shkolakz.ru 1 2 ... 8 9
Маърузалар матни


1-мавзу. Корпоратив сиёсатнинг назарий асослари

Режа:

1.Компанияларни башқаришдаги корпоратив сиёсатнинг мазмуни, мақсади вавазифалари

2. Инвесторларнинг корпоратив ҳуқуқи асослари

3.Инвесторларнинг корпоратив манфаати асослари.

4.Корпоратив сиёсат тамойиллари ва нормалари 5. Корпоратив сиёсатнинг хусусий мулкчилик ва иқтисодиёт ривожидаги роли


Адабиётлар рўйхати.
1,2,5,7,9,10,15

1. Компанияларни башқаришдаги корпоратив сиёсатнинг

мазмуни, мақсади ва вазифалари

Жаҳон амалиётида корпоратив бошқарув деб юритиладиган, лекин ушбу китобда кенгроқ маънода корпоратив сиёсат1 деб қабул қилинган, муаммо айниқса XIX-XX-чи асрларда йирик очиқ компанияларни (акциядорлик шаклидагиларни)2 вужудга келиши билан кескин тус ола бошлаган. Бунга сабаб, бундай компанияларда кескин равишда мулкка эгалик ва уни бошқариш ҳуқуқларининг ажралиши жараёни содир бўлди. Чунки, шу давргача қўлларида ҳам ижрочилик ҳам назорат функцияларини ушлаб келган компания эгалари ўзларининг фаолият соҳаларини кенгай-тириш мақсадида компаниядаги ижрочилик функцияларини бошқа шахс-ларга, яъни профессионал бошқарувчи менежерларга (топ-менежерларга), беришга мажбур бўлганлар. Бундай жараён бошланиши биланоқ компания-ларда ёлланма бошқарувчи менежерлар ва акциядорлар ўртасида манфаатлар зиддиётини вужудга келиши табиий ҳолат бўлди. Хусусан, бошқарувчи менежерлар компанияда салмоқли мавқега (статусга), ижтимоий ҳимояга, юқори маош ва бонусларга эга бўлишдан манфаатдор бўлиб, акциядорлар эса капитализация ва даромадларни ўсишидан манфаатдор.

Корпоратив сиёсатнинг долзарблилиги, айниқса, жаҳон молия бозори танденцияларини ўзгарувчанлиги ва транспарентлилигини ошириш, унда инвесторлар учун рақобатли кураш ва уларнинг рискларини пасайтириш, ҳуқуқларини ҳимоялаш ва қонуний манфаатларини таъминланишини кучайтириш, молиявий инқирозларни олдини олиш зарурати ва шу каби бошқа заруратлар бир қатор индустриал давлатларда унга бўлган қизиқишнинг ортиб бориши билан белгиланади. Муҳим сабаблардан яна бири 1990-йилларнинг охирида “Вашингтон консессуси” постўлатларини тафтиш қилинишидир. Буларнинг барчасида корпоратив сиёсатга эътибор-нинг ортиши иқтисодиётнинг рақобатбардошлилиги ва ҳавфсизлилиги, бозорнинг рисклилиги ва информацион шаффофлилиги (транспарентлилиги) каби муаммолар билан биргаликда кузатилмоқда.


Умуман олганда, корпоратив сиёсат тарихи – компания доирасида манфаатлари бир-бири билан қарама-қарши (зид) бўлган, лекин иқтисодий-ҳуқуқий механизм асосида тартиблаштириладиган, тарафларнинг (яъни акциядорлар ва ёлланма бошқарувчи менежерлар, компания шериклари, кредиторлари ва ҳ.к.) корпоратив муносабатлари тарихидир.

