shkolakz.ru   1 2 3 ... 9 10

ОНКОЛОГИК БЕМОРЛАРДА УЧРАЙДИГАН СИМПТОМЛАР ВА СИНДРОМЛАР.

Онкологик беморларда учрайдиган асосий симптомлардан бири огрик. Огрик уз характерига кура: уткир, урта ва сурункали, бехосдан ёки аста – секин, кучсиз, симиллаган, вакти – вакти билан ёки доимий булиши мумкин. Уткир бехосдан буладиган огрик купинча усма касаллиги асорати учун хосдир. Масалан: меъда ракида учрайдиган пенетрация ёки перфорация натижасида меъда шарбати атроф тукима ва аъзоларга таъсир этиши натижасида кучли огрик кузатилади ёки меъда ости бези саратонида кузатиладиган паренхима некрози – уз - узини зарарлаши натижасида хосил буладиган ханжарсимон огрик ёки тухумдон усмаси оёкчаси буралиб колиши ёки усма ёрилиши натижасида кузатиладиган кучли огрик.

Онкологик беморларда огрик купинча аста усувчи, кучсиз, симиллаган, сурункали яллигланиш хисобига булиб, вакти – вакти билан безовта килади. Эрта холларда огрик анальгетиклар билан босилади. Усма хажмининг катталашиши ва атроф тукималарга, чукурга таркалиши натижасида огрик доимий, баъзан урта кучли характерда булади. Усма жигарга метастаз берганда унг ковурга ости сохасида кучсиз, симилловчи, доимий огриклар кузатилса, умуртка погонасидаги метастазлар натижасида бемор харакати чекланган, бироз харакат хам огрикка сабаб булади ва бемор уринга богланиб колади. Барвакт боскичларда огрик кузатилмайди.

Усма касаллиги булган беморларда кузатиладиган иккинчи симптом бу кон кетиш аломатидир. Кон кетиш кисман кон – сувли ажралма, кон суртмаси бироз ёки урта меъёр конли ажралма ёки кон кетиш тарзида вакти – вакти билан ёки доимий, бехосдан ёки аста – секин усувчи ажралмалар тарзида, контакт ёки уз холича кузатиладиган кон кетиши булиши мумкин.

Усма катталаша бориши ва атроф тукимага усиб кириши, тукима ва кон томирлар деворини парчалаши, усма чириши ва некроз натижасида конли ажралмалар кузатилади, вакт утиши билан кон кетиши кузатилади. Ташки жойлашган усмаларда кон кетиши усма чириши, парчаланиши, контакт кон кетиши сабабли кузатилади, ички кон кетиши, масалан, меъда ракидан кон кетиши усма парчаланиши ва кон томир деворлари ёрилиши, некроз сабабли кузатилади, упка раки марказий формасида усма парчаланиши ва бронхга куйилиши натижасида кон тупуриш кузатилади. Шу билан бирга ички кон кетиши тухумдон усмасининг ёрилиши ёки меъда ракида перфорация ва пенетрация натижасида корин бушлигига кон йигилиши кузатилади, бунинг натижасида беморнинг ахволи ёмонлашиши, кон босими пасайиши, коллапс, гемоглобин микдорининг тушиши кузатилади.


Онкологик беморларда учрайдиган кейинги симптом тана хароратининг кутарилишидир.

Онкологик бемор учун субфебрил ва фебрил температура характерли булиб, бу холат усма ёки усма парчаларининг кон оркали айланиши ва организм интоксикацияси билан боглик. Хар кандай усма организм учун антиген булиб, унга карши организм гуморал ва хужайравий антитаначалар ишлаб чикаради ва хосил булган комплекс кон томир буйлаб циркуляция булади, бу жараён интоксикацияга олиб келади.

