shkolakz.ru   1 ... 2 3 4 5 ... 11 12

32-модда. Солик солинадиган

даромаднинг (фойданинг) камайтирилиши


Юридик шахсларнинг Солик солинадиган даромади (фойдаси) Куйидаги суммага камайтирилади:

экология, саломатлик ва хайрия фондлари, маданият, халк таълими, солликни саклаш, мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза Килиш, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органларига бериладиган бадаллар суммасига, бирок Солик солинадиган даромаднинг (фойданинг) бир фоизидан кўп бўлмаган микдорда; (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Конуни тахриридаги хат боши), (Олдинги тахририга Каранг)

инвестицияларга (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Карори асосида асосий ишлаб чикаришни ривожлантириш, кенгайтириш ва реконструкция Килишга, коллежлар, академик лицейлар, мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари Курилишига), шунингдек инвестициялар учун олинган кредитларни узишга йўналтириладиган харажатлар суммасига, хисобланган эскиришдан тўлик фойдаланиш шарти билан, бирок Солик солинадиган даромаднинг (фойданинг) ўттиз фоизидан кўп бўлмаган микдорда; (ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон Конуни тахриридаги хат боши)

диний ва жамоат бирлашмаларининг (касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва харакатлардан ташкари), хайрия фондларининг мулкида бўлган корхоналар даромадидан (фойдасидан) шу бирлашмалар ва фондларнинг уставда белгиланган фаолиятни амалга ошириш учун йўналтириладиган ажратмалари суммасига;


ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Конунига мувофик бешинчи хат боши чикариб ташланган


табиатни мухофаза Килиш тадбирларини ўтказишга кетган харажатларнинг ўттиз фоизи суммасига;


ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Конунига мувофик олтинчи хат боши чикариб ташланган

футболни ривожлантиришга кўмаклашиш, футбол клублари ва мактабларининг моддий-техника базасини мустахкамлашга сарфланадиган маблаглар суммасига, бирок Солик солинадиган даромаднинг (фойданинг) беш фоизигача микдорда.



ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Конунига мувофик иккинчи Кисм чикариб ташланган


Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг даромадлари бўйича Солик солинадиган база захира фонди устав фондининг йигирма беш фоизига етгунига Кадар даромаднинг (фойданинг) йигирма фоизигача микдорда захира фондига ўтказиладиган ажратмалар суммасига камайтирилади.


Ишловчилари умумий сонининг уч фоизидан кўпрогини ногиронлар ташкил этган юридик шахслар учун даромад (фойда) солили суммаси Куйидаги тарзда: белгиланган нормадан ортик ишга жойлаштирилган ногиронларнинг хар бир фоизига даромад (фойда) солили бир фоиз камайтирилади.


9-БОБ. НОРЕЗИДЕНТЛАР ХАМДА ЧЕТ ЭЛЛИК

ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИГА

(ФОЙДАСИГА) СОЛИК СОЛИШ


33-модда. Норезидентнинг доимий муассаса оркали оладиган даромади (фойдаси)

34-модда. Даромад (фойда) солилининг тўлов манбаида ундирилиши

35-модда. Чет эллик юридик шахсларга Солик солиш хусусиятлари


33-модда. Норезидентнинг доимий муассаса

оркали оладиган даромади (фойдаси)


Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса оркали амалга оширадиган Солик тўловчи-норезидент Ўзбекистон Республикасида бўлган, доимий муассаса билан богланган манбалардан олинган даромадлари (фойдаси)дан ушбу Кодексда ана шундай даромадга (фойдага) нисбатан назарда тутилган чегирмалар суммасига камайтирилган Соликни тўловчи хисобланади.


34-модда. Даромад (фойда) солилининг

тўлов манбаида ундирилиши


Норезидентнинг доимий муассаса билан боглик бўлмаган даромадига, агар даромад манбаи Ўзбекистон Республикасида жойлашган бўлса, жами даромаддан чегирма Килмай, ушбу Кодекснинг 30-моддасида назарда тутилган ставкалар бўйича тўлов манбаида Солик солинади.

Тўлов манбаида Солик солиш тўловнинг Ўзбекистон Республикаси ичида ёки унинг худудидан ташкарида амалга оширилганидан Катъи назар Кўлланилади.