Бозор иқтисодиётига мансуб ривожланган мамлакатларда корпоратив сиёсат на фақат йирик компаниялар ва уларнинг фаолиятидан манффатдор бўлган шахслар (компания шериклари, кредиторлари ва ҳ.к.) ўртасидаги ҳамда акциядорлар ва бошқарувчи менежерлар ўртасидаги муносабатлар ва зиддиятларни (конфликтларни) тартиблаштиради, балки акциядорлар (майда акциядорлар ва акцияларнинг назорат пакетига эга акциядорлар) ўртасидаги муносабат ва зиддиятларни ҳам тартиблаштиради. Ривожланаётган (масалан, Лотин Америка, Африка) ва ўтиш даври иқтисодиётига мансуб кўпчилик мамлакатларда (масалан, Марказий ва Шарқий Европа, МДҲ) эса бу корпоратив сиёсат доирасига (айниқса, хусусийлаштирилган компанияларда) давлат ҳам қўшилади. Бундай мамлакатларда давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳатлар туфайли компаниялардаги корпоратив сиёсатга давлатнинг таъсири айниқса сезиларли бўлади.

Ҳозирда корпоратив сиёсат юқори даражада ташкиллашган ва узлуксиз ривожланаётган, борган сари жаҳон миқёсида умумлашиб (стандартлашиб, унификациялашиб) бораётган алоҳида бир бутун ва ўзининг корпоратив муҳитига эга компания фаолияти билан боғлиқ иқтисодий-ҳуқуқий муносабатлар ва институтлар мажмуаси сифатида намоён бўлувчи мураккаб корпоратив тизим эканлиги аниқ бўлмоқда.

Компаниялардаги корпоратив сиёсат на фақат миллий иқтисодиёт, балки глобал иқтисодиёт ривожига ҳамда уларга таъсир этувчи турли омилларга боғлиқ бўлганлиги сабабли корпоратив сиёсатга оид инструментарий (термин ва тушунчалар) ва методология узлуксиз равишда такомиллашиб ва ривожланиб бориши табиийдир (1-чи иловага қаралсин). Бунда инсон цивилизациясининг корпоратив сиёсат соҳасидаги тажрибасини бойиши, унда манфаатдор шахсларнинг ўзаро муносабатлари ва қизиқишлари кенгайиб, манфаатлари ва эҳтиёжлари ортиб, уларнинг хақ-хуқуқлари борган сари мустаҳкамланиб ва таъминланиб бориши катта аҳамиятга эга.


Айтилганлардан келиб чиқиб, кенг маънода корпоратив сиёсат ва торроқ маънода корпоратив бошқарув, концепциясига (назариясига) оид инструментарийга асосланган ҳолда қуйидаги тушунчаларни келтириш мумкин.

Компания – тижорати бозор конъюнктураси асосида бир мақсадга (фойда олишга) йўналтирилган молия-ҳўжалик фаолиятини юритувчи юридик шахс (2-чи иловага қаралсин).

Компаниялар турли ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик (давлат, нодавлат ва аралаш) шаклида тузилиши мумкин. Улар турлича бўлиши мумкин, масалан: резидент ва норезидент; кичик, ўрта ва катта; миллий ва ҳорижий; молиявий ва номолиявий; хусусий (эгаси бир жисмоний шахс фирма), очиқ ва ёпиқ; қўшма ва ҳ.к.

