shkolakz.ru 1 2 ... 25 26
АХБОРОТ АСРИДА


ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ

Тошкент

«Akademnashr»

2012

Инсоният ахборот асрига қадам қўйди. Таълим-тарбия ҳам шунга

ҳамоҳанг бўлмоғи керак. Акс ҳолда, ёшларимиз янги замонга мос ҳаётий

мўлжалларини белгилашда чалғиши, ахборот маконида ўзларига керакли

манзилни тополмай адашиши ҳеч гап эмас.

Қўлингиздаги китобда «Маърифат» газетаси ушбу мавзуда эълон

қилган сара мақолалар жамланди. Тўплам сиз азиз китобхонларга фойдали

бўлади деган умиддамиз.

УДК: 004:37.018

KБK 74.202.4


A90

Ахборот асрида таълим-тарбия / – Tошкент: Akademnashr,

2012. – 176 б.

УДК
: 004:37.018

K
БK 74.202.4

A90


ISBN 978-9943-389-65-6

ISBN 978-9943-389-65-6 © «Ma’rifat» - «Учитель Узбекистана»

газеталари таҳририяти

© «Akademnashr» нашриёти, 2012 йил.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда

«Ma’rifat» - «Учитель Узбекистана» газеталари таҳририяти ҳомийлигида тай-

ёрланган.

Мазкур китоб барча умумтаълим мактабларига бепул тарқатилади.

Тузувчилар:

Б.Х.Данияров, А.Э.Раҳимов,

Ф.Ҳ.Жабборов.


3


Ахборот асрида таълим-тарбия

СЎЗБОШИ

Одамзод бир неча миллион йиллик ривожланиш тарихини

босиб ўтган бўлса, ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, айнан онгли

таълим-тарбия пайдо бўлгачгина, инсон сифатида шакллана

бошлаган. Инсоният тўплаган тажрибаларини, анъана ва урф-

одатларини ўзидан кейинги авлодларга мерос қолдириб, ўз да-

вомчиларига муайян давр талаблари даражасида таълим-тар-


бия бериб келган.

Башарият қачондан бери онгли таълим-тарбия билан

шуғуллана бошлаган деган саволга аниқ жавоб бериш қийин.

Бизнингча, бу инсон нутқ товушларини ажрата бошлаган пайт-

га бориб тақалса керак. Ибтидоий одамлар ғор деворлари

ва қоятошларга расм чизиб болаларига ҳайвонларни овлаш

йўлларини ўргатгани ҳам маълум. Буни юртимиздан топилган

бир неча минг йиллик петроглифлар исботлайди. Энди қиёсан

тасаввур қилинг, инсоният бугун таълим-тарбия соҳасида

қандай ютуқларга эришган? Ҳа, замон ўзгаргани сайин, шунга

ҳамоҳанг тарзда ўқитиш-ўргатиш мазмун ва услуб жиҳатдан

ҳам янгиланиб бораверади.

Футуролог олимлар, хусусан, Олвин Тоффлер инсоният тари-

хини уч тамаддунга бўлади. Ҳар бир давр ўзига хос белгилари

билан бошқаларидан ажралиб туради. Жумладан, таълим-тар-

бия борасида ҳам. Аграр жамият мактабларида ёшларга, асо-

сан, ерга ишлов бериш, чорвачилик сир-асрорлари ўргатилган

бўлса, саноат ривожлана боргач, ўқув муассасаларида келажак

авлодга техника ускуналаридан фойдаланиш юзасидан би-

лимлар берила бошлаган. ХХ асрнинг 60-йилларидан ахборот

тамаддунига қадам қўйган эканмиз, энди бундан буён таълим-

тарбия тамойилларини ҳам бир қур назардан ўтказиб, фарзанд-

ларимизга янги замон шарт-шароитларига мос сабоқ бериши-

миз талаб этилмоқда. Бунинг учун биз – педагоглар, аввало,

замона ёшларининг ўй-хаёллари, мақсадлари ва эҳтиёжларини

чуқур билишимиз, уларнинг жамиятимизда қарор топган мил-

лий анъаналар, умуминсоний қадриятлар, ривожланиб бораёт-

4

Ахборот асрида таълим-тарбия

ган дунё тараққиёти талабларига жавоб бера оладиган барка-

мол авлод сифатида вояга етишини таъминлашимиз зарур.


