shkolakz.ru 1
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги



Тошкент тиббиёт академияси


Асаб касалликлари кафедраси


Маъруза №2


Маъруза мавзуси: Мия устунинг зарарланиш синдромлари. Ретикуляр формация, гипоталамус патологияси.


Даволаш ва тиббий –педагогика факультети V курс талабалари учун


Кафедра йиғилишининг 25.08.2012 йил

№1 баённомасида тасдиқланган


МАЪРУЗА №2

1.
Мия устунинг зарарланиш синдромлари. Ретикуляр формация, гипоталамус патологияси.

2. Маъруза
5 курс даволаш ва тиббий-педагогика факультетлари талабалари учун асаб касалликлари фанидан мулжалланган.

3.
Маъруза максади: Мия устунининг клиник анатомияси, гистологияси ва физиологиясини урганиш ва асосий зарарланиш синдромларини урганиш. Миянинг гипоталамик сохасини, ретикуляр формацияни анатомо-физиологик хусусиятларини урганиш, унинг зарарланиш натижасида келиб чикувчи синдромлар хакида маълумотлар бериш.


  1. Маърузанинг тарбиявий томони:мия усунининг, патологиясини чукур урганиш ва уни амалиётда куллашни ургатилади.

  1. Маърузанинг вазифалари:

- мия устунинг клиник анатомияси, гистологиясини

- мия усунини уч каватли тузилиши, асосий ядролари ва утказувчи йулларини тушинтириш.

- мия устуни зарарланиш синдроларининг топик диагно-стикасиасосини тушинтириш.

  • Миянинг носпецифик тизимлари хакида аник маълумот олиш.

  • Уш бу структураларнинг физиологиясини урганиш.

  • Зарарланганда пайдо буладиган синдромлари билан танишиш.

  • Топик диагнозни асослаб бериш.

  • Гипоталамик соха, клиник анатомияси, гистологияси, физиологияси.
  • Гипоталамик соха зарарланганда келиб чиқадиган синдромлар



3.3. Маърузанинг кискача асослаш: мия устуни бош миянинг
асосий кисми хисобланади, унда хает учун зарурий марказ-
лар: нафас олиш маркази ва юрак томир маркази жойланган.

Мия усуни оркали МНСнинг деярли хамма утказувчи йуллари утади.

Мия усуни анатомиясини ва унинг зарарланиш синдромларини билиш,

хар бир врач - клиницистнинг муваффа-киятлиишлаши учун зарурдир. Бош мия носпецефик тулилмалари, ретикуляр формация, ядролар ва йуллари ва патологияси.

Гипоталамик соха, анатомияси ва патологик синдромлари.

Мия устуни

Филогенетик келиб чикиши ва анатомик тузилиши жихатидан бош мия, катта мия ёки мия ярим шарлари ва мия устуни ва миячага булинади.

Бугун сизлар билан бош миянинг катта ахамиятига эга булган кисми - мия устуни тугрисида суз юритамиз. Мия устунининг физиологик мохиятини куришингиз мумкин: беморнинг чап мия ярим шарига кон куйилган. Беморнинг унг кули, унг оёги фалажланган, сузлаш фаолияти йуколган, унга каратилган гапга тушунмайди. Лекин хаётий фаолият сакланган. Агар устунга қон қуйилса нафас олиши, юрак уриши бузилади, кон босими тез узгаради, тана харорати тусатдан кутарилиб кетади ва нобут булади. Бундай холатни тез боришини сабабини билиш учун биз мия устунининг клиник анатомиясини ва физиологиясини билишимиз зарур.

Мия устуни- tr. Cerebri ва мияча калла суягининг орка чукурчасида жойлашган. Чакка суягиниг пирамидасининг устида мия каттик пардасини бир кисми тенториум церебеллум жойлашган булиб, ундан пастдаги бушликка орка чукурча дейилади. Бу ерда руй берадиган паралгик жараён инсон хаётини хал килади. Чунки органмизмда борадиган хамма хаётий физиологик жараёнлар шу ерда жойлашган мия устуни оркали бошкариб боради.