35-модда. Чет эллик юридик шахсларга

Солик солиш хусусиялари


Чет эллик юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси худудида Ўзбекистон Республикасининг халкаро шартномаларида белгиланган хусусиятларни хисобга олган холда ушбу Кодексга мувофик Солик солинади.

Чет эллик юридик шахслардан Соликлар ва йилимларни ундириш ўзаро келишув асосида тўхтатилиши ёки чекланиши мумкин, башарти тегишли чет давлатда хам Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига нисбатан худди шундай чора-тадбирлар кўрилган бўлса.

Чет эллик юридик шахслар билан битимлар тузиш чолида бундай битимларнинг шартларига Ўзбекистон Республикасида фаолиятни амалга оширадиган Солик тўловчилар хамда бошка шахслар чет эллик юридик шахсларнинг Соликлар ва йилимларни тўлаш бўйича харажатларини ўз зиммасига олишини назарда тутадиган Солик хакидаги изохларнинг киритилишига рухсат берилмайди.

Норезидент-юридик шахснинг доимий муассасасига даромад (фойда) солилига Кўшимча равишда ушбу доимий муассасанинг чет элга ўтказадиган даромадидан ўн фоиз микдорида Солик олинади. Чет эллик юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси худудида Ўзбекистон Республикасининг халкаро шартномаларида белгиланган хусусиятларни хисобга олган холда ушбу Кодексга мувофик Солик солинади.


10-БОБ. СОЛИКНИ ХИСОБГА

ОЛИШ КОИДАЛАРИ


36-модда. Узок муддатли контрактлар бўйича даромадлар ва чегирмалар

37-модда. Товар моддий захираларни бахолаш ва хисобга олиш

38-модда. Асосий воситалар лизинги

39-модда. Активлар реализация Килинганида улар Кийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар ва кўриладиган зарарлар

40-модда. Активларни текинга ёки камайтирилган Киймат бўйича топширишдан олинадиган даромадлар


36-модда. Узок муддатли контрактлар

бўйича даромадлар ва чегирмалар

Узок муддатли контрактларга тааллукли даромадлар ва чегирмалар уларнинг амалда бажарилган Кисми бўйича молия йили давомида хисобга олинади.


Узок муддатли контрактнинг амалда бажарилганлиги молия йили охиригача Килинган харажатларни ушбу контракт бўйича жами харажатлар билан таккослаш оркали аникланади.


37-модда. Товар моддий захираларни

бахолаш ва хисобга олиш


Солик солиш максадида товар-моддий захираларни бахолаш ва хисобга олиш бухгалтерия хисоби тўгрисидаги Конун хужжатларига мувофик амалга оширилади.

Товар-моддий захираларни Кўшимча бахолаш суммаси товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) реализация Килинишига Караб, Солик солинадиган даромад (фойда) таркибига киритилади.


38-модда. Асосий воситалар лизинги


Амортизация Килиниши керак бўлган асосий воситаларнинг ижараси бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топширилига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк Килиб сотиб олганда хамда уни лизинг шартномасида белгиланган шартларда хак эвазига эгалик Килиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига берганда лизинг (молиявий ижара) деб хисобланади. Бунда ижара муддати ўн икки ойдан ортик бўлиши ва лизинг шартномаси Куйидаги шартлардан бирига мувофик бўлиши лозим:

лизинг шартномасининг муддати тугагач, асосий воситалар лизинг олувчининг мулки бўлиб ўтса;

ижара муддати асосий воситалар хизмат муддатининг саксон фоизидан ортик бўлса;

лизинг олувчи асосий воситаларни уларнинг бозор Кийматидан паст нархда эвазини тўлаб сотиб олиш хукукига эга бўлса, бунда ана шу хукукни амалга ошириш кунидаги асосий воситалар Киймати асос бўлади;

ижарага олинган асосий воситаларнинг ижара тугаганидан кейинги Колдик Киймати уларнинг ижара бошланишидаги Кийматининг йигирма фоизидан кам бўлса;

лизинг шартномасининг бутун даври учун лизинг тўловларининг жорий суммаси ижарага олинган воситалар Кийматининг тўксон фоизидан ортик бўлса. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Конуни тахриридаги модда матни), (Олдинги тахририга Каранг)



39-модда. Активлар реализация Килинганида

улар Кийматининг ўсишидан олинадиган

даромадлар ва кўриладиган зарарлар


Активлар реализация Килинганида уларни реализация Килишдан олинган тушум билан бу активларнинг Киймати ўртасидаги мусбат фарк активлар Кийматининг ўсишидан олинган даромад хисобланади.