Бугун ахборотга эгалик қиладиган – ахборотни излаб, топиб,

яратиб, таҳлил этиб, тарқата биладиган одам дунёга ҳам эга-

лик қилади деган қараш ҳақиқат даражасига кўтарилган. Демак,

ёшларимизнинг хорижлик тенгдошлари орасида ҳеч кимдан

кам эмаслигини исботлаб, тенглар ичра тенг бўлиб фаолият

юритиши, келажагимизнинг чин маънодаги ҳал қилувчи кучига

айланиши учун ҳам, таълим-тарбия жараёнига ахборот-ком-

муникация технологияларини жорий этиш, фарзандларимизда

унинг имкониятларидан тўла-тўкис фойдаланиш кўникмасини

шакллантириш муҳим аҳамиятга эга.

Кейинги пайтларда турли расмий тадбирлар ёки ўзаро

гурунгларда бўладими, матбуот ёки телевидение орқали

чиқишлардами, хуллас, ҳар қаерда уяли телефон ва интер-

нетнинг ёшлар хулқ-атворига салбий таъсири долзарб масала

сифатида кўтарилмоқда. Назаримизда, замонавий технология-

ларнинг бундай акс таъсир кўрсатиши, энг аввало, фарзанд-

ларимизга улардан онгли равишда фойдаланиш зарурлигини

етарлича ўргатмаётганимиз, АКТнинг таълимий-тарбиявий им-

кониятларига камроқ эътибор қаратаётганимиз сабаб бўлмоқда.

Оқибатда айрим ҳолларда замонавий ахборот технологиялари

ёш авлод интеллектуал салоҳиятини ривожлантирувчи восита

эмас, балки кўнгилхушлик қиладиган матоҳга айланиб қолаётир.

Мазкур воситалар ёшларни ўзига оҳанрабодек тортаётга-

ни сабабли, «интернет авлоди», «гугл болалари» ёки «фэйс-

бук фарзандлари» сингари иборалар пайдо бўлди. Бу ҳол

ўғил-қизларимиз тарбияси бировларнинг қўлига ўтиб қолиши

эҳтимолини оширади. Чунки уларга ота-онадан кўра интер-

нет ёки уяли телефон кўпроқ «тарбия» бера бошлайди. Айтиш

мумкинки, бугунги авлод фақат таълим муассасаларида бери-

лаётган билим, малака ва кўникмалар билан чекланмаяпти.


Ахборот асрида, информация манбалари кўпайган бир даврда

буни табиий ҳол сифатида қабул қилиш мумкин. Айниқса, инсон

онги учун глобал миқёсда кечаётган курашлар, ахборот хуруж-

лари, «оммавий маданият» тарғиботи бизни янада сергак торт-

тиради. Шундай экан, ёш авлодда ўз эзгу мақсадлари йўлида

ахборот билан ишлаш, информациянинг чинини сохтасидан

ажратиш кўникмасини шакллантириш замонавий таълимнинг

асосий вазифаларидан бири саналади. Фарзандларимиз эртага

ўзгаларнинг эмас, балки шу элнинг корига ярайдиган, тақдирини

5

Ахборот асрида таълим-тарбия

шу юрт истиқболи билан боғлаган собит ўғил-қизлар бўлиб во-

яга етиши учун, биз – педагоглар айни вазифани чин дилдан

адо этишимиз шарт.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ёшлар маънавиятини

юксалтириш, таълим-тарбия жараёнига ахборот-коммуникация

технологияларини кенг татбиқ этиш, ўқитувчи ва ўқувчиларда

замонавий имкониятлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уяли

алоқа воситаларини тўғри ишлатиш маданиятини шаклланти-

риш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, мазкур йўналишда «Маърифат» газетасида ҳам

кўплаб мақолалар эълон қилиб борилмоқда. Қўлингиздаги

китобда сўнгги тўрт йил давомида газета саҳифаларидан

жой олган мавзуга дахлдор энг сара мақолалар жамланган.

Ўйлаймизки, ушбу қўлланма умумтаълим мактаблари директор-

ларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари,

синф раҳбарлари, қолаверса, барча ўқитувчию ўқувчилар фао-

лиятида асқотади.