Масалан: кон босими, тана харорати ва организм ички мухитини тургунлигини бошкариш:

Мия устуни:

узунчок мия (medulla oblongata)

куприк (pons)

мия оёклари (pedunculi cerebri)

турттепалик (corpora quadrigemini)

оралик мия (diencephalon), курув думбоги, гипоталамус

мияча (cerebellum)лардан ташкил топади

Мия устунинг хамма кисмлари (оралик миядан ташкари) уз навбатида узунасига уч каватга булинади:


  1. Мия устунининг олдинги кавати ёки асосан (базис)

  2. Мия устуниниг урта кавати (tegmentum)

  3. Мия устуниниг копкоги яъни энг устки кават (tectum)

Узунчок мия (
med. Oblongata)

Узунчок мия, орка миянинг олд кисмини ташкил этади ва тузилишига кура орка мияга ухшаб кетади. У пастки томонда орка мия юкори томонда куприк билан чегараланади.

Узунчок миянинг олд юзасида куйидаги эгатлар ва тузилмалар бор: sulcus medianus anterior, sulcus lateralis anterior, sulcus lateralis post.

Тузилмалар: узунчок миянинг пирамидалари (pyramis) пастки оливалари (oliva inferior)

Куйидаги краниал нервларнинг илдизчалари чикади:

Тил ости нерви (n.hypoglossus), кушимча нерв (n.accessorius), сайёр нерв (n. Vagus)yва тил-юткум нерв (n. Glossofaringeus) .

Куприк (pons) нинг олдинги юзаси

Куприк узунчок мия билан мия оёклари уртасида жойлашган. Куприкнинг олд юзаси каварик шаклда булиб, мияга кундаланг йуналувчи толалардан иборат. Куприкнинг ён кисмида кундаланг йуналувчи толалар зичлашиб, миячага утади. Миячага утадиган бу толалар йигиндиси миячанинг урта оёгини (pedunculi cerebelli media) хосил килади. Куприкнинг олд юзасида базиляр эгат - sulcus basilaris. Бу эгатнинг ён бағридан пирамида йуллари утади. Куприк ва мияча бурчагидан VIII краниал эшитув нерви - n.acusticus ва VII краниал нерв - n.facialisнинг илдизчалари чикади. Куприкнинг пастки чети билан узунчок миянинг пирамидасининг устидан VI краниал нерв n.abducens, куприк ён кисмидан V краниал нерв n. Trigeminus илдизчалари чикади.


Мия оёклари -pedunculi cerebri - жуфт тузилма булиб, куприкнинг олдида жойлашган. Мия оёклари мия устунини бош мия ярим шарлари билан бирлаштиради. Мия оёклари ораси ва куприк чегарасидан III краниал нерв n.oculomotorius чикади. Юзасидан IV нерв - n. Trochlearis илдизчалари чикади. Краниал нервларнинг илдизчалари чикадиган жойни билиш мия устуни сохасидаги мия пардаларини яллигланган жойни аниклашда ёрдам беради.

Мия устунинг орка юзаси. Мия устунинг яъни узунчок мия ва куприкни орка юзасини ромбсимон чукурча хосил килади (fossa romboidea)-IV коринчани туби. Узунчок мия чукурчанинг пастки уч бурчагини хосил килади. Куприкнинг орка юзаси ромбсимон чукурчанинг юқориги уч бурчагини ташкил килади.

Ромбсимон чукурча IV коринчанинг олд девори хисобланади. Бу чукурчани пастки ён деворини миячанинг пастки оёклари (pedunculli cerebelli inferior), устки ён деворини эса - миячанинг устки оёклари (pedunculli cerebelli superior), олд ва орка деворини миянинг олд ва орка елкалари (velum medullare anterior et posterior) ташкил этади. Ромбсимон чукурчанинг пастки учи орка миянинг марказий ромбсимон каналига (сanalis centralis), юкори учи эса, мия суюклиги йулига (aquaeductus cerebri) утади. Миянинг олдинги ва орка елканларига жойлашган тешикчалар (Люшка ва Монро ёрдамида IV- коринча) субарохноидал оралик билан туташади.

Ромбсимон чукурчани урта кисмида эшитув тепачаси (tuberculum acusticus) жойлашган булиб, булардан бошланувчи эшитув кошиялари ромбсимон чукурчани юкориги ва пастки учбурчакка булади .Мия оёкчаларининг ортки юзасидан турт тепалик ва унинг тагидан утувчи Силвиев сув йули утади .(Гидроцефалия тугрисида киска маълумот бериш керак).

Мия устунининг гистологик тузилиши

(Цито- ва миелоархитектоника)

Мия устунининг кундаланг кесмасига назар солсак, у кулранг модда (нерв хужайралари йигиндиси) ва ок модда (утказувчи йуллар) дан тузилганлигини курамиз.