Нур ва химиотерапия, жаррохлик амалиёти натижасида куплаб усма хужайралари парчаланади, кон таркибида жигаргача етиб келади ва тозаланиш процесси бжарилади, интоксикация жараёнида тана хароратининг кутарилиши, купинча фебрил характерга эга булади. Кам холларда харорат юкори курсаткичларгача кутарилади ва бу асосан инфекция билан боглик булади.

Онкологик беморларда учрайдиган бошка симптом кунгил айниши ва кайт килишдир. Купчилик усма касалликларида интоксикация натижасида кунгил айниши ва кайт килиш вакти – вакти билан ёки доимий характерда булади, меъда – ичак тракти усмаларида кайт килиш доимий симптомлардан хисобланади. Янги истеъмол килинган овкатни кайт килиш кизилунгач ёки меъда кардиал кисми усмалари учун хос булса, кун утган ёки ёмон хидли, чириган, ачиган хидли кайт килиш, асосан, меъда антрал кисми усмалари учун хос булиб, таркибида кон куйкалари ёки кофе колдиги каби куйка булиши хам мумкин.

Кимё ёки нур терипияси жараёнида хам кунгил айниши ва кайт килиши кузатилади, бу холат хам интоксикациянинг юзага чикишидир. Куп усма жараёнлирида беморларда умумий кувватсизлик, тез чарчаш, иш кобилиятининг сустлашиши, иштаха пастлиги, терлаш, тана вазнининг камайиши ва бу холатлар хам интоксикация натижасида юзага келади.

Онкологик беморларда учрайдиган синдромларлан бири шиш ва бушликларда суюклик йигилиш синдромидир.

Онкологик беморларда тукимадаги шиш лимфа тугуни буйлаб лимфа окишининг бузилиши ва туриб колиши натижасида, яъни лимфа тугунининг бириктирувчи тукима билан копланиши натижасида юзага келади ( нур терапиясидан кейин ), масалан: оёкда шиш синдроми ( фил оёклик ) нур терапиясидан кейин бир ёки икки ёклама бачадон буйни саратонида кузатилади, корин олдинги девори индуратив шиши хам шу нур терапиясидан кейин кузатилади, кулда шиш синдроми сут бези раки туфайли нур терапиясидан кейин кузатилади.


Бушликларда суюклик йигилиш синдроми бирламчи ва иккиламчи тухумдонлар ракида, катта улчамдаги миома, кистома, фиброаденомаларда кузатилади. Тухумдонлар Крукенберг метастази сут бези раки, меъда раки, упка ракида кузатилади. Упка ракида ёки тухумдонлар ракида плевра бушлигида экссудат йигилиши кузатилади. Дифференциация учун бушликдан суюклик олиш ва уни цитологик текшириш тавсия этилади.



ГЕПАТОМЕГАЛИЯ СИНДРОМИ.


Гепатомегалия синдроми турли ахволларда кенг кузатилиши мумкин., чунки жигар ута сезувчан аъзо булиб, бу шароитларда тезда катталашади, шу билан бирга, онкологик амалиётда бу ахвол жигар бирламчи ва иккиламчи раки, химионур терапиясидан кейин жигар дарвозаси усмаларида кенг учрайди. Жигар бирламчи раки кам учрайди, лекин охирги йилларда у тез – тез учрай бошлади.

Бирламчи жигарт ракини биринчи марта чех патологи К. Ракитанский 1949- йилда уз асарларида ёритган. Жигар раки энг куп Африка ва Жанубий – Шаркий Осиё мамлакатларида учрайди. Европа ва Америкада хамма онкологик касалликларга нисбатан 1,2 – 2,5% учрайди. Россияда жигар раки купинча Узок Шарк ва Тюмень вилоятида учрайди. Россияда бирламчи жигар раки хамма онкологик касалликларнинг 1% ини ташкил этади. Жигар раканинг келиб чикишида жигар циррози ва сурункали холангитлаг асосий ролни уйнайди. Бу касалликларнинг келиб чикишида асосий эътибор шу халкнинг турмуш тарзи ва урф – одатлтрига каратилади ( купинча оксил, “ B ” гурух витаминлари етишмовчилиги кузатилади ). Шундай давлатлар хам борки уларда жигар раки кенг таркалган. Жанубий ва Гарбий Африкада бу касаллик энг куп учрайди. Японияда хам у куп учрайди.

