shkolakz.ru   1 2 3

1.3. Таблеткаларнинг турғунлиги ва сақланиш муддатлари аниқлаш усуллари ва уларга таъсир қиладиган омиллар

Стимусол, чучукмия илдизи экстракти ва ВУК субстанциялари ва улардан тайёрланган бир қатор дори шаклларининг яроқлилилк муддати ўрганилган. Тажрибалар “Юқори хароратда тезлаштирилган усул асосида дори воситаларини яроқлилик муддатларини аниқлаш мақсадида олиб бориладиган ишлар” тўғрисидаги И-42-2-82 рақамли вақтинчалик йўриқнома асосида 40 С хароратда олиб борилган. Тажрибалар учун тайёрланган дори шакллари 3 турдаги идишларга жойлаштирилган: 1. қунғир рангли шиша идиш-ТУ64-228-84, 2. ЭП-73 маркадаги ячейкали поливинилхлорид пленка ва лакланган зар қоғоз орасига –ТУ 48-21-270-78. 3. ячейкасиз полиэтилен билан қопланган қоғоз орасига ТУ-13-73-08001-477-85. Тажрибалар хар 46 кунда (бу 6 ой хона хароратига тўғри келади) мобайнида 230 кун давом этган (бу 2 йил хона хароратига тўғри келади).

Дори дармонларни сақлаш даврида турғунлигини таъминлаш, бугунги доришуносларнинг долзарб вазифаларидан биридир. Адабиётларда келтирилган маълумотлар дориларни сақлаш давомида турли кимёвий ўзгаришлар туфайли (оксидланиш қайтарилиш, гидролиз ва бошқа) дори воситаларининг рангини ўзгариши, чўкма хосил бўлиши (суюқ дорилар учун) баъзан рангининг ўзгариши кузатилмаган холда биофаол модданинг ўзгариши оқибатида терапевтик самарадорликнинг пасайиши каби ходисалар кузатилади. Тайёр махсулотнниг турғунлигига уларни тайёрлашда ишлатилган ёрдамчи моддаларнинг тури ва миқдори, технологик жараён, қадоқлаш усули, ташқи мухит (намлик, харорат, ёруғлик) каби омиллар таъсир кўрсатади. Шундай экан “Ўзкимёфарм” ишлаб чиқариш бирлашмасининг марказий лабораториясида янги таркиб ва технология бўйича олинган (МКЦ ва кальция карбонат асосида) рутин гранулалари ва таблеткаларининг турғунлигига қадоқлаш тури ва ташқи мухитдаги намликнинг таъсири ўрганилган. Бунинг учун таблеткалар ва гранулалар тиббиётда ишлатишга рухсат этилган идишларга қадоқланиб, Петри косасига ва 58, 79, 90 ва 100% намлик сақлаган эксикаторларга жойлаштирилган. Таблетка ва гранулаларнинг ташқи кўриниши, қаттиқлиги, парчаланиши ва таъсир қилувчи модда миқдори хар 6, 30, 60 ва 90 кун мобайнида текшириб борилган. Тажриба натижалари 56 ва 79% намликни мақсадга мувофиқлигини кўрсатган.


Яратилаётган хар бир янги дори шаклининг сақланиш муддати кмида 2 йил бўлиши керак. Шундай экан иммуномодулинни бир қатор дори шаклларининг сақланиш муддати тиббиёт амалиётида ишлатишга рухсат этилган 4 хилдаги идишларда ўрганилган. Бунинг учун дори шакллари юқорида қайд этилган идишларга қадоқланиб, хар 6, 12 ва 24 кун мобайнида уларнинг ташқи кўриниши, ўртача оғирлиги ва ундан фарқи, ўлчамлари, қаттиқлиги, парчаланиши, эриши ва миқдорий тахлили ўрганилган. Тажриба натижалари дори шаклларига сақланиш муддатига қадоқланадиган материал тури ва ташқи мухит таъсир этмаслиги аниқланган.

