shkolakz.ru 1 2 ... 21 22
Ўзбекистон Республикаси


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Мирзо Улуғбек номидаги

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


Фалсафа факультети


ПСИХОЛОГИЯ кафедраси


ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ПСИХОЛОГИЯ ВА ПРАКТИКУМ” фанидан бакалавриат таълим йўналиши учун тайёрланган


МАЪРУЗА МАТНИ


Муаллиф: П.ф.н. доц.ТУРСУНОВ Л.С.

ЧОРИЕВ Ф.А.


Тошкент – 2014


1-КУРС УЧУН 2 СЕМЕСТР

1. Мавзу Экспериментал психология. Шахс психологияси Экспериментал психологиянинг фан сифатида шаклланиши

Машҳур инглиз олими Ф.Галътон 1884 –1885 йиллар давомида бир неча сериялардан тажрибалар ўтказди. Бунда 5 дан 80 ёшгача бўлган ҳохловчилар арзимаган ҳақ эвазига лабораторияда ўз кучи, реактсия тезлиги; организмнинг хислатларини 17 кўрсаткич бўйича текширишлари эди. Бу кўрсаткичлар қаторига шунингдек, бўйи, оқирлик, опканинг триклик сиқими, калт ва мушт кучи, ҳарфларни эслаб қолиш қобилияти, кўриш ўтктрлиги, рангни фарқлаш каби кўрсаткичлар ҳам киритилди. Тўлиқ дастур бўйича ҳаммаси бўлиб 9337 киши текширилиб чиқилди. Ф.Галътоннинг фикрига кўра, тестни ўказиш экспериментни талаб этади. Шундай қилиб, эксперимент фаннинг ҳақиқий асоси, пойдевори деб қарала бошланди. Бу ҳақида Дж. Кеттелл ҳам таъкидлаб ўтган: қачонки асосидан эксперимент ва ўлчаш, аниқлаш ташкил қилар экан, шундагина психология хақиқий ва аниқ фан бўлиши мумкин. 1890 йилда нашр қилинган илмий ишида у 50 турдаги лаборотория тестларининг рўйхатини келтиради. Ҳозирги кунда уларни тестдан кўра кўпроқ топшириқлар деб аташ тўғрироқ бўлади. бу топшириқлар тестларга қўйиладиган талаблардан фақат иккитасига эга эди: уни қўллаш кўрсатмаси мавжуд ҳамда тадқиқотнинг (лаборотор) илмий характери таъкидланган эди. Бу талабларга кўра лаборотория яхши жихозланиши; тестни ўтказиш вақтида бегоналар бўлмаслиги; барча теширувчиларга бир хилда кўрсатма берилиши, яъни улар нима қилишлари кераклигини яхши ўзлаштириб олишлари лозим эди.


Ф.Галътон ва Дж.Кеттелл дастлабки асарлари нашр этилгач, тест методи ғояси турли мамлакат олимларининг диққатини ўзига тортди. Шу тариқа унинг тарафдорлари ва қарши бўлган олимлар пайдо бўла бошлади. Бу методни қўллаш тарафдорларига қуйидагиларни киритиш мумкин: Германияда – Г.Мюнстерберг, С.Крепилин, В.Онри, Франтсияда – А.Бине, АЈШда – Дж.Гилберд ва бошқалар. Бу тадқиқотчилар янги турдаги, яъни психологияни амалиёт эхтиёжлари билан боғлашга уринган олимлар эдилар. Бироқ амалий тадқиқотларга интилиш психологияда фандан йироқлашиш деб баҳоланади. Дж. Кеттеллнинг таъкидлашича, у ўзининг дастлабки тестларини лаборотория тадқиқотларида индивидуал фарқларни аниқлаш мақсадида 1885 йилда қўлланган, аммо В. Вундтнинг қаршилиги туфайли уларни нашрдан чиқара олмади.

Янги методлар яратилиши билан бирга бирлаштирилган тестлар қўлланила бошланди. Масалан, ақлни ўрганиш методлари орасида америкалик психолог Д.Векслер (1939, 1955) нинг субтестлари кенг тарқалди. Янги проектив методлар ҳам яратилиб, кенг қўлланила бошланди (амаерикалик психолог Г. Мюрре (1935, 1943) нинг тематик аппертсептсион тести ( ТАТ), немис психологи С. Розентс Вейгнинг фрустратсияга бўлган реактсияни ўрганиш тести ва бошқалар ).