Жигар раки асосан катта ёшдаги инсонларда, шу билан бирга эркакларда аёлларга нисбатан 3 – 5 марта куп учрайди. Этиология ва патогенез. Жигар раки билан огриган беморларнинг 75% ида жигар циррози учрайди, шунга асосланган холда жигар циррози жигар ракини келтириб чикарувчи асосий сабаблардан бири сифатида караш мумкин. Африка халкларининг жигар ракига мойиллиги улар орасида кенг учрайдиган оксилсиз жигар циррози ва турли паразит касалликлар билан боглаш мумкин. Бу курсаткичлар бошка БХМ олимлари курсаткичлари билан ухшаш. Шуни таъкидлаш мумкинки, бирламчи жигар раки паразитлар энг куп таркалган жойларда, айникса, описторхоз куп учрайдиган Шимолий дарёлар туманида кузатилади. Паразитар касалликлар ва цирроз жигарда узок ва мустахкам сурункаои касалликларнинг келиб чикиши ва жигар хужайраларида ва ут йуллари деворларида пролиферация натижасида аденомаларнинг юзага келишига сабаб булади. Бу аденомалар куп тадкикотчилар фикрича ракка олиб келади. Бирламчи жигар ракининг морфологик структураси усманинг элементлари холига боглик. Шу билан бирга баъзи холларда бирламчи жигар ракини метастазлар билан янглиштириш хам мумкин. Баъзи холларда гепатоцеллюляр рак ва мультицентрик рак бир вактнинг узида жигарнинг турли кисмларида учрайди.


Жигар бирламчи ракининг клиник куриниши купинча бошка симптоматик касалликлар фонида кузатилади. Бу ахвол, айникса, бошлангич боскичларда ташхис куйишни кийинлаштиради. Жигарнинг нормал функцияси ката усмалар бургаанда хам деярли узгармайди, чунки унинг резерв фаолияти ута ривожланган даражада. Жигар раки ривожланган жараёнида умумий симптомлар клиник симптомлар хам юзага келади, бу симптомлар усманинг организмга умумий таъсири натижасидир. Бу симптомлар тез чарчаш, холсизланишнинг кучайиши ва бошкалардир. Махаллий симптомлар унг ковурга остида огирлик, босим булиши, аста, утмас огриклар ва бошкалар кузатилади. Бу симптомлар ичида энг куп учрайдигани жигарнинг катталашуви – гепатомегалиядир.


САРИКЛИК СИНДРОМИ.