Дориларнинг турғунлигига таъсир этадиган омилларни ўрганиш ва турғун дори турини яратиш фармацевтик технологиянинг долзарб вазифаларидан бир хисобланади. Дори воситаларининг сақланиш муддати уларнинг терапевтик фаоллиги ва МТХ талабларига жавоб бериши билан белгиланади. Белгиланган муддат давомида сифат ва миқдор кўрсаткичларини сақлаб қола олишига дориларнинг турғунлиги дейилади. Қуруқ қиёмлар турғунлигига ёрдамчи моддаларнинг тури ва миқдори, технологик жараён, атроф мухит ва қадоқланадиган материаллар ўз таъсирини кўрсатади. Бу омиллар таъсирида адсорбцияланиш, оксидланиш, гидролизланиш, полимерланиш, комплекс бирикмалар хосил қилиш каби ходисалар содир бўлиши мумкин. Фитирол грануласи ва таблеткасининг турғунлигини ўрганиш учун хар хил нисбий намлик сақлаган эксикаторларга (58, 79, 90 ва 100% мос равишда натрий бромид, рух сульфат, аммоний хлоридларнниг тўйинган эритмалари ва тозаланган сув) Петри косачаси, қунғир рангли бурама пластмасса қопқоқли шиша идиш (ТСТ 64-2-71-81) га, қўнғир рангли полиэтилен қопқоқли шиша идиш (ТСТ 64-2-87-81) га ва полиэтилендан тайёрланган идиш (ДСТ 16338 85 Е) ларга қадоқланган таблеткалар ва гранулаларнинг сифат кўрсаткичлари, Петри косачасидагилар хар 3 ва 6 кунда, қолганлари эса хар 30, 60 ва 90 кунлар мобайнида ўрганиб борилди. Олиб борилган тажрибалар асосида нисбий намликнинг ортиши таблетканинг физик-менаик кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиши илмий жихатдан исботланган. Гранулада эса хеч қандай ўзгаришлар кузатилмаган.


Дори воситаларини меъёрий техник хужжатда кўрсатилган вақт оралиғида сифат ва миқдор кўрсаткичлари, биосамарадорлиги ва турғунлигини таъминлаш фармацевтик технологиянинг асосий вазифаларидан хисобланади. Қуруқ қиём дори турининг бу кўрсаткичларига уларни тайёрлашда ишлатиладиган ёрдамчи моддалар тури ва миқдори, технологик жараён, қолдиқ намлик, қадоқлаш тури, ташқи мухит (харорат, намлик, ёруғлик ва х) каби омиллар бевосита таъсир кўрсатади. Инебриндан тайёрланган бир қатор дори шаклларини турғунлигига ва сифат кўрсаткичларига ташқи мухит, қадоқланадиган материаллар ва босим кучининг таъсири ўрганилган бўлиб, нисбий намлик 58%, қадоқлаш тури қўнғир рангли бурама пластмасса қопқоқли шиша ва пластмассадан тайёрланган идиш, қолдиқ намли 5,5-6,2% эканлиги аниқланган.

Дори дармонларни сақлаш даврида турғунлигини таъминлаш, бугунги доришуносларнинг долзарб вазифаларидан биридир. Тегишли адабиётларда келтирилган маълумотлардан маълумки, сақлаш давомида турли кимёвий ўзгаришлар туфайли (оксидланиш қайтарилиш, гидролиз ва хакозо) дори моддаларнинг рангини ўзгариши, чўкма хосил бўлиши, баъзан рангининг ўзгариши кузатилмаган холда биофаол модданинг ўзгариши натижасида терапевтик самарадорлиги пасайиши каби ходисалар кузатилади. Рутинни 2 хил таркибли (МКЦ ва кальций карбонати) таблеткалари ва гранулалари турғунлигига қадоқлаш тури ва ташқи мухитдаги намликнинг таъсири ўрганилган бўлиб, хар икки таркибли таблеткалар ва гранулалар учун хам қадоқловчи идиш сифатида пластмасса қопқоқли шиша идиш ёки полиэтилендан тайёрланган идишдан фойдаланиш тавсия этилган, шунингдек нисбий намлик 58-79% деб белгиланган.