Компания юридик шахс бўлгани учун мулкдорлар томонидан устав фондига киритилган улуш бадаллари унинг активи ҳисобига ўтиб, барча мулк компаниянинг мулки ҳисобланади. Унинг барча мол-мулкини компания эгалари томонидан ёлланадиган бошқарувчи менежер (ижро этувчи директор, тор-менежер) ишончномасиз бошқаради. Бунда компания эгалари унинг мол-мулкига эгалик ҳуқуқидан маҳрум бўлиб, фақат ўзларига тегишли пай улуши ёки акцияларга ва компаниянинг соф фойдасига эгалик ҳуқуқига эга бўлган мулкдорларга (овоз бурувчи инвесторларга) айланадилар. Компания тугатилган чоғда эса унинг мулкига давогар бўлиш ҳуқуқига эгалар. Компаниянинг фаолияти жараёнида инвесторлар бошқарув органлар (умумий йиғилиш, кузатув кенгаш ёки директорлар кенгаши, тафтиш комиссияси) таркибида фаолият юритишади. Бу органлар компаниянинг ижроия органининг жорий молия-ҳўжалик ишларига аралашиш ҳуқуқига эга эмас, лекин жорий йилнинг маълум даврларида ижроия органи ҳисоботларини эшитиб тасдиқлайдилар, унинг фаолиятига баҳо берадилар. Демак, юридик нуқтаи назардан компания эгалари ва ижроия органининг ҳақ-ҳуқуқлари, мақсад ва вазифалари, функциялари бир-биридан кескин фарқланиб ажратилган бўлади. Компания эгалари ва ижроия органининг (бошқарувчиси, тор менежери, директори) ҳуқуқлари, мажбуриятлари, жавобгарлиги, вазифалари ва функциялари ҳар бир мамлакатнинг тегишли қонун ҳужжатлари билан ўрнатилади. Бундай ҳолат ва унинг негизида вужудга келган компания эгалари ва ижроия органи ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий манфаатлар зиддияти компанияда (турига қараб) корпоратив сиёсат механизмини (асосан, акциядорлик шаклидагиларида ва нисбатан масъулияти чекланган йирик дамиятларда) келиб чиқишига сабаб бўлган.


Компания тўғрисидаги тушунчалар 2-чи иловада келтирилган бўлиб, улар корпоратив сиёсатнинг мазмун-моҳиятини ўрганишда ёрдам беради.

Корпоратив сиёсат – компания фаолияти жараёнидаги унинг эгалари (акциядорлар, пай улушига эга шахслар) ва ёлланма бошқарувчи менежер-лари ҳамда компания билан боғлиқ бошқа манфаатдор шахслар (компания персоналии, кредиторлари, шериклари, давлат органлари, жамоат ташкилот-лари, маҳаллий аҳоли ва ҳ.к.) ўртасидаги ўзаро баланслаштирилган муноса-батлар тизими бўлиб, ўз ичига бир-бирига уйғунлашган ташкилий, ҳуқуқий-меъёрий ва иқтисодий механизмлар комплексини (мажмуасини) олади. Компанияда бу муносабатлар жараёни номлари айтилган тарафларнинг манфаатлари бир-бирига зид бўлган ҳолда кечади. Бунда кўрсатилган механизмлар давлат ва жамоатчилик томонидан белгиланиб, ушбу муносабатлар тизимининг элементлари бўлмиш тарафлар (яъни, компания эгалари, ёлланма бошқарувчилар ва манфаатдор шахслар) томонидан уларнинг мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва манфаатларига мос равишда ҳаракатга келтирилади.

Айтиш жоизки, барча тарафларнинг мақсади бир – фойда олиш бўлиб, унга ҳар бир тараф ўзига ҳос, лекин бир-бирдан фарқли бўлган, вазифа ва функцияларни, ҳуқуқ ва мажбуриятларни бажариш орқали эришади. Бу эса тарафлар ўртасида ҳуқуқий асосдаги манфаатлар зиддиятини (конфликтини) келтириб чиқаради.

Корпоратив сиёсатнинг асосий иштирокчилари мақсадий манфаатла-рини умумлаштирган ҳолда, улар ўртасидаги асосий фарқларни қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин.


Жадвал. Корпоратив муносабатларда иштирок этувчи

тарфларнинг асосий манфаатлари ва мажбуриятлари

Бошқарувчилар:

1. Манфаатдорлиги: компаниянинг мукофот ва рағбатларидан манфаатдор – кафолатланган юқори иш ҳақи ҳамда қўшимча устамалар ва бонуслар, акцияларга имтиёзли опционлар, тиббий суғурта, муоммасиз яшаш ва ишлаш шароитлари, зарурий ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя, юқори мавқе ва ҳурмат, ишлаб чиқариш эркинлиги, узоқ муддатли меҳнат шартномаси, сифатли корпоратив сиёсат тизими кўринишида.