Касалликнинг ута ривожлангшанини билдирувчи асосий симптомлардан бири сариклик бирламчи ва иккиламчи жигар ракларида усма ёки метастазлар Билан ут йулларининг тусилиши натижасидир, бунда асцит, яъни корин пардасида усма диссеминацияси ёки жигар дарвозаси веналарининг усма Билан эзилиши натижастда корин бушлигида суюклик кузатилади. Портал кон айланишининг бузилиши спленомегалияга олиб келади. Гепатомегалия ва сариклик синдромлари ут пуфаги ва жигардан ташкари ут йуллари ракларида хам учрайди. Ут пуфаги ракини 1777- йилда адабиётларда ёзилган булсада узок вакт бу касаллик хакида ва уни ташхислаш хакида маълумот етарли эмас эди. Ут пуфаги раки улганлар орасида 0,1 – 0,7% ни, ракнинг барча формалари ичида 2,5 – 5,5% ни ташкил этади. Ут пуфаги раки аёллар уртасида бачадон, меъда, ичак ва сут бези ракидан кейин 5- уринни эгаллайди. Айникса, 50 ёшдан ошган аёллар эркакларга нисбатан 3 – 6 марта куп касал буладилар. Куп тадкикотчиларнинг фикрича, ут пуфаги ракининг келиб чикишида ут – тош касалиги мухим роль уйнайди. Ут пуфаги раки билан огриган беморларда юкори даражада ут йули тошлари аникланади, шу Билан бир вактда бу касаллик ут - тош касаллиги Билан огриган аёлларда купрок учраши бу патологик жараёнларни патогенетик богликлигини курсатади Яна бир бор курсатди. Экспериментал йул Билан механик ва химик таъсирлар натижасида ут пуфаги ракини юзага келтирилди. Бундан ташкари эндоген факторлар таъсирида ут йуллари шиллик каватида хам учрайдиган папиллома ва аденомаоарнинг ёмон сифатли тус олиши хам кузатилган. Охириги йилларда ут пуфаги ракининг тез – тез учраши кузатилмокда. Бу холатни туйиб овкатланиш, семизлик, мода алмашинувининг бузилиши Билан боглаш мумкин. Ут пуфаги раки учун симптомсиз кечиш характерлидир. Касалликнинг илк симптомлари ут – тош касаллклари ва холецистит симптомари фонида куринмайди. Шу Билан бирга огрикнинг сабабсиз юзага келиши, утмас билиши, огрик хуружларининг йуолиши кузатилади. Улар киска вакт ичида такрорланади ва куракка, белга берилади. Наркотик препаратлар таъсирига берилмайди. Шунинг учун ут – тош касаллиги Билан огриган беморларда огрик характерининг узгаришига алохида эътибор бериш керак. Усма экзофит усганда ут пуфаги ёки ут йуллири ичида папилломатоз усимталар куринишида, эндофит усганда эса ут пуфагининг ригид найчага айланганлигини, шиллик каватда яралар пайдо булгунлигини кузатиш мумкин. Метастазлар лимфа тугунларида, жигар дарвозасида ва жигарнинг узида учрайди. Ут пуфаги раки унинг тубини, танасини ёки буйнини, гохида хамма кисмини эгаллаши мумкин. Бунда ут пуфаги улчамлари катталашган, гохида кичиклашиб бурушган булади. Агар усма ут йулларининг дистал кисмида жойлашса, ут пуфагининг тулиб кетиши кузатилади. Бу Курвуазье симптоми деб аталади. Ут пуфагининг анатомик бузилиши усманинг тезда жигарга ва атрофдаги кушни аъзолар ва тукималарага: жигар – ун икки бармокли ичак боглами, меъда, ун икки бармокли ичак, йугон ичак, катта чарвига усиб киришигаолиб келади.



БЕЗГАК СИНДРОМИ

Безгак синдроми онкологияда лимфогранулёматоз ёки Хожкин касаллиги, лимфосаркомалар, рак интоксикацияси, йугон ичак раки ва химионур терапиясидан кейин кузатилади. Лимфогранулёматоз кон яратувчи тукима касаллиги усма касаллиги булиб, лимфа тугунларининг катталашуви, тери кичимаси, безгак Билан кузатилади. Бу касаллик биринчи марта инглиз врачи Хожкин томонидан 1832- йилда кузатилган. Этиология ва патогенез. Шу кунгача унинг аниксабаби курсатилмаган. Бу касаллик ривожланишида асосий эътибор вирусли факторига каратилган. Лимфа – ретикуляр система барча усмалари ичида лимфогранулёматоз биринчи уринда туради ва 40% ни ташкил этади. Ёш катталашган сари касалланиш сони ортиб боради. 20 – 29 ёш орасидаги инсонларда касалланиш тулкинсимон усиб боради. Бунда эраклар аёлларга нисбатан 2 марта куп касал буладилар. Патологик анатомия: лимфа тугунлари катталашган, зичлашган, атроф тукималарга усиб кирмайди. Кейинги боскичларда лимфа тугунлари бир – бири Билан ёпишиб кетадилар. Талок катталашиб, кизгиш – кулранг тугунчалар Билан ола – булла тус олади – « порфир » талок. Лимфогранулёматознинг окиш – кулранг ёки сарик тугунчалари жигарда, иликда ёки бошка органларда аникланади.