II БОБ. АСОСИЙ ҚИСМ

2.1. Лактофлор таблеткасининг таркиби ва технологияси

Олиб борилган тадқиқотлар асосида ветеринария амалиёти учун мўлжалланган лактофлор таблеткасининг қуйидаги таркиби ва технологияси таклиф қилинди:

Таркиб 1 дона таблетка учун:

Лактофлор 0,020 г

Бентонит 0,210 г


Магний оксиди 0,265 г

Кальций стеарат 0,005 г

Битта таблетканинг ўртача оғирлиги 0,500 г

Прессланадиган массани тайёрлаш.

Магний оксиди ва бентонит тортиб олиниб, бир хил масса хосил бўлгунча яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашмага суюқ холдаги лактофлор субстанциясидан шприц ёрдамида мўътадил масса хосил бўгунча намланади. Сўнгра масса нам холатида тешигининг диаметри 3000 мкм бўлган элак орқали донадорланади. Агар нам холатида донадорланмаса масса қуригандан сўнг қаттиқ бўлиб, унинг элакдан ўтиши қийинлашади. Нам масса ҳарорати 40-50 С бўлган қуритгич жавонида қуритилади. Қуруқ масса тешигининг диаметри 1,6 мм бўлган элак орқали ўтказилиб, донадорланади.


Лактофлор таблеткасини тайёрлаш жараён тасвири


Танланган таркиб бўйича олинган прессланадиган массанинг технологик кўрсаткичлари 1- жадвалда келтирилган.

1-жадвал

Лактофлор прессланадиган массасининг технологик хоссаларини аниқлаш натижалари (п=5)

Т/р

Ўрганилган кўрсаткичлар

Ўлчов бирликлари

Олинган натижалар

1.

Фракцион таркиби:

+ 2500

- 2500 + 1000

- 1000 + 630

- 630 + 200

- 200 + 160

- 160

мкм, %



0,425

17,36

22.94

32,01

27,26

2.

Сочилувчанлик

кг/с 10-3

12,32

3.


Сочилувчан зичлик

кг/м3

878,5

4.

Прессланувчанлик

Н

120,0

5.

Зичланиш кўрсаткичи

К

2,31

6.

Қолдиқ намлик

%

6,22



2.2. Лактофлор таблеткасининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш.

Ижобий технологик хоссаларни намоён қилган лактофлор прессланадиган массаси 0,5 г дан 11 мм ли қолипларда РТМ таблетка машинасида прессланди. Пресслаш жараёни бир меъёрда кечди, таблетка тайёрлаш жараёнида таблетканинг ўртача оғирлиги ва қаттиқлик кўрсаткичларида хеч қандай сезиларли четланишлар кузатилмади. Олинган таблеткаларнинг сифат кўрсаткичлари XI ДФ ва тегишли меъёрий техник хужжатлар бўйича текширилди.


Таблеткани ташқи кўринишини аниқлаш

Таблеткаларнинг ташқи кўриниши қуролланмаган кўз билан кузатиб бажарилади. Бунда таблеткалар думалоқ ёки бошқа шаклга эга бўлиши, ясси ёки икки томонлама қабариқ юзали, четлари бутун бўлиши керак. Агар хусусий мақолаларда бошқа кўрсатмалар бўлмаса таблетканинг юзаси силлиқ, бир жинсли, бўлиши керак. Баъзи холларда юзасида ёзувлар ва белгилар бўлиши мумкин. Диаметри 9 мм ва ундан катта бўлган таблеткалар ўртасида чизиқча бўлиши керак. Тажриба натижалари 6-жадвалда келтирилган бўлиб, ундан кўриниб турибдики, янги таркибли ибупрофен таблеткаси оқ рангли, четлари текис, ялтироқ таблетка.

Таблеткани баландлигини диаметрига мутаносиблигини аниқлаш


Бу мутаносиблик таблеткаларни автоматик равишда қадоқлашда муҳим аҳамиятга эга. Таблеткаларнинг баландлиги микрометрдан фойдаланилган ҳолда 0,01 мм аниқликда ўлчанади.

