shkolakz.ru   1 ... 2 3 4 5

Ўзбекистонда айрим музейларнинг иқлимий ҳолати

Музейлар нафақат қимматли коллекциялар тўплами, балки кенг маданий-маърифий ва илмий тадқиқотлар маскани ҳамдир.

Шу боис ҳам музей жамғарма ва экспозицияларида сакланаётган ва намойиш этиладиган осори-атиқа ва буюмлариинг сифат даражаси ушбу масканлар фаолиятининг самарадорлигига катта таъсир қилади.

Айни пайтда, музей экспонатларининг эскириш жараёнларига ҳарорат, намлик, ҳавонинг ифлосланиши ва микроорганизмлар таъсир қилиши мумкин. Бу унсурлар аксарият бир вақтнинг ўзида бир-бирининг зарарли таъсирини кучайтирган ҳолда юзага келади. Ҳаво ҳарорати ва нисбий намлиги ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар керагидан ортиқ ёки етишмаган шароитларда органик ашёларда емирувчан физик-кимёвий ўзгаришлар тезлашишига олиб келади. Намликиинг камайиб кетиши эса экспонатларпинг қуриб қолишига сабаб бўлади ва улар мўрт бўлиб қолади.

Экспонатларни муҳофаза қилиш учун музей бинолари ичидаги намлик 60 фоиз, йил давомида эса 50 дан 65 фоизгача бўлганда ижобий ҳисобланади. Ҳарорат аксарият экспонатлар ва ташриф буюрувчилар учун +18° дан +22°гача бўлиши мақсадга мувофиқ.

Музей ичидаги ҳарорат-намлик тебранишлари об-ҳавонинг ўзгаришига, инсоляцияга, ҳаво алмашиниши ва томошабинлар сонига боғлиқ.

Турли ҳарорат-намлик ҳолатлари билан дифференциаллашган ҳудудларни яратишнинг зарурияти намойиш этилаётган ва сақланаётган материалларнинг ҳар хиллиги билан тушунтирилади.

Тошкентдаги мавжуд айрим музейларнинг экспозиция залларида микроиқлимий қийматларнинг ҳолатларини ўрганиш мақсадида 2001 йилнинг ёз фаслида кузатувлар олиб борилди.

Тадқиқотлар ўтказилган музейларда экспозиция ихтисоси бўйича турлича ва алоҳида (индивидуал) лойиҳалар қурилган:

Ҳар хил турдаги экспонатлар учун ҳарорат-намлик ҳолатлари:

Экспонатларни сақлаш шароитларига таъсир этувчи факторлар.

Экспонат турлари:

Матолар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар;


Суяқдан тайёрланган маҳсулотлар;

Мармар ва чиннидан тайёрланган маҳсулотлар;

Қуйида тадқиқот жараёнида Тошкентпинг баъзи музейларидан олинган ҳарорат-намлик ҳолати хусусидаги қисқача таснифларни келтирамиз.

Давлат табиат музейи бир каватли бинода жойлашган булиб, Тошкент шахрининг энг кўҳна музейларидан ҳисобланади.

Ҳаво алмашиниши БК-1500 русумли тўртта кондиционер ва иккита ҳаво сўрувчи вентиляциялар ёрдамида амалга оширилади.