Активларни реализация Килишдан олинган тушум билан бу активларнинг Киймати ўртасидаги манфий фарк активларни реализация Килишдан кўрилган зарар хисобланади.

Активлар Кийматига уларни олиш, ишлаб чикариш, Куриш, монтаж Килиш ва ўрнатиш харажатлари, шунингдек уларнинг Кийматини орттирадиган бошка харажатлар Кўшилади, Солик тўловчи чегириш хукукига эга бўлган харажатлар бундан мустасно.

Агар активларнинг факат бир Кисми реализация Килинса, унда активларнинг реализация Килиш пайтидаги Киймати Колган ва реализация Килинган Кисмлари ўртасида таксимланади.


40-модда. Активларни текинга ёки камайтирилган

Киймат бўйича топширишдан олинадиган даромадлар


Активлар текинга ёки камайтирилган Киймат бўйича топширилганида топширувчи шахсга Карашли активларнинг Киймати вужудга келган харажатлар асосида, олувчи шахснинг даромадлари эса-кирим Килинган бахолаш Киймати бўйича, лекин топширилаётган активларнинг таннархидан кам бўлмаган микдорда белгиланади.


11-БОБ. ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИЛИНИНГ

ХИСОБЛАБ ЧИКАРИЛИШИ,

ХИСОБОТИ ВА ТЎЛАНИШИ


41-модда. Даромад (фойда) солили бўйича хисоботлар, хисоб-китоблар

42-модда. Даромад (фойда) солилини тўлов манбаида ушлаб Колиш

43-модда. Даромад (фойда) солилини тўлаш


41-модда. Даромад (фойда) солили

бўйича хисоботлар, хисоб-китоблар

Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар ортиб борувчи якун билан чикарилган даромад (фойда) солили бўйича хисоб-китобларни, агар Конун хужжатларида бошка тартиб белгиланмаган бўлса, Солик рўйхатидан ўтган жойдаги Солик органларига йил чоракларига оид ва йиллик молиявий хисоботни такдим этиш муддатларида топширадилар.


Юридик шахс тугатилган такдирда Солик органи Солик тўловчидан камрок бўлган давр учун хисоботлар, Солик бўйича хисоб-китобларни такдим этишни ёзма хабарнома топшириш йўли билан талаб Килиши мумкин бўлиб, хабарномада бунинг сабаби ва хисоботлар, Солик бўйича хисоб-китоблар Качон ва Кайси давр учун такдим этилиши лозимлиги кўрсатилади.

Юридик шахсни тугатиш хакида белгиланган тартибда Карор Кабул Килинган такдирда тугатиш комиссияси (тугатувчи) беш кунлик муддатда бу хакда Солик органини ёзма равишда хабардор Килади.

Юридик шахсни тугатиш хакида Карор Кабул Килинганидан сўнг Солик тўловчи ўн беш кун ичида Солик органига хисоботлар, Солик бўйича хисоб-китобларни такдим этиши шарт.

Даромад (фойда) солили бўйича хисоботлар, хисоб-китоблар Конун хужжатларида белгиланган шакл ва тартибда такдим этилади.


42-модда. Даромад (фойда) солилини

тўлов манбаида ушлаб Колиш


Даромад (фойда) солилини тўлов манбаида ушлаб Колишни Куйидагилар амалга ошириши шарт:

юридик шахсларга дивидендлар ва фоизлар тўловчи юридик шахслар;

норезидент юридик шахсларга ушбу Кодекснинг 30-моддасига мувофик тўловларни амалга оширувчи юридик шахслар.

Даромад (фойда) солилини ушлаб Колиш ва бюджетга ўтказиш учун даромад тўловчи юридик шахс жавобгардир. Солик суммаси ушлаб Колинмаганда даромад тўловчи юридик шахс ушлаб Колинмаган Солик суммасини хамда у билан боглик жарима ва пеняларни бюджетга тўлаши шарт.

