилди. Хива хони тахти эса 1874 йилда Москвадаги қурол аслаха палатасига топширилди.

Бу тахтни илмий тавсиф этган рус олими В.В.Стасов: «Бу тахт Хива ҳунарманд усталарининг маҳорат чўққиси, яъни металлга гул солиш ҳунарининг бетакрор маҳсули» дсйди. Хон саройидан олинган қимматли ўлжалар ичида 200 та пул ясайдиган қолиплар, 25 пуд тилла ва кумуш, хон муҳри, 200 дан ортиқ қадимий тангалар, (асосан XV асрга оид) беҳисоб қимматли тошлар ва тиллодан ясалган заргарлик буюмлари ва кийим-кечаклар бор эди. Бу нарсалар Петербург ва Москва музейларига Эрмитаж, Царскосельский арсенал, Москва политехника музейи, этнография музейи ва бошқа жойларга жўнатилди. Булар бутун дунёдан келтирилган санъат дурдоналари эди. Бсҳисоб хитой чинни идишлари, эрон, туркман ипак гиламлари, Кашмир рўмоллари. ажойиб чопон ва қурол аслаҳалардан, беҳисоб заргарлик буюмлардан иборат эди. Фақат ХVII-ХVIII-Х1Х асрга оид Хитой чиннисидан ясалган буюмлар 1000 дан ортиқ бўлиб, бу нарсалар рус офицерларига ўлжа бўлди.

1875-1876 йили Қўқонга юриш бўлди, хонлик тугатилиб, хонлик хазинаси, ундаги қўлёзмалар, қимматли мис, тилла, кумуш буюмлар, қурол-аслаҳалар Петербургга жўнатилди. Қўқондан олинган мисгарлик, заргарлик буюмлари шу вақтгача марказ музейлар томонидан дунё кўргазмаларида кўрсатилмоқда. Шундай қилиб, Ўрта Осиё халқларининг тўкилган қонлари ҳисобига Туркистон ерида 4 та маъмурий вилоят: Сирдарё, Зарафшон (Самарқанд), Фарғона, Каспий орти тузилиб генерал- губернаторга қарам бўлди ва Россиянинг тўла маънодаги колониясига айланди.

Бухоро билан Хива рус империясининг тобе хонликлари бўлиб қолди. Ўлкада ярим подшо Туркистон генерал-тубернатор бўлиб, у чекланмаган ваколатга эга эди.

Энди янги вазифа Ўрта Осиёнинг улкан территориясини ўзлаштириш, уни чоризмнинг Шарқдаги истеҳкомига, бойиш манбаига айлантириш, ўлкани мукаммал ўрганиш яъни ўлканинг ер ости ва ер усти бойликларини ўсимлик ва ҳайвонот оламини, тарихини, этнографиясини ўрганиш зарур эди.

Бу борада катта дастур ишлаб чиқилди: Унда Туркистоннинг қадимги тарихи, моддий ва маънавий ёдгорликлари, географияси, ер ости бойликлари, табиати, ҳайвонот дунёси, урф одатлари, ҳаёт тарзини кенг кўламда ўрганиш ва ўзлаштириш мўлжалланган эди.

Шу мақсадда генерал-губернатор ҳузурида фахрий маслаҳатчилар штати барпо этилди ва лавозимларга шарқ тарихи билимдонларидан жалб этилди. Бу вазифани бажариш учун III та гуруҳ тузилди:

1-чи гуруҳ: шарқшунос рус олимлари Петербургдан туриб бу ишларга бош-қош бўлдилар. Булар: Н.И.Веселовский, К.Г.Залеман, Н.Ф.Петровский, П.И.Лерх, И.Т.Пославский, В.В.Радлов, В.Р.Розен, А.Н.Самойлович, Е.Т.Смирнов, В.В.Вельяминов, (В.В.Бартольд), В.А.Жуковский ва бошқалар.

Пстербург шарқшунос олимлари Ўрта Осиёга доимий ва узоқ муддатли командировкаларга келиб маҳаллий коллекционерлар ва шарқшунослар ёрдамида ҳар тарафлама текшириш ўтказар эдилар. Улар ишни археологик қазилмалар ва бетакрор мақбара ва мадрасалардан бошлар эдилар. Бу ишларнинг натижаси ўлароқ, улар ихтиёрида қадимий нодир ёдгорликлар, қимматли манбалар тўпланарди. Бу ноёб манбалар Петербург музей ва кутубхоналарига жўнатиларди.

Яна II-чи гуруҳ ёдгорликлар ишқибозлари ҳам мавжуд эдики, улар: Петербург мактабини ўтган, араб, форсий, туркий тилларни мукаммал эгаллаган йирик шарқшунос билимдонлар эди. Улар Туркистон генерал-губернаторлигига амалий хизматга юборилган бўлиб, мунтазам равишда Ўрта Осиёдан нодир қўлёзмалар, моддий, тарихий ёдгорликларни марказга жўнатиб турардилар. Шу асосда Петербург олимларининг унумли ишларида шу ўлкадан туриб ёрдам берганлар.

