shkolakz.ru 1
Щамра=улов Аъзамжон (Андижон давлат университети, аспиранти)


Бадиий ният: имкон ва ижро

Ижодкор онгида ту\илаётган щар =андай фикр у яшаётган, бевосита ало=ада былаётган ижтимоий во=еликнинг инъикосидир. Ыша фикрлар муайян тизим щолига келиши, идеал асосида вужудга келган, асосий ну=талари ани= былган концепция шаклини олиши зарур. Бу нарса ызининг ый-фикрларини, =арашларини бадиий \оя шаклида ы=увчига етказиш эщтиёжининг юзага келиши, яъни ижодий ниятнинг ту\илишида жуда мущимдир. Биро= ижодкор онгида асосан шаклланган концепцияни (яъни, оламу одам, замон ща=идаги =арашлар тизимини) ифодалашга щалал берувчи объектив ва субъектив омиллар мавжудки, шулар ижодий ниятнинг амалга ошмай =олишига сабаб былиши мумкин. Яъни, ёзила бошланган асарларнинг тугалланмай =олиб кетиши, ижодкорнинг битта мавзуга =айта-=айта мурожаат =илиши щам шу сабаблар билан изощланади. Ойбекнинг Мащмуд Торобий мавзусидаги асарлари бунга ёр=ин мисол была олади.

Ойбекнинг Торобий мавзусидаги илк асари-«Мащмуд Торобий» драматик достони даврнинг ижтимоий-сиёсий эщтиёжига жавоб тарзида ёзилди. Ты\ри у ижтимоий буюртма билан кыпдан шу мавзуни бадиий тал=ин =илиш орзусида юрган ижодкорнинг истаклари кесишган ну=тада дунёга келди. Лекин асарда ижтимоий буюртманинг тоши о\ирро= келди. Бу ща=да адиб ызи: «шароит, щатто тасвирланган во=еалар тарихий фактларга мувофи= келмаса-да, хал=ни Ватан учун фидокорона курашга рущлантирувчи асарлар ёзишни талаб =иларди» (1) деб ёзган эди. Кыриб турганимиздек, ушбу асарда реалистик тал=ин =илиш истаги куннинг актуал масаласи — бос=инчиларга нафрат уй\отиш ма=сади олдида ожиз =олди, асарда публицистик рущ устиворлик =илди.

Ойбек — «Ырта Осиё тарихининг билимдони» (А.Дейч), у ызи достонда ёритмо=чи былаётган Торобий ва у яшаган даврлар ща=ида муфассал билимга эга. Достонниг =оралама вариантларида кузатилувчи тасвирлаш режалаштирилган кыплаб тарихий фактлар, во=еалар щам буни тасди=лайди. Биро=, достоннинг жуда =ис=а муддат(20-25 кун)да, белгиланган талаблар доирасида яратилиши адиб режалаштирган, бадиий мушощадага тортмо=чи былган баъзи тарихий во=еалар ва фактларни бир тизимга солишга имкон бермади. Шу сабабли у Торобий мавзусига =айта мурожаат =илиб, «Хал= =ал=они», «/алвирчи» пьесалари устида иш бошлади.


Драматик достон ва пьесаларда акс этган тарихий во=елик =иёсан кузатилса, ижодкорнинг ытмишни тал=ин =илишда ижтимоий буюртма талаби билан, ызи айтмо=чи, тарихий ща=и=атдан чекингани ва, мущими, бу щолдан ызининг =они=иш щосил =илмаганига гувощ быламиз. Айтмо=чимизки, драматик достоннинг яратилиши билан ижтимоий буюртма талаби бажарилгани щолда, адибни ызига жалб этган тарихий мавзунинг тыла=онли бадиий тал=ини амалга ошмади — муаллифни шу мавзуга =ыл урдирган ижодий-шахсий эщтиёж =ондирилмади.

