shkolakz.ru 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

Ўқув-услубий бошқарма томонидан рўйхатга олинди

№______________________

__________август 2009 й.

Тошкент Молия институти

ректорининг

2009 йил «____» _______даги

«___»-сонли буйруғи билан

тасдиқланган





МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР”

ф
ани бўйча


ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ

Олий таълимнинг

Билим сохаси : 300000 - «Ижтимоий фанлар, бизнес ва хукук»


Таълим сохаси: 340000 - «Бизнес ва бошкарув»

Таълим йуналиши:

5340600- “Молия”

5340700-“Банк иши”

5340800-“Солиқлар ва солиққа тортиш”

5340900-“Бухгалтерия хисоби ва аудит”

5341200-“Инвестицияларни молиялаштириш”

5341300-“Суғурта иши”

5341500-“Молия инжиниринги”


5341600-“Бозорлардаги фаолият ва операциялари”

5341700-“Ғазначилик”

5341800-“Бюджет хисоби ва назорати”

5341900-“Банкларда бухгалтерия хисоби ва

аудит”

5140900 –“Касб таълим” (5340900-“Бухгалтерия хисоби ва аудит”)




Тошкент-2009

“Молия бозори ва қимматли қоғозлар” фанининг ишчи ўқув дастури Тошкент молия институтининг «Молия инжиниринги ва бозорлар» кафедраси томонидан ишлаб чиқилди.



Тузувчилар: Мадаминов А. Ю. – ТМИ кат. Ўқитувчи


Сайдалиев С. С. – ТМИ ассистенти

Тақризчилар: Тақризчилар: Нуритдинов С.З. – ТМИ “Молия инжиниринги ва бозорлар” кафедраси и.ф.н., доценти.


Хамидова Ф. А. – ТМИ “Молия инжиниринги ва бозорлар” кафедраси и.ф.н., доценти.


Мазкур дастур кафедра йиғилишининг 2009 йил 15 июндаги 22-сонли баённомаси билан муҳокамадан ўтган ва институт Илмий-услубий кенгаши муҳокамасига тавсия этилган.


Кафедра мудири Ж. Кудайбергенов


Дастур факултет илмий кенгашининг 18.08.2009 йилдагида № йиғилишида мухокама қилинган ва институт Илмий-услубий кенгаши муҳокамасига тавсия этилган.


Молия инжиниринги факултети декани Ғ.Ибрагимов


Фаннинг ўкув дастури Тошкент молия институти Ўқув-услубий кенгашида муҳокама этилган ва нашрга тавсия қилинган (2009 йил 22 августдаги - сонли баённома).


Кенгаш раиси Ш.Шаякубов


К и р и ш


Барча мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон иқтисодиётнинг ривожланишида замонавий молия бозорлари ва уларда қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни профессионал тарзда амалга оширувчи мутахассисларни тайёрлашга зарурат катта. Шунинг учун фанни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.

Ҳозирда миллий ва жаҳон молия бозорларини ривожлантириш барча мамлакатларда долзарб муаммолардан бири ҳисобланлиги сабабли ушбу фанни жаҳон тажрибасига асосланган ҳолда чуқур ўрганиш муҳим ахамиятга эга. Фаннинг иқтисодиётдаги ўрни унинг доирасида олинган билимлар ва амалий кўникмалар молия бозори инфратузилмасида молиявий инструментлар билан боғлиқ профессионал фаолиятда бевосита қўлланилиши билан белгиланади.

“Молия бозори ва қимматли қоғозлар” фани ўқув режага кирган асосий ихтисослик фан ҳисобланиб, ушбу ишчи ўқув дастур Давлат таълим стандарти талаблари асосида намунавий ўқув дастурга мос равишда ишлаб чиқилган.


Фанни ўрганиш асосида талабаларда қимматли қоғозлар ва молия бозори билан боғлиқ масалалар бўйича назарий билимлар шакллантирилади ва амалий кўникмалар ҳосил қилинади.

Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда молия бозорлари ва қимматли қоғозлар бўйича назарий билимлар, амалий кўникма ва малака шакллантириш.

Фаннинг вазифаси – талабаларга молия бозорининг асослари ва жаҳон амалиётини ўргатишдан иборат.