Безгак тутиши йугон ичак ракида хам кузатилади. Меъда – ичак усмалари орасида чамбар ичак раки 4- уринда туради. Охирги 10 йил ичида беморлар сони усди ва касалликнинг бу тури ошиб бораётганлиги кузатилмокда. Беморлар сонининг купайиши катта ёшдаги инсонларда, айникса, аёлларда куп учрайди. Йугон ичакнинг турли булимларида касаллик турли частотада учрайди. Купрок ичакнинг чап кисми, озрок – унг кисми зарарланади. Сигмасимон ичакда рак 40%, кур ичакда 25% учрайди. Бошка булимларда рак камрок учрайди. Ракнинг 3 та макроскопик формаси учрайди: экзофит, ярали ва инфильтратив. Агар рак ичакнинг унг булагида жойлашса купинча ракнинг экзофит формаси полиплар куринишида учрайди. Чап булагида, айникса, тугри ичакда жойлашса – ярали ва инфильтратив формалари учрайди. Инфильтратив усиш ичак бушлигининг торайишига ва усманинг кушни аъзоларга усиб киришига олиб келади.


Ёмон сифатли усмалар Билан курашиш муаммосига Республика согликни саклаш вазирлиги доим катта ахамият берган.

Республикада ахолига онкологик ёрдам курсатиш давлат системаси мавжуд, бу эса, уз ичида катта онкологик ва рентген – радиологик илмий тадкикот олийгохларини, махсус диспансерларни, онкологик булимларни, онкологик ва курик кабинетларини хамда онкологик кадрларни етиштирадиган медицина олийгохлари ва врачлар малакасини ошириш институтларини ташкил этади.

Бизнинг республикамизда онкология сохасида катта хажмдаги илмий ишлар мажмуаси амалга ошаяпти. Ракка Карши кураш организациясига онкологик касаллар профилактикасига, диагностика, даволаш, диспансер кузатиш ва реабилитацияга каратилган Давлат мажмуасини ташкил этади.

Мустакилликни кулга киритганимиздан сунг, тиббиёт муассасалари фаолиятини бирлаштирувчи ва бошкарувчи бир тиббий ташкилот тузиш кераклиги маълум булди.

Давлат негизига ракка Карши кураш хам киритилган эди. Республика системасининг негизига биринчи кунларданок, халк манфаатини биринчи уринга куядиган, гуманизм принципи йулга куйилди. Бу билан бирга согликни саклаш вазирлиги вазифаларига ёндошиш принципи узгарган, шулар каторида республикада ракка Карши кураш системасини ташкил килиш негизида профилактик йуналиш ва тиббиёт хизматини хаммага тааллуклиги биринчи уринни эгаллайди.

Шуни айтиб утиш керакки, ахолига онкологик ёрдам курсатиш ташкилоти давлат томонидан алохида тиббий ташкилот булиб ташкил топган. Ёмон сифатли усмалар билан курашиш муаммоларини ечиш борасида давлат илмий – тадкикот олийгохларини ташкил этган, уларга онкология сохасида катта йул очган.

Ракка Карши курашишни асосий этапи булиб, 23.II.34. й. № II35 карор “Рак касалликлари билан курашишни ташкил килиш тугрисида Чоп этган карор хисобланади, бу карорда Москва ва Ленинград шахарларида марказий онкологик поликлиникалар Воронежда, Новосибирскда, Свердловскда махсус онкополиклиникалар ва 52 та вилоят марказларида онкологик булимларни ташкил килиш ва бошка онкологик ташкилотларда онкология буйича махсус курслар ва марказий онкологик институт ташкил килишдир.