Бахтиёр ДОНИЁРОВ,

филология фанлари номзоди

6

Ахборот асрида таълим-тарбия

ЗАМОНДОШ ЁШЛАР ҚИЁФАСИ

Ўзбекистонда мустақиллик йиллари турли ёшга ман-


суб замондошлар ўртасида миллий-маданий мерос ва

қадриятларга асосланган ўзаро ҳамжиҳатлик, тотувлик

ва бағрикенглик, бир-бирини ҳурмат қилишнинг қадрлаб

келинаётгани энг муҳим ютуқларимиздан бири бўлмоқда.

Бу замондош ёшлар ўртасида ворисийликни таъминлаб

бермоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ислом Каримов таъкидлаганидек: «Албатта, биз тарих

синовларидан ўтган, миллий манфаатларимиз, бугунги ва

эртанги орзу-интилишларимизга, тараққиёт талабларига

тўла жавоб берадиган, йиллар ўтгани сари, қадри ортиб

борадиган ғоя ва тушунчаларни қадрият деб биламиз».

Ҳаёт тақозосига кўра ёшлар ижтимоий қатлам сифатида турли

авлод вакиллари билан замондош бўладилар. Яъни бир замон-

да яшайдилар. Замондош ёшлар бир замонда яшаётган, лекин

турли ёшга мансуб авлод вакиллари бўлиб, ҳаёт ўзгаришларини

идрок этиши, мўлжал ва идеаллари ҳам бир-биридан фарқланса-

да, мақсад ва манфаатлари муштарак ёшлар қатламидир. Улар-

нинг ҳаётлари, тақдирлари, мақсад ва истаклари, улар қадрият

деб билган ғоя ва тушунчалар, ҳатто характерларида ҳам

ўхшашлик, муштараклик аниқ сезилиб туради. Улар ўзлари яша-

ётган замонга, замон эса уларнинг мақсад ва майлларига, ҳаётий

идеалларига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.

Мазкур ўзгаришларга ёшлар қандай муносабатда бўлади,

уни қандай қарши олади? Ўзларининг ҳаётий мўлжалларини

қандай белгилайдилар? Ижтимоий ҳаётда қандай иштирок

этадилар? Ёшларда бу саволларга аниқ жавоб бўлиши муҳим.

Улар яна ўзгариб, янгиланиб бориши табиий. Бу давр ва замон

ўзгаришлари билан, яъни ёшларнинг давр ва замон ўзгаришига

олиб кирган янгиликлари билан боғлиқ.


Шу маънода мустақиллик замондош ёшлар ҳаётида янги

даврни бошлаб берди. Давр ва замон ўзгарди. Унинг мазмуни

ва характери ҳам янгича бўлди.

7

Ахборот асрида таълим-тарбия

Мамлакат мустақилликка эришиб, халқимиз ўзининг тараққиёт

йўлини, тақдирини ўзи белгилайдиган бўлди. Даврга қараш, унга

синфий ёндашиш ва баҳо бериш ҳам, стратегик мақсадлар ҳам

ўзгарди. Ягона ҳукмрон коммунизм ғояси пуч, асоссиз ва сохта

мақсадлар мажмуи эканлиги ойдинлашди. Диққат марказига «дав-

лат, ишчи-деҳқон» манфаатлари эмас, инсон, унинг манфаатла-

ри қўйилди. Ёшларга мамлакатда жамиятнинг ижтимоий қатлами

сифатида давлат сиёсати даражасида аҳамият берилмоқда.

Улар давр ва замон ўзгаришларини чуқур идрок эта бошладилар.

Мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ғоявий-мафкуравий

негизлари тубдан ўзгарди. Буни ёшлар дастлаб қандай қабул

қилади? Уларнинг бунга тайёргарлик даражаси қандай эди? Чунки

мамлакатдаги бозор иқтисоди билан боғлиқ янгича тартиботлар

ва қадриятлар уларнинг онги ва тафаккури, қарашларининг тубдан

ўзгаришига асос яратди. Уларнинг ижтимоий-маънавий қиёфаси

ҳам ўзгариши табиий эҳтиёжга айланди.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида 14 – 15 ёшда бўлган

ёшлар бугун 34 – 35 ёшда эканини ҳисобга олсак, уларга замон-

дошлар сифатида қараш, ижтимоий-маънавий қиёфасидаги

ўзгаришлар ва янгиланишларни қиёсий таҳлил этиш мумкин.