2. Манффат эвазига қуйидагиларга мажбур: компания устави ва меҳнат шартномаси талабларини ҳамда компания эгаларининг умумий йиғилиши ва директорлар (кузатув) кенгаши қарорларини бажариш, компаниянинг молиявий кўрсаткичларини ва капитализация даражасини ошириб бориш, компания бизнесини ва имиджини ривожлантириш ҳамда бозордаги рақобатбардошлилигини таъминлаш, компания акцияларининг базисига нисбатан эквивалентлилигини таъминлаш ва фонд бозоридаги курсини ошириш, компания рискларини пасайтириш, меҳнат ва молиявий ҳавфсизликни таъминлаш, корпоратив ҳуқуқ ва маданият меъёрларига риоя қилиш, компания фалсафасига содиқ қолиш, компания манфаатини ўз манфаатидан юқори қўйиш ва ҳ.к.

Акциядорлар (мулк эгалари):

3. Манфаатдорлиги: дивиденд, акциялар курсини ва ликвидлилигини кўтарилиши ҳамда компаниянинг капитализация даражасини ошишидан, инвестицион рискларни пасайишидан, қонуний ҳақ-ҳуқуқларини тўлиқ ҳимояланиши ва таъминланишидан, ўз мулкига эгалик эркинлигидан, корпоратив сиёсатдан ва унда тўлақонли фаол иштирок этишдан, менежментга нисбатан юқори мавқе ва ҳурматдан, компания имтиёзларидан ва ҳ.к.

4. Ҳуқуқлари: қонун ҳужжатларида ва компания уставида назарда тутилган ҳуқуқлар, 3-чи банда келтирилган қонуний манфаатларга эга бўлиш ҳуқуқи ва уларни компания томонидан таъминланишини талаб қилиш ҳуқуқи.

5. Кредиторлар (жумладан корпоратив облигация эгалари):

Компанияга кўпроқ манфаатли ва риск даражаси паст бўлган турли кредитлар бериш, улар бўйича фоиз даромадлари тўловларини ва кредит суммасини ўз вақтида, тўлиқ ва рисксиз қайтариб олиш. Бунда кредитор компаниянинг кредит тарихини яхшиланиб бойиб боришидан ва ишончли бўлишидан, компаниянинг молиявий кўрсаткичларини ва капитализация даражасини ошириб боришидан, компания бизнеси ва имиджини ривожланишидан ҳамда бозордаги салмоғи ва рақобатбардошлилигини ошиб боришидан, компания акцияларининг базисига нисбатан эквивалент бўлишидан ҳамда фонд бозоридаги курси ва ликвидлилигини ошишидан, компания рискларини пастлигидан, юқори малакали менежментдан, корпоратив сиёсатнинг юқори рейтингидан ва ҳ.клардан манфаатдор.


Компания хизматчилари:

Компанияни нуфузидан ва барқарор ривожланишидан, доимий иш ўриндан, барқарор ва ошиб борувчи иш ҳақи ҳамда қўшимча устамалар ва бонуслардан, акцияларга имтиёзли опционлардан, тиббий суғуртадан, замонавий ва ҳавфсиз ишлаш шароитларидан, зарурий ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоядан, малакасини оширилиб боришидан, шахсий мавқе ва ҳурматдан, корпоратив сиёсатда иштирок этишдан, ҳизмат поғоналаридан кўтарилишдан, кафолатланган қарилик нафақасидан ва ҳ.к. манфаатдор.

Компания шериклари (унинг маҳсулотини доимий харидорлари ва ишлаб чиқариш жараёнининг таъминотчилари в.б.):

Компания имиджи, рақобатбордошлилиги ва молиявий барқарорлиги, тўловга қобилиятлилиги, бизнеси ва шерикчилик алоқаларининг фойдалилиги ва узоқ муддатлилиги, корпоратив сиёсати тизимининг юқори сифати ва шу каби бошқа ижобий унсурлардан манфаатдор.

Давлат органлари:

Компаниянинг бозордаги салмоғи, нуфузи, барқарорлиги, узлуксиз ривожланиб бориши, давлатнинг ижтимоий лойиҳаларида фаол қатнашиши, ошиб борувчи солиқ тушумлари ва ишчи ўринларини яратишидан, компанияни маҳаллий ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ифодаловчи индикатив “барометр” сифатидаги ролидан манфаатдор.