Н.Н. Петров (1940) узининг ёмон сифат усмалар билан 20 йил курашиш тугрисидаги хулосаларга багишланган юбилей маколасида ракка карши курашиш ишларини ташкил килишни позитив томонларини очиб колмай, рак касалликларини регистрациясини амалга оширадиган махсус илмий статистик текширувлар тугрисидаги ечилмай колган муаммолар хакида гапирган эди.

Биринчи булиб “ онкологик диспансер ” ва “ онкологик пункт ” терминлари 28.05.1940 й. 273 – сонли карорда келтирилган эди.

Улуг Ватан Урушидан олдинги даврда СССР да 15 онкологик ва рентген – радиологик олийгохлар, 211 онкологик муассаса, шулар каторида 26 онкологик диспансерлар ишлар эди. Бундан хулоса килиш мумкинки, илмий – тадкикот ва даволаш – профилактик муассасаси бирлигида диспансер хизмат курсатиш системаси ракка Карши курашиш асосий принципи эди.

Онкологик хизматнинг кейинги ривожланиши Согликни Саклаш Вазирлигининг кейинги бир катор карорларида, шулар ичида 25.01.1956 й. 19 – М – сонли карорида курсатилган. Бу карорда ракка Карши кураш ривожланишининг хулосалари ва уларни кейинги ривожланиши курсатилган эди.

Ахолига онкологик хизмат курсатишни ташкил килишда 1956 й. “ Онкологик ердамни ташкил килиш, хавфли усмаларни профилактикаси, диагностика ва даволаш масалалари буйича инструкциялар тупланмаси ” нашр этилганлиги катта ижобий роль уйнаган. Бу тупланмага онкологик хизмат курсатишни алохидалиги кисмларнинг фаолиятини курсатувчи хжжатлар, ахолига Янги профилактик куриклар утказишда ердам берадиган методик курсатмалар, усма олди касалликлари диспаксеризацияси ва хисобга олиш, клиник группа ва даражаларни аниклашда ердам берадиган, онкологик касалликларни даволаш методлари хамда бирламчи топилган касалликни хисобга олишда ердам берадиган хужжатлар Чоп этилган.

1985- йилда “ Онкологик ёрдамни ташкиллаштириш буйича официал курсатмалар тупланмаси ” нашр этилди. Бу тупламда ёмон сифатли усмаларнинг диагностикаси, даволаш, ракка карши курашни ташкил килиш сохасидаги янги дунёкараш акс эттирилган.


Ёмон сифатли усма туфайли махсус даво олган шахсларни санатор – курорт ва физиотерапевтик давога курсатилган курсатмалари, болалар онкологияси , кон ва лимфатик тукима усмаларини усма касалликларини реабилитацияси хакида курсатмалар берилган.

Онкологик хизмат структурасини кайд этар эканмиз, уни диспансер метод билан ташкил топишдаги бирламчи принципи узини оклади.

Хозирги вактда онкологик хизмат Согликни Саклаш Вазирлигини даволаш – профилактик ёрдам курсатиш Бош бошкармаси кул остидадир. Узбекистон Республикаси Согликни Саклаш Вазирлиги РОИМ хам Бош бошкарма кул остидадир. Бу эса уз вактида илмий текшириш координацияси – “ усмалар диагностикаси ” ва “ клиника, хирургик ва комплкс давога ” жавоб беради. Узбекистон Республикаси Согликни Саклаш Вазирлиги РОИМ ракка карши кураш сохаси ва фундаментал текширувлар сохасини координация килади.

Онкологик хизмат фаолиятида, республикада онкологик хизмат курсатишда илмий - методик кулланмалар ташкил киладиган, онколог – шифокорлар малакасини оширадиган, беморларга даволаш ва диагностика борасида консультатив ёрдам берадиган тиббиёт олийгохлари алохида урин эгаллайди. РОИМ клиник ва экспериментал онкология сохасида илмий текширишлар ривожланишида катта хисса кушади, ГКНТ программаларини бажаришда ва коооператив текширишларда кенг катнашади.