Таблеткаларнинг баландлиги ва диаметри маълум мутаносибликда бўлиши керак, бу ТСТ (ОСТ) 64-7-170-75 да келтирилган икки томони ясси таблеткалар баландлиги ва диаметрининг мутаносиблиги учун берилган жадвал бўйича белгиланади, ёки бу кўрсаткич 30% дан кам, 40% дан ортиқ бўлмаслиги керак. Вигистин таблеткасининг диаметри 10 мм бўлган холда, олинган 5 та таблетканинг баландлиги қуйидагича:


Таблеткани ўртача оғирлиги ва ундан четланишини аниқлаш

Таблеткаларнинг оғирликдаги фарқларини аниқлаш учун 20 та таблеткани биргаликда 0,001 г аниқликда тортиб, ўртача оғирлиги аниқланади. Сўнг хар бир таблетка шу аниқликда алоҳида тортилиб, ўртача оғирликдан фарқи, фоиз миқдорда топилади.

0,1 г гача бўлган таблеткалар учун бу фарқ +10% , 0,1-0,3 г - +7,5%, 0,3 г ва ундан юқорилари учун +5% ни ташкил этиши керак. Обакилаш усули ёрдамида олинган, алоҳида қобиқли таблеткаларнинг массаси, ўртача массадан фарқи +15% дан ошмаслиги керак.

Фақат 2 та таблеткагина кўрсатилган чегаралардан ошувчи, бироқ икки мартадан кўпроқ ошмайдиган четланишга эга бўлиши керак.

Таблеткани қаттиқлигини аниқлаш

Таблеткалар қадоқлаш жараёнида, ташиш ва сақлаш давомида механик таъсирларга етарли даражадаги қаттиқликка эга бўлиши керак. Таблеткаларнинг қаттиқлиги икки хил кўрсаткич - ишқаланишга ва синишга бўлган қаттиқликлар бўйича аниқланади.

Таблеткаларнинг ишқаланишга бўлган қаттиқлиги хар хил кўринишдаги асбоблар ёрдамида аниқланади. XI ДФ га биноан таблеткаларнинг ишқаланишга бўлган қаттиқлиги дўмбирали ишқалагич асбобида аниқланади.

Асбоб қопқоғи очиладиган, диаметри 200 мм бўлган, ички деворларига 200 бурчак остида 12 та куракча жойлаштирилган дўмбира, соатли механизм ва дўмбирани дақиқасига 20 марта айланишини таъминловчи электр юргичдан иборат.


Текшириш учун 10 дона таблетка 0,001 г аниқликда тортиб олиниб, дўмбирага солинади. Қопқоғи ёпилгач, 5 дақиқа электр тармоғига уланади. Белгиланган вақт ўтгач таблеткалар чангдан тозаланади ва уларнинг массаси 0,001 г аниқликда тортилади. Сўнгра таблетканинг ишқаланишга бўлган қаттиқлиги қуйидаги тенглама бўйича ҳисобланади:





бунда П – таблеткаларнинг ишқаланишга бўлган қаттиқлиги, %;

Рб – таблеткаларнинг текширишдан олдинги оғирлиги, г;

Рк - таблеткаларнинг текширишдан кейинги оғирлиги, г.

Таблеткаларнинг ишқаланишга бўлган қаттиқлиги 97% дан кам бўлмаслиги керак, яъни ишқаланувчанлиги 3% дан ошмаслиги керак.

Таблеткаларнинг синишга бўлган қаттиқлиги кг ёки Н да ифодаланади, бироқ бу кўрсаткич таблетканиг сифатини хар доим аниқ белгилай олмайди. Таблеткаларнинг синишга бўлган қаттиқлигини аниқлаш учун хар хил асбоблар мавжуд. Бу асбобларнинг асосий ишчи қисми пастки ва юқориги пуансонлар бўлиб, таблетка улар орасига жойлаштирилади ва эзилиб майдалангунча куч берилади.