Булар орасида ўлка табиати тадқиқотчилари, шарқшунос олимлар, қўлёзмалар билимдонлари А.А.Кун, Н.П.Остроумов, А.А.Семенов, Е.Ф.Кал, (танга ва қадимги осори-атиқалар бўйича), М.С.Андреев (этнография), В.Ф.Ошанин (антропология), А.П.Федченко, И.В.Мушкетов, Б.Н.Касталский, В.Л.Вяткин, Н.С.Лишкошин, Н.А.Маев (археология ва ну-мизматика), Н.А.Северцев, А.Э.Рагеллар бор эди.


Улар Туркистоннинг ҳамма шаҳарларига генерал-губернатор ваколати билан бориб хон саройлари, мадрасалар, масжидлар, қозихона ва савдогарларнинг шахсий коллекцияларидан моддий ва маданий ёдгорликларни, қадимий нодир қўлезмаларни изчил равишда қўлга киритиб, саралаб Петербургдаги археология комиссиясига, Осиё музейига ва император кутубхонасига узлуксиз жўнатиб турдилар. Булардан ташқари шу мақсад йўлида 1867 йилдан то 1917 йилгача Туркистонда 15 тадан ортиқ илмий жамият ва тўгараклар ишлаб турган.

1895 йилда Тошкентда археология, этнография ва антропологияни севувчилар тўгараги ташкил этилиб, унга шарқшунос олим В.В.Бартольднинг яқин шогирди Николай Петрович Остроумов бошчилик қилди. Тўгаракнинг асосий вазифаси - ўлканинг бой маданияти ва тарихини ўзида мужассамлаштирган ёдгорликларни тўплаш ҳамда ўрганиш бўлди. Бу ишда Петербургдаги Император археологлар жамияти билан ҳамкорлик йўлга қўйилган эди. Тўпланган ёдгорликлар ҳақида марказга ахборот бериб турилар ва марказдагиларнинг тавсияси билан қўлга киритилган ёдгорликларни Петербургга жўнатар эдилар.

1898 йилда Андижон қўзғолонининг саркори Дукчи Эшон кутубхонаси мусодара қилинди. Ундаги 194 нодир қўлезма тезликда Петербургга жўнатилган.

Туркистон хазиналарини марказга юборишда жонбозлик кўрсатган яна III-чи бир гуруҳ бор эдики, булар маҳаллий ҳаваскор ёдгорлик мухлислари эдилар. Улар ўлка зиёлилари, рус маъмуриятининг расмий ходимлари ва катта-кичик ҳарбий амалдорлар эдилар.

Рус тарихинипг намояндалари ўзларининг Туркистонда олиб борган илмий ва ёдгорликларни тўплаш ишларида маҳаллий мухлисларга таяндилар. Масалан: самарқандлик Мирза Қосимов, тошкентлик савдогар Акрам Асқаров, самарқандлик Мирза Абдулла Бухорий, этнограф Шохимардон Иброҳимов, самарқандлик Абу Саид Махсум, археолог олим Турди Мирғиёсов ва бошқалар.

Булардан ташқари, яна Петербург, Москва музейларидан беҳисоб мутахассислар тез-тез ўлкага келардилар ва ҳисобсиз ёдгорликларни олиб кетар эдилар. Шундай қилиб, бундай жозибали, афсонавий ўлка рус ҳукмдорларини шошилтириб қўйди. Ўлкада ҳар тарафлама «илмий текшириш» ишлари ривожланиб кетди.


Чор ҳукумати Туркистон ўлкаси халқ оммасига миллий жиҳатдан ўзини англаш учун имкон бермас, чунки улар орасида тарихий билимларни кенг ташвиқот қилиш ва улар эътиборини қадимги ёдгорликлар қимматига жалб этиш чоризмнинг мустамлака сиёсатига путур етказади, деб ҳисоб-лардилар. Лекин Ўрта Осиёни ўз мустамлака мулки деб билган чоризм бсқиёс бойликларни ўзлаштириш учун Туркистонни илмий асосда ўрганиш зарурлигини яхши тушунарди.

Илмий жамиятлар, Туркистон ўлкасининг рус тадқиқотчи олимлари, айрим шахслар, айрим муассасалар ўз фондларини Туркистон ўлкаси минерологияси, зоологияси, нумизматикаси, этнографияси, флора, фауна дунёсига оид ажойиб коллскциялар билан тўлдириб олдилар.