“Молия бозори ва қимматли қоғозлар” фани асосий ихтисослик фани ҳисобланиб, 534600-“Молия”, 534800-“Солиқлар ва солиққа тортиш”, 5340900-“Бухгалтерия хисоби ва аудит”, 5341200-“Инвестицияларни молиялаштириш”, 5341300-“Сугирта иши”, 5341500-“Молия инжиниринги”, 5341600-“Бозорлардаги фаолият ва операциялари”, 5340700-“Банк иши”, 5341700-“Ғазначилик”, 5341800-“Бюджет хисоби ва назорати”, 5341900-“Банкларда бухгалтерия хисоби ва аудит” бакалавриат таълим йўналишларида ўқитилади. Ушбу фан ўқув режадаги фанлар билан узвий боғлиқ бўлиб, талабалардан Давлат таълим стандартида келтирилган зарурий билим ва кўникмаларга эга бўлишликни талаб этилади.

Шундан келиб чиқиб:

- талабалар фанни ўрганиш даврида ҳар бир ўтиладиган мавзу бўйича ўқитувчи томонидан сўраладиган "таянч" ибора, тест саволларига жавоб бериб, тегишли масалани еча олиши;

- ўқиш даврида ёзма назорат ишларини бажариши ва рефератлар тайёрлаши;

- фанни ўзлаштириш натижасида ва келажакда талаба молия бозори фаолиятида бўладиган ўзгаришларни таҳлил қилишни билиши лозим.

“Молия бозори ва қимматли қоғозлар” фани институтда ўрганиладиган бошқа иқтисодий фанлар билан узвий боғлиқдир.

“Молия бозори ва қимматли қоғозлар” фани ўқув режасидаги гуманитар ва ижтимоий–иқтисодий, математик ва табиий-илмий, умумкасбий ва ихтисослик фанлари билан узвий боғлиқ.

“Молия бозори ва қимматли қоғозлар” фандан амалий машғулотларни ўтказиш жараёнида кафедрада мавжуд бўлган видеофильмлардан, слайд ва бошқа ўқув материалларидан фойдаланилади.


I. Молия бозори ва қимматли қоғозларфани мавзулари ва улар бўйича машғулот турларига ажратилаган юклама ҳажмининг тақсимоти





Мавзулар номи

Жами

Кўрсатилган йўналишлар учун

Маъруза

Амалий

Мустақил таълим

1

2

3

4

5

6

1.

Молия бозори асослари


16

4

4

8

2.

Молия бозори инструментлари ва қимматли қоғозлар

34

10

10

14

3.

Молия бозори индикаторлари ва моделлари


16

4

4

8

4.

Молиявий инструментлар таҳлили

28


8

8

12

5.

Молия бозори эмитентлари ва инвесторлари, уларнинг сиёсатлари ва роли

24

6

6

12

6.

Молия бозори институтлари, уларнинг фаолияти ва роли


26

6

8

12

7.

Молия бозори савдо тизимлари,

уларнинг фаолияти ва роли


22

4

8

10

8.

Молия бозори рисклари ва инвестицион портфелларни бошқариш асослари


22

4

8

10

9.

Молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш асослари


24

4

8

12

10.

Жаҳон молия бозорининг замонавий тенденциялари ва муаммолари


22

4

8

10

Жами:


234

54

72

108



II. Асосий қисм


Маъруза мавзулари (54 соат)


1-Мавзу: Молия бозори асослари (4 соат)

Молия бозорининг мазмуни, иқтисодиётдаги аҳамияти ва ўрни. Молия бозорининг тузилмаси, таркибий қисмлари ва қатнашчилари. Молия бозори таснифи ва турлари тавсифи. Молия бозорига ҳос воқеликлар (жараёнлар) ривожини шакллантирувчи омиллар. Молия бозорида амалга ошириладиган битишув ва операциялар мазмуни ва турлари. Молия бозорининг иқтисодий модели. Молия бозорининг мувозанат ҳолатини ифодаловчи тузилмавий- функционал моделлари

Адабиётлар рўйхати: 1-18

2-Мавзу: Молия бозори инструментлари ва қимматли қоғозлар (10 соат)

Молия бозори инструментлари таснифи ва тавсифи. Қимматли қоғозлар таснифи ва тавсифи. Қимматли қоғозларнинг ҳаёт жараёни цикли. Базавий (қарз ва улуш муносабатларини ифодаловчи) қимматли қоғозлар механизми. Ҳосилавий қимматли қоғозлар (деривативлар) механизми.