Жамоатчилик ташкилотлари ва маҳаллий аҳоли:

А) Касаба уюшмалари: компанияда иш ўринларини ва ишчиларнинг кўпайиб боришидан, уларга компания томонидан зарурий ва етарли меҳнат шароитлари билан таъминланишидан ҳамда ижтимоий ҳимояланишидан, буларнинг барчасини корпоратив сиёсат тизимида ифодаланганлигидан ва шу каби бошқа ижобий унсурларда манфаатдор.


Б) Маҳаллий аҳоли: халқнинг ғурури ва фаҳрини кўтарувчи компания имиджи ва нуфузидан, компания ишчи ва ҳизматчиларини маҳаллийлашидан, маҳаллий ижтимоий ва иқтисодий инфратузилмани ривожланишида компаниянинг ролини ошишидан ва шу каби бошқа ижобий унсурларда манфаатдор.




Жадвалдан муҳим қонуниятни пайқаш мумкин: компанияда корпоратив сиёсат иштирокчиларининг манфаатлари турли хусусий мақсадларни кўзлашига қарамасдан, улар бир-бири билан уйғунлашган бўлиб, бир бутун ўзаро баланслаштирилган ижтимоий-иқтисодий манфаатлар билан боғлиқ муносабатлар муҳитини ташкил этади. Бу муҳитда асосий омил бўлиб компания ҳисобланиб, ундаги корпоратив сиёсат тизимида юқорида келтирилган манфаатдор тарафлар ривож топади, лекин маълум шароитларда барча тарафларнинг турлича бўлган манфаатлари ривожини талаби компаниянинг корпоратив сиёсати тизимига ва бу муҳитга таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Демак, корпоратив сиёсат тизимининг асосий унсурлари манфаатдор тарафлар бўлганлиги сабали, унинг фаолият механизмини компания фаолиятидан манфаатдор бўлган тарафлар ҳаракатга келтиради. Тўғри йўлга қўйилган корпоратив сиёсат тизими компаниянинг муваффақиятини белгиловчи шартлардан ҳисобланади.

Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, корпоратив сиёсатни бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган икки таркибий қисмга ажратиш мумкин:

1) корпоратив ҳуқуқ ва маданият (1.2 параграфда алоҳида келтирилган);

2) корпоратив манфаатларларни (бунда манфаатлар қарама-қаршилиги ва бирлиги назарда тутилади) ўзаро баланслаштириб бошқариш (1.3 параграфда алоҳида берилган) ва менежмент.

Бундай боғлиқлик қуйидаги ўзаро сабаб-оқибабий таъсир тамойилига асосланади: “агар корпоратив ҳуқуқ юқори маданиятли бўлсагина тараф-ларнинг корпоратив манфаатларини самарали бошқарилиши таъминланади ва аксинча, агарда корпоратив манфаатлар меъёр (бир-бирига мос келадиган нафсий ва маданий-маънавий ёки иқтисодий ва ижтимоий) доирасида бошқарилса, намунали маданиятли корпоратив хуқуқ таъминланади”.


Корпоратив ҳуқуқ ва маданият жамият ва унга мос бўлган компания фаолияти билан боғлиқ юридик ва маданий-маънавий муносабатлар методологияси ва механизмини ўз ичига олади. Корпоратив маданият жамият меъёрларига асосланган бўлиб, компания фаолиятида ва органларида машғул бўлган шахсларга компания жамоатчилиги томонидан ўрнатиладиган ҳулқ-атвор этикаси меъёрлари, қадриятлар, анъаналар, психологик муҳит кабиларни ўз ичига олади.

Корпоратив манфаат ва менежмент компания фаолияти жараёнида (ойлик, чорак, ярим йиллик, тўққиз ойлик, йиллик) корпоратив сиёсат тараф-ларининг ҳуқуқий асосда моддий манфаатларини ўзаро баланслаштирилиб таъминланиши билан боғлиқ иқтисодий

следующая страница >>