Мия устунидан кулранг моддаси куйидагилардан ташкил топган:

1.Краниал нервлар (III-IV жуфт) нинг ядролари.

2.Гипоталамус ядролари.

3.Экстрапирамида система ядролари:

Nucleus ruber.

Substanta Nigra.

Oliva inferior

4.Галли ва Бурдах ядролари

5.Ретикуляр фармация ядролари

Мия устунининг ок моддаси куйидаги 3 гурух утказиш йулларидан ташкил топган:

1.Трансствол утказиш йуллари

2.Мия устунининг узидан бошланиб пастга йуналувчи йуллар

3.Мия устунининг бошланиб мия устунининг узида туговчи йуллар.

Мия устунидан бошланувчи ва пастга йуналувчи йуллар

1.Узунасига кетган медиал тутам. Бу тутам мия оёкчасида жойлашган N.Communis surae fascii (Даркшевич ядроси) билан вестибуляр ядродан (Дейтерс) бошланиб йул йулакай III-IV-VI-нерв ядроларига толалар беради, сунг узунчок миядан утиб орка миянинг олд шохларидаги хужайраларида тугайди. Бу система куз олмасининг харакатини тана харакати билан боглайди.

2.Вестибуляр- спинал тутам –tractus vestibulospinalis. Бу тутам куприкда жойлашган ядро (Дейтерс ядроси)дан бошланиб орка миянинг олдинги шохида тугайди. Бу тутам харакат координациясининг ва мувозанатни бошкаради. Агар зарарланса, бош айланиш, кунгил айниш, мувозанатининг бузилиши руй беради.

3.Тектоспинал тутам- tractus Tectospinalis. Бу тутам мия оёкларининг оркасида турттепаликда жойлашган. Махсус ядролардан бошланиб орка миянинг олдинги шохида тугайди. Бу тутам харакатга тайёрликни- старт рефлексини бошкариб туради.

4.Руброспинал (Манаков) тутами –tractus rubrospinalis. Бу тутам мия оёклари асосида жойлашган. Кизил ядро (nucleus rubber) дан бошланиб Форел кесишмасини хосил килиб орка миянинг олдинги шохида тугайди.

5.Ретикулоспинал тутам -tractus. Reticulospinalis. Бу тутам мия устунида жойлашган ректикуляр ядролардан бошланиб орка миянинг олдинги шохларида тугайди. Каудал кисмдан бошланувчи йуллар олдинги шохга тоник импульсларни, орал кисмлардан бошланувчи йуллар мия пустлогига активловчи импульсларни йуналтиради.


Транс ствол утказиш йуллар.


  1. Ихтиёрий харакат (пирамидал) йули. Бу йулнинг биринчи нейрон хужайраси бош мия пустлогининг 5 каватидаги пирамидасимон Бец хужайрасидан бошланиб, ички капсула оркали мия устунидан пастка йуналиб, орка миянинг олдинги шохида тугайди. Мия устунидан утиб бу ерда жойлашган краниал нервларнинг харакат ядроларига далолат беради. Орка миянинг олд шохида жойлашган хужайралардан иккинчи нейрон бошланиб мускулларда тугайди. Бу йулни доскада чизиб тушунтирилади.

  2. Юзаки ва чукур сезги йуллари.

Юзаки сезги йўли: рецепторлар ёрдамида қабул қилинган ташқи таъсиротлар (оғриқ, харорат) ganglion spinali га бориб биринчи нейронни ҳосил қилиб унинг аксонлари орқа миянинг ортки шохидаги хужайраларда тугалланади. Иккинчи нейрон хужайралари ортки шохдан бошланиб, олдинги кулранг битишмада кесишиб, орқа миянинг қарама-қарши томонидаги ён тизимчага ўтади. Сўнг юқорига кўтарилиб кўрув дўнглиги (thalamus opticum) да тугалланади. III нейрон кўрув дўнглигидан бошланиб, ички капсула ортги оёқчасининг орқа тананинг учдан бир бўлагидан ўтиб, мия пўстлоғининг ортки марказий пуштасида тугалланади.

Чуқур сезги йўли: I нейрон нейрон ganglion spinali дан бошланиб орқа миянинг ортки тизимчасига кириб, сўнгра юқорига кўтарилиб узунчоқ миядаги nucleus gracilis ва nucleus centralis хужайраларида тугалланади. Бу ядролардан II нейрон бошланиб, қарама-қарши томонга ўтиб кесишма хосил қилиб, кўрув дўнглиги хужайраларида тугалланади. Кўрув дўнглигидан III нейрон бошланиб ортки марказий пуштада тугалланади.