Буюртма талабига кыра, «Мащмуд Торобий»да оптимистик рущ акс этиши зарур эди, бу эса тарихий ща=и=атнинг бузиб тал=ин =илинишига олиб келди. Масалан, бу нарса =ыз\олон йылбошчиси та=дирини тасвирлашдаё= кыринади. Достоннинг хомаки режасида «Торобий о\ир ярадор. Хал= чу=ур =ай\уда. Лекин ылими олдидан байро=ни Ёдгорга топширади»ган Торобийни тасвирлаш ма=сад =илинган. (2) Биро= бу нарса тарихий ща=и=атга мос былгани билан, асарда бар= уриб туриши керак былган оптимистик рущга мувофи= келмас эди. Шунинг учун асарда Торобий =ыз\олонининг илк бос=ичи — унинг Бухорони эгаллаши тасвирланади, Торобий бошчилигидаги =ыз\олончилар музаффар щолда сащнани тарк этишади. Дарща=и=ат, уруш щолатидаги хал= учун шундай рущ керак щам эди.

Даврга хос ытмишга синфийлик ну=таи назардан ёндашиш талаби Ойбекка яна бир тарихий фактни-Торобийнинг Бухорони эгаллаши ва ызини Султон Санжарнинг давомчиси, халифа деб эълон =илишини ща==оний тасвирлашга йыл бермади. Достон =ораламасидаги =арийиб бутун бир боб-Торобийнинг Санжар Саройидаги ый-мушощадалари асарга кирмай =олди. Масалан, =ораламада Таробий Султон Санжар ща=ида «Улу\ одам эди, о=ибат Та=дир солди бошига кулфат» тарзида фикр билдиради.(3) Замон Торобий тимсолидаги ислом щимоячиси – халифани эмас, оддий хал= йылбошчисини кыришни истаганидек, унинг томондан Султонга бундай ижобий (щатто, холис былса щам) бащо беришини си\дира олмас эди. Ытмишга синфий ёндашув талаби кейинро= яратилган Хонботир образи тал=инида щам кузатилади. Асарда бу образ билан бо\ли= щолда истилочиларга =арши бою камба\аллигига =арамай бутун хал= яхлит былиши лозим деган фикр ифодаланади. Биро= асар финалида Хонботирнинг барибир ыз йылидан кетиши кырсатилганки, буни щам ю=оридаги сабаб билан изощлаш мумкин. «Хал= =ал=они» пьесасидаги Ырхонбек тал=инида синфийлик талаби бироз сусайтирилгандек. У Торобийга =арши фикр билдирмайди, лекин унинг сиёсатига =арши былгани учун яна дарбадарлик йылига киради. Бундан кыринадики, Ойбек бу холда муроса йылидан боришга интилган.


Ю=оридагилардан аён быладики, Ойбек режалаштирилган пьесаларида Торобий =ыз\олони во=еаларини кенг эпик кыламда, ызининг ижодий-шахсий эщтиёжини =ондирадиган холда бадиий тал=ин =илишни кызда тутган. Жумладан, «/алвирчи» пьесасида тарихий ща=и=атга мос фактларни (укалари Мущаммад, Али ва синглиси Зулайхони щамда мы\уллар ноиби Ялавоч) кириши режалаштирилгани бу даъвони асослайди. Шуларга таяниб айтиш мумкинки, Ойбекнинг Торобий мавзусидаги асарларининг тугалланмай =олгани, бизнингча, =уйидаги сабаблар билан изощланади: 1) адиб кызлаган ижодий ниятни амалга оширишга ижтимоий шароитнинг йыл бермагани; 2) синфийлик масаласида ёзувчининг концепцияси хали хукм ма=омида шаклланмагани. Яъни, адибнинг жамиятимиз щаётида юз берган мудщиш щодисаларга гувощи былгани щам, ыз щаётида кечирган шыришлари щам унинг онгида ыринлашган социалистик \ояларни мащв этолмади. Шунга =арамай, бу ходисалар унинг дунё=арашида зиддият, парокандалик щосил =илдики, бу концепциянинг тыла шаклланишига, сынг эса бадиий ифода этилишига халал берди. Худди шу нарса, бизнингча, режалаштирилган пьесаларнинг тугалланмай =олганининг субъектив сабабидир.

_____________________________________________

Адабиётлар:

1. Ойбек. Мукаммал асарлар тыплами. ХХ томлик. Тошкент. 1985 йил. ХХ том. 67-бет.

2. Ойбек. Мукаммал асарлар тыплами. ХХ томлик. Тошкент. 1976 йил. IV том. 235-бет.

3. Ыша асар 226-бет.