Таблеткани парчаланувчанлигини аниқлаш

XI ДФ кўрсатмасига биноан, бу кўрсткич махсус асбоб – идентификатор ёрдамида аниқланади. Парчаланиш вақти XI ДФ нинг хусусий мақолаларида кўрсатилган бўлиши керак. Агар бундай кўрсатма бўлмаса, у ҳолда таблеткалар 15 дақиқагача, қобиқланганлари эса 30 дақиқагача парчаланиши керак. Ичакда эрийдиган таблеткалар 1 соатда 0,1 моль/л хлорид кислотасида эримаслиги, лекин у сув билан ювиб натрий гидрокарбонат эритмасига солинганда (рН 7,5-8), агар хусусий мақолаларда бошқа кўрсатма бўлмаса, бир соат ичида эриб кетиши керак.

Асбобнинг тузилиши. Аниқлаш асбоби йиғма корзинка, суюқлик учун сиғими 1 л бўлган идиш, иссиқликни бир меъёрда (37+20С) бўлишини таъминловчи қурилмалардан иборат бўлиб, корзинкани тик ҳолда 5-6 см юқорига ва пастга қараб, бир дақиқасига 28-32 марта кўтариб туширувчи электромеханик қурилмага уланган бўлади. Йиғма корзинка узунлиги 77,5 мм, ички диаметри 21,5 мм, девор қалинлиги 2 мм бўлган 6 та шиша найчалардан ташкил топган. Найчалар вертикал ҳолатда диаметри 90 мм ва қалинлиги 6 мм бўлган, бир-бири ва диск марказидан бир хил масофада жойлашган диаметри 24 мм бўлган 6 та тешикли, 2 та пластмасса дисклар ёрдамида ушлаб турилади. Пастки дискнинг остки юзасига зангламайдиган пўлатдан тайёрланган, тешикларининг ўлчами 2 мм бўлган сим тўр ўрнатилади (агар хусусий мақолаларда бошқа кўрсатмалар бўлмаса).


Корзинка 6 та йўналтирувчи пластмасса дисклар билан таъминланган бўлиб, улар шиша найчалар ичига қўйилади. Дискнинг умумий массаси 1,8-2,1 г, диаметри 20 мм, баландлиги 10 мм. Дискларнинг қўлланилиши хусусий мақолаларда айтиб ўтилади.

Аниқлаш учун 18 та таблетка намунаси олинади. Хар бир найчага 1 донадан таблетка жойлаштирилади. Бунда текширишга олинган 6 та намуна таблеткаларининг ҳаммаси тўла парчаланиши ва тўрдан ўтиб кетиши керак. Агар 1-2 та таблетка талабга жавоб бермаса текширув қолган 12 та таблеткаларда қайтарилади. Олинган 18 та намунадан энг камида 16 таси тўлиқ парчаланиб, тўрдан ўтиб кетиши керак.

Таблеткаларнинг сувда парчаланиш муддати асбобларнинг тузилишига, ишлаш жараёнига, суюқлик миқдорига, хароратга, тебраниш тезлигига боғлиқ бўлади.

Танланган таркиб бўйича олинган таблетканинг сифат кўрсаткичлари 2- жадвалда келтирилган.


2-жадвал

Лактофлор таблеткасининг сифат кўрсаткичларини ўрганиш натижалари (п=5)

Т/р

Ўрганилган кўрсаткичлар

Ўлчов бирликлари

Олинган натижалар

1.

Ташқи кўриниши




Оқ сариқ рангли, цилиндрсимон, четлари бутун ва текис таблетка

2.

Чинлиги




қониқарли

3.

Ўртача оғирлиги ва ундан фарқи

г, %

0,502

+ 4,17

- 2,81


4.

Ишқаланишга бўлган қаттиқлик

%

99,11

4.

Синишга бўлган қаттиқлик

Н

120,0

5.

Таблетканинг парчаланиши

Сония

90

6.

Таблетканинг баландлигини диаметрига нисбати

%

35,0



<< предыдущая страница   следующая страница >>