Ҳароратни, намликни ва ҳавонипг ҳаракатланиш тезлигани ўлчаш учун бсшта назорат нуқтаси танланди; ўлчов ишлари даврий равишда эрталаб, кундучи ва кечки вақтда олиб борилди. Бундаи ташқари, 1,2,3 нуқталардаги термограф ва гигрографлар кеча-кундуз давомида ёзувларни узлуксиз қайд этишни давом эттирди. Кузатувлар қуйидаги хулосаларни берди: аввалги 3 кун давомида экспозиция залларидаги максимал ҳарорат +28°С , минимал эса +25°С даражага етди, ҳавонинг нисбий намлиги 18 дан 22 фоизгача ўзгариб турди. Бунда ташқи ҳавонинг ҳарорати +23°С дан + 39°С гача, хавонинг нисбий намлиги эса 25 фоиз бўлди. Қолган уч кунда (8-9 июль) кўрсаткичлар қуйидагиларни ташкил этди: ҳарорат +24°С дан +25°С гача ва нисбий намлик 18 дан 20 фоизгача ўзгариб турди. Музей меъморий жойлашиши жиҳатидан жануби-шарқий томонга, бино экспозиция залларининг ташқи дсвори эса жануби-ғарбга қараб лойиҳаланган. Бино ғиштдан қурилган бўлиб, баландлиги 4.20 метрни ташкил этади. Музей зали уч бўлакдан иборат, кичик заллар бир-биридан баландлиги билан фарқ қилади. Тажриба натижалари қуйидагича: мсъёр бўйича нисбий намлик 55-60 фоиз, ҳаво ҳарорати +14°С дан +15°С гача бўлиши керак. Бу музейдаги тажрибавий маълумотлар уч кун давомида максимал ҳарораг +28°С, нисбий намлик 18 дан 22 фоизгача ўзгариб турганини кўрсатади.

Алишср Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи XX асрнинг 50-йилларида қурилган. Мазкур бино меъморий жойланиши бўйича шимоли-ғарбий томонга қаратиб қурилган ва ғиштли, тўрт қаватдан иборат. Бинонипг учта каватидаги экспозиция зал деразалари жануби-шарқ томонга қараб лойиҳаланган. Қаватлар баландлиги 3.20 метр. Ҳеч қандай шамоллатиш ёки совитиш воситалари қўлланилмаган. Ойналар экспонат суратлари билан беркитилганлиги сабабли инсоляция таъсирида иссиклик ҳарорати ошган.


Экспозиция залидаги тегишли ўлчов ишларини ўтказиш учун қўшимча ўнта нуқта танланди ва шундан сўнг ҳарорат ва намликнинг ўртача кўрсаткичларини олиш мақсадида нисбатан характерли бўлган учта нуқтада ва уч қаватнипг барчасида тсрмографлар ва гигрографлар ўрнатилди. Экспозиция залларидаги олти куилик ўртача ҳарорат +25°С, нисбий намлик 30 фоиз бўлиб, бунда ташқи муҳитнипг ҳарорати +38°С, нисбий намлик эса 39 фоизни ташкил этди. Тажриба натижалари қуйидагича: меъёрий кўрсаткичлар бўйича нисбий памлик 55-65 фоиз, ҳаво ҳарорати +15°С дан +18°С гача бўлиши керак. Бу музей тажрибалари хулосасига кўра, нисбий намлик 30 фоиз, ўртача ҳарорат +25°С ни ташкил этган.

Ўзбекистон Геология музейи Тошкентнинг Фурқат ва Навоий шоҳ (магистрал) кўчалари кесишган қисмида жойлашган ва унда республиканинг барча табиий бойликлари намойиш этилади. Бино икки қаватдап иборат. Иккинчи каватда экспозиция зали жойлашган. Пойдевор қаватида иккита экспозиция зали, маърузалар зали, гардероб ва бошқа хизмат кўрсатувчи хоналар жойлашган. Ертўлада эса омборхоналар, устахоналар, вснтиляция ва совитиш камералари жойлашган.

