shkolakz.ru 1 2 3


КИРИШ

1 БОБ
. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ


    1. Мустақил республикамиз ахолисини сифатли дори-дармонлар билан таъминлаш борасида амалга оширалаётган ислоҳотлар

    2. Ветеринария ва ветеринария амалиёти, унда ишлатиладиган дори воситалари.

    3. Таблеткаларнинг турғунлиги ва сақланиш муддатлари аниқлаш усуллари ва уларга таъсир қиладиган омиллар.


II БОБ. АСОСИЙ ҚИСМ

3.1. Лактофлор таблеткасининг таркиби ва технологияси.

3.2. Лактофлор таблеткасининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш.

3.3. Тайёр махсулотнинг турғунлиги ва сақланиш муддатини белгилаш.

ХУЛОСАЛАР


А
ДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ.


КИРИШ

Тайёр дори турларига қўйиладиган асосий талабалардан бири уларни сақланиш жараёнида турғунлигини таъминлашдан иборатдир. Дори воситаларининг турғунлигига ташқи мухитнинг қатор омиллари таъсир қилади. Нисбий намлик, ёруғлик кучи, мухит харорати ва боқа омиллар шулар жумласидандир. Бундан ташқари дориларнинг турғунлиги уларнинг таркибига кирган ёрдамчи моддаларнинг тури ва миқдорига, танлаб олинган технологик усулга, шунингдек улар жойлаштирилган идишларга хам боғлиқдир. Шу сабабли янги дори турлари технологияси яратилганда ёки мавжуд бўлган технология такомиллаштирилганда охириги хулосалар яроқлилик муддати ўрганилгандан сўнг чиқарилиши лозим.

Таблетка дори турлари технологиясини яратишда доривор субстанциянинг физик-кимёвий ва технологик хоссаларига асосланиш, шунингдек доривор моддани бир маротабалик дозаси катталигига эътибор берган ҳолда яратилаётган дори тури оптимал таркибини, шунингдек мўътадил технологиясини танлаш муҳимдир.

Бу борада албатта тавсия этилаётган технологиянинг иқтисодий жиҳатларига ҳам аҳамият бериш лозим. Яъни қўлланиладиган ёрдамчи моддалар ва технологик усул маҳсулот тан нархини имконият даражасида паст бўлишини таъминлаши керак. Бунга биринчи навбатда маҳаллий хом ашё ресурсларидан фойдаланиш ёки маҳаллий шароитларда осон ва арзон баҳога топилиши мумкин бўлган ёрдамчи моддаларга асосланиши лозим бўлса, бошқа тарафдан энергия, ишчи кучи, асбоб-ускуналарни тежаш имкониятини берувчи оддий технологик усулларни қўллаш билан эришилади. Шу билан бир қаторда тавсия этиладиган таркиб ва технологиялар биринчи навбатда сифатли, юқори самарадорликка эга бўлган, белгиланган жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган дори турини яратиш имкониятини бериши шартдир.


I
БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ


1.1. Мустақил республикамиз ахолисини сифатли дори-дармонлар билан таъминлаш борасида амалга оширалаётган ислоҳотлар.

Мустақилликни дастлабки кунларидан бошлабоқ республика раҳбарияти ва хукумати томонидан аҳолини дори таъминоти сифатини ошириш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Булар – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1997 йил 25-апрелда “Дори воситалари ва фармацевтик фаолият тўғрисида”ги ва 1996 йил 29-августда “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонунларни қабул қилиниши ва уларни амалиётга жорий этилиши, бу қонунлар ижросини таъминлаш мақсадида чиқарилган қатор қонуности хужжатларида ўз аксини топган [3, 35].

Ўзбекистон республикаси миллий дори сиёсати бу борада муҳим аҳамият касб этувчи раҳбарий хужжатлардан бўлиб, унга асосан аҳолини дори таъминотини яхшилаш борасидаги муҳим тадбирлар режаси белгилангандир.