Адабиётлар рўйхати: 12-18


3-Мавзу: Молия бозори индикаторлари ва моделлари (4 соат)

Молия бозори индикаторлари. Молия бозорининг жаҳон амалиётидаги моделлари. Ўзбекистонда молия бозорининг модели.

Адабиётлар рўйхати: 12-18


4-Мавзу: Молиявий инструментлар таҳлили (6 соат)

Молия бозорида инвестициялар даромадлилигинини баҳолаш. Фоиз ставкаси ва унинг динамикаси. Пул оқимларини дисконтлаш. Пулнинг вақт мобайнидаги баҳосини ҳисоблаш. Базавий қимматли қоғозларнинг кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш. Ҳосилавий қимматли қоғозларнинг кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш.

Адабиётлар рўйхати: 1-18

5-Мавзу: Молия бозори эмитентлари ва инвесторлари, уларнинг сиёсатлари ва роли (6 соат)


Эмитентлар, уларнинг сиёсатлари ва молия бозоридаги роли. Инвесторлар, уларнинг сиёсатлари ва молия бозоридаги роли. Эмитент ва инвесторларнинг ўзаро боғлиқлиги.

Адабиётлар рўйхати: 12-18


6-Мавзу: Молия бозори институтлари, уларнинг фаолияти ва роли (6 соат)

Суғурта ташкилотларнинг молия бозорларидаги фаолияти ва роли. Банкларнинг молия бозорларидаги фаолияти ва роли. Инвестиция институтларининг молия бозорларидаги фаолияти ва роли. Давлат молия институтларининг молия бозорларидаги фаолияти ва роли. Халқаро молия институтларининг молия бозорларидаги фаолияти ва роли.

Адабиётлар рўйхати: 12-18


7-Мавзу: Молия бозори савдо тизимлари, уларнинг фаолияти ва роли

(6 соат)

Молия бозорларининг савдо тизимлари ва уларнинг иқтисодиётдаги роли. Биржалар ва уларнинг фаолияти. Электрон савдо тизимлари ва уларнинг фаолияти. Молия маҳсулотларининг чакана савдоси тизимлари.

Адабиётлар рўйхати: 1-18


8-Мавзу: Молия бозори рисклари ва инвестицион портфелларни бошқариш асослари (4 соат)

Молия бозори рисклари, уларни баҳолаш ва бошқариш. Биржавий рисклар. Инвестицион жараёндаги риск омили. Инвестицион портфеллар. Инвестицион портфелларни шакллантириш асослари. Инвестицион портфелни баҳолаш ва бошқариш асослари.

Адабиётлар рўйхати: 1-18


9-Мавзу: Молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш асослари (6 соат)

Молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш концепциялари. Молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш институтлари ва уларнинг ўзаро боғлиқликдаги фаолияти. Молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш моделлари. Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг жаҳон амалиёти. Молия бозори макрорегулятори концепцияси. Корпоратив бошқарув асослари. Молия бозори транспарентлиги, ундаги ахборот ва ҳисоботлар тизими. Ўзбекистонда молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш механизмлари.


Адабиётлар рўйхати: 1-18


10-Мавзу: Жаҳон молия бозорининг замонавий тенденциялари ва муаммолари (2 соат)

Жаҳон молия бозорининг ривожланиши тенденциялари ва муаммолари. Халқаро молия бозорларидаги операциялар. Ўзбекистон молия бозорининг жаҳон молия бозорига интеграциялашуви масалалари.

Адабиётлар рўйхати: 1-18


III. Амалий машғулот мавзулари (72 соат).


1-Мавзу: Молия бозори асослари (4 соат)

Молия бозорининг мазмуни, иқтисодиётдаги роли. Молия бозорининг қатнашчилари.* Молия бозори таснифи ва турлари тавсифи. Молия бозорига ҳос воқеликлар (жараёнлар) ривожини шакллантирувчи омиллар. Молия бозорида амалга ошириладиган битишув ва операциялар мазмуни ва турлари. Молия бозорининг иқтисодий модели.* Молия бозорининг мувозанат ҳолатини ифодаловчи тузилмавий- функционал моделлари