Аввало, 34 – 35 ёшдаги замондошлар тўғрисида. Улар бу-

гун ижтимоий ҳаётнинг фаол иштирокчиси, айни пайтда, ёш-

лар қатламидан чиқиб, ўрта авлодга мансуб бўлиб бораётган

қатламдир. Уларни мустабид тузум даврида ҳам яшаган, маъ-

лум бир тасаввурга эга қатлам сифатида кўриш мумкин.

Бугун 20 ёшда бўлган ёшлар эса ижтимоий фаол ҳаётга энди ки-


риб келаётганлиги, мустақиллик даврида яшаган, таълим-тарбия

олган, бозор иқтисодиёти, тартиботлари билан бевосита тўқнаш

келган, ҳаёт йўлини бозор иқтисодиёти қадриятлари, мақсад

ва меъёрлари асосида кўраётган қатламдир. Уларнинг ҳаётий

қарашлари, онг ва тафаккур тарзида, ҳаётни идрок этишида уму-

мий, айни пайтда, фарқли жиҳатлар борлигини таъкидлаш лозим.

Ёшлар нафақат ўзаро, балки кекса ва ўрта авлод билан

ҳам замондошдир. Бир хил замонда турли хил авлодга ман-

суб инсонлар яшайди. Лекин замон ўзгаришларини ҳис этиш,

қарашлари, мақсад ва идеаллари бир хил бўлмаслиги мумкин.

Даврни ҳис этиш ҳар бирининг ўзига хос индивидуал хусусият-

лари билан, улар олган ва олаётган таълим-тарбия, дунёдаги

ўзгаришларни идрок этишдаги турли хил қарашлари, манфа-

атларни турли кўришлари билан боғлиқ. Мустақиллик туфайли

бугунги бир-бирига замондош турли авлодга мансуб ёшларнинг

8

Ахборот асрида таълим-тарбия

ҳаётий мўлжаллари, идеаллари янгиланиб, такомиллашиб

бормоқда. Бу ўзгаришда умумийлик, ўзаро яқинлик билан бирга

алоҳида фарқли хусусиятларни ҳам кўриш мумкин.

Мустақиллик шарофати билан жамият иқтисодий негизлари-

нинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодига асосланиши,

сиёсий тизимнинг тубдан янгиланиши, янгича ғоя ва мафкура

негизларига ўтилиши боис, амал қилиб келинган қадриятлар,

ҳаётга қараш ва ёндашув мезонлари ўзгара бошлади.

Бугунги ёшлар, айниқса, янги миллий ва умуминсоний

қадриятлар билан яшашга ҳаракат қиляпти. Янгиликларни тез

ўзлаштириб оляпти. Шунга мос ҳаётий қарашларини, майл ва

мўлжалларини шакллантирмоқда, бир-бирларига бўлган муно-

сабатларини ўрнатмоқда. Мазкур жараёнда ўрта ва кекса ав-


лодда ёшларнинг онг ва тафаккурини идрок этиш, қабул қилиш

ва қилмаслик борасида турли қарашлар мавжуд, бу ўзаро муно-

сабатларда айрим салбий ҳолатларга сабаб бўлмоқда.

Ёшлар ўрта ва кекса авлодни тушунишлари ва, аксинча, улар

ёшларни тушуниб етишлари стратегик аҳамиятга эга. Бу мамла-

катнинг барқарор ривожланиши, ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатликни,

амалда авлодлар ўртасидаги тадрижийликни таъминлайди. Шу

нуқтаи назардан ёшлар миллий қадриятларни қабул қилишлари,

унга ҳурмат билан қарашлари авлодларнинг бир-бирини тушу-

нишига ёрдам беради. Ушбу жараёнда узилиш, бегоналашишга

қаратилган маънавий таҳдидларнинг олдини олиш керак. Ёшлар-

ни кекса авлодга қарши қўйишга сабаб бўладиган омиллар, қараш

ва мақсадларнинг илдиз отишига йўл қўйиш керак эмас.

Айни пайтда, ўрта ва кекса авлод ҳам ўзлари қандай фикрла-

салар, ҳаётларида нимани қадрият деб қабул қилган бўлсалар,

янгиликлар билан ҳисоблашмасдан, уларни ёшларнинг зўрма-

зўраки қабул қилишига уринишлари, ёшларнинг онг ва тафакку-

ридаги янгича ғоя ва тушунчаларни қабул қилмаслик, уни инкор

этиш билан боғлиқ айрим ҳолатлар ҳам авлодлар ўртасидаги

ўзаро муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши табиий. За-

мондош сифатида ўрта ва кекса авлод ҳам ҳаётий қарашларида

ёшлар онги ва тафаккуридаги ўзгаришлар, улар ҳаётида амал

қилаётган янги ғоя ва тушунчаларга ижодий қарашлари, замон

ва унинг истиқболи нуқтаи назаридан баҳолашлари керак.