Уларнинг биринчиси - Ўзбекистоннинг бой табиий ресурслари асосида замонавий дори турларини ва стандартлаш усулларини яратиш. Яратилган дориларни белгиланган тартибда лаборатория ва клиник синовлардан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш бўлса, иккинчиси - маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш, Ўзбекистон олимлари томонидан яратилган шунингдек, чет эл замонавий технологиялари асосида олинадиган дори турларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ва уларни мамлакатимизнинг ички ва ташқи фармацевтика бозорига чиқарилишини таъминлаш билан давлат салоҳиятини кўтаришга ҳисса қўшиш вазифаларида белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14-июндаги № ПП-416-сонли “Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб қувватлаш чоралари тўғрисида” ги қарори ҳам маҳаллий фармацевтика саноати корхоналарини келгусида янада ривожланишини кўзда тутувчи мухим омиллардан бўлиб ҳисобланади. Ушбу қарорга асосан фармацевтика саноати корхоналарини қўллаб қувватлаш борасида давлат томонидан қатор имтиёзларни берилиши билан бир қаторда “Узфармсаноат” ДАК, Ўзбекистон Республикаси Фанлари Академияси ва қатор вазирлик ва идораларга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган янги хом ашё турларини яратиш, уларни амалиётга жорий қилишни жадаллаштириш ва захираларини таъминлаш, шунингдек республика илмий муассасалари ва олий ўқув юртлари томонидан яратилган янги оригинал дори воситалари билан бир қаторда хаёт учун зарур бўлган дори воситалари рўйхатига кирувчи генерик дори восииталарини хам ишлаб чиқарилишини ўзлаштиришни тезлаштириш ва аҳолининг дори воситаларига бўлган талабини янада тўлароқ қондириш масалалари қўйилади.


Мустақил Ўзбекистон Республикаси аҳолисини юқори самарадор, турғун ва арзон дори-дармон билан таъминлаш, фармацевтик технологиянинг устувор вазифаларидан ҳисобланилади. Ҳозирги кунда Республикамизда ишлаб чиқарилаётган дори-дармон, аҳоли эхтиёжини 10%ни қондира олади холос. Бундан кўринадики, аҳоли учун зарур бўлган дори воситаларининг асосий қисми ҳорижий давлатлардан валюта хисобига келтирилмоқда. Бу эса, дорининг таннарҳига салбий таъсир кўрсатмоқда, шунингдек ундан фойдаланиш имкониятини чеклаб қўймоқда. Марказий Осиё Республикаларида ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб экологик мувозанатнинг бузила бошлаши, қолаверса Орол фожеаси, қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларида узоқ йиллар давомида заҳарли, кимёвий моддаларни назоратсиз фойдаланиш айрим касалликларни кескин кўпайиши юзага келди. Хусусан қандли диабет, аллергия, бўқоқ, жигар, буйрак ва камқонлик каби касалликлар билан касалланган беморларнинг сони кўпайиб, дори дармонга бўлган эҳтиёж йил сайин ошиб кетди. Республикада дори таъминотини яхшилаш усулларидан бири, шу соҳадаги мутахассисларнинг илмий тадқиқот ишларини жадаллаштириш, уларни аниқ мақсад сари йўналтириш, доришунос, фармаколог ва кимёгарларнинг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтиришдир. Бу муаммони хал қилишнинг яна бир йўли, махаллий хом ашёлардан оқилона фойдаланиб, янги дори турларини яратиш ва амалиётга тадбиқ этишдир. Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида доривор гиёхларга бой минтақа хисобланади. Бу гиёхлар захирасини асраб авайлаган холда фойдаланиш, улардан биофаол моддаларни ажратиб олиб ўрганиш ва амалиётга тадбиқ қилиш мутахассислар олдида турган жиддий масалалардан хисобланади. Шулардан келиб чиққан холда махаллий доривор ўсимлик хом ашёларидан олинган қуруқ экстрактлар ва сунъий усулда олинган биофаол моддалардан таблетка дори турини яратиш, тайёр махсулотнинг миқдорий тахлил усулини ишлаб чиқиш, уларни биофармацевтик нуқтаи назаридан бахолаш фармацевтик технологиянинг устувор йўналишларидандир.

Ахолини дори дармон билан таъминлашда тайёр дори воситаларини ўрни беқиёсдир. Хозирги вақтда ривожланган мамлакатларда тайёр дори воситалари умумий дори воситаларининг 99% ни, хамдўстлик мамлакатларида 90%, 2010 йилга бориб эса фақат таблетка дори турининг ўзини 85% га етказиш мўлжалланмоқда.