Мия устунининг зарарланишида намоён буладиган узгаришларни аниклаш учун юкорида айтилганлардан ташкари мия устунининг кундаланг кесмаларини тузилишини билиши шарт.

Мультимедиа. Узунчок миянинг кундаланг кесмаси.

Пирамида, пастки оливалар V, IX, X, XI, XII краниал нервлар.

Нерв ядролари, Голль ва Бурдах ядролари - n.cuneatus, n.gracilis


Куприк кундаланг кесмаси: V, VII, VIII, XIII краниал нерв ядролари.

Мия оёкларнинг кундаланг кесмаси: III, IV краниал нерв ядролари, n.ruber, s. Nigra, турт тепалик, силвиев сув йули.

Мия устуни зарарланганда келиб чикадиган неврологик синдромлар.

Узунчок мия зарарланиши.


  1. Джексон синдроми – зарарланган томонда XII жуфт нервнинг переферик фалажи, карама-карши томонда марказий гемиплегия (олдинги сигнал артерия зарарланган).

  2. Авелис синдроми- зарарланган томонда IX, X жуфт нервларнинг переферик фалажи - юмшок танглай ва овоз тутамларини фалажи, карама-карши томонда эса гемиплегия юз беради.

  3. Шмидт синдроми - зарарланган томонда IX, X, XI жуфт нервларнинг переферик фалажи, карама-карши томонда гемиплегия.

  4. Валенберг -Захарченко синдроми -зарарланган томонда V, IX, X, XII жуфт нервларнинг переферик фалажи ва миячанинг зарарланиш белгилари, карама-карши томонда эса гемиплегия. Баъзан зарарланган томонда Клод-Бернар-Горнер руй беради.

  5. Булбар синдроми - IX, X, XI ва краниал нерв ядроларини зарарланиши.

Куприк зарарланиши:

  1. Мийяр-Гублер синдроми -зарарланган томонда VII жуфт нервнинг периферик фалажи, карама-карши томонда гемиплегия .

  2. Фовиль синдроми -зарарланган томонда VI, VII жуфт нервларнинг переферик фалажи, карама-карши гемиплегия.

  3. Гаспарин синдроми -зарарланиш томонида V, VI, VII, VIII жуфт нервларнинг переферик фалажи, карама-карши томонида гемиплегия .

Мия оёкчасининг зарарланиши.Вебер синдроми зарарланган томонда III нервнинг переферик фалажи карама-карши томонда гемиплегия ва VII, ХII нервлар марказий фалажи.

  1. Бенедикт синдроми - шу томондан III нервнинг периферик фалажи ва карама-карши томонда хориотендус интенцион титрок.
  2. Клод синдроми - зарарланган томондан III нервнинг периферик фалажи, карама-карши томонда миячанинг зарарланиш белгилари.


Мия устунининг специфик ва носпецифик системаси.

Мия устунининг бутун ўрта (марказий )қавати бўйлаб-узунчоқ миядан то таламусгача бўйлаб тўрсимон тузилма жойлашган. Бу ретикуляр формация бўлиб, нерв ҳужайраларидан ва унииг толаларидан иборат. Ретикуляр формация мия устунининг 3/5 қисмини эгаллайди. 1955 йилда чех олими Ленносек бу тузулмани топган бўлса, 1865 йил Дейтерс уни ретикуляр формация деб атаган ва ўрганган. Лекин ўша пайтлар бу мураккаб физиологик функцияни бажарувчи тузулмани ўрганиш мураккаб эди.

1950 йиллари олимлар ретикуляр формациянинг пўстлоққа ва орқа мияга таъсир қилиб уларнинг фунциясини ўзгартира олишини исботлашади. Италиялик олимлар Мэгун ва Моруцци махсус электродлар билан мия устунининг орал қисмини таъсирлантириб (ухлаётган хайвонда) ЭЭГ кўринишини ўзгартиришган, яъни ЭЭГ уйғоқ одамнинг ЭЭГсига ўхшаган. Шундай қилиб, РФ нинг "кўтарилувчи фаоллаштирувчи системаси" деган термин пайдо бўлди. 1954 йил Ольшевский РФ нинг 40 та ядроси борлигини кўрсатди. Улар медиал ва латерал ядролар гурухидан иборат. Медиал ядролар каттароқ бўлса, латерал жойлашган ядролар эса кичик. Бу ядролар орасида специфик (яъни эшитув, кўрув), ҳамда носпецифик вазифани бажарувчи ядролар мавжуд. Носпецифик ядролар пўстлоққа бораётган ҳар хил импульсларни қабул қилиб, уларни филътрлаб, ундан кейин пўстлоққа юборади.