Ушбу модданинг биринчи Кисмида кўрсатилган юридик шахслар Куйидагиларни бажариши шарт:

Соликни тўлов амалга оширилган ой тугаганидан сўнг беш кун ичида бюджетга ўтказиши;

даромад олувчи юридик шахсларнинг рўйхат раками, уларнинг номи, даромадининг умумий суммаси ва хисобот йилида ушлаб Колинган Соликнинг умумий суммаси кўрсатилган маълумотномани молия йили тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида Солик органларига такдим этиши, шунингдек даромад олувчи юридик шахсларга уларнинг талабига кўра юбориши лозим.



43-модда. Даромад (фойда) солилини тўлаш


Юридик шахслар даромад (фойда) солилини даромад (фойда) солили бўйича хисоб-китобларни топшириш учун белгиланган кундан бошлаб беш кун ичида, ушбу Кодекснинг 41-моддасига мувофик ўтган хисобот даврининг молиявий натижалари асосида тўлайди.

Йилнинг хисобот чорагида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация Килишдан энг кам иш хакининг икки юз бараваридан кўпрок микдорда даромад (фойда) олган юридик шахслар даромад (фойда) солили бўйича жорий тўловларни хар ойнинг 15-кунига Кадар йилнинг чораги бўйича даромад (фойда) солили суммасининг учдан бир Кисми микдорида тўлайди. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Конуни тахриридаги Кисм), (Олдинги тахририга Каранг)

Юридик шахслар жорий тўловлар суммасини хисоблаб чикариш учун йилнинг жорий чораги биринчи ойининг 5-кунигача ўзлари Солик рўйхатидан ўтган жойдаги Солик органига йилнинг тегишли чорагида олиш мўлжалланган даромад (фойда) хамда белгиланган даромад (фойда) солили ставкаси асосида маълумотнома такдим этадилар.

Йил мобайнида тўланган даромад (фойда) солили суммалари тегишли хисобот йили учун Солик тўловчига хисоблаб чикарилган Солик хисобига ўтказилади.


III БЎЛИМ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

ДАРОМАДИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИК


12-боб. Солик тўловчилар ва Солик солиш объекти ( 44-47 моддалар)

13-боб. Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади (48-51 моддалар)

14-боб. Жисмоний шахсларнинг Солик солинадиган даромадларидан чегирмалар (52-54 моддалар)

15-боб. Жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган Солик ставкалари (55-57 моддалар)

16-боб. Жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган Солик бўйича имтиёзлар (58 -59 моддалар)

17-боб. Норезидентлар хамда чет эллик жисмоний шахсларга Солик солиш (60-61 моддалар)

18-боб. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган Соликнинг хисоблаб чикарилиши, хисоботи ва тўланиши (62-64 моддалар)



12-БОБ. СОЛИК ТЎЛОВЧИЛАР

ВА СОЛИК СОЛИШ ОБЪЕКТИ


44-модда. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган Соликни тўловчилар

45-модда. Резидент ва норезидент жисмоний шахсларнинг Солик солинадиган даромади

46-модда. Ўзбекистон Республикасидан ташкарида тўланган Соликнинг хисобга олиниши

47-модда. Солик солиш объекти


44-модда. Жисмоний шахсларнинг даромадига

солинадиган Соликни тўловчилар


Молия йилида Солик солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган Соликни тўловчилардир.


45-модда. Резидент ва норезидент жисмоний

шахсларнинг Солик солинадиган даромади


Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки молия йилида бошланадиган ёки тугайдиган ўн икки ойгача бўлган исталган давр мобайнида 183 кун ёки ундан кўпрок муддатда Ўзбекистонда турган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб Каралади.

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмиш жисмоний шахсларга уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек ундан ташкаридаги фаолияти манбаларидан олинган даромадлари бўйича Солик солинади.

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси худудидаги манбалардан олинган даромадлар бўйича Солик солинади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Конуни тахриридаги Кисм)


46-модда. Ўзбекистон Республикасидан

ташкарида тўланган Соликнинг хисобга олиниши


Ўзбекистон Республикасидан ташкарида тўланган жисмоний шахсларнинг даромад солили суммалари Ўзбекистон Республикасида Соликни тўлашда Ўзбекистон Республикасининг халкаро шартномаларига мувофик хисобга олинади.

Хисобга олинадиган суммалар микдори жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида амал Килаётган ставкалар бўйича хисоблаб чикарилган даромад солили суммасидан ошмаслиги лозим.



<< предыдущая страница   следующая страница >>