Онкология структурасининг асосий булинмаси булиб республика ССВ, вилоят ва шахар ССБ кул остида турадиган онкологик диспансер хисобланади.

Онкологик хизматни хар бир бугини иш фаолияти бир неча йиллар давомида ишлаб чикилган ва ССВ конунлари билан ёритилган. Шулардан охиргиси “ Хавфли усмалар профилактикаси, эрта диагностикаси ва даволишни яхшилашга каратилган тадбирлар тугрисида ” - онкодиспансер, онкокабинет ва район онкологининг иш фаолиятини аникловчи конун.

Диспансерлар фаолиятини куриб чикиб, унинг негизида асосий максадни аниклаш мумкин. Булар: онкологик касалларга тулик малакали, стационар, консультатив, даволаш ёрдамини курсатиш, хамма онкологик ва даволаш – профилактик муассасалар фаолиятини методик ташкиллаштириш ва эрта диагностика саволларига жавоб бериш, касалларни даволаш ва диспансер кузатиш, ёмон сифатли усмалардан касалланиш ва улиш холатларини анализ ва хисоб килиш, даволаш – профилактик муассасалар практикасида даволаш ва профилактика килидиган янги методларни куллаш киради.


Диспансер фаолиятида ёмон сифатли ёсмаларни кечки диагностикасини уз вактида анализ килиш катта ахамиятга эга.

40% онкологик касаллар даволаш – профилактик муассасаларида даволанишини хисобга олиб, комплекс ва комбинирлашган даволарни куллашни уз зиммасига олган диспансерлар буларни уз ичига олиши керак. Онкологик диспансер таркибида хирургик, гинекологик, радиологик, рентгенологик ва поликлиник булимлар булиши керак. 300 ва ундан юкори булган уринли диспансерларга эса бош – буйин касалликлари, урологик, химиотерапевтик ва бошка булимлар булиши шарт.

Шу билан аниклаш мумкинки, диспансер фаолияти куп кирралидир. Уз фаолиятида онкологик диспансерлар онкологик кабинетларга, шахар ва марказ касалхоналарига суянадилар. Онкологик кабинат административ планида ушбу поликлиниканинг бош шифокорига ташкилот методик планида онкологик диспансерга хисобот беради.

Онкологик кабинет фаолиятига ракка карши курашиш ишларни ташкилий – методик кулланмалари, онкологик касалларни диспансер кузатиш ва хисобга олиш, уларни амбулатор текшириш ва уз вактида даволаш киради.

Онкологик кабинет шифокори зиммасига беморларни бирламчи ва консультатив кабул килиш, касалларни госпитализация килиш, махсус ва симптоматик давога госпитализацияга карши курсатмаларни анализ килиш киради.

Онколог хамширасини фаолиятида хамма онкологик касалларни хисобга олиш ва диспансерзация килиш катта ахамиятга эга.

Онкологик кабинет хамширасининг зиммасига онкологик касалликларни уйида патронаж килиш киради.

Хамшира амбулатор равишда химиогормон даво утказиши, керак булса онкологик касалларни клиникага еткизива теширишларда катнашиши мумкин. Хамширалар ишида локологик касалларни диспаесеризация килиш ва уларни иш фаолиятини йукотганлиги тугрисилаги саволларгам жавоб бериш катта ахамиятга эга.

Хамшиара иш фаолиятининг ахамиятла аспекти ракка карши курашишда ташкилий – методик кулланмаларни куллаш, хар йиллик ахоли диспансеризацияси санитар – окартув ишларини олиб бориш, диагностик хатоларни систематик анализ килишдир.



<< предыдущая страница   следующая страница >>