Бу импульслар ҳар хил органлардан (кўздан, теридан, ички аъзолардан ва б.қ) келиши мумкин. Буюк рус олими, Нобель мукофоти лауреати И.П. Павлов пўстлоқ функциясини чуқур ўрганиб "бирламчи ва иккиламчи сигнал системасини" фарқлаш зарурлигини кўрсатган эди. Ташҳи ва ички муҳитдан пўстлоққа етиб келадигган барча таъсирлар (кўриш, эшитиш, сезиш, оғриқ, б.қ) бирламчи сигяал системасини ташкил қилади. Ҳайвонларда бирламчи сигнал системаси ривожланган бўлиб, у одамда ҳам бор. Миллион йиллар мобайнида бирламчи сигнал системаси ёрдамида инсонда иккиламчи сигнал системаси ривожландики -бу сўзлаш, фикрлаш системасидир.


Инсонда аввал бирламчи, кейин филогенез жараёнида иккиламчи сигнал системаси ривожланди. Иккиламчи сигнал системаси яхши ривожланиши учун бола бошқа одамлар билан доимо алокада бўлиб, сўзлаш, ёзиш, фикрлаш қобилиятини ривожлантириб бориши керак. Демак, бунда ташқи муҳитнинг аҳамияти катта. Агар бола гапиришни бошлаб улгурмасидан туғма кар бўлиб туғилса, гапира олиш қобилиятига эга бўлган бола, эшитмаганлиги туфайли баъзи бир товушлар чиқарсада, соқов бўлиб қолади. Худди инсонни ўқишга, ёзишга ўргатмаса, у умрбод саводсиз бўлиб қолгандек. Иккиламчи сигнал системасининг ривожланиши бутун пўстлоқ фаолияти билан чамбарчас боглиқдир, айниқса сенсор ва мотор нутк марказлари билан. Маълумки, пўстлоқ ёш структурадир. Нерв импульслари доимо нерв системасининг юкори ва пастда жойлашган тузилмалари орасида айланиб туради, узоқ вақтгача, пўстлоқ ёки нерв системасининг юқорида жойлашган структуралари пастроқда жойлашганларига "тормозловчи" импульслар юбориб туради ва юқори структуралар назоратидан чиқиб кетади деган фикр хукмрон бўлиб келган. Неврологик амалиётдан малумки, олий марказлар зарарланганда, яъни марказий таъсир йўқолганда компенсатор жараённинг бир кўриниши сифатида пастки структураларнинг, масалан, орқа миянинг активлиги ошади. Лекин шуни унутмаслик керакки, ҳатто инсон бажарадиган энг оддий ҳаракатнинг тагида мураккаб интегратив жараёнлар ётибдики -бу жараёнда асаб системасининг барча структуралари мияча, пўстлоқ, сезги ва ҳаракат сфераси, кўриш ва эшитиш системалари иштирок этади.Ваҳоланки, информациянинг пўстлоққача етиб бориши ва унга тўғри жавоб қайтиши учун бу информация жуда кўп марталаб қайта ишланади. Бу даврни уч босқичга бўлишимиз мумкин:

1 - периферик рецептор - эффектор даража. Унинг таркибига рецепторлар, мускуллар киради. Бу ерда таъсир нерв импульсига айлантирилади. Бу импульслар ҳар бир афферент система учун специфик аҳамият касб этади .

  1. сегментар даража - орқа мия сегментлари ва мия устуни сезги ва ҳаракат ядролари системаси. Бу ерда ҳам импульслар қайта ишланади.


  2. пўстлоқ ости структуралари - бу ерда импульслар жуда нозик анализга учрайди ва пўстлоқ анализаторларига юборилади.

Демак пўстлоққа тушадиган импульслар қайта-қайта ишланган импульслар бўлиб, бу ерда РФ ядроларининг вазифаси каттадир.