Ўзбекистон Республикасида тиббиёт амалиётида қўллашга руҳсат этилган дорилар ичида тайёр дори воситалари улуши 73% ни ташкил этади. Мустақилликка эришганимиздан сўнг эса бу кўрсаткич 90% дан ошиб кетди ва ривожланган хорижий мамлакат кўрсаткичларига тенглашиб қолди. Лекин бу кўрсаткич асосан четдан келтирилаётган ТДВ хисобига эканлигини айтиб ўтиш лозим.

Ўзбекистон хукумати ТДВ ишлаб чиқаришни ривожлантириш муаммосини хал қилишда катта амалий ишларни амалга оширмоқда. Республикада фармацевтика саноатини комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 июндаги № 290 - сонли Президент қарорига мувофиқ Давлат-акционерлик концерни “УЗФАРМСАНОАТ” ташкил этилди.

“УЗФАРМСАНОАТ” нинг бирламчи вазифаларидан қилиб қуйидагилар белгиланди:


  • юқори самарадор дори воситаларини яратиш ва амалиётга тадбиқ этиш;

  • бозор коньюктураси асосида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш;

  • хом ашё базасини ривожлантириш;

  • чет эл корхоналари билан ўзаро манфаатдорликка асосланган иқтисодий хамкорликни ўрнатиш;

  • ички резервлар ва чет эл инвестициялари асосида бугунги кунда бор ва янги ишлаб чиқариш корхоналарини қайта жиҳозлаш ва янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш.

Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Республикасида 92 та корхона дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш лицензиясига эга. Республикада 590 дан ортиқ махаллий дори воситалари рўйҳатдан ўтган бўлиб, умумий рўйхатдан ўтган дори воситаларининг 12 % ини ташкил этади.

Тахлил натижалари бўйича махаллий дори воситалари умумий структурасида 32 та оригинал дори воситалари (биринчи маротаба яратилган), 523 турдаги генерик дори воситалари, ҳамда 20 та субстанция ва 38 та даволаш ва диагностик воситалар ишлаб чиқаришга рухсат этилган.

Махаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган дори воситаларининг 475 та номдагисининг тўлиқ технологияси ўзлаштирилган бўлса, 80 турдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш чет эл фирмалари томонидан келтириладиган ярим тайёр маҳсулотни қўллашга асослангандир.


Маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган дори воситаларини дори турлари бўйича тахлил қилинадиган бўлса, улар 36,6% таблеткалар ва капсулалар, 19,21% инъекцион эритмалар, 10,3% ташқи мақсадда ишлатиладиган эритмалар, 10,34% суртма дори ва линиментлар, 11,92% доривор ўсимлик йиғмалари ва 11,63% бошқа дори турларидан иборатдир.

Агар маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган дори воситалар фармакотерапевтик гуруҳлар бўйича тахлил қилинадиган бўлса, улар антибактериал (16%), иммунобиологик (2%), яллиғланишга қарши ностероид дори воситалари (13%), юрак қон томири тизими касалликларини даволаш учун қўлланиладиган дори воситалар (12%), кимёвий жараёнларни мувофиқловчи дори воситалар 11%) ва бошқалардан иборатдир [35, 44, 48].

Шу мақсадда Вазирлар Махкамаси қарорига мувофиқ ташкил этилган “Ўзфармсаноат” Давлат акционерлик концерни тайёр дори воситалари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган барча корхона ва ташкилотларни ишларини мувофиқлаштириб аниқ мақсад сари йўналтириши лозим.

Бундан ташқари республикада 90 дан ортиқ фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган мулкчилик шакли турлича бўлган корхоналар фаолият олиб бормоқда. Мустақилликни дастлабки йилларида махаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари аҳолини дори воситаларига бўлган талабини 1% дан ҳам камроқ миқдорда қондирган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 12% дан ортиқни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг 9-сон Давлат Реестрига биноан маҳаллий корхоналар томонидан 638 номдаги маҳаллий шароитларда ишлаб чиқрилаётган дори турлари тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этиб, қайд этилганлигини кўриш мумкин шулардан 174 таси таблетка дори турларидан иборатдир. Улар таҳлил қилиб чиқиладиган бўлса 18 таси – 10,35 % маҳаллий ташкилот ва муассасалар томонидан яратилган оригинал дори воситалардан. 156 таси - 89,65 % эса генерик дори воситалардан иборатлиги кўзга ташланади. Юқорида санаб ўтилган дори воситаларининг деярли хеч бири тўлиқ маҳаллий хом ашёлар асосида ишлаб чиқарилмаслигини кўрсатиб ўтиш мумкин [54].