Ёшлардаги фикрий ўзгаришлар ўрта ва кекса авлоднинг ўзига хос

мўлжалларининг муҳим нуқталари сифатида қадрланиши лозим.

Бу тенгликни амалда таъминламаслик мумкин эмас. Чунки ёшлар

келажакни ўзларича кўрадилар, ўрта ва кекса авлод эса ўзларининг

9

Ахборот асрида таълим-тарбия

ҳаётий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда уларни тўғри йўлга

бошлашлари, зарур бўлса, тузатишлари муҳим. Лекин ёшлардаги

янгича интилишларни ҳисобга олмасликлари мумкин эмас. Бу ҳаёт

ҳақиқатидир. Мустақилликкача идеал деб келинган ҳаётий тимсол-

ларнинг аксарияти сохта, ҳақиқатдан йироқ, сароб бўлиб чиқди,

энди у билан боғлиқ қадриятлардан воз кечилди. Мустақилликка

инсон эркинликлари ва манфаатлари нуқтаи назаридан қаралганда

аввал қадрланган тимсоллар кераксиз нарсага айланди.

Ҳозирги глобаллашув шароитида муайян сиёсий ва мафку-

равий мақсадларни кўзлаб, ёлғон ва сохта бўлса ҳам, айрим

мафкуравий тушунча ва ғояларни ёшлар онгига олиб кириш би-

лан боғлиқ маънавий таҳдидлар мавжуд. Ана шундай даврда

ҳаётий идеалларни қаердан излаш, нимага мўлжал олишни би-

лиш, ёшларда қандай эзгу ғоя ва тушунчалар асосида ижтимо-

ий масъулият туйғусини уйғотиш муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Албатта, инсон эркинлиги, ҳаёти, қадр-қиммати, мустақиллик

ва демократия ғоялари, инсонлар улуғлаб келган яхшилик, эз-

гулик, адолат, тинчлик, ҳамжиҳатлик, тотувлик, хотиржамлик,

меҳр-оқибат, халқ фаровонлиги, Ватан тараққиёти, миллатлара-

ро тотувлик ва ҳамжиҳатлик, динлараро бағрикенглик туйғулари

ўзаро инсоний ва ижтимоий муносабатларда уни тартибга со-

либ турадиган, йўналтирадиган, сафарбар этадиган, инсонлар-

ни эзгу мақсад йўлида бирлаштирадиган олий мақсадлар ва

манфаатларни ифодалайдиган тушунча ва ғоялар бўлиб қолди.

Ҳаётда бундай ғоя ва мақсадларни қадрсиз деб бўлмайди.

Лекин уни сохталаштиришга уринишлар бўлган мустабид ту-

зум даврида пуч ғоя ва мақсадларга бўйсундирилган тимсол-

лар, шахслар, қаҳрамонларнинг мафкуравий образи яратилган.


Улар ҳар қандай реал инсоний фазилатлардан йироқ эди. Ундан

кўпгина авлодларни тарбиялаш мақсадида фойдаланилган.

Инсонлар, ёшларнинг ижтимоий қиёфаси ана шу «сунъий яра-

тилган» тимсолларга хос ва мос бўлиши талаб этилган. Шундан

келиб чиқиб баҳоланган одамлар «оқ» ва «қора»га ажратилди,

«ўзимизники» ёки «бегона» ҳисобланди.

Бугун мустақиллик ва демократия туфайли «озод Ватан», «обод

Ватан», «эркин ва фаровон ҳаётда яшаш» истаги турли ёшдаги ин-

сонларнинг энг эзгу мақсади ва ўзига хос ҳаётий идеали мезони-

дир. Ҳар бир эзгу ниятли киши шунга интилади. Шунга яраша ижти-

моий фаолиятда бўлади. Яхши яшаш учун яхши ишлаш, илм-фан

сирларини эгаллаш, бирор касбнинг эгаси бўлиш бирдан-бир тўғри

йўлдир. Шунда инсоннинг ҳаёт йўли, ҳаёт тарзи, илм ва касбга бўлган



следующая страница >>