РФ ўзининг 2та (фаоллаштирувчи ва тормозловчи) системаси орқали бу жараённи бошқариб туради. РФ уйқу ва тетиклик, мушаклар тонусини регуляция қилиш, нафас олиш, юрак қон томир системасини, эндокрин аъзолар фаолиятини, моддалар алмашинувини ва шунга ўхшаш муҳим аъзо ва системалар фаолиятини назорат қилиб, бошқариб туради. Агар ҳайвонларда мия устунининг орал соҳаси бузилса, улар доимий уйқуга кетишади ва ташқи тасирларга жавоб бермайди. Ташқи муҳитдан келаётган ҳамма импульслар ҳам пўстлоққа етиб боравермайди. Бу импульслар РФ ҳужайраларида қайта кўриб чикилади ва кераклилари танлаб олинади. РФнинг доимий фаоллиги гормонал ва нейрогуморал факторлар орқали таъминлаб турилади.

РФ мия пўстлоғи билан лимбик система орқали боғланади. Лимбик система нима ўзи? Ярим шарларнинг ички юзасида corpus соllosum нинг тепасидаги белбоғ пушта қадоқсимон тана орқасидан айланиб ўтиб, пастга қараб йўналади ва торайган жой - istmus-орқали денгиз оти эгати -gyirus hippocampi га қўшилиб кетади. Бу соҳалар ва III қоринчани ўраб турган пушталар, қўшилиб лимбик пўстлоқни ташкил қилади ва хидлов йўллари, пиёзчаси, гипоталамик соха ядролари ва мия устунининг РФ биргалашиб лимбико-ретикуляр комплексни ташкил қилади.

ЛРС инсон психофизиологик фаолиятини белгилаб берувчи системасидир. Инсониятнинг хулқ-атвори, хотираси, ички ҳис туйғулари, қўрқиши, қувониши, йиғлаши, ўзини ҳимоя килиши, зурриётни давом эттириш хиссиётлари, инсон ҳаётидаги барча психо - физиологик ҳолатлар, у ЛРК фаолиятидир. Агар ЛРКни ташкил қилувчи структуралар ўсма, травма ёки атеросклероз туфайли зарарланса беморда ҳар хил психоневрологик бузилишлар рўй беради, хотирани йўқолиши, депрессия, гиперсексуал, эйфория ва бошқа психик синдромлар юзага келади.


Ретикуляр формация мия устуни марказий қисмида жойлашган нерв
хужайралари ва улар ўсимталари комплексидир, бу хужайралар турли хажм
ва шаклга эга бўлиб, тарқоқ, баъзи жойларда тўпланиб, ядро кўринишида
жойлашади. Бу ядролар 40 та. Узунчоқ мия сатхида вентромедиал катта
хужайрали ва дорсолатерал майда хужайрали ядролар фарқланади. Ретикуляр
формация ядролари бош миянинг баржа юқори қисмларига таъсир ўтказади,
яъни пўстлоқни фаоллаштиради, унинг маълум тонусини таъминлайди.
Ретикуляр формация марказий нерв системасининг турли қисмлари билан
бир неча юқорига кўтарилувчи ва пастга тушувчи йўллар билан боғланган.
Юқорига кўтарилувчи йўллар таламусга, гипоталамусга, мия ярим шарлари
пўстлоғига йўналади. Асосий пастга тушувчи йўл ретикуляр формация
ядроларидан бошланиб, узунчоқ мия ва ундан пастга йўналади. Ретикуляр
формацията миячадан, орка миядан ва мия ярим шарларидан импулслар
келади.

Ретикуляр формациядан бошланувчи йўллар:


  1. Ретикуляр- мияча йўл;

  2. Ретикуляр- спинал: йўл;

  3. Ретикуло-нуклеар йўл;

4. Ретикуло-церебрал йўл.

Бу йўллар ёрдамида РФ мияча, орқа мия, краниал нервлар мия пўстлоғи билан боғланади.


Ретикуляр формацияда туговчи йўллар:

1. Мияча -ретикуляр йўл;

2. Спино -ретикуляр йўл;

3. Нуклео-ретикудяр йўл;

4. Церебро-ретикуляр иул.

Бу йўллар орқали мияча, орқа мия, БМН ядролари, бош мия пўстлоғи РФ билан боғланади.

Ретикуляр формациянинг асосии функциялари: тетиклик ва уйқу холатини, мушак тонусини таъминлаш, ташқи мухит сигналларини танлаш, марказий нерв системаси барча қисмларини қўзғалувчанлигини ва тонусини бошқариш. Тўрсимон модда висцерал фаолиятни бошқариш маркази ҳисобланиб, нафас олиш, қон айланиш, юрак ва барча ички органлар фаолиятини регуляция қилади.