Адабиётлар рўйхати: 1-18

2-Мавзу: Молия бозори инструментлари ва қимматли қоғозлар (10 соат)

Молия бозори инструментлари таснифи ва тавсифи. Қимматли қоғозлар таснифи ва тавсифи. Қимматли қоғозларнинг ҳаёт жараёни цикли. Базавий (қарз ва улуш муносабатларини ифодаловчи) қимматли қоғозлар механизми.* Ҳосилавий қимматли қоғозлар (деривативлар) механизми.*

Адабиётлар рўйхати: 12-18


3-Мавзу: Молия бозори индикаторлари ва моделлари (4 соат)

Молия бозори индикаторлари. Молия бозорининг жаҳон амалиётидаги моделлари. Ўзбекистонда молия бозорининг модели.*

Адабиётлар рўйхати: 12-18


4-Мавзу: Молиявий инструментлар таҳлили (6 соат)

Молия бозорида инвестициялар даромадлилигинини баҳолаш. Фоиз ставкаси ва унинг динамикаси.* Пул оқимларини дисконтлаш. Пулнинг вақт мобайнидаги баҳосини ҳисоблаш. Базавий қимматли қоғозларнинг кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш. Ҳосилавий қимматли қоғозларнинг кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш.


Адабиётлар рўйхати: 1-18


5-Мавзу: Молия бозори эмитентлари ва инвесторлари, уларнинг сиёсатлари ва роли (6 соат)

Эмитентлар, уларнинг сиёсатлари ва молия бозоридаги роли. Инвесторлар, уларнинг сиёсатлари ва молия бозоридаги роли. Эмитент ва инвесторларнинг ўзаро боғлиқлиги.*

Адабиётлар рўйхати: 12-18


6-Мавзу: Молия бозори институтлари, уларнинг фаолияти ва роли (8 соат)

Суғурта ташкилотларнинг молия бозорларидаги фаолияти ва роли. Банкларнинг молия бозорларидаги фаолияти ва роли.* Инвестиция институтларининг молия бозорларидаги фаолияти ва роли. Давлат молия институтларининг молия бозорларидаги фаолияти ва роли. Халқаро молия институтларининг молия бозорларидаги фаолияти ва роли.

Адабиётлар рўйхати: 12-18


7-Мавзу: Молия бозори савдо тизимлари, уларнинг фаолияти ва роли

(10 соат)

Молия бозорларининг савдо тизимлари ва уларнинг иқтисодиётдаги роли. Биржалар ва уларнинг фаолияти.* Электрон савдо тизимлари ва уларнинг фаолияти. Молия маҳсулотларининг чакана савдоси тизимлари.

Адабиётлар рўйхати: 1-18

8-Мавзу: Молия бозори рисклари ва инвестицион портфелларни бошқариш асослари (8 соат)

Молия бозори рисклари, уларни баҳолаш ва бошқариш. Биржавий рисклар. Инвестицион жараёндаги риск омили. Инвестицион портфеллар. Инвестицион портфелларни шакллантириш асослари.* Инвестицион портфелни баҳолаш ва бошқариш асослари.

Адабиётлар рўйхати: 1-18


9-Мавзу: Молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш асослари (10 соат)

Молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш концепциялари. Молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш институтлари ва уларнинг ўзаро боғлиқликдаги фаолияти. Молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш моделлари. Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг жаҳон амалиёти. Молия бозори макрорегулятори концепцияси.* Корпоратив бошқарув асослари. Молия бозори транспарентлиги, ундаги ахборот ва ҳисоботлар тизими. Ўзбекистонда молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш механизмлари.


Адабиётлар рўйхати: 1-18


10-Мавзу: Жаҳон молия бозорининг замонавий тенденциялари ва муаммолари (6 соат)

Жаҳон молия бозорининг ривожланиши тенденциялари ва муаммолари. Халқаро молия бозорларидаги операциялар.* Ўзбекистон молия бозорининг жаҳон молия бозорига интеграциялашуви масалалари.

Адабиётлар рўйхати: 1-18


Изоҳ: *- Талаба ушбу мавзуни чуқур билиши зарур.


Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни


Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: конкрет мавзу бўйича маъруза тайёрлаш, маълумотларни жадвалларда акс эттириш, кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш, диаграмма, график ва слайдлар кўринишида кўрсатмали қуролларда акс эттиришдан иборатдир. Мустақил иш бажариладиган мавзулар бўйича саволномалар тузиш, саволларга фойдаланишга тавсия этилган адабиётлардан фойдаланган ҳолда ёзма тарзда жавоб бериш, қонун,қарор, меъёрий ҳужжатлардан фойдаланиш ва мавзу бўйича муаммоли масалаларни ҳал қилиш йўлларини баён қилишдан иборатдир.

Мустақил таълим мавзулари


  1. Молия бозорида амалга ошириладиган битишув ва операциялар;

  2. Молия бозорининг иқтисодиётдаги аҳамияти ва ўрни;

  3. Базавий (қарз ва улуш муносабатларини ифодаловчи) қимматли қоғозлар;

  4. Ҳосилавий қимматли қоғозлар (деривативлар);

  5. Молия бозори индикаторларини баҳолаш;

  6. Ўзбекистон молия бозори модели ва унинг индикаторларини баҳолаш;

  7. Базавий қимматли қоғозларнинг кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш;

  8. Ҳосилавий қимматли қоғозларнинг кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш;

  9. Эмитентларнинг сиёсатлари;

  10. Инвесторларнинг сиёсатлари;

  11. Суғурта ва пенсия фондларининг молия бозорларидаги фаолияти;
  12. Банкларнинг молия бозорларидаги фаолияти;


  13. Инвестиция институтларининг молия бозорларидаги фаолияти;

  14. Давлат молия институтларининг молия бозорларидаги фаолияти ва роли;

  15. Халқаро молия институтларининг молия бозорларидаги фаолияти ва роли;

  16. Фонд биржаларининг фаолияти;

  17. Электрон савдо тизимларининг фаолияти;

  18. Молия бозори рисклари, уларни баҳолаш ва бошқариш;

  19. Инвестицион портфелларни шакллантириш, баҳолаш ва бошқариш;

  20. Молия бозорини давлат томонидан тартиблаштириш (мувофиқлаш-тириш ва назорат) қилиш;

  21. Ўзини ўзи мувофиқлаштирувчи институтлар фаолияти;

  22. Молия бозори макрорегулятори модели;

  23. Молия бозори транспарентлиги;

  24. Ўзбекистонда молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш механизмлари;

  25. Молиявий глобаллашувда халқаро молия бозорларининг роли;

  26. Молия бозори ва корпоратив бошқарувнинг ўзаро боғлиқлиги.



IV. Фан бўйича баҳолаш мезонлари.


Ушбу фанга юқорида санаб ўтилган бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаларида жами 234 соат режалаштирилган бўлиб, шундан 54 соат маъруза, 72 соат амалий машғулот ва 108 соат мустақил таълим.

Талабаларни фан бўйича ўзлаштиришини баҳолаш семестр давомида мунтазам равишда олиб борилади ва қуйидаги турлар орқали амалга оширилади. Жорий ва оралиқ баҳолаш турларига ажратиладиган баллар миқдори ўқув режасида фанга ажратилган аудитория соатининг 85% ва якуний баҳолашга 15% миқдорида белгиланган. Яъни, V cеместрда жорий баҳолашга 43,0 ва оралиқ баҳолашга максимал 42,0 балл, якуний баҳолашга 15,0 балл, VI семестрда эса жорий баҳолашга 57,0 балл ва оралиқ баҳолашга максимал 28,0 балл, якуний баҳолашга 15,0 балл ажратилади.

Жорий ва оралиқ баҳолаш турларига белгиланган баллар қуйидаги ҳолларда қўйилади:

  • Талабанинг ўқув жараёнидаги фаоллиги ва давомади;

  • Фан бўйича асосий манбаларни конспектлаштириш;


  • Долзарб мавзулар бўйича реферат ва докладлар ёзиш;

  • Илмий маъруза ёки мақола ёзишда иштирок этиш;

  • Олимпиада ва илмий анжуманларда қатнашиш;

  • Амалий машғулотларга тайёргарлик даражаси;

  • Ишчи ўйин, тест ва масалалар ечиш даражаси;

  • мустақил таълим учун берилган топшириқларнинг бажарилиши ва шу кабилар.