Экологиядаги мувозанатни маълум даражада бузилиши, синтетик дори-дармон ва озиқ-овқатларни кўп истеъмол қилиш, аҳолини иммун тизимини заифлашишига олиб келмоқда. Натижада ахоли орасида турли хил касалликларга осонгина чалиниш холатлари кузатилмоқда.

Ахолини махаллий хом ашёлардан фойдаланиб кам захарли, аллергия чақирмайдиган, турғун, юқори биосамарадор, арзон дори воситалари билан таъминлаш устувор йўналишлардан хисобланади. Бу муаммони хал қилиш йўлларидан бири ўзимизда ўсадиган доривор ўсимликлардан оқилона фойдаланишдир. Хозирги вақтда тиббиёт амалиётида ишлатилаётган дори воситаларини 50% дан кўпроғини ўсимлик хом ашёларидан олинган препаратлар ташкил этади.

Ўзбекистон Республикасида ўсадиган доривор ўсимликлардан биофаол моддалар ва уларнинг мажмуасини ажратиб олиш, уларни хар томонлама ўрганиш ва саноат миқиёсида ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар шу куннинг устувор йўналишларидан хисобланади. Фикримизнинг далили сифатида кўп йиллардан буён М.Улуғбек номидаги Миллий Университет, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти, академик О.С.Содиқов номидаги биоорганик кимё институтлари билан Тошкент Фармацевтика институти олимлари хамкорликда илмий изланишлар олиб бориб ижобий натижаларга эришмоқдалар.

Биоорганик кимё институтидаги тадқиқотлардан госсипол хосилалари, физиологик фаоллиги бўйича самарадор хисобланиб, вирус, яра ва шишларга қарши дори восита ва иммуносупрессив сифатида ишлатилади. Госсипол ва унинг хосилалари бўлган иммуносупрессив хусусиятига эга бўлган батриден таблетка шаклида, мегасин эса учуқ ва тошмаларни даволаш учун суртма дори шаклида ишлаб чиқарилмоқда. Батриден сувда ёмон эриши сабабли фаоллиги қисман чегараланган бўлиб, унинг поливинил пирролидон билан хосил қилган бирикмаси – мебавин ўзининг эрувчанлиги, сўрилиши бўйича батридендан афзаллигини кўрсатди.

    1. Ветеринария ва ветеринария амалиёти, унда ишлатиладиган дори воситалари.


“Ветеренария” термини ХIХ асрнинг бошларидан бошлаб кенг қўлланила бошланди. Асосини лотинча сўз “ветеринаркус” яъни хайвонларни даволовчи инсон cўзи ташкил қилади. Қадимги грек олими ва файласуфи Аристотель илмий ветеринариянинг асосчиси бўлиб хисобланади.

Л.Пастер биринчи бўлиб, хайвонларнинг хавфли касалликларига қарши вакцина қилиш усулини ишлаб чиққан, хужайра иммунологияси назариясининг асосчиси.

И.И.Мечников машхур физиолог олим И.П.Павлов, гельминтология асосчиси К.И.Скрябин, экспериментал онкология асосчиси М.Н.Новинский каби олимлар хақида маълумотлар ёзиб қолдирган.

Хайвонлар учун қўлланиладиган дори турларининг ўзига хос жиҳатлари бор бўлиб, буларга фақат ветеринария амалиётида ишлатиладиган дори модданинг ўзига хослиги, доза ва унинг хажми ёки миқдори, қўшиладиган корригент моддаларнинг ўзига хослиги ҳамда дори шаклининг ўзига хослиги. Дориларни тайёрлаш технологияси, сақлаш ва бериш қоидалари тегишли МТҲ асосида амалга оширилади.