Рус психологиясида диагностик методларидан фойдаланиш ўз тарихига эга. Бунда психодиагностика ривожланишининг икки босқичини ажратиб кўрсатиш мумкин.

Биринчи босқич 20-йилларнинг бошидан 30-йилларнинг ўртасигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда педагогика ва психотехникада тест методлари кенг тарқалди. Бу даврда психологик диагностиканинг ривожланишида М.С. Бернштейн, Л.С. Виготский, П.П. Блонский, С.Г. Геллерштейн, Н.Д. Левитов, Г.И. Россалимо, П.И. Шпилърейн ва бошқалар катта ҳисса қўшдилар. Олимлар томонидан илгари сурилган қатор илғор фикрлар кейинчалик ривожлантирилмади, чунки 1936 йилдан кейин бу соҳадаги барча тадқиқотлар тўхтатилди ва психодиагностиканинг кейинги ривожланишига жиддий тўсиқ вужудга келди.


Психодиагностика ривожланишидаги икки босқич 50-60 йилларга тўғри келади. Бу даврда ақлий тараққиётни ўрганишга катта эътибор берилади.

Рус псизхологи томонидан ишлаб чиқилган ақлий тараққиётни сифатий таҳлил қилиш тамойили қатолр вазифаларни ҳал қилишда ўз маҳсулдорлигини намоён қилди ва кўпгина тадқиқотларда ўз аксини топди.

Республикамизда психодиагностиканинг ривожланишига М.Г. Давлетшин, Б.Р. Јодиров, Ғ.Б. Шоумаров, э.Ғ. Ғозиев, В.А. Токарева, Р.З. Гайнуттдинов каби олимлар ўз ҳиссаларини қўшганлар.

Маьлумки, ХИХ аср физика, биология, физиология, химия ва бошқа табиат фанларнинг гуриллаб ўсиши билан характерланади. Фанда пайдо бўлган экспериментал методнинг кенг қўлланилиши фаннинг бундай ўсишига ёрдам берди. ХВИИИ асрнинг охири ХИХ асрнинг бошларидаёқ психологлар ўртасида психик ходисаларни ўрганишда экспериментни тадбиқ қилиш мумкин эмасмикан деган масала майдонга чиқди.Бу масала буйича философ И.Кант ўз фикрини айтди. Унинг фикрича, психологияда экспериментнинг бўлиши мумкин эмас, уларга математикани тадбиқ қилиш мумкин эмас. Психик ходисаларни ўлчашнинг мумкинлиги, бинобарин, психологияда экспериметнинг бўлиши мумкинлиги хақида немис психологи И. Гербарт (1776-1841 й.) ижобий фикр айтган. У «психологияда математикани тадбиқ этиш мумкин ва зарурлиги хакида» шундай деган: «Менинг текширишларим амалда фақат психологиянинг ўзи билан чекланиб қолмасдан, балки физикага ва умуман табиат фанларига ҳам қисман алоқадордир».

Гербартнинг фикрича, асосий психик элемент тасаввурдир, қолган барча проcесслар – хиссиёт, ирода, тасаввурлар комбинаcиясидан ва муносабатларидан иборатдир. Рухий холатлар доимо ўзгариш проcессида бўлади. Тасаввурларнинг бу доимий ўзгариш ва алмашиш проcессида ма`лум даражада доимийлик, қонуният бор. Бу доимийликнинг миқдор томонини ўлчаш мумкин. Шунинг учун ҳам , Гербартнинг фикрича, психологияга математикани тадбиқ қилиш мумкин.

Гербарт, гарчан психологияда экспериментдан фойдаланишнинг зарурлиги ва фойдалилигини исботлаган бўлса ҳам, лекин унинг ўзи бу методдан фойдаланмаган.