Фан бўйича дастур тўла ўтилгандан кейин, якуний баҳолаш “ёзма иш” усулида (ўқув режасига кўра) ўтказилади.

Таянч тушунчаларига асосланган ёзма ишни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Рейтинг тизимини якуний баҳолаш босқичида “ёзма иш” усулини тадбиқ этиш бўйича намунавий Низом» билан белгиланади.

Семестр давомида фанлар бўйича тўпланган баллар қуйидаги ўзлаштириш кўрсаткичлари билан баҳоланади.

  • 86- 100%

  • 71-85%

  • 56-70%

  • 55 ва ундан кам.



V. Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати

Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар


1.«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 2008 й.

2. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, 1996 й.

3.Каримов И.А. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш - энг муҳим вазифамиз. Т.: Ўзбекистон, 2000.

4. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислох этишдир. - Т.: “Ўзбекистон”, 2005. - 89 б.

5. Каримов И.А. Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва молиявий барқарорлик тўғрисида. – Т.: «Ўзбекистон», 2005. – 528 б.

6. Шохаъзамий Ш.Ш. Биржевая деятельность. Учебник.-Т.: Илм Зиё, 2006.- 288 с.


7. Шохаъзамий Ш.Ш. «Финансовый рынок и ценные бумаги» КНИГА I. Учебник.-Т.: Iqtisod-moliya, 2005.-728 с.

8. Шохаъзамий Ш.Ш. «Финансовый рынок и ценные бумаги» КНИГА II. Учебник.-Т.: Iqtisod-moliya, 2005.-849 с.

9. Л.Дж.Гитман, М.Д.Джоник. Основы инвестирования.-М.: Дело, 1997.

10. Шарп У., Александер Г., Бэйли Дж. Инвестиции: Пер. с англ. - М.: ИНФРА-М, 1999. - XII, 1028 с.

11. Шохаъзамий Ш.Ш. Секьюриметрика.-Т.: Узбекистон миллий энциклопедияси, 2005.-473 с.

12. Шохаъзамий Ш.Ш. Молия бозори ва қимматли қоғозлар. Дарслик.-Т.: Iqtisod-moliya, 2008.-470 с.

13.Килячков А.А., Чалдаева Л.А. Практикум по российскому рынку.ценных бумаг.-М.: Бек, 2002.

14.Чалдаева Л.А. Фондовая биржа. Организационно-управленческие структуры. Учеб.пособие.-М.: Экзамен, 2002.

15.Килячков А.А., Чалдаева Л.А. Рынок ценных бумаг и биржевое дело: Учеб.пособие. 2-е изд., с изм. – М.: Экономистъ, 2005. – 687 с.

16. Шохаъзамий Ш.Ш. Основы секюриметрики.- Т.: Iqtisod-moliya, 2005.-376 с.

17. Абдуллаев Е., Шохаъзамий Ш.Ш. Қимматли қоғозлар.100 савол ва жавоб – Т.: Мехнат, 1997,

18. Бутиков И.Л. Қимматли қоғозлар бозори. –Тошкент: Консадитинформ, 2001.

19. Шохаъзамий Ш.Ш. Основы теории и практика экономики приватизации. – Т. : Ибн Сина, 2004.

20. Шохаъзамий Ш.Ш. Рынки:финансовые и ценных бумаг. – Т.: ТФИ. 2003.

21. Шохаъзамий Ш.Ш. идр. Предприниматель на рынке ценных бумаг - Т.: 2002.

22. Шохаъзамий Ш.Ш., Зуфарова Ш.Ш., Шохаъзамий Ш.Ш. Теория безрисковости действий на рынках: финансовом и ценных бумаг. – Т.: ТФИ, 2004.

23. Шохаъзамий Ш.Ш. Качество индустрии рынков: финансового и ценных бумаг. – Т.: ТФИ, 2004.

24. Шохаъзамий Ш.Ш. Основы приватизации, рынок её объектов и услуг. Учебник. – Т.: Ибн Сина, 2004.

25. Интернет сайтлар:

http://www.mirkin.ru//

http://www.tfi.uz//

http://www.gov.uz//

http://www.uzsecurities.com//

http://www.uzse.com//

http://www.uzex.com//

http://www.deponet.uz//

http://www.reuters.com//

http://www.s&p.com//

http://www.worldbank/wdi.org//

http://www.wfe.org//