Х ДФ да заҳарли, кучли таъсир этувчи ва айрим кенг қўлланиладиган дориларнинг от, сигир, қўй, ит, товуқлар учун бир марталик дозалари келитирилган. Ветеринарияда дориларни ишлатишда ўзига хос усулдан фойдаланилади, яъни тайёр дорилар хайвонлар яхши кўрадиган овқатга қўшиб берилади.

Масалан, от ва қорамол ош тузини, қўй ва эчки аччиқ моддаларни, ит ва чўчқалар ширинликларни, мушуклар эса валерианани яхши кўрадилар.

Одатда чўчқалар учун бўтқалар энг язши дори тури хисобланади.

Қуш ва уй хайвонлари учун (ит, мушук) хаб дорилар қўлланилади.

Ветеринарияда ишлатиладиган моддаларнниг дозалари, хайвонларнинг тури, оғирлиги, жинси, ёши, жисмоний ва морфологик холати, дорининг юбориш усуллари ва бошқаларга боғлиқ.

Ветеринария амалиётида қўлланиладиган дори воситалари қаттиқ, суюқ ва юмшоқ дори турларига таснифланади.

Қаттиқ дори турларига кукун, йиғма, таблетка, гранула ва дражелар киради. Юмшоқ дори турларига линимент, суртмалар, бўтқа суртмалар ва шамчалар киради. Суюқ дориларга шилимшиқлар, эритмалар, эмульсия ва суспензиялар, дамлама ва қайнатмаларни киритиш мумкин. Фақат ветеринарияда қўлланиладиган дори турлари бўтқалар ва болюслардир. Дори моддалари дори турига қараб, хайвонларга берилади.


Дори моддаларини инъекция орқали юбориш хайвон организмига парентерал йўл билан киритилади, яъни улар тери остига, мушак ичига, венага ва бошқа усулларда инъекция қилинади. Қўлланилиши керак бўлган дорилар тегишли МТҲ талабига жавоб берган бўлиши лозим.

Тери остига инъекция қилишда дори модда юбориладиган жой (елка соҳаси, курак) жунли қатламдан тозаланиб, хайвон териси спирт билан артилади ва дори модда юборилади. Мушак орасига ва венага инъекция қилганда асептика қонун қоидаларига риоя қилган холда тажрибани ветеринар шифокор томонидан амалга оширилади.

Ветеринария амалиётида ишлатиладиган препаратлар.

Хозирги кунда мутахассислар томонидан таклиф этилган 30 дан ортиқ дорилар технологияси турли корхоналарда ишлаб чиқарилмоқда. Жумладан Голландиянинг “Intervet”номли ишлаб чиқариш бирлашмасидан томонидан микроорганизмларга қарши флавомицин -80 пластик микрогранулят шаклида дори препарти ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 4% ли гентамицин инъекцион эритмаси Россиянинг “Нарвик” илмий ишлаб чиқариш бирлашмасидан, ҳамда Москвадаги “Биовит” корхонасида яллиғланишга қарши окситетрациклин, микроорганизмларга қарши абактал балюси ва хакозо дори препаратлари ишлаб чиқарилмоқда.

Иммунобиологик тизимнинг фаолияти ва тузилиши анча мураккаб бўлиб, организмнинг химоя ққилиш вазифасини асосан лимфа тизимини бажаради. Унинг таркибига тимус (айрисмион без), лимфатик фоликулалар ва тугунчалар, талоқ, лимфоцитлар (Т, В лимфоцитлар) фаол қатнашади. Иммунобиологик тизим кўпқилик касалликлар (рак, ревматизимва бошқаларнинг) пайдо бўлиши ва риволжланишига ўаршилик кўрсатиши аниқланган. Ш убилан бирга бу тизимбир қатор касалликларнинг шаклланишаг ҳам сабаб бўлади (аутоиммун касалликлар). Аллергик касалликларни айнан шу хасталиклар жумласига киритиш мумкин.

Иммуностимулятор деб, иммунологик жараёнларга таъсир этиб, организмнинг инфекцион хасталикларга чидамлилигини оширадиган ва тўқима номослигини камайтирадиган препаратларга айтилади. Иммуномодуляторлар эса буларнинг акси.