Ретикуляр формация патологиясида тетиклик бузилиши, нарколепсия -овқатланиш, юриш ва иш вактида уйкуга тортиш кузатилади ва бу холат кўпинча каталепсия - мушак холсизлиги пароксизмлари билан биргаликда кечади. Бу хуружлар асосан эмоционал зўриқишларда юзага келиб беморни бутунлай ҳаракатсизлантиради.



ГИПОТАЛАМУС: физиологияси ва зарарланиш белгилари.

Гипоталамус гипофиз билан узвий боғланганлиги учун гипоталамо- гипофизар система зарарланиш хақида умумий тарзда фикр юритиш даркор. Гипоталамус кўрув дўнглигидан пастда жойлашган юқори диференцирлашган ядролар тўпламидир, улардан хозирги кунда 32 жуфти маълум. Бу ядролар 3 гурухга бўлинади:

1.Олдинги гурух ядролари (парасимпатик нерв системаси фаолиятини
бошқаради);

2.Орқа гурух ядролар (симпатик нерв системаси фаолиятини бошқаради);

3.Урта гурух ядролари (эндокрин.ва трофик функцияларни бошқаради). Гипоталамуснинг гипофиз билан гуморал боғланганлиги унда ишлаб чиқариладиган бир катор гормонларнинг гипофизда тўпланиши билан асосланади. Гипоталамик соха Виллизий халкасидан бош мия бошқа сохаларига қараганда қон билан яхшироқ таъминланади, бундан ташқари капилляр таъминланишнинг узига хос томони қон томирларнинг юқори ўтказувчанлигидир, бу холат турли нейрогуморал ва нейрогормонал моддаларни қондан мияга тезда ўтишига имкон яратади. Бу анатомо-физиологик хусусият гипоталамик соханинг турли экзоген ва эндоген таъсирларга юқори сезувчанлигини таъминлайди. Улардан асосийси инфекцион касалликлар (грипп, ревматизм, малярия, скарлатина, Боткин касаллиги), бош мия жарохатлари, эндокрин безларнинг бирламчи касалликлари, интоксикациялар, психик жарохатлар, бош мия томирлари атеросклерози. Гипоталамус сохаси зарарланганда беморлар турли хил шикоятлар билдиришади: бош оғриғи, бош айланиши, бошда оғирлик ҳисси, прилив ошушение проваливания, кўп терлаш, юрак сохасида оғриқ, юрак уриб кетиши, эт увишиши, хуш бузилиши билан ёки бузилмасдан кечувчи хуружлар, кўнгил айнаш, қусиш, тана харорати ўзгариши, семизлик, озиб кетиш, иштаха бузилиши, кўп чанқаш, менструал цикл бузилиши, уйқу бузилиши, импотенция, тери қичиши, соч тўкилиши, гипергидроз, шишлар, трофик бузилишлар, таъсирчанлик, йиғлоқилик, қувватсизлик, тез чарчаш, қўрқув, галлюцинациялар, хотира пасайиши. Гипоталамик соха вазифалари:


  1. Ички мухит доимийлиги (гомеостаз)ни таъминлаш ва бошкариш;

  2. Тана ҳароратини таъминлаш;

  3. Юрак қон -томир фаолиятини бошқариш;

  4. Сув, ёг ва углевод алмашинувини таъминлаш;

  5. Эндокрин фаолиятни бошқариш;

  6. Ошқозон-ичак фаолиятини бошқариш;

  7. Сийдик ажралишни бошкариш;

  8. Трофик фаолиятни бошкариш;

  9. Уйқу ва тетиклик холатини таъминлаш;




  1. Гемопоэзни ва кон ивувчанлигига таъсир қилиш;

  2. Эмоционал холатга таъсир;

12. Гипофиз билан узвий боғлиқликда биологик актив моддаларни қонга
ўтишини таъминлаш;

Гипоталамик синдромлар классификацияси:

1. Вегето-қонтомир синдроми гипоталамик синдромлар ичида асосий ва кўп учровчи тури ҳисобланади, хуружсимон кечувчи, артериал қон босим ўзгариши, пульс, нафас ўзгарувчанлиги, вазомотор лабиллик, дермографизм ўзгариши, кўп терлаш, бўйин ва қуёш чигали сохаси пальпациясида оғриқ, дисменорея билан- характерланади. Вегето-қонтомир синдроми симпатик, парасимпатик ва аралаш турдаги кризлар билан кечиши мумкин. Симпатик криз - бирданига бошланиб, бош оғриғи, титраш, тахикардия, тери қатламлари рангпарлиги, артериал қон босими кўтарилиши ва полиурия билан кечади. Парасимпатик криз бошда оғирлик, бош айланиши, умумий холсизлик, кўнгил айнаш, тери қатламлари гиперемияси, кўп терлаш, артериал қон босим пасайиши, брадикардия, ичаклар перисталтикасини кучайиши билан кечади.. Купчилик холларда бу хуружлар аралаш турда кечади. Улар бир ойда бир марта ёки кўпрок қайталаниши мумкин. Хуружлар 15-20 минутдан бир неча соатгача давом этади.
  1. Нейро-эндокрин синдром гипоталамик синдромлар ичида кўп тарқалган яна бир тур ҳисобланади ва унга модда алмашинуви ва эндокрин бузилишларнинг вегетатив ва трофик бузилишлар билан бирга кечиши хос, Унинг бир неча турлари фарқланади: гипофизар семизлик, адипозо- генитал дистрофия, Ицен-Кушинг синдроми, қандсиз диабет, жинсий безлар дисфункцияси (эрта климакс, импотенция), акромегалия синдроми, гипо- ёки гипертиреоз. Кўпчилик беморларда уйқу ва тетиклик бузилиши кузатилади. Эмоционал рухий сохадаги бузилишлар астения, астено-ипохондрик ва истерик реакциялар кўринишида бўлади. Ички аъзолар томонидан гастрит, ўт йўллари дискинезияси, тромбофлебит, эндартериит белгилари кузатилиши мумкин.


  2. Нерв мушак синдроми пароксизмал фалажликлар, миопатия, миотония кўринишига эга бўлиши мумкин, кўл-оёқ мушаклари холсизлиги, қувватсизлик, мушаклар озиши шулар жумласидандир.

  3. Диэнцефал гипоталамик эпилепсия хуш бузилишининг турли даражалари, тоник қисқаришлар билан кечувчи ёрқин кўринган вегетатив хуружлардир. Хуружлар стереотип қисқа вақтли, хуруж орасида беморлар ахволи қониқарли.

  4. Нейротрофик синдром тери қатламида трофик бузилишлар билан кечади (тери қичиши, қуриши, склеродермия, ётоқ яралар, нейромиозит, дерматомиозит), ички аъзолар яралари ёки ошкозон ичак тизимидан қон кетиши, суяклардаги остеомаляция ёки склерозланиш.

  5. Тетиклик ва уйқу бузилиши синдроми пароксизмал гиперсомния ёки 12 соатдан 10-12 кунгача периодик уйқучанлик, уйқучанликни булимия билан бирга кечиши (Клейн-Левин синдроми), эпидемик энцефалитга хос бўлган летаргик уйқу кўринишида бўлиши мумкин.

  1. Астено-ипохондрик синдром таъсирчанлик, хавотирлик, умумий
    қувватсизлик, уйқу ва вегетатив бузилишлар билан кечади.

Текшириш учун саволлар:

  1. Миянинг специфик ва носпецифик тизимларининг (ретикуляр формация) нинг функцияси нимадан иборат?

  2. Гипоталамик соханинг, клиник анатомияси, гистологияси ва физиологияси нимадан иборат?

  3. Зарарланиш синдромларини айтинг.

  4. Бу синдромларни даволаш тактикаси.


Маърузанинг кургазмалар билан таъминлаш:

  • Мультимедиа.

  • Видеофильм.

Адабиётлар:

  1. Яхно Н.Н. Болезни нервной системы. 2001г.

  2. Триумфов А.В. Топическая диагностика заболеваний нервной системы. 2002г.

  3. Привес М. Г. Анатомия человека. М., 1997.

  4. Маджидов Н.М. Умумий невропатология. 1986 г.
  5. Ходос Х.Б-Г. Нервные болезни.2001 г.


  6. Зуфаров К.А. Гистология. 1982 г.

  7. Яхно Н.И. “Нервные болезни” Москва 1995 г.

  8. Маджидов Н.М. Трошин В.Д. “Профилактическая неврология”, том 1.

  9. Карлов В.А. Неврология. М.: “Медицинское информационное агентство”, 1999.

  10. Зенков Л.Р., Ронкин М.А. Функциональная диагностика нервных болезней. Москва, Медицина, 1991.


http://www.neuronet.ru/educ/100/sdm/sy10.html

http://www.petrsu.ru/Chairs/Neuro/metod/disease1.htm

http://medic.oke.ru/doktor/hirurgia/1003.php