Ҳарорат ва ҳаво намлигини аниқлаш учун қуйидаги нуқталар танлаб олинди: тўртта нуқта биринчи қаватда ва олтита нуқта иккинчи қаватда. Бу ўлчов ишлари учун нуқталар қуйидагича белгиланди: биринчи нуқта биринчи каватда, иккинчи нуқта эса катта экспозиция залида. Хулосалар куйидагича: ташқи ҳарорат +28°С дан + 23°С гача бўлганда, экспозиция залидаги ҳарорат ўзгариши +18°С дан + 23"С гача, ташқарида нисбий намлик 18-27 фоиз бўлганда, залда 18-23 фоизгача ўзгариб турди. Музей биноси қаватлари баландлиги 3.20 метр. Бино конструкцияси темир-бетондан. Бино меъморий жойланиши жиҳатидан жануби-шарқ томонга қаратиб лойиҳаланган. Музейнинг биринчи кават экспозиция залидаги деразалар жануби-гарбга қараб, иккинчи зал деразалари шимоли-шарққа қараб, иккинчи қават зали деразалари шимоли-ғарбга ва шимоли-шарққа қараб лойиҳаланган. Залларда юқоридан ёритиш чироклари мавжуд.


Тажриба хулосалари шуни кўрсатадики, меъёр бўйича нисбий намлик 55-60 фоиз, хаво ҳарорати + 12°С дан +20°С гача. Музейдаги нисбий намлик 18-23 фоиз, ички ҳаво ҳарорати +18°С дан +23°С гача кўрсаткичга эга экани аниқланди. Тажриба пайтида совитиш технологиялари ишламаган.

Темурийлар тарихи Давлат музейи. Буюк давлат арбоби, Соҳибқирон Амир Темур туғилган куннинг 660 йиллик (юбилейи) тантаналари муносабати ва Ўзбекистон Рсспубликаси Президенти И.А.Каримовнинг ташаббуси билан Тошкент шаҳрида "Темурийлар тарихи Давлат музсйининг қурилиши тўғрисида"ги қарорга кўра қурилган. Бино доира шаклида бўлиб, айлана бўйича кўриш имконини бсради ва бу объектнинг композициясидаги ўзига хос асосий жиҳати ҳисобланади. Биринчи қаватда экспозиция заллари, хизматчилар хоналари ва 200 ўринли анжуманлар зали жойлашган. Иккинчи қаватда асосан экспозиция заллари ва техника хоналари жойлашгап. Шунингдек, бошқа музейлардаги каби назорат ўлчовлари ўтказилди ва асбоблар ўрнатилди: биринчи қаватда (экспозиция залида) бир нуқтада ва иккинчи қаватда иккинчи нуқтада, доирасимон экспозиция залининг чап ва ўнг томонларида. Олти кунлик кузатувлар ҳарорат ва нисбий намлик меъсрий қийматларга мос келишини кўрсатди, жумладан, ҳавонинг ҳарорати +20°С дан +23"С гача, нисбий намлик 55-60 фоизни, айни вақтда ташқи ҳарорат +35°С дан + 37°С гача ва нисбий намлик 20-35 фоизни гашкил этди.

Тадқиқотлар вақтида СТА 31-50 русумли иккита кондиционср алоҳида экспозиция заллари учун ишлаб. соатига 50000 куб хажмдаги совитилган ҳавони етказиб турди. Қаватлар баландлиги 3.20 метр. Бино залининг марказида икки қаватга тенг баландликда заллар ўзаро боғланган ҳамда юқориси 6 мстр баландликдаги гумбаз билан беркитилган. Бинонинг меъморий жойланиши жануби-шарқий томонга қаратиб лойиҳаланган.

Тажриба хулосалари, меъёрий кўрсаткичлар нисбий намлик 55-65 фоизни, ички ҳаво ҳарораги +15°С дан +18°С гачани ташкил этиши зарурлигини кўрсатди. Музей залидаги нисбий намлик 55-60 фоиз, ички ҳаво ҳарорати +19°С дан +23°С гача эканлиги аниқланди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Тоткент шаҳридаги музейларнинг экспозиция залларида ҳарорат ва намлик ҳолатининг ёз мавсумидаги кузатуви натижаларига кўра, юқорида айтиб ўтилган музейлардан фақат Темурийлар тарихи Давлат музейининг экспозиция залидаги хавонинг сифат кўрсаткичларигина меъёрий талабларга жавоб бериши маълум бўлди.

<< предыдущая страница