Кейинги вақтда бундай препаратларга зарурият кўпайгани сабабли уларни ўрганиш мақсадида катта ишлар олиб борилмоқда. Бу хил дори моддаларига бўлган зарурият иммуногенезнинг заифланиши билан кечадиган касалликларнинг кўпайиши (нур касаллиги, СПИД ва бошқалар) ва органларни трансплантация (кўчириб ўтказиш) қилишнинг кенг тус олиши билан узвий боғлиқ. Умуман олганда организмнинг хасталикка нисбатан чидамлилигини оширадиган дори дармонлар бор. Масалан, психостимуляторлар (кофеин, фенамин), витаминлар (аскорбин кислота, ретинол ва бошқалар), Н.В.Лазарев томонидан топилган метилурацил, пнетоксил ва бошқалар ҳам мисол бўла олади. Булордан ташқари иммунологик жараёнга ва унда қатнашадиган айрим қон хужайраларига (Т, В-лимфоцитлар) таъсир этиб уларнинг фаоллигини оширадиган микроблардан олинган препаратлар ҳам мавжуд (пирогенал, продигиозан ва бошқалар).

Шу билан бир қаторда ўз таъсири бўйича кучли иммуностимулятор хисобланган декарис (левамизол), тимолин ва бошқа препаратлар олинган.

Иммуностимуляторлар қаторига яна итерферон, туберкулин ва боқалар киради.

Организмнинг касалликка нисбатан қаршилигини таъминлайдиган иммунологик тизим хар хил холатларни, хусусан организм учун зарур ёки хавфли жараёнларни бериши мумкин. Масалан, тўқима ёки органларни (даво қилиш мақсадида) кўчириб ўтказишда уларни тўқима номослиги сабабли бир неча вақтдан кейин ажралиб кетиши. Ана шундай пайтларда иммунологик жараёнларни заифлаштирадиган, сусайтирадиган препаратлар - иммунодепрессантлар қўл келади. Улар орасида атитана хосил қилувчи лимфоцитларни камайтирадиган препаратлар алохида ўрин эгаллайди. Ушбу гуруҳга асосан глюкокортикоидлар, цистостатик препаратлар киради.

Иммунитет организмнинг касаллик туғдируви омиллар микроорганизмлар, токсинлар ва антиген табиатли ёт моддаларга чидамлилигидир. Агар организмга антиген табиатидаги моддалар тушса, микроорганизм ва вируслар билан жароҳатланса, ёт аъзолар кўчириб ўтказилса, лимфоид тўқималар томонидан алоҳида жараён – иммунитет хосил бўлади. Иммунитет 2 гуруҳга бўлинади. Гуморал ва хужайрали иммунитет. Гуморал иммунитетда химоячи вазифасини лимфоид хужайралар хосил қиладиган қондаги иммуноглобулинлар бажаради. Хужайрали иммунитетда ўта сезувчанликни камайтирадиган алохида хужайралар пайдо бўлади.


Организм хар бир антигенга жавобан ҳам гуморал ҳам хужайрали иммунитет хосил қилади. Трансплантантнинг кўчишида, аутоиммун жараёнларда, ўсмаларда ассоан хужайрали иммунитет хосил бўлади. Оқсилли, полисахаридли антигенларга жавобан асосан гуморал иммунитет хосил бўлади. Қайси иммунитет хосил бўлиши лимфоцитлар турига ҳам боғлиқ. Лимфоцитлар Т лимфоцитларга (тимусга қарам) ҳамда В лимфоцитларга (тимусга қарам эмас) бўлинади. Т лимфоцитлар хужайрали иммунитетни, В лимфоцитлар гуморал иммунитетни таъминлайди. Гуморал ва хужайрали иммунитет хосил бўлиши жараёнида лимфоцитлар ҳажми ошиб, боради.

Баъзи холларда организмни чидамлилиги пасайиб кетганда иммун кучларни оширадиган моддалар иммуностимуляторлар қўлланилади. Аллергик жараёнларни даволашда, ёт тўқималар аъзолар кўчириб ўтказилганда орагнизмнинг химоя кучларини пасайтирадиган иммунодепрессантлар қўлланилади.

Иммуностимуляторлар болалар ва катталар организмнинг химоя кучлари сусайиб кетганда юқумли касалликларга нохуш омилларга чидамлик пасайганда қўлланилади.



следующая страница >>