Вебер ва Фехнер

Психологияда экспериментни татбиқ қилиш буйича дастлабки ишларни физиолог Вебер (1796-1878 й.) ва физик Фехнер (1801-1887 й.)лар амалга оширдилар. Вебер ва Фехнерларнинг мақсади ташқи та`сиротлар (физик омиллар) ва уларнинг мувофиқи – сезгиларнинг ўзаро муносабатлари сохасидаги қонуниятларни топишдан иборат эди. Фехнер экспериментал методлар асосида сезгиларнинг ортиб бориши билан уларни кузгатувчи та`сиротлар ўртасидаги қиёсий муносабатни аниқлаб, сезги қўзғаткич логарифмасига пропорcионалдир деган психо-физик қонунни кашф этди. Вебер ва Фехнерлар ўтказган тажрибалар «Психофизика» деган алохида фаннинг пайдо булишига олиб келди. Вебер ва Фехнер ишларининг аҳам ияти, асосан, шундан иборатки, улар биринчи бўлиб психологияни, табиат фанлари сингари, экспериментал фанга айлантириш мумкин эканлигини исботладилар. Шу вақтгача фақат кузатиш, асосан, ўз-ўзини кузатишдан фойдаланиб келинаётган психология энди аниқ фанлардаги об`ектив методдан фойдалана бошлайди.В. Вундт

Экспериментал психология тараққиётида айниқса немис физиологи ва психологи Вилгелм Вундт (1832-1920 й.)нинг ишлари катта аҳам иятга эга бўлди. Вундтгача фақат ички тажрибадан ва оз-ўзини кузатишдан фойдаланиб келган психология фақатгина тасвирий фан эди. Вундт эксперимент ва ўлчаш методларини зарур деб топиб, психологияни изоҳли фанга айлантиришни мақсад қилиб қуйди.

Вундт психология учун классик методлар бўлиб қолган бир қанча методларни, я`ни кузгатиш методи, ифодалаш методи ва реакcия методларини кашф этди ҳам да ривожлантирди. Вундт 1879 йили Лейпсигда биринчи экспериментал психология лабораториясини ташкил қилди. Орадан куп вақт ўтмасдан (1881 й.) у Берлин университети хузурида экспериментал психология институтини ташкил қилди. Вундт шуғулланган масалалардан бири уша вақтда астрономлар томонидан очилган диққатни бир вақтда иккита хар хил кузгаткичга тўплаш мумкин эмаслиги хақидаги масала эди. Бу ходисани аниқлаш учун Вундт (лаборатория ташкил қилингунга қадар) 1861 йилда алохида маятник иш уйлаб чиқарди (Вундт маятниги). Бу маятник градусларга бўлинган ёй атрофида харакатланади ва хар бир ма`лум вақтдан кейин шингирлайди. Бу психологик элементлар учун кашф этилган биринчи асбоб эди. Илмий (изохли) психологияни оёққа тургизиш учун Вундт қўшимча восита сифатида ёндош фанлар, айниқса физиология, астрономия, этнография, тарих, мифология ва бошқа фанлардан олинган ма`лумотлардан фойдаланиш заруриятини илгари сурди. Лейпcиг лабораторияси ва институтидан намуна олиб, Германиянинг бошқа университетли шахарларида ҳам , шунингдек бошқа мамлакатларда ҳам , жумладан Франcия, Англия ва Америкада лаборатория ҳам да институтлар ташкил қилинди. ХИХ асрнинг охирида Россияда ҳам бир қанча экспериментал психология лабораториялари ташкил қилинди: Москвада Токарский, Қозонда Бехтерев, Одессада Н.Н.Лангерлар томонидан шундай лабораториялар очилди. 1911 йил Москва университети хузурида, махсус қурилган бинода профессор Челпанов рахбарлигида экспериментал психология институти ташкил қилинди. Хозирги вақтда бу институт РФ Педагогика фанлари академияси системасига киради. Профессор А. Ф. Лазурский (1874-1917 й.) томонидан экспериментал методнинг алохида тури – табиий экспериментал ишлаб чиқарилган. Экспериментнинг бу туридан бизда болалар психологиясини ўрганишда, педагогика масалаларини, айниқса, та`лим психологияси масалаларини ишлаб чиқаришда кенг ва унумли фойдаланилмоқда.


следующая страница >>