Шу муносабат билан тарқоқ коллекцияларни бирлаштириш ва уларни Петербургга жўнатиш учун саралаш маркази лозим бўлиб қолди. Бунинг учун энг қулай Марказ музей ҳисобланиб, ўлкада музей ташкил этиш масаласи кўтарилди. Жумладан, А.П.Федченко Туркистон гснерал-губсрнаторига тайёрлаган ахборотда «Туркистонни муваффақиятли ривожлантириш учун у билан асосли равишда танишиб чиқиш керак, музсй эса бунинг энг яхши воситасидир», деб ёзган эди.

Шундай қилиб, А.П.Федченко, И.В.Мушкетов, В.Ф.Ошании, В.В.Бартольд ва бошқалар Туркистонда музейлар қурилишининг ташаббускорлари бўлдилар.

1876 йили биринчи бўлиб Тошкент музейи (Ҳозирги Ўзбекистон та-рихи давлат музейи) очилди. Шу пайтдан эътиборан, Ўрта Осиёда бош музейнинг мавжудлиги расман тан олинди. 1896 йили Самарқанд, 1898 йили Еттисув, 1899 йили Фарғона ва Каспий орти (Ашхобод) ўлка музейлари барпо этилди.

Музсйларда ҳар хил аралаш-қуралаш экспонатлар бўлиб этнография, техника, табиат тарихи, археология, нумизматика, қишлоқ хўжалиги, маҳаллий қурол-яроғлар, ип газламалар, китоблар, ёзув қуроллари, лойдан ишланган ҳайкалчалар, маҳаллий қоғоз ва ипак намуналари, аёллар безаклари, тумор каби турли-туман маиший буюмларгача қўйилган эди. Музей фондлари тасодифан тўпланган ҳар хил коллекциялардан иборат эди.


Музейда тўпланган коллекциялар император археология комиссияси томонидан назорат қилинар, фан учун аҳамиятлилари ва нодир экспонатлар Марказий музейларга ва кутубхоналарга жўнатилар эди.

Илмий жамиятлар, Туркистон генерал-губернаторлиги томонидан Россия ва Оврупо мамлакатлари учун тайёрлаган кўргазмалар, асосан, Бухоро амири хазинасидан ва Хива хонлиги хазинасидан таланган қимматбаҳо этнографик экспонатлардан ташкил топар эди. Бу ҳам марказга ташиб кстиш йўлларидан бири бўлиб, 1870-1914 йилгача 7 марта умумроссия ва 10 марта Жаҳон кўргазмаларида кўрсатилган. Кўргазма экспонатлари Петербург, Москва мулкига айланарди. Табиий бу кўргазмаларни ташкил қилишда маҳаллий музейлар бевосита қатнашар эдилар.

Туркистон музейлари фаолиятига оид шарҳимизга якун ясар эканмиз, мустамлакачи ҳокимиятнинг Ўрта Осиёда музейлар ташкил этиш ташаббуси, Россия ва Оврупо жамоатчилигида Туркистон ўлкаси тарихий ўтмишига катта қизиқиш пайдо бўлиши ва ўлка халқлари бой тарихини ўрганиш, уларни кўп асрли маданий меросини аниқлаш ва бу йўлда жамғариш ишларини ҳар тарафлама ривожлантириб, туб маъноси ила Россия мулкига айлантириш учун олиб борилган асосий йўналиш ва мақсад эди.

Туркистон музейлари уставларида шундай дейилган эди: «Ўрта Осис билан танишув ва тўпланган материалларни олимлар ўз соҳалари бўйича ўрганишлари учун очилди».

Экспозицияларнинг мазмунига келсак, унинг асосий вазифаларидан бири чоризм қуролининг Ўрта Осиёдаги галабаларини шарафлашдан иборат бўлиб, Туркистонни босиб олишдаги рус генераллари ва офицерларининг кўрсатган «жанговарлиги» мадҳ этилиб, уларнинг саноқсиз портретлари кўрсатилган эди. Экспозицияларда маҳаллий тилларда изоҳ текстлари берилмасди, маҳаллий аҳоли музейни кўриш ва тушуниши учун қисқача изоҳларга муҳтож эди.

Умуман, мустамлака маъмурияти музей экспозицияларидан, ҳукмрон метрополия ғояларини тарғиб қилиш учун фойдаланар эди. Бу ишда рус буржуазияси, савдогарлар ҳамда корчалонлар, мустамлака табиий бойликларини суистеъмол қилишдаги ўз ютуқларини намойиш этиш ва шу йўл билан ўз маҳсулотларини пуллаш учун реклама яратишга ҳаракат қилар эдилар.

Шундай бўлсада, XIX асрда Туркистон ўлкасида дастлабки музейларнинг юзага келиши ўлка маданиятинииг ривожига қўшилган ҳисса, деб биламиз. Маҳаллий аҳолининг оз қисми - зиёлилари музей экспозипиялари билан танишиб, ўлкаларининг ўз табиати, ер ости ва ер устки бойликларидан намуналар кўриб, ўзлигини билишда туртки олган бўлсалар ажаб эмас.



<< предыдущая страница   следующая страница >>